Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълимнинг



Download 1,79 Mb.
Pdf ko'rish
bet47/194
Sana25.02.2022
Hajmi1,79 Mb.
#298990
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   194
Bog'liq
3-Boshqarish-nazariyasi-asoslari-2011-darslik

 
 
 
 
 
 
 
 
 


72 
5–БОБ. БОШҚАРУВ ФУНКЦИЯЛАРИ 
5.1. Бошқарув жараёни мазмуни. 
5.1. Бошқарувнинг функциялари ва уларнинг таснифи. 
5.1. Бошқарув жараёни мазмуни 
Бошқарув бутун бошқарув тизимининг узлуксиз амал қилиши 
жараёнини ифодалайди. У меҳнат жараёнинингбарча хусусиятларига 
эга. Умуман бошқарув жараёнини технология (қандай амалга 
оширилади), ташкил этиш (ким ва қандай тартибда) нуқтаи назаридан 
тавсифлаш мумкин. Бошқарув жараёни мазмунининг уч жиҳатини 
ажратиш мумкин: техникавий, ишлаб чиқариш, иқтисодий ва 
ижтимоий техникавий жиҳатдан бу маҳсулот ишлаб чиқариш, металл 
ёки нефтъ ажратиб олишни бошқариш; ишлаб чиқаришда - бу ишлаб 
чиқаришни ташкил этиш жараёни, яъни бўлинма, цех, корхоналар 
ўзаро таъсирини бошқариш, иқтисодий жиҳатдан ишлаб чиқариш, иш 
кучи ва бутун иқтисодий муносабатлар тизимига раҳбарлик қилиш, 
ижтимоий жиҳатдан - бу меҳнат жамоаси ижтимоий эҳтиёжларини 
қондириш, инсонни тарбиялашдир. Бошқарув жараёни технологияси 
бошқарув ходимлари томонидан бажариладиган операция ва 
амаллардан иборатдир. 
Шундай қилиб, бошқарув жараёни раҳбар ва бошқарув 
аппаратининг қўйилган мақсадларга эришиш учун кишиларнинг 
биргаликдаги фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича мақсадли 
ҳаракат қилишидир. Бошқарув фаолиятини амалга ошириш тартибига 
кўра уни қуйидаги босқичларга бўлиш мумкин: мақсад, вазият, 
муаммо, қарор қабул қилиш. Ҳар бир таъсир этишни амалга 
оширишдан аввал унинг мақсади аниқланиши лозим, чунки бошқарув 
маълум мақсадга эришиш учун амалга оширилади. Бошқарувнинг 
кейинги босқичи бошқарув жараёнидаги вазиятни тахлил этишдан 
иборат. У тизимнинг ҳолатини баҳолаш, уни яхшилаш йўлларини 
излаш ёки ундаги салбий ҳислатларни бартараф қилиш билан боғлиқ 
ишларни тавсифлайди. Муаммо босқичида тизимнинг ҳозирги 
ҳолатининг унинг ривожлантириш мақсадига нисбатан у қарама - 
қаршиликларини аниқлаш кўзда тутилади. Қарор қабул қилиш 
босқичи раҳбарнинг амалда ташкилий фаолиятига ўтишини 
ифодалаб, қарор қабул қилиш билан бошқариладиган тизимга таъсир 
ўтказила бошланади. 
Бошқарув жараёнини, шунингдек, қуйидаги даврларга бўлиш 


73 
мумкин: мақсад қўйиш, ахборот фаолияти, тахлилий фаолият, 
бошқарув тизимида ташкилий амалий фаолият ва ҳаракатлар 
вариантларини танлаш. Бошқарув жараёни босқич ва даврлари 
ўртасидаги боғлиқликни қуйидаги схемада акс эттириш мумкин. 
Бошқарув операциялари - раҳбар ва бошқарув аппаратининг 
оддий ҳаракатлари бўлиб, улар тартиби ва бирикиши натижасида 
бошқарув жараёни ташкил топади. Масалан, тахлилий фаолият учун 
корхонанинг йиллик ва ойлик ҳисоботларини олиш, улар тадбирлар 
ишлаб чиқиш ҳамда уларни бошқарув жараёнига тадбиқ қилиш 
лозим. Бошқарув жараёнини амалга ошириш воситаларига энг аввало 
ахборотни киритиш лозим. Бошқарув операцияларининг катта қисми 
ахборот билан ишлашдан иборатдир. Бошқарув аппарати ишида кенг 
қўллайдиган техника воситалари ҳам шулар жумласига киради. Булар 
ахборот олиш ва қайта ишлаш аоситалари ва анъанавий оргтехника 
воситаларидир. Бошқарув операциясини амалга ошириш усуллари - 
ахборот-тахлил ва ташкилий фаолиятдир. Ахборот-тахлил фаолият 
ахборот йиғиш, сақлаш, тарқатиш ва қайта ишлаш; тахлил, ҳисоб, 
қарорлар вариантларини ишлашдан иборат; ташкилий фаолиятга - 
тушунтириш, 
ишонтириш, 
рағбатлантириш 
ва 
вазифаларни 
тақсимлаш усуллари, фаолиятни назорат қилиш, мажбурлаш ва 
х.к.лар киради. Бошқариш учун фақат нимани қандай қилишни ҳал 
этиш эмас, балки ташкил этиш, қизиқтириш, ишонтириш, 
тушунтириш, назорат қилиш ҳам зарур. Айни шу операциялар 
йиғиндисидан раҳбарнинг ташкилий фаолияти ташкил топади. 
Бошқарув жараёнини ташкил этишда бизнес-режа ва таъминот, 
молиялаштириш ва бизнес-режа; нархни белгилаш ва кредит бериш 
функцияларини боғлашни таъминлаш, бошқарув тизими айрим 
унсурларини (мақсад- усул, мақсад ва кадрлар, қарорлар ва усуллар, 
усуллар ва таркиб) мувофиқлаштириш, бошқарув кадрларини 
тайёрлаш, фан-техника ютуқларини жорий этишни таъминлаш зарур. 
Корхоналарга эркинлик ва мустақиллик берилиши билан ҳал 
қилиниши лозим бўлган бошқарув жараёнини ташкил этиш билан 
боғлиқ муҳим муаммо расман бир-бири билан боғлиқ бўлмаган 
бошқарув ташкилотлари ўртасидаги горизонтал алоқаларни амалга 
ошириш бўлиб қолди (масалан, корхона ва махсулот истеъмолчилари, 
хом ашё билан таъминловчилар ва корхона ўртасида ва х.к.). 

Download 1,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   194




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish