5.2.Американинг ATSC ва Япониянинг ISDB ер усти телевидение
стандартлари. Ер усти телевидениесининг ATSC Америка стандарти.
АҚШ бошқа давлатлардан аввал эфир эшиттиришларини юқори
аниқликдаги форматга ўтказиш режаларни билдирганлар. 20 асрнинг 80-
йилларидаѐқ истиқболли телевидение тизимлари бўйича Қўмита (ATSC-
Advanced Television Systems Commitee) ташкил этилган ва NTSC аналог
сигнал билан мос келадиган ҳамда, мавжуд эфирдаги частота полосасида
ишлайдиган, юқори аниқликдаги тизимни ишлаб чиқиш бошланган. Юқори
аниқликдаги телевидение соҳасидаги изланишлар Европада, Японияда ҳам
олиб борилган, бироқ фақат АҚШ эфир эшиттиришлари учун мавжуд
тизимга мослашадиган тизимни ишлаб чиқиш устида иш олиб борган. 1991
йилга келиб турли компаниялар томонидан олтита мослашган тизим тақдим
этилди ва улардан тўрттаси тўлиқ рақамли бўлган. ATSC барча ишлаб
чиқувчи компанияларга ўзларининг ҳаракатларини жамлаб барча лойиҳанинг
энг яхши ечимларини ўзида мужассамлаштирилган ягона стандарт
тузилишни таклиф этаган. 1995 йилда катта Альянс деб номланадиган
Консорциум томонидан хизмат ахборотини ва субтитрларни, кўп каналли
овозлар ташувчиси билан қўшилган юқори аниқликдаги бирлашган дастурни
АҚШ да ажратилган ягона телевизион каналда, яъни 6 МГц полосада узатиш
имконини берувчи тўлиқ рақамли стандарт лойиҳаси тақдим этилган.
Стандарт ишлаб чиқарувчилар ѐйишнинг ягона формати бўйича
келиша олмайдилар ва шу сабаб стандарт 4та форматда ҳам ишлай олади.
-юқори аниқликдаги телевидение формати HDTV-A(1280x720 пиксель
ѐйишли);
- юқори аниқликдаги телевидение формати HDTV-В (1290х1080
пиксель ѐйишли);
-оддий аниқликдаги телевидение формати SDTV (704х480 пиксель
ѐйишли);
-компьютер формати VGA 640x480 (пиксель ѐйишли).
ATSC тизими концепцияси модуллик принципи асосида яратилган. ITU
11/3 гуруҳи изланишлари таклифларига асосланган тузилмада учта тизим
ости қисмларни ажратиш мумкин, улар: дастлабки маълумотни кодлаш,
транспорт
оқими
шакллантириш
ҳамда
канални
кодлаш
ва
модуляциялашлардир
.
Дастлабки маълумотни кодлашнинг мақсади
телевизион тасвир ва овозни сиқишдир. ATSC нинг маълумотни кодлаш
III. НАЗАРИЙ МАТЕРИАЛЛАР
133
тизимида MPEG-2 оқимидан фойдаланилади ва овозни кодлашда АС-3,
Dolby 5.1 стандарти қоидаси қўлланилади. Транспорт оқимининг
шакллантиришда видео, овоз ва қўшимча маълумотларни пакетлаштириш
учун
MPEG-2
транспорт
оқимининг
синтаксиси
қўлланилади.
Шакллантирилаѐтган транспорт пакетларининг белгиланган давомийлиги
188 байт (улардан биринчиси синхронизациялаш байти хисобланади) бўлиб,
телевизион эшиттириш сигналларини узатиш шартлари учун оптимал
(мукаммал) ҳисобланадилар.
ATSC стандартида радиоканаллар бўйича рақамли сигналларни узатиш
учун мавжуд тизимларида кенг қўлланиладиган амплитудавий модуляцияда
битта ѐн томони ташкил этувчиси йўқотилиши (қисман олиб ташланган) каби
ривожланган технология асосида, бир ѐн полосасини қисман олиб ташланган
(Vеstigal Side-Band-VSB) кўп сатҳли рақамли модуляция усули қўлланилган.
VSB модуляциясида модуляцияловчи сигнал икки позияцияли ѐки кўп
позицияли бўлиши мумкин. 2-VSB деб белгиланувчи, икки позицияли кўп
сатҳли узатишда (5.22- расм) модуляцияловчи сигнал узатиладиган
маълумотлар сигнали билан мос тушади ва ҳар бир символ интервалида икки
сатҳдан бирини қийматини қабул қилади (характерли қийматлар 0 га
нисбатан симметрик, масалан +1 ва -1).
Модуляция тизимини аниқ ва
мукаммал танланганлиги туфайли маълумотларни узатишнинг солиштирма
тезлиги 1,79 (бит/с)/Гц бўлади ва назарий чегара (2бит/с) га яқин бўлади. Кўп
позицион узатишда характерловчи қийматлар нолга нисбатан симметрик
жойлашади ва оралиқ шундай танланадики, унда улар орасидаги интервал
бир хил бўлиши таъминланиши керак. Масалан 8-VSB тизимдаги (6.18-расм)
8 позицияли узатишда модуляцияловчи сигнал битта символ интервалида 8
та қийматни қабул қилиши мумкин (-7,-5,-3,-1,+1,+3,+5,+7).
Бунда битта
символ интервалида маълумотлар оқимининг 3 та иккилик разряди узатилади
ва бу узатиш тезлигини 3 марта оширади. Шундай қилиб, 8-VSB тизимидаги
6 МГц полосада маълумотлар солиштирма тезлиги 3 марта оширилса, тизим
1,79х3х6=32,3 Мбит/с тезлик билан оқимни узатиши мумкин.
VSB тизими модуляцияловчи сигналнинг турли тузилмаларини ҳисобга
олган бир неча вариантларда ишлаб чиқилган: 2-VSB, 4-VSB, 8-VSB, 8Т-
VSB, 16-VSB. Модуляцияловчи сигнал сатҳлари сони 2 дан 16 гача ўзгариши
мумкин, бунда символларнинг кетма-кетлигини частотасини сатҳлар сони
логарифмига кўпайтирган холда ҳисобланадиган маълумотларни узатиш
тезлиги ҳам мос равишда ўзгаради. Модуляцияловчи сигнал сатҳлар сони
қанча кўп бўлса, шовқиндан ҳимояланганлик шунга паст бўлади. Бу
қоидадан фақат 8-Т-VSB тизими холидир, унда шовқинга қарши курашиш
мақсадида қўшимча кодлаш қўлланилади (Т ҳарфи- Trellis, ушбу кодлашнинг
символ номи, яъни панжарали код). Бу коднинг тезлиги 2/3 га тенг, яъни ҳар
2та узатилаѐтган битга битта текширувчи бит қўшилади. Кодлаш шовқиндан
ҳимояланганликни оширади, бироқ 8- VSB тизимига нисбатан маълумотлар
узатиш тезлиги камаяди. 8Т-VSB тизимида бирлик вақт ичида узатилаѐтган
III. НАЗАРИЙ МАТЕРИАЛЛАР
Do'stlaringiz bilan baham: |