Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини


Рақамли телевидениенинг ISDB Япония стандарти



Download 7,52 Mb.
Pdf ko'rish
bet75/112
Sana25.02.2022
Hajmi7,52 Mb.
#265374
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   112
Bog'liq
4a859cef84696bd131e912ef91b8699d

 
Рақамли телевидениенинг ISDB Япония стандарти. 
 
Хизматлар интеграциясига эга, ер усти ва кабель тизимлари учун 
умумий ISDB (Integrated Services Digital Broadcasting) рақамли эшиттириш 
концепцияси NНК (Япония) компанияси томонидан таклиф этилган. 
Американинг ATSC тизими юқори аниқликдаги ер усти телевизион 
эшиттириш ва кабелли телевидениеси тармоқларида маълумотлар оқимини 
шакллантириш ва узатиш мақсадида ишлаб чиқилган эди. Ҳозирда DVB 
рақамли телевидениенинг барча йўналишларида маълумотларни узатишга 
мўлжалланган, умумий ядро тизимига эга бир оилани ташкил этади, улар: 
сунъий йўлдош, кабель ва ер усти рақамли телевидение эшиттиришни 
ташкил этиш ва турли частота диапазонлари учун рақамли телевидение 
сигналлари тақсимоти тизимларидир. Япония ISDBнинг тизимининг мақсади 
телевидение 
эшиттиришлари 
учун 
турли 
хилдаги 
хизматларнинг 


III. НАЗАРИЙ МАТЕРИАЛЛАР 
140 
интеграциясини таъминлашдир. Келажак телевизорини ишлаб чиқарувчи 
операторлардан қуйидагиларни: сунъий йўлдош, ер усти ва кабель 
телевидениелари сигналларини қабул қилиш, юқори аниқликдаги монитор, 
катта ҳажмли хотирага эга компьютер, аудио ва видео сигналларни қайта 
ишлаш, шунингдек, коммуникация тармоқлари интерфейсини мужассам 
этган интеграллашган қурилма бўлиши кераклигини таъминлаш талаб 
этилмоқда. Шунинг учун ISDB стандарти ва юқори аниқликдаги рақамли 
телевидение, рақамли радиоэшиттириш, шунингдек турли хилдаги 
комбинацияли ва матн билан, статик тасвир, графика ва бошқа маълумотлар 
билан ҳамоҳанг, (масалан: компьютер дастурлари) радиоэшиттириш ва 
рақамли телевидение сигналларини узатиш учун қўлланилади.
ISDB ва DVB тизимларининг техник ишлашида жуда кўп 
умумийликлар мавжуд. Иккала тизимда ҳам,маълумотлар узатиш тезликлари 
диапазони чегараларига яқин қийматларга олиб келадиган, стандарт ва 
юқори частотали рақамли видеосигналларни сиқиш учун қўлланиладиган 
MPEG – 2 компрессияси тизими қўлланилади. ОFDM модуляцияси усулидан 
фойдаланиш ер усти эшиттиришлари учун радиотўлқинларни кўп нурли 
тарқалиш ва ҳаракатдаги қабул шароитларида узатиш самарадорлигини 
оширади. Шунингдек, дастурлар тарқатишнинг бир частотали тармоғини 
яратиш истаги маълумотларни кодлашда ва ташувчиларни модуляция 
қилишда ўхшаш тузилмалар ва омилларни танлашни талаб этади. Шунингдек 
(1\4, 1\8, 1\16, 1\32) ҳимоя интервали нисбий катталиклари мос келади ва мос 
режимлар учун абсолют қийматлари яқин ҳисобланади. Иккала тизимда ҳам 
Рид - Соломон коди ѐрдамида ташқи кодлаш қўлланилади, бу жараѐнда 
MPEG – 2 транспорт оқими пакетининг 188 байтига 16 та текширувчи 
байтлар қўшилиши натижасида 204 байт давомийлигидаги кодли сўз 
шаклланади. Ички код сифатида иккала тизимда ҳам 1\2, 2\3, 3\4, 5\6, 7\8 
тезликдаги йиғувчи кодлаш схемаси қўлланилинади. Алоҳида ташувчиларни 
модуляциялаш усуллари: QPSK, 16 QAM, 64 QAM лар ҳам бир хил 
ҳисобланадилар. Бироқ ISDB – T тизимида, асосий маълумотларни олиб 
ўтадиган 
ташувчилар 
модуляцияси 
учун, 
узатишни 
шовқиндан 
ҳимояланишнинг юқори қийматига эришишга имкон берувчи DQPSK- 
дифференциал 
квадратуравий 
фаза 
манипуляцияси 
қўлланилади. 
Модуляциянинг бундай усулида модуляциялаш символлари худди QPSK 
ҳолатидагидек
икки разрядли иккилик сўзлардан шаклланади. 

Download 7,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish