4 - жадвал
Қўшни мамлакатларга халқаро йўналишлар бўйлаб ташилган йўловчилар миқдори (минг киши ҳисобида)
|
2002 йил
|
2005 йил
|
Жами
|
|
|
Автобусда йўловчи ташиш
|
8445
|
7998
|
Темир йўлда йўловчи ташиш
|
6454
|
4080
|
Ҳаво транспортида йўловчи ташиш
|
1797
|
1904
|
Бошқа транспортда йўловчи ташиш
|
84,0
|
13,0
|
Эслатма: Ўзбекистон Республикаси Статистика бошқармаси баҳолаган
Қўшни мамлакатлардан барча йўналишлар бўйича келадиган норезидентлар 2,5 млн. кишини ташкил этади. Улар тижоратчилар, қариндошлариникига келган меҳмонлар, қўшма корхоналарнинг ходимлари бўлиши мумкин. Йўловчи ташиш маълумотларида шахсий машинасида ташриф буюрувчилар ҳисобга олинмаган. Ваҳоланки, улар ташилган жами йўловчиларнинг камида 20% ни ташкил этади. Бир кун ичида чиқиб кетишни ҳам ҳисобга олганда, Ўзбекистонга ташриф буюрувчилар сони бир йилда 5,0 млн. кишидан ошмайди.
Мамлакатлар бўйича норезидентларнинг таҳлилини, чет эллик туристларни ҳисобга қўшмаганда, қуйидагича баҳолаш мумкин: Қозоғистондан – 50-60%, Тожикистондан – 20-25%, Россиядан – 10-15%. Қозоғистондан келувчи норезидентлар улушининг катталиги Ўзбекистон ҳудудининг ўзига хос хусусиятлари ва жуда кўп йўллар Ўзбекистон орқали ўтиши билан изоҳланади.
Хулоса
Туристик йўналишларни ривожлантириш учун асосий омил бу кадрларнинг билими ва тажриба потенциалидир. Ҳозирда Республикамизда туристик йўналишларни ривожлантириш учун кенг имкониятлар мавжуд бўлса ҳам жуда кам йўналишлар ишлаб чиқилган. Бу йўналишлар фақат «Буюк Ипак Йўлида» жойлашган шаҳарларга қаратилган. Лекин республикамизда туристларнинг кўриши ва дам олишлари учун тарихий ва хушманзара жойлар кўп. Фақат уларни юқори даражада таништириш, янги йўналишлар тизими ва туристларни ўша жойларга жойлаштириш йўллари ишлаб чиқилиши керак. Ҳозирда асосий йўналишлар фақат А.Ж. «Узинтур» томонидан тузилган йўналишлар асосида фаолият кўрсатмоқда. Шунинг учун ушбу барча туристик йўналишларни қайтадан кўриб чиқиш ва ушбу йўналишлар давомида туристларнинг фойдаланишлари учун мотел ва кемпинглар барпо этиш жуда муҳим масалалардан бири ҳисобланади.
Саволлар
1. Туристик йўналишларнинг шаклланиш омиллари нима?
2. Туристик йўналишларнинг ижтимоий ва иқтисодий ўсишига таъсир қилувчи омиллар нима?
3. Туристик йўналиш мотивацияларини изохланг?
4. Асосий тур ҳужжатларги нималар киради?
5. Туристик йўналиш турларини изохланг?
6. Туризмда айланма йўналиш нима?
7. Туризмда чизиқли йўналиш нима?
8. Туризмда давомли йўналиш нима?
9. Туризмда транспорт йўналишлари қандай тузилади?
10. Туристик йўналишларни ташкил этишда «Пекидж-тур»нинг аҳамияти қандай?
Do'stlaringiz bilan baham: |