Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат педагогика


 Ўқитишдаги назорат ва ўз-ўзини назорат методлари



Download 2,11 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/86
Sana14.07.2022
Hajmi2,11 Mb.
#797553
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   86
Bog'liq
БИОЛОГИЯ ФАНИНИ ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ

3.6. Ўқитишдаги назорат ва ўз-ўзини назорат методлари
.
Назорат таълим жараѐнининг ажралмас қисмларидан бири саналади. 
Назоратнинг мунтазамлиги ва изчиллиги ўқувчиларнинг фаол ақлий меҳнат 
қилишга ундайди, уларда маъсулият, бурч, диққат, хотира, ўз-ўзини назорат 
қилиш ва баҳолаш кўникмаларини ривожлантиришга замин тайѐрлайди.
Назоратнинг 
тўлиқлилиги, 
ҳаққонийлиги, 
кенг 
кўламлилиги, 
мунтазамлилиги барча методлар каби бу методларнинг таълимий, тарбиявий, 
ривожлантирувчи ва ўқувчиларга тафовутлаб ѐндашиш каби функцияларини 
амалга ошириш имконини беради.
Бу методлар гуруҳига оғзаки ва ѐзма назорат, лаборатория ва амалий 
иш ѐрдамида назорат, ўз-ўзини назорат, ўзаро назорат варағи ва тестлар 
ѐрдамида назорат методлари мисол бўлади ва қуйидаги услублардан иборат: 
а) оғзаки ва ѐзма назорат методлари ўқувчиларнинг билимларни 
мантиқий изчил баѐн қилишга ўргатиш, нутқни ўстириш, ўқувчилар 
жавобидаги типик хатоликларни аниқлаш ва унга барҳам бериш; 
б) лаборатория ва амалий иш ѐрдамида назорат методлари ўқув ва 
амалий кўникмаларни аниқлаш, ўқувчиларнинг ўқув жиҳозлари ва асбоблар 
билан ишлаш кўникмаларини аниқлаш, бажарилган топшириқларнинг 
сифатини аниқлаш ва баҳолаш, иш мазмунига боғлиқ ҳолда объектлар ва 
асбобларни тўғри танлаш, ишни якунлаш ва натижасини расмийлаштириш, 
олинган натижаларнинг тўғрилигини аниқлаш; 


68 
в) ўз-ўзини назорат қилиш методлари ўқув материали юзасидан қисқа 
режа, саволлар тузиш, асосий ғояни ажратиш, саволларга жавоблар топиш, 
масалалар ечиш ва уларни намунага мувофиқ текшириб кўриш, таққослаш, 
олинган натижаларнинг тўғрилигини текшириш; 
г) ўзаро назорат варағи ѐрдамида назорат методлари ўрганилган боб, 
мавзу бўйича назорат саволларини тузиш, саволларнинг методик жиҳатдан 
тўғрилиги, мантиқий кетма-кетлиги, ўқувчилар билимини назорат қилишнинг 
ҳаққонийлиги, кенг кўламлилиги; 
д) тестлар ѐрдамида назорат методлари ўрганилган боб, мавзу бўйича 
назорат тестларини тузиш, тест саволлари ва жавобларнинг методик жиҳатдан 
тўғрилиги, мантиқий кетма-кетлиги, ўқувчилар билимини назорат қилишнинг 
ҳаққонийлиги, кенг кўламлилиги. 
Барча методлар каби ўқитишдаги назорат ва ўз-ўзини назорат 
методларининг ҳам таълимий, тарбиявий ва ривожлантирувчи вазифаси 
мавжуд. Назоратнинг таълимий вазифасини ўқитувчи барча ўқувчиларни ўз 
ўртоғининг жавобини тинглашга, жавобдаги хато ва камчиликларни 
тўғрилашга, тузатишлар ва қўшимчалар киритишни таклиф этиш орқали 
таъминлайди. Шу туфайли ушбу жараѐнда ўқувчиларнинг ўзлаштирган 
билимлари тизимга солинади, такрорланади ва мустаҳкамланади. Назоратнинг 
тарбиявий вазифаси унинг ўқувчиларни рағбатлантиришни таъминлаш, таҳсил 
олишдаги маъсулият ва бурчни таркиб топтириш, ҳиссиѐтни шаклланишида 
намоѐн бўлади. Назоратнинг ривожлантирувчи функцияси ўқувчиларда 
барқарор диққат, хотирани мустаҳкамлаш, ўз-ўзини назорат қилиш ва баҳолаш 
кўникмаларини эгаллашларида кўзга ташланади. 

Download 2,11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish