Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат педагогика


 Биологияни ўқитишда ўқувчиларда мустақил ва ижодий



Download 2,11 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/86
Sana14.07.2022
Hajmi2,11 Mb.
#797553
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   86
Bog'liq
БИОЛОГИЯ ФАНИНИ ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ

2.5. Биологияни ўқитишда ўқувчиларда мустақил ва ижодий 
фаолиятни таркиб топтириш. 
Биологик таълим мазмунининг учинчи таркибий қисмини ижодий 
фаолият тажрибалари ташкил этиб, мазкур фаолиятни таркиб топтириш учун, 


49 
аввало, ўқувчиларда мустақил ва ижодий фикр юритиш кўникмаларини таркиб 
топтириш лозим. Фикр инсон фаолияти, унинг ўз кучи, қудрати ва билимини 
ташкил этувчи маънавий-инсоний сифатидир. Фикр ривожи ижтимоий-
иқтисодий тараққиѐтнинг асосий ҳаракатлантирувчи кучи бўлганлиги учун, 
биологияни ўқитиш жараѐнида ўқувчиларнинг мустақил ва ижодий фикр 
юритиш кўникмаларини ривожлантириш зарур. 
Биологияни ўқитишда ўқитувчи ўқувчиларнинг мустақил ва ижодий 
фикр юритиш кўникмаларини ривожлантириш учун ўқитувчи, аввало: 
ўқувчиларнинг дарсда мустақил ишлашлари учун ўқув топшириқларини 
тузиши, биологик объектлар, табиатдаги мавсумий ўзгаришларни ўрганиш 
мақсадида тажриба ва кузатиш ўтказиш юзасидан кўрсатмалар тайѐрлаши; 
ўқувчиларнинг қизиқишларини ҳисобга олган ҳолда уларнинг мустақил 
таълими учун қўшимча адабиѐтлар ва мультимедиаларни танлаши лозим;
ўқувчиларнинг мустақил ва ижодий фикр юритиш кўникмаларини 
ривожлантириш учун таълим-тарбия жараѐнида ривожлантирувчи таълим 
технологиясини қўллаш зарур.
Ривожлантирувчи таълим технологиясининг асосий ғояси ўқувчиларни 
ҳар томонлама ривожлантириш саналади. Мазкур технологиянинг асосий 
хусусиятлари: 
ўқувчиларни ўз билиш фаолиятини субъектига айлантириб, фикр 
юритиш механизмини шакллантиради, ривожлантиради. 
ўқувчиларнинг билиш фаолияти эмпирик ва назарий билиш яхлитлигида 
ташкил этилиб, ўқитиш жараѐнида билимларни дедуктив усулда ўрганиш 
устувор бўлади. 
ўқитиш жараѐнининг асосини ўқувчиларнинг ўқув топшириқларини 
бажариш орқали вужудга келтириладиган мустақил фаолият ташкил этади. 
ўқувчиларнинг ақлий ривожланишига замин тайѐрлаб, бу жараѐнда 
танқидий ва ижодий фикр юритишни шакллантириш устувор йўналиш 
саналади. Фикр юритишнинг бу икки типи бир-бирини тўлдиради ва тақозо
этади.


50 
Танқидий фикр юритиш шахснинг воқеа ва ҳодисалар ҳақидаги 
муносабати ва фикрини вужудга келтириб, унинг таркибига қуйидагилар 
киради: таҳлилий фикр юритиш (ахборотни таҳлил қилиш, зарур фактларни 
танлаш, таққослаш, фактлар ва ҳодисаларни чоғиштириш). Ўқувчиларда 
таҳлилий фикр юритиш кўникмаларини шакллантириш учун биология 
ўқитувчиси ҳар бир дарсда аввал ўрганилаѐтган объектлар билан ўрганилган 
объект ўртасидаги боғланишларни аниқлайдиган топшириқларни бериши 
керак. Жумладан, «Дарѐ қисқичбақасининг ички тузилиши» мавзусини 
ўрганганда ўқувчиларни кичик гуруҳларга ажратиб, уларга ўқув топшириқлари 
билан бир қаторда қуйидаги жадвални тўлдириш тавсия этилади: 
Органлар системаси 
Оқ планария 
Ёмғир 
чувалчанги 
Сув шиллиқ 
қурти 
Дарѐ қисқичба-
қаси 
Тана бўшлиғи 
Овқат ҳазм қилиш 
Қон айланиш 
Нафас олиш 
Айириш 
Нерв системаси 
Сезги органлари 
Кўпайиш
Ўқувчилар дарсликда берилган ўқув ахборотини таҳлил қилади, 
органлар системаси ҳақидаги фактларни танлайди, уларни аввалги объектлар 
билан таққослаб, хулоса чиқаради. Демак, дарѐ қичқичбақасининг ички 
тузилишини таҳлил қилиб, аввал ўрганилган оқ планария, ѐмғир чувалчанги
сув шиллиқ қурти билан таққослаб ўрганади. Ўқув материалларининг бу тарзда 
ўрганилиши ўқувчиларда таҳлилий фикр юритиш кўникмаларининг таркиб 
топтиришга замин тайѐрлайди. 
Боғланишли (ассоциатив) фикр юритиш (аввал ўрганилган билимлар, 
фактлар орасидаги боғланишларни аниқлаш, таниш объект ва ҳодисаларнинг 
янги хусусиятлари ва сифатларини топиш). 


51 
Боғланишли фикр юритиш ўқувчиларнинг аввал ўзлаштирган билим, 
кўникма ва малакаларини кутилмаган, ноодатий вазиятларда қўллаб, янги 
билим ва кўнималарни ўзлаштиришларига замин тайѐрлайди. 
Ўқитувчи «Органик олам эволюциясининг йўналишлари» мавзусини 
ўрганишда ўқувчиларнинг ботаника ва зоология ўқув фанларидан ўзлаштирган 
билимларини фаоллаштириш мақсадида уларга ўқув топшириқлари билан 
бирга қуйидаги жадвални тўлдириш тавсия этади. 
1-топшириқ. Қирққулоқлар, очиқ уруғлилар ва ѐпиқ уруғлиларнинг 
тузилишини таққосланг. Уларнинг тузилишидаги ўхшашлик ва фарқларни 
аниқланг. 
Таққосланадиган 
жиҳатлар 
Қирққулоқлар 
Очиқ уруғлилар 
Ёпиқ уруғлилар 
Ҳаѐтий шакли 
Илдизи 
Пояси 
Барги 
Кўпайиш органлари 
Кўпайиш 
жараѐнининг 
ташқи муҳит омилларига 
боғлиқлиги 
2. Нима сабабдан и ўсимликлар оламида ѐпиқ уруғлилар ҳукмронлигини 
аниқланг. 
2-топшириқ. Сувда ҳамда қуруқликда яшовчилар, судралиб юрувчилар 
ва қушларнинг тузилишини таққосланг. Улар ўртасидаги ўхшашлик ва 
фарқларни аниқланг. 
Таққосланадиган 
жиҳатлар 
Сувда ҳамда қуруқликда 
яшовчилар 
Судралиб 
юрувчилар 
Қушлар 
Тана қоплами 
Ҳазм қилиши 
Қон айланиши 
Юраги
Нафас олиши 
Айириши 
Нерв системаси 
Сезги органлари 
Кўпайиши


52 
2. Нима сабабдан қушларнинг ҳайвонот оламида ҳукмронлигини 
аниқланг. 
Ўқувчилар ушбу топшириқларни бажариб бўлганларидан сўнг, ўқитувчи 
биологик прогресс, ароморфоз, идиоадаптaция, умумий дегенерaция ҳақида 
маълумот беради ва ўқувчиларга мисол келтиришни тавсия этади. Ўқувчилар 
ўзлари тўлдирган жадвалдан фойдаланиб, ѐпиқ уруғлилар ва қушлардаги 
ароморфозларни аниқлайди. Шу тарзда ўқувчиларда боғланишли фикр юритиш 
кўникмалари шакллантирилади ва ривожлантирилади.
Мустақил фикр юритиш (муаммоли вазиятларни таҳлил қилиш, 
фаразларни илгари суриш, аввал ўзлаштирган билим, кўникма ва малакаларни 
янги вазиятларда қўллаб, янги билим, кўникма ва малакаларни эгаллаш, ўз 
фикрини далиллаш). 
Мустақил фикр юритиш шахс ҳаѐтида муҳим аҳамият касб этади. Шу 
сабабли биологияни ўқитишнинг барча шаклларида, ўқувчиларда мустақил 
фикр юритиш кўникмаларини ривожлантиришга аҳамият бериш зарур. 
Мустақил фикр юритиш қуйидаги босқичларда амалга оширилади: 
муаммоли вазиятларни таҳлил қилиш. 
фаразларни илгари суриш.
аввал ўзлаштирган билим, кўникма ва малакаларни янги вазиятларда 
қўллаб, янги билим, кўникма ва малакаларни эгаллаш.
ўз фикрини далиллаш. 
жавобнинг тўғрилигини текшириб кўриш. 
Ўқувчиларда мустақил фикр юритишни ривожлантириш учун ўқитувчи 
ҳар бир мавзуни ўрганишда муаммоли вазиятларни вужудга келтириши ва 
ўқувчиларнинг билиш фаолиятини муаммоли вазиятларни ҳал қилишга 
йўллаши лозим. Масалан, «Лоладошлар оиласи» мавзусини ўрганишда 
муаммоли вазият вужудга келтирилиб, ўқувчиларнинг икки уруғпаллалилар 
синфи оилаларини ўрганишда ўзлаштирган билимларини янги кутилмаган 


53 
вазиятларда қўллашга имкон яратиши лозим. Жумладан, ўқувчиларга қуйидаги 
ўқув топшириқларини бажариш тавсия этилади. 

Download 2,11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish