Мактабгача тарбия ёшининг ўзига хос томони шун-
даки, бу ёшда болалар ахлокий тушунча ёки хулқни сўз
билан а н и қ таърифлаб беролмайдилар. Пекин болалар
боғчасидаги тўғри талқин воқеаларнинг умумий маъно-
сини англаб олишга ёрдам беради. Агар болалар
бошқаларда яхши хулқ намуналарини кўрсалар ўзлари
ҳам уларга ўхшашга харакат қиладилар. Ахлокий тар
биянинг ғоявий асоси унинг мақсади вазифаси ва та-
мойилларини белгилайди, руҳий педагогик асоси эса
болалар боғчасида ахлокий тарбия беришнинг вазифа
си ва мазмуни воситалари ва методини ҳамда педаго
гик шарт-шароитини белгилаб беради. Мактабгача тар
бия ёшидаги болаларни ахлокий жиҳатдан тарбиялаш
вазифаси ва мазмуни боланинг маънавий дунёсини,
унинг онгини, ахлоқий ҳисларини, шахсий сифатлари
ва хулкини тарбиялаш ва ривожлантиришни тақозо
этади.
Ахлокий тарбия вазифаларига куйидагилар киради:
1. Болаларда ахлоқий ҳис-туйғулар, тасаввурлар ва
хатти-ҳаракатларни тарбиялаш.
2. Хулқ маданиятини ва ижобий сифатларни тарбия
лаш.
3. Шахсда ахлокий ҳис-туйғуларни тарбиялаш.
4. Хулкдаги салбий томонларни барҳам топтириш.
Бу тарздаги умумий вазифалар ёш гуруҳдари бўйича
аникдаштирилади ва ўкув-тарбия жараёнининг мазму-
нида ўз аксини топади. Ахлокий тарбиянинг асосий та
мойиллари куйидагилар:
— ғоявий ва тарбиявий ишнинг маълум мақсадга
қаратилганлиги;
— таълим-тарбия ишига бола шахсини хурмат қилган
ҳолда ёндашиш;
— ахлокий тарбия ишини ҳаёт ва замон билан
ҳамнафаслиқда олиб бориш;
— болаларнинг фаоллиги;
— жамоада тарбиялаш;
— тарбиявий ишнинг тизимлари ва изчиллиги;
80
— таъсирчанлиги;
— оила, боғча ҳамда катталар тарбиявий таъсири-
линг бирлиги;
— боладаги ижобий шароитларга суяниш;
— бола шахсини ҳар томонлама ривожлантиришни
кўзда тутиш.
Болалар богчасида ахлокий тарбия бериш ҳар хил
воситалар ёрдамида амалга оширилади. Аввало, бола
ларни ҳар хил фаолиятлар воситасида катталар мехнати
эилан таништириш, машғулотларда ва машғулотлардан
гашқари вақгларда таълим бериш, кун давомидаги
маиший, мустакил, бадиий фаолиятда, кўнгил очиш-
ларда катНаштириш оркали бу иш ҳал этилади. Ҳар хил
байрамлар. Санъат воситалари, ижтимоий ҳаёт
воқеалари, болалар бадиий адабиёти, мусика, ашула,
гасвирий ва амалий санъат, ўйинчоқ ва ўйин материал-
лари, оммавий ахборот воситалари, ойнаи жаҳон ва ра
цио, кино ва диафильмлар, диапозитивлар ва бошкалар
болаларнинг ахлоқий тарбиясига катта таъсир кўрсата-
ди. Бундай воситалардан маълум бир изчиллик ва ~ти-
зимлилик билан фойдаланилгандагина болаларнинг ах-
ЛОҚИЙ тарбиясига ижобий таъсир кўрсатиш мумкин.
Юқоридаги айтилганлардан хулоса шуки, ахлоқ
одоб ўзбек миллати ҳаётининг мазмуни ҳисобланади.
Қаерда, қайси жамиятда, қайси давлатда яхши хулқ
қарор топса, ўша жамиятдаги кишиларнинг ҳаёти фаро-
вон, турмуши тинч, одамлари бой-бадавлат бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: