• биринчидан, таълим ва кадрлар тайёрлаш тизи-
мини республикада амачга оширилаётган ўзгаришлар ва
янгиланиш жараёнларига мослаш;
• иккинчидан, кадрлар тайёрлаш тизими муассаса
ларини юқори м а т к а т и мутахассислар билан таъмин-
лаш ҳамда педагогик фаолиятнинг нуфузи ва ижтимоий
мақомини ошириш;
• учинчидан, таълим ва кадрлар тайёрлаш тизими
16
1уассасаларини аттестациядан ўтказиш ва аккредитация
дилиш;
• тўртинчидан, таълим ва кадрлар тайёрлаш
юҳасида ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш.
Кадрлар тайёрлаш Миллий дастурининг мақсад ва
?азифалари босқичма-босқич амалга оширилиб бори-
тади. Ҳар бир босқич муайян вазифаларни ҳал этиш-
т назарда тутади. 1-боскич (1997-2001) - мавжуд
кадрлар тайёрлаш тизимининг ижобий сатоҳиятини
гакдаб қолиш асосида ушбу тизимни ислоҳ қилиш ва
ривожлантириш учун ҳуқуқий, илмий-услубий, молия-
вий- моддий шарт-шароитлар яратиш. 2-босқич (2001—
2005) - миллий дастурни тўлиқ рўёбга чиқариш,
меҳнат бозорининг ривожланиши ва реал ижтимоий-
иқтисодий шароитларни ҳисобга олган ҳолда ўта
аниқликлар киритиш. 3-боскич (2005 ва ундан кейинги
йиллар) тўпланган тажрибани тахдил этиш ва умум-
лаштириш асосида мамлакатни ижтимоий-иқтисодий
ривожлантириш истиқболларига мувофиқ кадрлар тай
ёрлаш тизимини такомиллаштириш ва янада ривож
лантириш.
Миллий дастур асосини Ўзбекистоннинг та-
раққиётини таъминлай оладиган, уни жаҳондаги илғор
мамлакатлар даражасига кўтаришга ҳисса қўшувчи, да-
дил, мустақил фикрли, билимли малакали мутахассис,
айни пайтда ижобий инсоний сифатларга эга бўлган
кадрларни тарбиялаб вояга етказиш жараёнини ташкил
этади.
Комил инсон ҳамда етук матакали мутахассис
миллий модел моҳиятини ифода этади.
Кадрлар тайёрлаш миллий модели фақат таълим-
тарбиядангина иборат бўлиб қолмай, балки бир-бирига
боғлиқ бўлган кўпгина ҳаётий босқичларни ҳам ўз ичи
га олади. Миллий модел бу шахе, давлат ва жамият, уз-
луксиз таълим, фан ва ишлаб чиқаришнинг ўзаро узвий
бирлиги ва ҳамкорлиги, уларнинг бир-бирига алокасини
акс эттиради. ,
Айниқса, узлуксиз таълим тизимининг фаолият олиб
бориши давлат таълим стандартлари асосида турли да-
ражалардаги таълим дастурларининг изчиллиги асосида
таъминланади. Чунки узлуксиз таълим-малакали
рақобатбардош кадрлар тайёрлашнинг асоси бўлиб,
таълимнинг барча турларини давлат таълим стандартла-
рини, кадрлар тайёрлаш тизими тузилмаси ва унинг
фаолият кўрсатиш муҳитини ўз ичига олади.
Узлуксиз таълим жараёни шахснинг ҳар томонлама
қарор топиши учун энг қулай давр ҳисобланади. Мазкур
даврда шахе фан асослари ҳамда касб-ҳунар маълу-
мотларини ўзлаштиради, комил инсон ва етук малакали
мутахассис қиёфасида акс этиши лозим бўлган сифат-
ларга эга бўлиб боради. Демак, узлуксиз таълим миллий
моделнинг асосий таркибий қисмларидан биридир. Уз
луксиз таълим қуйидагиларни ўз ичига олади:
• Мактабгача таълим.
• Умумий ўрта таълим.
• У рта махсус касб-хунар таълими.
• Олий таълим.
• Олий ўқув юртидан кейинги таълим-
• Кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш.
• Мактабдан ташқари таълим.
Мактабгача таълим турли ёшдаги болаларни мак-
табга тайёрлаш билан бирга, уларни соғлом. ҳар то
монлама етук килиб тарбиялаш учун зарур ташкилий,
услубий психологик, педагогик шарт-шароитлар ярата-
ди, болштарни мактабда мунтазам равишда таълим
олишга тайёрлашда ота-оналарга ёрдам беради, унда
ўқишга интилиш ҳиссини уйготади.
Мактабгача таълим бола 6—7 ёшга етгунча оилада
ҳамда давлат ва давлатга қарашли бўлмаган мактабгача
болалар муассасаларида амалга оширилади.
Мактабгача таълим бола шахеини мактабгача бола
лар таълим-тарбияе ига қўйиладиган давлат талабларига
мувофиқ соғлом ^а етук, мактабда ўқишга тайёр тарзда
шакллантириш мақсадини кўзлайди.
18
Мактабгача таълимнинг вазифалари:
• Болаларни халкнинг бой миллий маданий-тари-
хий мероси ва умумбашарий кадриятлар асосида акдий
ва маънавий ахлоқий жиҳатдан тарбиялаш.
• Болаларда миллий ғурур, ватанпарварлик ҳисла-
рини шакллантириш.
• Мактабгача ёшдаги болаларнинг билим олиш
эҳтиёжини, ўқишга интилишини шакллантириш, уларни
мунтазам равишдаги таълим жараёнига тайёрлаш.
• Болалар тафаккурини ривожлантириш ўзининг
фикрини мустакил ва эркин ифодалаш малакаларини
шакллантириш.
» Болаларнинг жисмоний ва руҳий соғлигини
таъминлаш.
Мактабгача таълим муассасалари худудларнинг де-
мографик, ижтимоий- иқтисоди й ва бошқа хусусиятла-
рини ҳисобга олган ҳолда ташкил этилади. Мактабгача
таълим муассасаларини ташкил этиш ва тугатиш конун
га мувофиқ равишда амалга оширилади.
Мактабгача таълим муассасалари уларнинг йўна-
лишларига кўра қуйидаги турларга бўлинади:
— болалар яслиси, болалар боғчаси, болалар ясли
боғчаси, хонадон болалар боғчаси, (ҳам мустақил муас-
саса сифатида, ҳам филиал сифатида);
— боғча мактаб мажмуаси;
— тарбияланувчиларни бир ёки бир. неча устувор
йўналишларда ривожлантирадиган (тил ўрганиш, бади-
ий-эстетик, спорт ва бошқа йўналишлар бўйича) мак
табгача таълим муассасаси.
Тарбияланувчиларнинг жисмоний ва руҳий ривож-
ланишидаги камчиликларини бартараф этишни устувор
равишда амалга оширувчи махсус мактабгача таълим
муассасаси.
Санитария-гигиена, профилактика ва соғломлашти-
риш тадбирлари ва муолажалари устувор равишда
амалга ошириладиган соғломлаштирувчи болалар боғ-
часи.
19
Аралаш турдаги мактабгача таълим муассаси (аралаш
турдаги муассаса таркибига соғломлаштирувчи гурухдар
турлича миқдорда бўлиши мумкин).
Мактабгача таълимнинг турлари ота-оналар (улар
нинг ўрнини босувчи шахслар) томонидан танланади.
Хул оса килиб айтганда, Ўзбекистоннинг ўзига хос
бўлган, такрорланмас, буюк урф-одат ва анъаналаримиз-
га асосланган энг асосийси — давр талабларига жавоб
бера оладиган Кадрлар тайёрлаш миллий модели яра-
тилди.
Кадрлар тайёрлаш бўйича миллий модел ўз илмий
салоҳияти ва аҳамияти чуқур фалсафий-маънавий асосга
эга эканлиги билан халқаро миқёсида тан олинди ва ўз
эътиборини топди. .,
4
Do'stlaringiz bilan baham: |