Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet63/147
Sana14.04.2023
Hajmi5,01 Kb.
#927904
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   147
Bog'liq
Umumiy tilshunoslik R.Rasulov

 
Азим Ҳожиев 
Азим Ҳожиев ўзбек тилшунослигининг атоқли вакилларидан бири, кенг 
қамровли сермаҳсул олим, филология фанлари доктори (1968), ЎзФА 
академиги (2001). 
Азим Ҳожиев 1933 йилда Тошкентда туғилди. 1951 – 1956 йилларда 
ҳозирги ЎзМУ (собиқ ТошДУ)нинг филология факультетида ўқиди. 1956 
йилда шу университетнинг аспиран-турасига ўқишга кирди. 1960 йилда 
В.В.Решетов раҳбарлигида «Ҳозирги замон ўзбек тилининг ҳозирги замон 
феъли» мавзу-сида номзодлик, 1968 йилда эса «Эди, экан, эмиш тўлиқсиз 
феъли» мавзусида докторлик диссертациясини ҳимоя қилди. 
А.Ҳожиев ўзбек тилшунослигининг, асосан, лексикология, семасиология, 
морфология, сўз ясалиши, орфография, терминология ва лексикография 
соҳалари бўйича фундаментал асарлар яратди. У фанимизда синчиков 
тилшунос - феълшунос олим сифатида ҳам танилди. Унинг асосий асарлари:
1. «Қўшма сўзлар имлоси ва луғати» (ҳамкор, 1961). 2. «Ўзбек тилида қўшма, 


130 
жуфт ва такрорий сўзлар» (1963). 3. «Ўзбек тилида кўмакчи феъллар» (1966). 
4. «Тўлиқсиз феъл» (1970). 5. «Феъл» (1973). 6.«Ўзбек тили синонимлари-
нинг изоҳли луғати» (1974). 7. «Ўзбек тилида форма ясалиши» (1979). 8. 
«Ҳозирги ўзбек адабий тили» (ҳамкор, 1980). 9. «Ўзбек тилининг изоҳли 
луғати» (ҳамкор, I том, 1981). 10. «Лингвистик терминларнинг изоҳли 
луғати» (1985). 11. «Ўзбек тилида сўз ясалиши» (1987). 12. «Ҳозирги ўзбек 
тили фаол сўзларининг изоҳли луғати» (ҳамкор, 2001) 13. «Ўзбек тилининг 
изоҳи луғати» (ҳамкор, 2006) ва бошқалар. 
Олимнинг айниқса, ўзбек тили морфемикаси, сўз ясалиши соҳасидаги 
ва изоҳли луғатлар яратишдаги хизматлари таҳсинга сазовордир. Муаллиф 
морфемика ҳақида, унинг ўрганиш объекти ҳақида шундай дейди: 
«Морфемика сўзнинг неча морфемадан ташкил топишини ўрганмайди, балки 
морфемаларнинг турини ва ҳар бир турига хос хусусиятларини ўрганади».
62
Бу морфемик сатҳ бирлиги бўлган морфеманинг объективлигини эътироф 
этувчи ва ана шу объектив бирликни ўрганувчи алоҳида тилшунослик 
бўлимининг вазифаси ҳақидаги ҳақиқий илмий баҳодир.
63
А.Ҳожиевнинг лексикография соҳасидаги катта хизмат-ларини ҳам 
алоҳида таъкидлаш лозим. Айниқса, унинг изоҳли луғатлар яратиш фаолияти 
– «Ўзбек тили синонимларининг изоҳли луғати» асари филологлар, шоиру 
ёзувчилар, мактаб ўқитувчилари учун қимматли манба сифатида хизмат 
қилиб келмоқда. Ушбу тадқиқот ўзбек тилининг ҳақиқатан синоним-ларга 
бой тил эканлигини лексик синонимлар - уларнинг синонимик қаторлари 
орқали исботлаб беради. Луғатнинг ҳар бир мақоласи: 1) синонимик 
қатордан; 2) синонимик қатордаги сўзлар учун умумий бўлган маънонинг 
изоҳидан; 3) синонимик қатордаги ҳар бир сўзга хос хусусиятнинг 
таърифидан; 4) синонимик қатор ва ҳар бир синонимга берилган таърифни 
тасдиқловчи мисоллардан ташкил топади.
64
Луғатнинг муҳим жиҳатларидан 
яна бири шуки, муаллиф синонимик қатор бирликларининг ўзаро нозик, 
сезилар

сезилмас маъно фарқларини ҳам ишонарли кўрсатиб беради. 
Олимнинг мустақиллик даврида ҳамкорликда яратган «Ҳозирги ўзбек 
тилидаги фаол сўзларнинг изоҳли луғати» асари ҳам лотин ёзувида яратилган 
муҳим манбалардан – луғатлардан ҳисобланади. 
62
А.Ҳожиев. Сўзнинг морфологик ва сўз ясалиш структураси. Ўзбек тили ва 
адабиёти. Ж. 1976. 30-31 бетлар 
63
А.Нурмонов. Ўша асар, 182-183-бетлар. 
64
А.Ҳожиев. Ўзбек тили синонимларининг изоҳли луғати. -Т, 1974, 6-бет. 


131 

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish