2-мавзу I-X асрларда хитойда фалсафий фикр ривожи мавзунинг ўқув мақсади



Download 202,45 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/3
Sana25.02.2022
Hajmi202,45 Kb.
#462403
  1   2   3
Bog'liq
2 мавзу



2-МАВЗУ 
I-X АСРЛАРДА ХИТОЙДА ФАЛСАФИЙ ФИКР РИВОЖИ 
 
Мавзунинг ўқув мақсади 
Талабаларда ўрта асрлар Хитой фалсафасининг ўзига хос
хусусиятлари, Ван Чуннинг субстанция ҳақидаги моддиюнча 
қарашлари, IV-X асрларда Хитойда фалсафий тафаккур тараққиёти 
тўғрисида тушунчалар ҳосил қилиш, шунингдек, талабаларда ўрта 
асрлар Хитой фалсафий таълимотларини қадимги даврдаги 
тафаккур тараққиёти билан қиёсий таҳлил қилиш кўникмаларини 
шакллантириш. 
 
Мавзунинг таянч тушунчалари 
Ўрта асрлар, Хитой фалсафаси, Ван Чун, “Лун хэн”, “ци”, 
моддий субстанция, (“Цзынь-ци”), руҳий куч, нур, ҳақиқат, ҳиссий 
таассурот, идрок назарияси, метафизик характер, Ян-ци ва Ин-ци, 
Бао Цзынь-ян, подшоҳ, фуқаро, Гэ Хун, “дао”, Фан Чжэнь
буддавийлик, “руҳнинг фонийлиги”, Люй Цай, худо амри, инсон 
тақдири, конфуцийчилар, Пэй Вэй, идеализм, схоластика. 
 
Асосий саволлар 
1.
Ван Чун фалсафаси (эрамизнинг 27-97 йиллари). 
2.
IV-X асрларда Хитой фалсафаси тараққиёти. 
Ван Чун фалсафаси (эрамизнинг 27-97 йиллари) 
 
Ван Чун ўз сиёсий фалсафий қарашларида мистика ва 
идеализмга қарши курашда илғор ғояларни ривожалнтирди. Унинг 
“Лун хэн” деб аталган асарида Лоа Цзы ва унинг издошлари 
томонидан яратилган фалсафий - материалистик таълимотлар 
кейинги ривожини топди. 
Ван Чуннинг фикрича, дунё абадий мавжуд бўлган “ци” моддий 
субстанциядан иборат (1-илова). Бу ерда дао воқелик ривожининг 
қонунияти сифатида мавжуддир. Баъзи “ци”лар юқорида – самода 
(туман кўринишида), бошқалари эса, пастда – ерда (қуюқлашган 
кўринишда, турли жисмлар шаклида) мавжуддир. Ван Чун “Ци”нинг 
иккита тури – туманлашган (ян ци) ва қуюқлашган (ин ци) абадий 
мавжудлиги ва уларнинг ўзаро ҳаракатидан барча нарсалар вужудга 
келади, деб таълим берган.


Ван Чун конфуцийчиларнинг инсон ҳаракатларини доимо 
кузатувчи ва иродасига бўйсунмаганида жазо берувчи само ҳақидаги 
мистик назарияларини инкор этган. У конфуцийчиларни “илмсиз 
инсонлар”, деб атаган.
Ван Чун моддий субстанциядан иборат бўлган нарсаларни кўриб 
чиққан. Сувдан муз ҳосил бўлганидек, ци инсонни яратади: сув 
қуюқлашиб музга айланади, ци қуюқлашади, инсон пайдо бўлади. 
Ҳар қандай тирик организмда бўлгани каби инсонда ҳам ҳаётий 
қувват (“Цзынь-ци”) қон айланиши жараёнида ишлаб чиқиладиган 
руҳий куч мавжуд. Қон айланишининг тўхташи ҳаётий қувватнинг 
йўқ бўлишига сабаб бўлади ва ажал келади.
Инсоннинг ўлими оловнинг пасайишига ўхшаш. Ван Чун 
ёзишича: “Агарда инсон ўлимидан сўнг онгга эга, деб таъкидланса, 
у олов ўчганидан сўнг ҳам нур сочади, деган билан тенг”. Ван Чун 
ўша даврда кенг тарқалган инсон руҳияти абадийлиги ҳақидаги 
афсонага қаттиқ зарба етказди, Ван Чун ўзининг моддий 
таълимотида туғма билим ҳақидаги Конфуций назариясини танқид 
қилди. 
У туғма билимлар йўқ деб таъкидлаган, бизнинг билимларимиз 
ҳақиқий воқеликни ўрганишда асосланган, деб ҳисоблаган. 
Ван Чуннинг фикрича, ҳақиқатни фақат тажриба орқали 
исботлаш мумкин. Аммо идрок этилмаган маълумотлар, ҳиссий 
таассуротлар ҳақиқий далил бўла олмайди. Тажриба ва идрокнинг 
яхлитлиги – Ван Чун идрок назариясининг асосини ташкил қилади.
Ван Чун материализми умуман олганда метафизик характерга 
эга бўлса-да, у диалектика унсурларига ҳам эга. 
Ван Чун таълимотининг тасодифий диалектик унсурлар 
қаторига нарсаларни ўзининг табиий ривожланиши, Ян-ци ва Ин-ци 
ўзаро таъсирини моддий дунёни иккита зиддиятли томонининг 
бирлиги сифатида тушуниш, ягона жараённинг иккита томони – ҳаёт 
ва ўлим ҳақидаги ғояни киритиш мумкин.


Download 202,45 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish