III. НАЗАРИЙ МАТЕРИАЛЛАР
114
ҳозирги кунда ишлатилмасада, келажакда ушбу тизим имкониятларидан кенг
фойдалиш мумкин.
Масалан: Т2да иккита қўшимча қурилма мавжуд бўлиб,
уларни келажакда кадрни кенгайтиришда қўллаш мумкин. Бунда Т2
кадрининг тузилиши ҳали аниқланмаган турдаги сигналларга мўлжалланган
мавжуд бўлмаган турдаги кадрларга сигнализацияни киритиш имкониятини
кўзда тутади (5.11-расм).
5.11-расм. T2 кадрлар аро FEF майдонларининг киритилиши
Яъни, бу FEF (Future Extension Frames- Кадрларнинг Келгуси
Кенгайиши) кадрларнинг мазмуний таркиби ҳали аниқланмаган. Т2
кўрсатгичларига мос сигнализациянинг
киритилиши биринчи авлод
ресиверлари учун FEF-фрагментларни таниб олиш ва уларга эътибор
бермаслик имконини яратади. Бироқ ҳозирдан эгалланмаган ўринлар
узатишнинг биринчи тизимларини келажакдагилари билан тескари
алоқасини таъминлаши, уларда бу сигнализация
таркиби янги маълумотлар
ҳақидаги ахборотни ташишини белгилайди.
5.12 расм. DVB-T2 шлюзи ва модулятори орасидаги аниқ чегара
Шунингдек, Т2да частота-вақт сегментация кўзда тутилган бўлиб,
улар келгусида слотларга (TFS — Time Frequency Slicing – частота кесиш
вақти) частота-вақт бўйича бўлиш учун зарур.
Гарчи асосий қабул
III. НАЗАРИЙ МАТЕРИАЛЛАР
115
қилишнинг хусусияти TFS дан фойдаланмай қўллашни назарда тутсада,
сигнализацияларга
киритилган белгилар, улар иккита тюнер билан
жиҳозланган бўлғуси ресиверларнинг TFS-сигналлари билан ишлаш
имконини беради. Бундай сигнал бир неча радио частота каналларни
эгаллайди ва ҳар бир хизматнинг турли фрагментлари умумий ҳолда
турли
частоталарда узатиладилар. Ресивер каналдан каналга сакраб ўтиб, созланиб,
қабул қилинаѐтган хизматга тегишли маълумотлар фрагментларини йиғиб
олади. Бу битта радио частота каналига учун рухсат этилгандан кўра кенгроқ
пакетларни шакллантириш имконини беради, бу эса ўз навбатида каналлар
частоталарини
режалаштиришдаги
мослашувчанлигини
ва
статик
мультиплексирлаш ҳисобига каналлар сонини ютиш имконини яратади.
Бунда
Т2 тизимининг ўтказувчанлик қобилияти параметрларнинг
белгиланган бутун кетма- кетлигини танлаш билан аниқланади. Бу мақсадда
кўпгина опциялар кўриб чиқилган ва аниқ конфигурация билан қабул
қигичлар махсус сигнализация ѐрдамида хабардор қилинади. Параметрларни
танлаш тизим иши мукаммаллаштиришни кўзда тутади, масалан, каналдан
каналга ўтиш вақти билан хизмат ахборотининг қисмининг ўзаро
мутоносиблиги ѐки ўтказувчанлик қобилияти билан халақитларга
чидамлилик орасидаги мослашувни қидириш.
Шакллантирувчи кўрсатгичларнинг кўп бўлиши бошқа тизимлар билан
солиштиришни мураккаблаштиради. Масалан, Т2ни
DVB-T билан
солиштирсак, биринчи навбатда стандарт каналдаги худди шундай сигнални
таъминловчи, бироқ Т2 да мураккаб шароитда қабулнинг катта
халақитбардошлигини назарда тутадиган параметрлар олиниши мумкин.
Бундай вариант DVB-Tга нисбатан Т2 каналининг юқори ўтказувчанлик
қобилиятига мос келади. Бироқ нормал канал учун кўрсаткичлари пастроқ
вариантни ҳам танлаш мумкин, аммо худди аввалгидек қабул қилиш
мураккаб шароитларидаги каналлар учун юқорилари танланади. Бундай
шароитда қабул қилиш қобилияти яна ҳам ошади.
Гаусс каналидаги бир хил турдаги тизим
нисбий характеристикалари
5.1-жадвалда келтирилган.
Жадвалдан кўриниб турибдики, DVB-T инглизча вариантига нисбатан
кутилаѐтган ўтказувчанлик қобилиятининг ўсиши 1,5 мартани ташкил
қилади. Бу назарий баҳолашнинг натижалари, аммо мавжуд адабиѐтларда
ушбу материалларини ифодалашдаги тажрибавий натижалар келтирилмаган.
Шундай қилиб, DVB-T2 янги стандартининг асосий ҳолатини тахлил
қилишда, стандартга сигналларни эфирли
узатиш хусусиятини назарда
тутувчи янги самарали технологиялар киритилган деб хулоса чиқариш
мумкин. Бундан ташқари, кадрларнинг хизмат-назорат устқурмаларини
оптимизациялаш
имконини
берувчи
асосий
параметрлар
сафи
кенгайтирилган. Буларнинг барчаси умумий холда ўтказувчанлик
қобилиятини сезиларли ошишига ва бир вақтнинг ўзида тизимнинг
чидамлилигини оширишига олиб келиши кутилмоқда. Яъни, юқори
аниқликдаги телеузатишлари учун мукаммал тармоқни қуриш имкони
мавжудлиг ва таъкидланмоқда.
III. НАЗАРИЙ МАТЕРИАЛЛАР
116
5.1-жадвал
DVB-T ва DVB-T2 тизимларининг айрим қиѐсий характеристикалари
DVB-T(инглиз
варианти)
DVB-T2
Модуляция
64QAM
256 QAM
ФТЎ ўлчами
2К
32К
Ҳимоя интервали
1/32
1/128
FEC
2/3CC+RC (8%)
3/5LDPC+BCH
(0,3%)
Тақсимланган ТС
8%
1%
Турғун ТС
2,6%
0,35%
Кадр сарлавҳаси
1%
0,7%
Полоса
нормал
кенгайтирилган
Ўтказувчанлик қобилияти
24,1 Мбит/с
35,9 Мбит/с
Бу ерда: ФТЎ – Фурье тез ўзгартириши; ТС- таянч-сигнал
Do'stlaringiz bilan baham: