Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet5/147
Sana14.04.2023
Hajmi5,01 Kb.
#927904
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   147
Bog'liq
Umumiy tilshunoslik R.Rasulov

 
 
Панини грамматикаси 
Қадимги ҳиндларнинг энг машҳур тилшуноси Панинидир. У бизнинг эра-
мизгача бўлган IV асрда яшаб ижод этди. Панини ўзигача бўлган давр тилшу-
носларининг қўлга киритган ютуқларини умумлаштириб, улардан фойдалан-
ган ҳолда классик санскритнинг (қадимги ҳинд адабий тилининг) энг машҳур 
грамматикасини яратди. Унинг ушбу асари «Аштадьхян» номи билан аталади. 
Панини грамматикаси тўрт мингга яқин (3996 та) қисқа ва лўнда шеърий 
усулда ёзилган, осонлик билан эсда қоладиган қоида(сутр)ларни ўз ичига ола-
ди.


13 
Панини грамматикаси соф эмпирик ва тасвирий характерга эга бўлиб, ун-
да санскрит (қисман Веда) тилининг фонетикасига, морфологиясига, сўз яса-
лиши ва синтаксисига оид фикрлар жамланган. 
Ушбу тадқиқот тили - ундаги қоидалар ниҳоятда ихчам ва қисқа бўлган-
лиги, асар тили ўзига хос терминологияга эгалиги сабабли Панини 
тадқиқоти узоқ вақтгача европалик олимларга тушунарли бўлмади. Биринчи 
бўлиб асар мазмунини, ундаги ғояни рус тилшунос олими Отто Бётлинг 
изоҳлаб берди. 
Панини ўз давридаёқ тилни система сифатида тушунди, сўз туркумларини 
фарқлади, сўз таркибини ўрганди, ўзак, қўшим-ча, урғу, интонация ва бошқа 
ҳодисалар ҳақида маълумот берди. 
Панинининг саккиз бўлимдан иборат классик санскрит масалаларига оид 
грамматикаси Ҳиндистонда деярли икки минг йил давомида энг асосий ва 
энг муҳим қўлланма бўлиб хизмат қилди. Эрамизнинг XIII асрларидагина 
санскритнинг ҳинд олими Вопадева тузган янги грамматикаси майдонга кел-
ди.
Яски (эрамиздан аввалги V аср) 
 
Яски (Яска) Ҳиндистоннинг машҳур тилшуносидир. У сўз ҳамда сўзнинг
морфологик таркиби, маъноси, вазифаси ҳақидаги фикрларини ёзиб қолдир-
ган. Яски сўзнинг предметни бевосита акс эттирмаслигини, сўз билан, яъни 
унинг товуш томони билан предмет ўртасида маънонинг мавжудлигини 
тўғри таъкидлайди. Сўз маъно туфайли предметни номлаш имкониятига эга-
лигини қайд этади. 
Тилшунос Ведалар тилини кенг изоҳлаб, тушунтириб берувчи асар ярата-
ди ва бунда ўзигача бўлган тадқиқотчилар ишларини умумлаштиради. 
Хуллас, қадимги Ҳиндистоннинг тилшунослик соҳасидаги ютуқлари ул-
кан бўлиб, улар ўз муваффақиятлари билан жаҳон тилшунослиги фанига кат-
та ҳисса қўшдилар. Уларнинг таълимотлари, ғоялари юнон ва араб тилшу-
нослигига жиддий таъсир қилди. Ҳинд тилшунослиги Европага ХVIII аср-
нинг ўрталарида етиб келди.
Ўрта Осиёда эса ҳинд тилшуносларининг таълимотлари анча илгари 
маълум бўлган. Жумладан, буюк бобокалонимиз хоразмлик Абу Райҳон 
Беруний (X – XI аср) санскритни яхши билган, Ҳиндистонга махсус бағи-
шланган «Ҳиндистон» номли асар ҳам яратган. 


14 
Энг муҳими шундаки, ҳинд тилшуносларининг жаҳон тилшунослигига 
қўшган беқиёс ҳиссаси санскрит билан белгиланади. Тилшунос олимлар-
нинг санскрит билан яқиндан танишуви жаҳон фанида қиёсий – тарихий 
тилшуносликнинг юзага келишига сабаб бўлди. 

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish