Рақамли телеэшиттириш қабул қилувчи қурилмалари
III. НАЗАРИЙ МАТЕРИАЛЛАР
118
2008 йилнинг охирларига келиб, Ўзбекистонда DVB-T стандартидан
фойдаланиб, 41 ва 42 телевизион каналларга мўлжалланган ер усти
эшиттиришларининг рақамли телевидениеси ишга туширилди. Рақамли
телевидение эшиттиришлари MPEG-4 (H.264) сиқиш форматида амалга
оширилмоқда. Тижорат татбиқ билан махсус ташкил этилган ташкилот "Uz
Digital TV" шуғулланмоқда ва контент ҳимояси учун IRDETO 2 шартли
кириш тизими танланган. Бу вазиятда рақамли телеэшиттириш сигналларини
қабул қила олмайдиган аналог телевизорларнинг катта сонининг мавжудлиги
муаммо бўлган.
Бу муаммо аста секин иккита усул билан ҳал этилган:
Телевизорга махсус қўшимча мосламани улаш билан, у рақамли
телевидение сигналларини қабул қилиб, уларни аналог телеэшиттириш
стандартига айлантириб, оддий телевизорларда намойиш этилишини
таъминлаш;
Учинчи авлод телевизорларига махсус рақамли қўшимча платани
улаш ва канал селекторларини мос равишда алмаштириш.
Махсус платадан фойдаланиш Россиянинг аналог-рақам (гибрид)
TV/DVB-T концепцияси асосида ѐтади, телевизорлар ҳам аналог, ҳам
рақамли телевидение дастурларини қабул қила оладилар. Бу айниқса янги
телевизорларни ишлаб чиқишда қулай, чунки "digital TV Ready"
телевизорлари оддий телевизорлар асосида ишлаб чиқилади. Уларнинг
аналог қурилмаларида DVB-Tнинг қабул қилувчи платаларини улаш учун
махсус тирқиш (аппаратли интерфейс) кўзда тутилган. Аналог каналлар
селектори эса амплитуда –фаза характеристикаси талабларига мос махсус
рақамли (digital tuner) тюнерларга алмаштирилади. Ундан ташқари
телевизорнинг, "digital TV Ready" бошқарув процессорига махсус дастурий
восита ―қўшилади‖ ва дастур DVB-T платасини иш режимларини
бошқаришда қўшимча имкониятлар яратади. Бу ҳолда "DVB-T Ready"
кўринишидаги гибрид телевизорлар нархи оддий телевизордан деярли фарқ
қилмайдилар. Рақамли плата гибрид телевизорнинг кўплаб имкониятларини
таъминлайди ва замонавий телевизорлар кўпгина турларига мўлжалланган,
бироқ уларни 1990 йилдан аввал чиққан телевизорларга ўрнатиб бўлмайди,
бу эса ундан фойдаланишни чеклайди.
Махсус қўшимча қурилманинг қўлланиши, ҳар қандай телевизорда ҳеч
қандай ўзгартиришсиз рақамли телевидение сигналларини қабул қилиш
имконини беради, бу созланган қўшимча рақамли платалар қўлланишидан
кўра умумийроқ қилади. Шунинг сабаб Ўзбекистонда абонентлар учун DVB-
T/Т2 –қўшимча қурилмалар ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилди.
Ҳозирги кунда, Ўзбекистонда "TELECOM INNOVATIONS‖ корхонаси
томонидан қўшимча қурилма чиқарилмоқда ва тюнер модели ТЕ6010IR
қуйида 5.14 –расмда келтирилган.Келажакда IV-2010IR тюнер модели ишлаб
чиқиши режалаштирилган.
Ушбу қўшимча ТЕ6010IR қурилманинг асосий техник кўрсаткичлари
5.14-жадвалда келтирилган.
III. НАЗАРИЙ МАТЕРИАЛЛАР
Do'stlaringiz bilan baham: |