20 - ҳолат
Фараз қилайлик, ўзингиз учун ўринбосар танлашингиз керак.
Бир қатор номзодлар мавжуд. Даъвогар (номзод)лардан ҳар бири
бўйсунувчилар билан ўзаро муносабатларда қуйидаги хусусиятлар
(сифатлар) билан ажралиб туради:
А. Биринчиси одамлар билан бўладиган низолардан қочишни
(четлаб ўтишни) афзал кўрадилар ва аввалом бор илиқ, дўстона
кайфиятли муҳитни яратишга ҳаракат қилади. Бу билан
бўйсунувчиларнинг ҳамжихатлик билан қилинган, муваффақиятли
ишларга эришади.
Б. Иккинчиси, ишга эътибор берган тарзда одамлар билан
низоларга боради, қўйилган мақсадга эришиш учун шахсий
муносабатларни "бузиб қўйиш"дан қўрқмайди.
В. Учинчиси ўз ҳуқуқи ва шунга бўйсунувчилардан талаб
қилади, ишнинг аниқ бажарилишига эришади.
Г. Тўртинчиси, иш юзасидан ва ташкилий масалалар бўйича ўз
мақсадларига эришишда доимо диққат эътиборли. Бўйсунувчилар
билан ўзаро муносабатдаги низолар тушунмовчиликларга унчалик
катта аҳамият бермасдан қўйилган мақсадга эришади.
Д. Сизнинг вариантингиз...
21 - ҳолат
241
Юқори ҳолатдаги вазият. Номзодлар бир-биридан юқорида
турган раҳбарлар билан бўладиган ўзаро муносабатларида қуйидаги
хусусиятлар билан фарқланадилар:
А. Биринчиси бошлиқнинг фикри, кўрсатмаси билан тезда
розилик билдиради. Раҳбар билан қандай муносабатда бўлишдан
қатъий назар истаган вазифани сўзсиз ва аниқ бажаради.
Б. Иккинчиси раҳбарнинг фикри ва кўрсатмаси билан тезда
розилик билдиради. Исталган вазифани сўзсиз ва аниқ бажаради, агар
раҳбар унинг олдида обрў-эътиборга эга бўлса.
В. Учинчиси чиқиша олмайдиган ҳарактерга эга, тортишувларга
мойиллиги, у билан муомала қилиш жуда қийин, лекин жуда
қобилиятли мутахассис, моҳир ташкилотчи, ишни ижодий бажаради,
энг қулай натижаларга эришади.
Г. Тўртинчиси, олдида турган иш сохасида жуда бой тажрибага,
қобилиятга эга, ўз ишида диққат-эътиборини тўплашга доимо ҳаракат
қилади, ҳалақит бермасликлари учун, раҳбар билан ортиқча
алоқалардан қочади (четлашади), жавобгарлик ҳисси жуда юкори.
Д. Сизнинг вариантингиз...
22-ҳолат
Сизнинг бўйсинувчингиз уюшмаганлиги ёки ишлашни
билмаганлиги сабабли вазифани вақтида бажармади, гарчи ваъда
берган бўлса ҳам, яъни белгиланган вақтда вазифани бажаришга сўз
берган бўлса ҳам бажармади. Сизнинг амалга оширишингиз:
А. Аввал вазифанинг бажарилишига эришиши керак, сўнгра эса
алоҳида гаплашиб олиш керак, тарбиялаш, керак бўлса жазолаш
зарур.
Б. Аввал у билан алоҳида гаплашиб олиш керак, сабабини
аниқламоқ ёки уялтирмоқ керак, сўнгра шуни бажарилишига эришиш
ёки жазолаш керак.
В. Аввал айбдорни кўпроқ биладиганлар билан гаплашиб олиш,
унга қандай таъсир чораларини қўллаш ҳақида маслахатлашиб олиш
зарур.
Г. Энг аввал бўйсунувчига ёрдам беришни ўйлаб кўриш лозим,
унга синов муддатини бериш ва иши устидан пухта назорат олиб
бориш
керак,
хатоларини
тўғрилаш
ва
ишни
вақтида
бажарилмаганлиги учун жазолаш билан танбех бериш керак.
Д. Сизнинг вариантингиз...
242
Do'stlaringiz bilan baham: |