Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълимнинг



Download 1,79 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/194
Sana25.02.2022
Hajmi1,79 Mb.
#298990
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   194
Bog'liq
3-Boshqarish-nazariyasi-asoslari-2011-darslik

 Бошқарув субъекти

қонун чиқарувчи хокимият 

ижро этувчи хокимият 

суд хокимияти

вазирлар кенгаши

олий суд, вилоят судлари 

туман халқ депутатлари

ҳокимликлар

қўмиталар ва уларнинг раислари 

вазирликлар ва вазирлар

жамоа кенгаш раислари 

корхона раҳбарлари, бўғин бошлиқлари

фуқаролар йиғини, раиси (оқсоқоллар) ва б. 
 Бошқарув объекти: 

мамлакат 

республика 

вилоят 

туман 

концерн 

тармоқ 

корхона

ходимлар 

ишлаб чиқариш 

самарадорлик ва б. 


14 
6. Моделлаштириш бошқарилувчи объектни бошқариш турли 
схема, график ва чизмалар, хомаки материаллар тайёрлаш ёрдамида 
бошқариш усули.
7. Математик ёндашув – оптимал қарор қабул қилиш мақсадида 
математик услублар ва компютерлар кенг миқёсда қўлланади. 
8. 
Кузатиш усули–бу бошқарув объекти тўғрисидаги 
маълумотни режали, илмий, уюштирилган асосда тўплаш усули
9. Эксперимент – бошқариш асосида бошқарилувчи объектга 
нисбатан намунавий тажрибадан ўтган усулларни қўллаш.
Ундан ташқари, бошқарувнинг энг асосий билиш услуби - 
диалектик услуб бўлиб, у бошқарувга ўрганилаётган ижтимоий 
ҳодисаларнинг моҳиятини очишга ёрдам беради. Бошқариш 
усулларини таъсир этишнинг ўзига хос хусусиятларига кўра: 
маъмурий–ташкилий, иқтисодий, ижтимоий психологик ва ҳуқуқий 
шаклларга ажратиш мумкин. Бошқарув маҳорати унинг барча 
услубларини эгаллаш, улар тўғри баҳолаб қўллаш, ҳар бир аниқ 
вазиятда энг самаралисини топиш қобилиятига эга бўлишидан 
иборатдир. 
1.3. Бошқарув илмининг келиб чиқиши 
Менежмент 
тарихи 
бўйича 
маълумотимиздан 
билиб 
олганимиздай, илмий тамойилларни ташкилотнинг унумдорлигини 
кўтариш учун ишлатиш имкониятлари концепцияси бошқарув илм 
сифатида ҳали бошланғич ҳолатдалигида пайдо бўлган. Илмий 
усулнинг бошқарув муаммоларига мунтазам равишда қўлланилиши 
илмий бошқарувнинг асоси бўлган. Аммо бошқарув тафаккури 
мактабининг келиб чиқиши яқинда бўлган. 
Бошқарув илми иккинчи жаҳон уруши даврида Англияда 
олимлар гуруҳи фуқаролар мудофааси ва ўт очиш позициялари 
иншоотларини оптимал жойлаштириш, кемага қарши бомбаларни 
портлатиш чуқурлигини ва транспорт карвонларининг конвойини 
оптимизациялаш каби мураккаб харбий масалаларни ечиш 
топшириғини олганда пайдо бўлган. 50-60 йилларда услубиёт 
янгиланиб, бир қатор ўзига хос усулларга айланиб саноатда 
муаммоларни ечишда ва ҳар хил вазиятларда қарор қабул қилишда 
кенгроқ ишлатила бошлади. Бугунги кунда бошқарув илмининг 
модел ва усуллари қуйидаги масалаларни ҳал қилишда ишлатилади: 
шаҳарларда транспорт оқимларини бошқариш ва аэропортларда 
харакат жадвалини оптимизациялашда, университетларда синф ва 


15 
аудиториялар иш жадвалларини тузишда, супермаркет ва 
универмагларда ғамланган молларни бошқаришда, маҳсулотларнинг 
янги турларини ишлаб чиқаришда, турли хил маҳсулотларнинг 
рекламасига харажатларни тақсимлашда, моддий таъминлашни 
режалаштиришда, заводда турли хил маҳсулотларни ишлаб чиқариш 
учун асбоб —ускуналар ва меҳнат ресурсларини тақсимлашда, 
мавсумга бейсбол бўйича олий лиганинг ўйин жадвалини тузишда ва 
х.к. 
Бошқарув илмининг марказий жойи «ташкилот раҳбарларини 
ташкилотни бир бутун ҳолдаги нарса сифатида унинг манфаатлари 
учун ташкилот таркибий қисмларининг ўзаро муносабатлари билан 
боғлиқ муаммоларни ҳал қилишда илмий асос билан таъминлашдан» 
иборат. Бу ҳамма ташкилотлар учун муҳимдир, лекин бу 
тамойилнинг йирик ташкилотларда қўллаш ихтисослаштиришнинг 
юқори даражаси туфайли қийин бўлиши мумкин. Черчмен, Акофф ва 
Арноффларнинг тасдиқлашича: 
«Ташкилотда ҳар бир функционал бирлик (бўлинма, бўлим еки 
сектор) умумий ишнинг бир қисмини бажаришга мажбур. Шу ҳар бир 
қисм ташкилотнинг умумий мақсадларига эришиш учун зарурдир. 
Бироқ, меҳнатнинг бундай тақсимланишининг натижаси ҳар бир 
функционал бўлинма ўзига тегишли бўлган мақсадларини ишлаб 
чиқишидан иборат. Масалан, ишлаб чиқариш бўлими одатда ишлаб 
чиқариш чиқимларини камайтириш ва ишлаб чиқариш ҳажмини 
кўпайтириш билан шуғулланади. Маркетинг бўлими сотиш 
ҳажмининг бирлиги чиқимларини минимумга келтириш, ва у ҳажмни 
максимумга чиқаришга харакат қилади. Молия бўлими ташкилотнинг 
сармоя йўналтириш сиёсатини оптимизация қилишга уринади. 
Кадрлар бўлими яхши ишчиларни минимал чиқимларда ёллаш ва 
уларни ташкилотда ушлаб қолишга бор кучини сарфлайди. Бу 
мақсадлар ҳар доим ҳам мохияти бўйича бир бири билан 
келишмасдан кўпинча бир бирига зид бўлади». 
Қарор қабул қилишни моделлаш ва муносиб усуллар бўйича 
идора хизматлари мутахассислари мақсадлар фарқ қилиши 
муносабати билан мумкин бўлган муросаларни баҳолашга харакат 
қилиб қарама — қарши мақсадларнинг балансини таъминлаб 
берадиган альтернатив қарорларни аниқламоқдалар. Бошқарув илми 
нуқтаи назаридан ёндашувни тушуниш сизга идора мутахассислари 
билан унумли муомала қилишга ва ташкилотнинг муаммоларининг 
унумли ечимини аниқ ифода қилишда улар билан ишлашга ёрдам 


16 
беради. 

Download 1,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   194




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish