тарбиясига ёрдам берувчи шахе сифатида боради.
Тарбиячининг оилага боришидан асосий мақсади бола
тарбияланаётган шароитни кўриш ва зарур булеа, ота-
оналарга ёрдам кўрсатишдир.
Тарбиячи ҳар бир оилага ҳар гал боришдан аввал,
ўз олдига аниқ мақсад қўйиш, қайси мавзуда суҳбатла-
шишни олдиндан белгилаб олиши лозим.
Демак, ота-оналарга бериладиган савол олдиндан
пухта ўиланган бўлиши керак. Суҳбат шундай тузилиши
керакки, тарбиячи билан ота-она бир-бирларини яхши
тушунишлари ва улар ўртасида ишончли алоқа
ўнатилиши керак.
2. Ота-оналар билан шахсий суҳбатлар. Оила билан
шахсан ишлашнинг кенг тарқалган усулларидан бири
суҳбат бўлиб, бу болаларни эрталаб қабул қилиш ва ''
кечқурун жўнатиш пайтида ўтказиш мумкин. Бу сухбат
тарбиячи билан ота-оналарнинг бир-бирлари билан
яқинроқ танишларига, уларга боланинг ҳаёти ҳақидаги
маълумотлар билан хабардор қилишларига, унинг му-
ваффакияти ва камчиликлари, ҳулқи, соғлиғидаги
ўзгаришларни кузатишга ёрдам беради.
3. Гуруҳий маслаҳатлар ва мажлислар. Гуруҳий
маслаҳатлар мавжуд маълумотлардан уларни хабардор
килиш эмас, балки оилавий тарбия тажриба алмашину-
вини назарда тутади. Ота-оналар билан мулоқот қилиш
ота-оналарга жамоа бўлиб, гуруҳ бўлиб маслаҳатлар уюш-
тиришнинг мазмунини аникдашга ёрдам беради.
Ота-оналарнинг гуруҳий мажлисида ҳамма гуруҳ бо-
латарининг ота-оналари, параллел гуруҳлар ота-оналари
ва катта гуруҳ болаларининг ота-оналари таклиф этилади.
Умумий мажлисда ота-оналарни мактабгача тарбия
ёшидаги болаларни ривожлантириш ва тарбиялаш вази-
фали, шу йилги режалар, ота-оналар қўмитасининг фао
лияти, оила тарбиясидаги илғор тажрибалар билан та-'
ништирилади.
Биринчи умумий мажлис ўқув йилининг бошида
ўтказилса, иккинчи умумий мажтис ўқув йилининг охи-
142
рида ўтказилади. Бунда мактабгача тарбия муассасанинг
ўтган йилдага иш якунлари ҳақида маълумот берилади.
4. Ота-оналар ва мактабгача тарбия муассасалари
ходимларининг биргаликдаги фаолияти. Ота-оналар
боғча майдонини кўкаламзорлаштириш, участкадаги
жиҳозларни ва қўлланмаларни таъмирлаш, хоналарни
қишга тайёрлаш, соғломлаштириш ишларини ўтказишда
ёрдам кўрсатишлари, янги ўқув йилига тайёргарлик
вактида санитария ишларида, болаларни саёҳатларга ку-
затиб боришларида иштирок этишлари лозим.
Агар ота-оналар орасида фотосуратчилар, курув-
чилар, рассомлар бор бўлса, улар мактабгача тарбия
муассасаларига бевосита ёрдам беришлари керак.
5. Отд-оналар учун кечалар ва тўгараклар уюштириш.
Мактабгача тарбия муассасаларида ота-оналар ва
бошка оила аъзолари учун ўтказиладиган кечалар мав-
зули характерга эга бўлиб, «Бола лой, ота-она кулол»,
«Бола азиз, одоби ундан азиз» каби маюуларни танлаш
мумкин.
6. Очиқ эшиклар куни. Очиқ эшиклар куни жамоа-
нинг ўз календар йиллик режаси бўиича ҳар бир ёщцаги
гуруҳнинг маълум режими бўйича одатдаги меҳнат куни-
дир. Бундай кунларни йилида 1—2 марта ўтказиш мумкин.
Хулоса шуки, мактабгача тарбия ёшидаги бола
ларни оилада тарбиялашни, ота-оналар билан
ҳамкорликни бундан кейин янада такомиллаштириш
йўлларини излаб топиш, оилавий тарбиянинг ижтимо-
ий тарбия билан алоқасини мустаҳкамлаш.
Do'stlaringiz bilan baham: