НАЗАРИЙ МАШҒУЛОТ
МАТЕРИАЛЛАРИ
29
III. НАЗАРИЙ МАТЕРИАЛЛАР
1-мавзу: Биология фанидан ўқув услубий мажмуалар таҳлили.
Режа:
1. Ўқув услубий мажмуалар, уларни ишлаб чиқишнинг асосий мақсад ва
вазифалари.
2. Ўқув-методик мажмуаларни ишлаб чиқишга қўйиладиган талаблар.
3. Биология фанидан компетенциявий ѐндашув асосида ишлаб чиқилган
дарсликлар таҳлили.
Таянч иборалар:
ўқув-услубий мажмуа, компетенциявий ѐндашув,
дарслик, ўқув қўлланма, машқ дафтари, дарсликларнинг мультимедиали
иловалари, дидактик талаб, илмий-методик талаб, психологик-педагогик талаб,
эстетик талаб.
1.2. Ўқув услубий мажмуалар, уларни ишлаб чиқишнинг асосий
мақсад ва вазифалари
Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги, «Кадрлар
тайѐрлаш миллий дастури тўғрисида»ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси
Президентининг «Умумтаълим мактаблари ўқувчиларини дарсликлар билан
таъминлаш тизимини такомиллаштириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар
тўғрисида» 2006 йил 31 майдаги 362-сон, Вазирлар Маҳкамасининг «2005-2009
йилларда умумтаълим мактаблари учун дарсликлар ва ўқув-методик
қўлланмалар нашр этиш дастури тўғрисида» 2004 йил 22 ноябрдаги 548-сон
ҳамда «2009-2013 йилларда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари
учун ўқув қўлланмаларини нашр этиш дастури тўғрисида» 2009 йил 20
мартдаги 80-сон қарорларига мувофиқ, умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар
таълими муассасалари учун ўқув-методик мажмуаларни ишлаб чиқиш
тартибини белгилайди.
30
Ўқув-методик мажмуа — дарслик, машқ дафтари, ўқитувчи учун
методик қўлланма, дарсликларнинг мультимедиали иловасидан иборат мажмуа.
Дарслик — давлат таълим стандартларига мувофиқ ўқув дастури
асосида дидактик, методик, педагогик-психологик, эстетик ва гигиеник
талабларга жавоб берадиган, ўқув фанининг мавзулари тўлиқ ѐритилган, унинг
асослари мукаммал ўзлаштирилишига қаратилган, ўқув фанининг мақсад ва
вазифаларидан келиб чиққан ҳолда таълим олувчиларнинг ѐши ва
психофизиологик хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқиладиган,
назарий маълумотлардан ташқари амалий-тажриба ва синов машқларини
қамраб олган китоб шаклидаги ўқув нашри.
Машқ дафтари — дарсликнинг
таркибий қисми ҳисобланадиган, давлат таълим стандартларига мувофиқ
ўқувчилар томонидан эгалланган билим ва кўникмаларни мустаҳкамлаш ҳамда
ўқув фанининг мавзуларига мос равишда ишлаб чиқилган, мантиқ ва
тафаккурни ривожлантиришга қаратилган (кроссвордлар, бошқотирмалар,
мантиқий фикрлашга ундовчи топшириқлар ва ҳоказо) топшириқлардан иборат
бўлган дидактик восита.
Ўқитувчи учун методик қўлланма — дарсликдаги ҳар бир мавзуни
самарали ўқитиш методикаси, қўшимча синов топшириқлари ва ўқитувчининг
дарсни қизиқарли ташкил этишига оид бошқа методик кўрсатмалар берилган,
ҳар бир дарснинг мақсади, дарсда фойдаланиладиган воситалар ва улардан
фойдаланиш усуллари, дарснинг мазмуни, амалий машғулотлар, қўшимча
топшириқлар ва бошқалар ҳақида методик кўрсатмалар аниқ баѐн қилинган
китоб шаклидаги ўқув нашри.
Дарсликларнинг мультимедиали иловалари — ахборот-коммуникatsiя
технологиялари ѐрдамида ўқув фанига оид материалларни давлат таълим
стандарти ва ўқув дастурига мос равишда ѐрита оладиган, ўқув фанини
самарали ўзлаштиришга, ўқувчиларнинг
мустақил
таълим олишига
кўмаклашувчи ҳамда видео, овоз, анимaция, жадвал, матн ва луғатларни ўз
ичига олган, билимларни назоратдан ўтказиш ва мустаҳкамлашга
йўналтирилган, ўқув фанининг асосий мазмунини бойитадиган қўшимча
31
материалга эга бўлган ѐки шу каби манбаларга мурожаатларни ўз ичига олган
интерактив электрон ахборот-таълим ресурси.
Ўқув-методик мажмуалар давлат таълим стандартлари, ўқув режа ва
дастурларига мувофиқ, дидактик, методик, педагогик-психологик, эстетик ва
гигиеник талаблар асосида ишлаб чиқилган дарслик, машқ дафтари, ўқитувчи
учун методик қўлланма ва дарсликнинг мультимедиали иловаларини ўз ичига
олади.
Ўқув-методик мажмуаларни ишлаб чиқиш қонун ҳужжатлари ҳамда
умумий талабларга мувофиқ амалга оширилади.
Ўқув-методик мажмуаларни ишлаб чиқишнинг мақсади умумий ўрта
таълими муассасалари учун замонавий фан ва техника ривожини ҳисобга олган
ҳолда компетенциявий ѐндашув талаблари асосида ўқув материаллари мазмуни
ва сифатини такомиллаштириш ҳамда ушбу соҳадаги илғор хорижий
тажрибани самарали татбиқ этишдан иборат.
Ўқув-методик мажмуаларни ишлаб чиқишнинг асосий вазифалари
қуйидагилардан иборат:
ўқув-методик мажмуаларнинг янги авлодини ишлаб чиқиш принциплари
ҳамда уларнинг мазмуни ва сифатига қўйиладиган талабларни белгилаш;
ўқувчиларда миллий ғурур ва ифтихор, моддий ва маънавий меросга
қадриятли муносабатни таркиб топтириш;
давлат таълим стандартлари талаблари асосида ўқувчилар томонидан
билим, кўникма ва малака ҳамда компетенцияларнинг тўлиқ ўзлаштирилишига
эришиш;
ўқувчиларда мустақил ва эркин фикрлашни ҳамда уларнинг ижодий
қобилиятларини ривожлантириш;
янги авлод ўқув-методик мажмуаларини яратиш ва амалиѐтга жорий
этиш;
ўқувчиларда илмий дунѐқараш ва глобал тафаккур юритиш
компетентлигини шакллантириш;
32
умумтаълим фанларини ўқитишнинг принципиал янги методологияси
асосида таълим-тарбия самарадорлигини ошириш.
Do'stlaringiz bilan baham: |