III. НАЗАРИЙ МАТЕРИАЛЛАРИ
87
- ҳақиқатдан ҳам интуиция жиҳатдан тушунарли ва қулай объектли
фойдаланувчи
интерфейси;
- объектли хужжат алмашинув очиқ стандартини қўллаш;
- Open GL стандартини қўллаш;
- Java апплет ва Java тилида ишлаб чиқиш воситалари мавжудлиги;
- True Type (TTF) шрифтларни қўллаш;
- олдиндан тайѐргарликсиз товушни бошқариш;
- Internet/интранет тармоқ техналогияларини қўллаш;
- бир хил мавқели тармоқ ва тармоқ (LAN Server, Win, Lantastic, Novell,
Netware 4.1) ОТ лари клиент қисмини қуриш воситалари;
- модемли боғланиш орқали масофадан мурожаат;
- Mobile File System – мобил фойдаланувчилари қўлловчи файл тизими;
- Windows ОТ дан фарқли қулай бўлган, аппарат қурилмаларни
автоматик ―таниб олувчи‖ стандарт (Plug and Play);
- оффис иловалари тўплами (МБ, электрон жадвал,
матн процессори,
ҳисоботлар генератори, графика, ахборот менеджери ва х.к.лар);
- фидеокамера иши воситаларини ҳам ўз ичига олган мультимедиани
қўллаш (Warp Guide ѐрдамида).
Юқорида санаб ўтилган, реклмаага мос хусусиятлардан ташқари бўлган
имконият – қулай бўлган, корпоратив МБ билан ишлаш ва тармоқдаги ишчи
ўринни ташкил этувчи мухит.
Фойдаланувчилар учун жуда муҳим бўлган яна бир хусусият, IBM ўз ОТ
ини ҳамма версиялари учун мунтазам ―янгиланиш‖ пакетларини (Fix Pak)
ишлаб чиқади. Бу пакетлар фойдаланувчи учун текинга берилади.
Иловаларни бошқаришда ҳам мураккаб бўлмаган хусусий дастурларни
яратишда фойдали бўлган, дастурлаш тизими, юқори даражадаги тил –
REXX нинг мавжудлигидир.
Бу тилнинг объектга йўналтирилган версияси ва мос интерпретаторлари
мавжуддир.
OS/2 ОТ да энг кўзга ташаланадиган хусусият, бу
фойдаланувчининг
объектга мўлжалланган график интерфейсидир. График интерфейс OS/2
тизимида ягона эмас, бу тизим учун жуда кўп альтернатив қобиқлар
мавжуддир. М-н, File Bar дастури, у жуда содда бўлиб кўринса ҳам, 4 Мбайт
оператив хотирага эга бўлган компьютерда ҳам, (OS/2 экрани кўринишини
яхшилайди) ишлашни осонлаштиради.
OS/2
ОТ
ини
яхшилайдиган
қобиқлардан
ташқари,
унинг
функционаллигини кенгайтирадиган қатор дастурлар мавжуд. (М-н, Xfree 86
for OS/2).
Ҳаммага маълумки, MS компанияси шахсий компьютерлар учун
дастурий таъминот яратишда сўзсиз етакчи ролни эгаллаган. Бу
компаниянинг турли дастурий таъминоти орасида,
унинг ОТ лари алохида
ўринни эгаллайди. Бу компания ўз фаолиятини биринчи шахсий
компьютерлар учун бир дастурли операцион тизимлардан бошлаб, бу
компания яқинда серверли ОТ ни бир нечта версияларини – яъни Win 2003
III. НАЗАРИЙ МАТЕРИАЛЛАРИ
88
ни ишлаб чиқди улар корпоратив тармоқлар учун мўлжалланган бўлиб,
ҳозирги кунда улар энг мураккаб ва тўлиқ функцияли ҳисобланади. Қўшиб
чиқариладиган (шу жумладан чўнтак компьютерлари ва Мобил тизимлар
учун) MS, Win СЕ оиласи ОТ ларини ишлаб чиқди. Охирги шундай ОТ лари,
Pocket PC типидаги оммавий компьютерлар учун ишлаб чиқилган. Унинг
номи Microsoft Win Mobile 2003 for Pocket PC.
Microsoft компанияси, фойдаланувчиларга график интерфейс ва бир
нечта иловалар билан бир вақтда ишлаш имконини берди. Win нинг биринчи
тизимлари, MS DOS ОТ и билан ишлайдиган қобиқ дастурдан иборат эди. У
MS DOS тизимидан ишга туширилар, ва шундан MS DOS марказий
процессорни ҳимояланган режимга ўтказар ва бир нечта масалани параллел
бажарилишини ташкил этар эди. График интерфейс мавжудлиги ва уни
Microsoft томонидан (Graphical
User Interfase, GUI), кенг кўламда
қувватланиш шунга олиб келдики, кўпгина янги дастур махсулотлари шу
янги имкониятларга мўлжаллаб ишлаб чиқилди. Вақт ўтиши билан Microsoft
компанияси, ҳисоблашлар ишончлилиги ва у самарадорлигини таъминлашга
эътиборини қаратди, аммо фойдаланувчига интуитив жиҳатдан тушунарли ва
умуман қулай интерфейс билан таъминлаш асосий масала бўлиб қолди.
Win ОТ лар ҳамма версиялари учун ишлаб чиқилган иловалар (Win
мухити учун) ҳаммасидан ҳам бир хил кўринишга эгадир. (Win 95, …., Win
ХР в х. лар учун), натижада бир ОТ билан ишлай оладиган фойдаланувчи
бошқасида ишлашни бемалол уддалайди. Бу унинг устунлигидир.
Win ОТ ларнинг асосий хусусияти, улар
диалог режимида ишлаш учун
мўлжаллангандир, шунинг учун ҳам асосий интерфейс графикдир. М-н,
Linux, QNX ѐки OS/2 команда қатори интерфейсидан фойдаланиб ишланса,
Win ҳамма ОТларидан команда қатори интерфейсини графикасиз олиб
бўлмайди.
Баъзи ҳолда график режим керак эмас, чунки бажарилаяпган жараѐн,
фойдаланувчи билан диалогни талаб этмайди. Бунга мисол қилиб серверлар
ишини олиш мумкин. Яна технологик жараѐнларни ва махсус автоматлашган
қурилмани бошқариш масалаларини мисол қилиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: