13 - ҳолат
Ишлаб чиқаришга келган ёш мутахассисларга раҳбарларни
(устозларни) тайинловчи (белгиловчи) қоидалари устида ўйлаб
кўринг. Сизнинг фикрингизга қуйидаги берилган учта саволдан қайси
бири ҳақиқатда ҳақ одилона (тўғри)?
1. Маъмурий ишлаб чиқаришга келган ҳар бир ёш мутахассисга
зарур бўлган махсус тайёргарликни ўтаган ва ёшлар тарбияси билан
шуғулланишни истаган энг яхши ишлаб чиқарувчилардан
раҳбарларни бириктириб қўйиш шарт.
2. Илғор (етакчи) ишлаб чиқарувчилардан ёшлар тарбияси билан
шуғулланишни истайдиганларни аниқлаш (кўрсатиш) зарур ва уларга
махсус тайёргарликдан ўтиш учун имкониятлар яратиб бериш зарур.
Айниқса ёш ишчиларга бириктирилиш тўғрисидаги саволни эса
раҳбарларнинг ўзлари ҳал этишлари лозим.
Ишга кираётган ёш ишчини ишлаб чиқаришда раҳбарнинг
236
ҳаракати билан таништириш, унга ёшлар билан ишлашнинг ўзига хос
хусусиятлари тўғрисида тўлиқ ахборот бериш зарур. Бундан сўнг ёш
мутахассисга ўзи раҳбарни танлашни таклиф қилиш керак.
14 - ҳолат
Меҳнатига бир қатор хусусиятлар хосдир. Улардан асосийси
шундан иборатки, раҳбар ўзига меҳнат қилмайди, унинг фаолияти у
раҳбарлик қиладиган ишчилар жамоаси мавжудлиги билан маънога
эгадир.
Бу бошқарув муҳитида банд бўлган раҳбар ва мутахассислардан
ишчанлик қобилиятини мунтазам ўсишини, берилган ишга
жавобгарликни, меҳнатни тўғри ташкил қилишни ва ундан самарали
фойдаланишни талаб этади.
Замонавий раҳбар ўзида омилкорликни (чуқур билимга
асосланган) ишбилармонликни, ташаббусли интизомлиликни ва ишга
ижодий ёндашувни узвий равишда бирлаштириши шарт.
Раҳбар эга бўлиши керак бўлган хусусиятлар тўғрисидаги савол
тамомила
ечилмаган
баҳслашувларга
олиб
келяпти,
зеро,
бошқарувчининг иши ўзига хос хусусиятларни талаб қилади. Бу
сифатларни ўлчаш, уларнинг таркибини аниқлаш ва бошқарувнинг
турли даража ва объектларининг ўзаро боғланишига тегишлидир.
Таъсирни кузатиш қийин, хусусан, раҳбарнинг у ёки бу
хусусиятларининг
миқдорий
алокасини,
унинг
жамоадаги
муносабатларида, ишнинг иқтисодий кўрсаткичларида ривожланиш
даражасини кўрсатиш ундан ҳам қийин, лекин имкони бор. Раҳбар
қандай хусусиятларга эга бўлиши керак? Бу саволга жавоб бериш
учун шундай мезонлар тизимини танлаш керакки, у билан раҳбарнинг
хусусиятларини етарли равишда объектив баҳолаш мумкин булсин.
Мезонларнинг ҳар бири махсус ишлаб чиқарилган баҳолаш шкаласи
бўйича миқдорий равишда баҳоланади. Эксперт сўрашга ва эксперт
натижалари асосида раҳбарга зарур ва етарли бўлган хусусиятлар
рўйхати тузилади. Бошқарув бўйича адабиётда нашр қилинган
изланишлар асосида раҳбар ва мутахассислар керакли бўлган
хусусиятларни шартли равишда қуйидаги гуруҳларга бўлиш мумкин:
1. Уддабуронлик (ташаббускорлик):
таваккал қила билиш;
берилган ишга шахсий жавобгарлик ҳисси;
инсонларга ғамхўрлик қилиш;
бир фикрда туриш;
237
танқидга қулоқ сола билиш, ўз ишига (хатти-ҳаракатига)
танқидий қараш.
2. Интизом ва меҳнатга муносабат:
меҳнатсеварлик;
интизом.
3. Касб эгаси эканлиги омилкорлилик (ўз касбини чуқур
эгаллаганлиги, чуқур билим эгаси) ва билим даражаси:
маъмурий;
омилкорлик (чуқур билимга эга бўлиш);
эрудиция (бир ёки бир неча соҳада кенг ва чуқур маълумотга
эга бўлиш).
4. Ташкилий ва маъмурий қобилият:
ишбилармонлик;
ташаббускорлик;
иш ҳақидаги фикрларни қисқа ва аниқ баён қила олиш;
аниқ бир мақсадга қаратилганлик;
иш бўйича бўладиган хатларни, буйруқларни, фармойиш ва
бошқаларни ёза билиш;
ўз вақтида қарор қабул қила олиш;
қарорнинг бажарилиши бўйича назорат ўрнатиш қобилияти;
мураккаб шароитларда ўз йўналишини тезда аниқлашни
билиш;
янгиликдан қўрқмаслик;
турли ташкилот раҳбарлари билан ишлашни билиш.
5. Жамоа муҳитига мос келиш:
мустахкам бирлашган жамоани ярата олиш;
бўйсинувчилар билан ишлай олиш;
низоли ҳолатларни бартараф қилиш (йўлга қўйиш);
қатъият;
жаҳли тезлик;
одамлар билан киришишлик;
виждонлилик;
дилраболик;
камтарлик;
ташқи кўриниш (озодалик, покизалик, тозалик);
6. Бошқа хусусиятлар:
соғлиқ-саломатлик;
иш муддати;
ёш;
238
оилавий ҳолати.
Албатта, раҳбар ва мутахассис бу ҳамма хусусиятларга эга бўла
олмайди. Эксперт сўровлар ва эксперт натижалар ёрдамида раҳбар
ёки мутахассисга керакли ва етарли бўлган хусусиятларнинг
рўйхатини тузамиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |