Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат педагогика


 Германияда мусиқа таълими тизими



Download 0,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/54
Sana28.06.2022
Hajmi0,86 Mb.
#716921
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   54
Bog'liq
Musiqa madaniyati fanini o`qitishda zamonaviy yondashuvlar va innovatsiyalar (4.1-modul)

2.4 Германияда мусиқа таълими тизими 
Германиянинг йирик немис композитори ва буюк педагоги Карл Орф 
(1895-1982) жаҳонда кенг тарқалган болалар мусиқий тарбия услубиётининг 
асосчиларидан бири ҳисобланади. Жак-Далькрознинг ўқув тизимига 
асосланиб К.Орф "Оддий мусиқа" (элементар мусиқа) ғоясини ишлаб чиқди 
ва бу ғояни Мюнхендаги (Гюнтер мактаби) гимнастика ва рақс мактабидаги 
ўқитиш услубига айлантиради. 1953 - йилда Австриянинг Зальцбург 
шаҳрининг Моцартеум деб номланган мусиқа даргоҳида Карл Орф институти 
ташкил топиб, у АҚШ, Англия, Германия, Хиндистон каби 30 дан ортиқ 
мамлакатларни бирлаштирган баобру илмий муассасага айланиб кетди. 
К.Орф номидаги институтда 400 дан ортиқ ўқувчи, 50 дан зиёд 
педагог таълим олади. К.Орф кашф этган болалар ва усмирлар мусиқий 
тарбия усули ўқувчиларнинг мусиқий фолклордан кенг миқиёсда 


29 
фойдаланиши, 
уларнинг 
ижодий 
кўникма 
ва 
имкониятларини 
ривожлантиришга асосланган. 
Ушбу ўқув усули тамойиллари халқаро аҳамиятга эга бўлган 
"Шулверк" тўпламида ўзининг бадиий - методик талқинини топди. Беш 
жилдлик "Шулверк" услубий қўлланмаси, асосан умумтаълим мактаблари ва 
болалар муассасаларидаги 4 ёшдан -16 ёшгача болган болаларнинг ўзлуксиз
мусиқий таълим - тарбияга мўлжалланган. 
Халқ мусиқа ижодига асосланган бу қўлланмадаги пьесалар болалар 
ижодий имкониятларини ривожлантиришга хизмат қилади. 
Барча намуналарга этнографик ёки тарихий манбалар асосида изоҳ 
берилган. Бу ўзига хос ҳамма болаларга мажбурий мусиқа таълимини 
берадиган бошланғич мактабдир. К.Орфнинг фикрига кўра бошланғич 
мусиқа тарбияси - бу нафақат мусиқа ўқуви ҳамда ритм ҳиссиётини 
ривожлантириш. Куйлашга ёки бирор чолғууда ижро этишга ўргатиш, 
балким болаларнинг ижодий тафаккурини ривожлантириш, бадиҳа 
малакаларини кенгайтириш, якка ва жамоавий ижро жараёнида мусиқани 
ижод этиш қобилиятини ривожлантириш ҳамдир. 
Гуруҳдаги болалар сони 10-12 кишидан ошмаслиги керак. Барча 
машғулотлар жамоавий тарзда олиб борилади, бунда болалар қўшиқ ижро 
этиб, рақсга тушадилар, навбат билан мусиқа чолғуларида чаладилар, турли 
жисмоний машқларни бажарадилар. 
Аста - секин болалар шу даражага етиб борадики, улар бутун томоша-
саҳначаларни, кейинчалик ҳатто спектакл, ундаги мусиқа, шеърий матн, 
саҳна жиҳозини, барча ҳатти-ҳаракатларни ҳам ўзлари ўйлаб топадилар. 
К.Орф чолғу жўрновозлигига ҳам катта аҳамият беради. "Шульверк"да 
назарда тутилган жамоавий чолғу ижрочилиги болалардан махсус 
тайёргарлик ва билимларни талаб қилмайди, аммо, бунда та лимнинг 
оддийлиги билан мусиқа янграшининг юқори сифатлари уйғунлашади. 
"Шульверк"даги аксарият намуналар вокал машқларга асосланган. Орфнинг 
услуби нотага қараб ижро этиш (яъни нота саводи)га боғлиқ бўлмасада, 
институти педагоглари релятив сольфеджиога ўзгача ёндошадилар: 
болаларга товушларнинг нисбий ва мутлоқ номларини баравар ўргатадилар. 
Ҳозирда 
"Шульверк" 
тўпламларидан 
кўп 
мамлакатларда 
фойдаланилмоқда. К.Орф таъкидлаб ўтганки, "Шульверк" китобини ҳар бир 
мамлакатда миллий мусиқа, шу жумладан болалар фолклори билан бойитиш 
зарур. "Шульверк"нинг француз, япон, инглиз, швед ва бошқа миллий 
нашрлари мавжуд. Мазкур китоб кўр, соқов, махсус логопедик болалар 
мактабларида жорий этилмоқда. 
К.Орф институтида эрталабки дарслар ёш педагоглар, олийгоҳ 
талабалари билан ўтказилади. Болалар машғулотлари куннинг иккинчи 
ярмида ўтади. К.Орфнинг дедактик концепцияси жаҳон ўқув амалиётида 
кенг тарқалган бўлиб, турли услубий ечимларга йўл очади ва ижодий 
тафаккурни рағбатлантиришга, бадиҳа малакалари ва мусиқий ритмик ҳис-
туйғуни ривожлантиришга кўмаклашади. 


30 

Download 0,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish