Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълимнинг


II. ТАЛАБАЛАР УЧУН УСЛУБИЙ ҚЎЛЛАНМАЛАР



Download 1,79 Mb.
Pdf ko'rish
bet187/194
Sana25.02.2022
Hajmi1,79 Mb.
#298990
1   ...   183   184   185   186   187   188   189   190   ...   194
Bog'liq
3-Boshqarish-nazariyasi-asoslari-2011-darslik

II. ТАЛАБАЛАР УЧУН УСЛУБИЙ ҚЎЛЛАНМАЛАР 
Муаммо: 
Ишлаб чиқилган маҳсулот самарадорлигини ошириш йўлларини ва 
бозорда ўз рақобатбардошлик ўрнини қандай аниқлаш керак. 
Муаммолар таркиби: 



ишлаб чиқилган маҳсулот самарадорлигига таъсир килувчи 
омилларни ўрганиб чиқиш; 

корхоналарда бошқариш самарадорлигини ошириш йўлларини 
ўрганиб чиқиш. Истеъмолчилар гуруҳларини аниқлаш ва товарга 
бўлган муносабатини ўрганиш, ҳамда ўзгартириш йўлларини
аниқлаш; 

бозорда товарларни жойлаштириш ва товарлар ассортимент 
сиёсатини ўрганиб чиқиш; 

товарлар 
стратегиясини 
ишлаб 
чиқиш 
ва 
товарлар 
модификацияси, ҳамда янги товар ишлаб чиқиш ғояларини ўрганиб 
чиқиш; 

корхонанинг молиявий таҳлили асосида рақобатбардошлик 
стратегиясини аниқлаш; 

корхонанинг рақобатбардошлик таҳлили асосида, рақобат 
фирмалар маҳсулотларини солиштирма таҳлилини ишлаб чиқиш; 

статистик, молиявий ва муқобил таҳлилларга асосланиб, ушбу 
корхонанинг товарлар ассортименти стратегиясини ишлаб чиқиш.
 
Ечиш алгоритми: 
1. Республикада фаолият кўрсатаётган ва янги ташкил 
қилинаётган қўшма корхоналарни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш 
сиёсати ҳозирги вақтда, айниқса қишлоқ жойларда иқтисодий 
инфратузилмани 
ишбилармон 
тадбиркорлар 
томонидан 
такомиллаштириш ва қўшимча маҳсулот ишлаб чиқариш учун 
рақобат корхоналарни аниқлаб чиқиш. 
2. Сегментация таҳлилини ўтказиш ва маркетинг тадқиқотлари 
тизимида истеъмолчилар хатти-ҳаракатини ўрганиш муҳим аҳамият 
касб эканлигини аниқлаб бериш. Шунингдек, истеъмолчиларнинг ўта 
мураккаб ва муҳим шахс эканлигини ҳисобга олиб, уни ўрганишда 
потенциал истеъмолчиларнинг ҳозирги ва келгусидаги заруратлари, 
эҳтиёж ва истакларини ўрганувчи иқтисодий усуллар тизими, дид ва 
истакларидаги ўзгаришларга, умуман бозорда истеъмолчининг хатти-
ҳаракатига таъсир қилувчи омилларни аниқлаш, қондирилмаган 
эҳтиёжлари сабабини аниқлаш психологик усуллар ёрдамида амалга 
ошириш. 
3. “Тошкент ёғ-мой комбинати” ОАЖ ҚКнинг рақобатбардошликка 
қаратилган тизимини кўриб чиқиб, таҳлилни амалга ошириш бозорда 
рақобатчиларнинг эгаллаб турган ўрни ва уларнинг аҳволини 


аниқлашга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш учун зарур 
бўлган идентификация, таққослаш ва сифат баҳолари таҳлилини
ўтказиш. 
4. Ташкилотнинг рақобатбардош маҳсулот тури, номи ва ҳажми 
бўйича “Тошкент ёғ-мой комбинати” ОАЖ ҚК нинг ҳозирги кунда 
кўп тармоқли фаолият билан шуғулланиб, ишлаб чиқариётган 
маҳсулот турларини аниқлаш. Ушбу қўшма корхонанинг 2005 йил ва 
2007 йилнинг биринчи ярим йиллигида ишлаб чиқарилган маҳсулот 
ҳақида маълумотларни молиявий таҳлил қилиш. (Юқоридаги 
жадвалларда келтирилган).
5. Ташкилотнинг кучли ва заиф томонлари натижасини ҳисобга 
олган ҳолда, корхонанинг инновацион фаолияти, маркетинг 
амалиётида корхонанинг истиқболдаги стратегик вариантини ишлаб 
чиқишда рақобатбардошлигини баҳолаш аҳамияти кўриб чиқилади. 
Рақобатбардошликни баҳолаш маркетинг тадқиқотларининг муҳим 
босқичи бўлиб, мураккаб жараён ҳисобланади. Бунда бир қанча усул 
ва воситалардан фойдаланилади.
Жараёнда намуна ёки рақобатлашувчи фирмалар товарлари 
истеъмол қийматларини тавсифловчи кўрсаткичлар балл ёки шунга 
ўхшаш бошқа белгилашлар орқали ўзаро солиштирилиб, товар 
рақобатбардошлиги интеграл кўрсаткич бўйича баҳоланади. 
Фирмалар рақобатбардошлиги эса SWOТ–таҳлил натижалари асосида 
Мак-Кинзи усули ва шунга ўхшаш бошқа усуллар ёрдамида 
баҳоланади. 
6. Масаланинг энг асосий муаммосини ечишда статистик ва 
симплекс, яъни чизиқли дастурлаш ёрдамида корхона маҳсулоти 
ассортиментининг стратегиясини ишлаб чиқилади ва унинг 
самарадорлигини ошириш йўллари аниқланади. 

Download 1,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   183   184   185   186   187   188   189   190   ...   194




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish