Назорат саволлари
1. Унумдорликка қандай омиллар таъсир этади?
2. Корхонани бошқариш илмига эга бўлиш омилининг моҳияти
нимадан иборат?
3. Бизнес режа қандай ҳужжат?
4. Бизнес режани унумдорликка қандай таъсири бор?
5. Унумдорликни оширишга чет эл олимларининг ҳиссалари?
6. Унумдорликнинг бошқарув усуллари билан боғлиқлиги?
7. Инсон омилининг унумдорликка таъсири?
8. Ишлаб чиқаришни бошқариш самарадорлиги деб нимага
айтилади?
173
ХУЛОСА
Бошқарувни жамиятнинг иқтисодий негизи билан боғлаб, шу
билан бирга бошқарувнинг икки - ташкилий-техникавий ва
ижтимоий-иқтисодий томонларини ҳисобга олган ҳолда ўрганиш
лозим.
Мамлакатимиз
Президенти
И.А. Каримов
ўзининг
“Ўзбекистон иқтисодий ислоҳатларни чуқурлаштириш йўлида”
асарида “кучли ижтимоий сиёсат, аввало сермахсул меҳнат қилиш
учун яхшироқ рағбат ва имкониятлар яратишдан, иқтисодий йўл
танлаш ва фаолият кўрсатиш эркинлигига бўлган кафолатли хуқуқни
қарор топдиришдан, ахолининг меҳнат ва ижтимоий фаоллигини
оширишдан ҳам иборатдир”, деб таъкидлаган эди.
Бошқарув моҳияти ишлаб чиқариш усули, ижтимоий-иқтисодий
муносабатлар даражаси, ишлаб чиқариш кучлари ривожланишига
боғлиқ ҳолда ўзгаради. Ишлаб чиқариш ривожланиши ва иқтисодий
алоқалар мураккаблашуви билан бошқарув ҳам мураккаблашади ва
мустақил фан сифатда ажралиб чиқади. Ишлаб чиқариш воситаларига
мулкчиликнинг турли шакллари мавжуд бўлган шароитда товар
ишлаб чиқарувчилар ўртасида рақобат вужудга келиб. Ишлаб
чиқаришни бошқариш, фойдани кўпайтиришга йўналтирилади.
Ҳозирги кун талабига асосан олий ўқув юртларида бошқариш
назариясини ўқитиш катта аҳамият касб этади. Айниқса, менежерлар
кадрларни тайёрлашда бу фанни ўзлаштириш муҳимдир.
Бошқариш назарияси фани бўйича маърузаларда ўқитувчи
талабаларга масаланинг мазмуни, моҳиятини тушунтириб, уларнинг
кейинги мустақил таълим олишнинг асоси бўлиб ҳисобланади.
Маърузанинг яхши тингланиш сири шундан иборатки, талабаларни
маъруза бошида қанчалик тушунарсиз ва қийин бўлишига
карамасдан, диккат билан эшитишга мажбурлашдан иборат. Диққат
шундай натижа берадики, тушунарсиз нарсалар, сёкин аста
тушунарли бўлиб боради. талабаларниг мунтазам равишда тавсия
этилган адабиётларни ўқиши, мустақил ишлашниг асосий шаклидир.
Ўқитувчининг бажарадиган иши шундан иборатки, у ҳар доим
талабаларни мустақил ишлашга чорлаши ва хотирани фаол ишлашга
мажбур қилиши керак.
Бошқариш назарияси фанини яхши ўзлаштириш талабаларнинг
укишга бўлган муносабатидан ўз иктидорини мустақил ошириш,
такомиллаштиришга боғлиқ.
174
Do'stlaringiz bilan baham: |