Курс ишида материаллар қуйидаги кетма-кетлигида жойлаштирилади: Жилд (титул) варағи
Мундарижа
Кириш
Асосий қисм боблари. Бандлар бўйича тадқиқ ва таҳлилни амалга ошириш
Хулоса ва тавсиялар
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
Курс ишини кафедрага топшириш
Курс ишининг бажарилишидаги якуний босқичда талабанинг шахсий режаси асосида белгиланган муддатда кафедрага топширилади.
Кафедрага қабул қилинган курс иши кафедрада юритиладиган “Курс ишларини қайд этиш” дафтарига тегишли рақам, сана, талабанинг исми-шарифи ва курс ишининг мавзуси кўрсатилган ҳолда расмийлаштирилади.
Курс иши раҳбарлари якунланган курс ишлари юзасидан илмий хулосаси кафедрага тақдим этилади.
Курс ишлари раҳбарларининг якуний хулосаларига эга бўлган курс ишлари кафедра йиғилиш муҳокамасига қўйилишидан аввал тақризчилар белгиланади ва ҳар бир курс ишига кафедрада фаолият кўрсатаётган мутахассислар томонидан тақризлар берилади.
Курс иши раҳбари илмий хулосаси ва ижобий тақризларнинг хулосаларига эга бўлган курс ишлари кафедра муҳокамаси ва йиғилиш баённомаси қарорига асосан ҳимояга тавсия этилади.
Мазкур хужжатлар талаб даражасида бўлган вақтда факультет декани томонидан ҳимояга рухсат берилади.
Курс ишини ҳимоя қилиш Деканат томонидан кафедра билан келишилган ҳолда курс ишларини ҳимоя қилиш режа жадвали ишлаб чиқилади. Курс ишини топшириш ва ҳимоя қилиш муддати кафедра мудири томонидан ўрнатилган тартибда амалга оширилади.
Курс ишининг ҳимояси очиқ равишда онлайн ўтказилади. Курс ишини сифати ва уни бажаришдаги талабанинг фаоллиги, билим ва кўникмаларини баҳолаш курс иши ҳимоясида амалга оширилади.
Курс иши ҳимояси кафедра томонидан белгиланган 2-3 ўқитувчидан ташкил топган ҳайъатда, курс иши раҳбари ва гуруҳ талабалари иштирокида ташкил қилинади. Очиқ ҳимоя гуруҳ талабаларига шу гуруҳ аъзолари томонидан бажарилган ишлар билан танишишига имконият бериши билан бир вақтда, курс иши раҳбарларини ҳимоя қилиниётган ишларга бир хил талаб билан ёндашишга олиб келади.
Курс ишининг ҳимояси тақдимот шаклда ўтказилади ва 100 баллик тизимда баҳоланади. Курс ишининг ҳимояси фан бўйича якуний назоратдан камида 10 кун аввал ўтказилади.
Ҳимоя жараёнида талаба курс иши юзасидан маъруза (онлайн маъруза) қилади. Ҳимоя курс иши бўйича 8-10 минутли маъруза ва савол жавобдан иборат бўлади. Маърузада ишининг моҳиятини талаба ҳар томонлама ёритиб бериши керак.
Ҳимоя давомида курс иши ҳимояси ҳайъати аъзолари, ҳимояда қатнашаётган профессор-ўқитувчилар ҳамда барча қатнашчилар томонидан берилиши мумкин бўлган саволларга жавоб беради ва комиссия томонидан коллегиал тарзда баҳоланади.
Ҳимоядан сўнг комиссия аъзолари ўзаро фикрлашиб, курс ишини баҳолаш бўйича қарор қабул қиладилар. Курс ишининг ҳимоя қилиш натижаларига кўра талабанинг рейтинг дафтарига тегишли балл (баҳо) қўйилади.