Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат педагогика


ТАСВИРИЙ ФАОЛИЯТ МАШҒУЛОТЛАРИДА ЗАМОНАВИЙ ВА



Download 2,06 Mb.
Pdf ko'rish
bet114/119
Sana24.02.2022
Hajmi2,06 Mb.
#206625
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   119
Bog'liq
5297 252 Дефектологоия тўплам (респ-ка) (1)

 
ТАСВИРИЙ ФАОЛИЯТ МАШҒУЛОТЛАРИДА ЗАМОНАВИЙ ВА 
ИННОВAЦИОН ИШ ШАКЛИ - ТАЪЛИМНИ МОДЕРНИЗAЦИЯЛАШ 
НУҚТАИ НАЗАРИДАН БОЛАЛАРНИ МАКТАБГА ТАЙЁРЛАШ ШАРТ – 
ШАРОИТИ СИФАТИДА. 
 
Ш.Т. Хасанова ТДПУ  ўқитувчиси  


221 
Болалар ижодкорлигини ривожлантириш муаммоси ҳозирги кунда ҳам 
назарий, ҳам амалий доирада муҳим ҳисобланади. Бунда асосий масала шахс 
ривожланишининг илк босқичларидаѐқ унга керакли имконият ва шароитни 
яратиб беришдадир. 6 ѐшли болаларнинг тасвирий фаолиятидаги конкретлик ва 
образлилик уларнинг тафаккурида ҳам ўз ифодасини топади. Боланинг 
тасвирий фаолияти тор доирада нафақат уларнинг алоҳида хусусиятлари билан 
(идрок, хотира, тафаккур, тасаввур), балки, шахсияти билан боғлиқдир. Унда 
боланинг қизиқишлари ва темпераменти намоѐн бўлади.
Тасвирий фаолият жараѐнида қўлини ишлата билиш, кўриш – ҳаракати 
координaцияси ривожланади, бола ѐзиш фаолиятига тайѐрланади. Турли 
шаклдаги, катталикдаги ва мутаносибликдаги буюмларни тасвирлаш жараѐнида 
қўл ѐрдамида маълум йўналишни ушлаб тура олиш кўникмаси пайдо бўлади. 
Болаларни геометрик фигураларга оид ясси ѐки хажмли асосий шакллар билан 
таништириш уларда буюмларни атрофдаги воқеликдан ажратиб олиш, уларни 
катталиги, узунлиги, кенглиги, баландлигини солиштиришни, тасвирланаѐтган 
предмет бўлакларининг катталигини мутаносиблигини фарқлаш ҳамда 
уларнинг макондаги жойлашувини ўрганиш декоратив тасвирий фаолият 
машғулотларида элементар математикага оид тушунчаларни эгаллашга имкон 
беради.
Тасвирий фаолият машғулотларида бола шахсининг ҳар томонлама 
ривожланиши ҳам амалга оширилади: ақлий ривожланиш ва воқеликка эстетик 
ѐндашув, ахлоқий тарбия шулар жумласидан. Ҳозирги вақтда педагог 
тарбиячилар томонидан машғулотларни ташкил этишда болани мактабга 
тайѐрлаш жараѐнига мақсадли ва самарали таъсир кўрсатадиган замонавий ва 
инновaцион иш шакллари танлаб олинмоқда. 
Бола мактабгача таълим муассасаларига бормаган тақдирда ҳам ―Таълим 
тўғрисида‖ги Қонунга мувофиқ 6,5 – 7 ѐшга кирганда мактабга боришлари 
шарт. Бугунги кунда мамлакатда таълим тизимига янги ўзгартиришлар 
киритилмоқда. Бунда таълим тизимини янги тамойилларга кўра янгидан қуриш 
давлатнинг тасдиқланган сиѐсий, ижтимоий-иқтисодий муносабатларга ва 
амалдаги ―Таълим тўғрисида‖ ги Қонунга мос холда олиб борилиши лозим.
Замонавий босқичдаги таълим тизими ривожланишининг алоҳида жиҳати 
узлуксиз таълим тизимининг фаол жараѐнининг ташкил қилинишидадир. Ягона 
узлуксиз таълим тизимини ривожлантириш ва бажарилиши таъминотининг 
асосий шарт – шароити бу турли босқичларнинг жумладан мактабгача ва 
бошланғич таълимнинг изчиллик билан амалга оширилиши ҳисобланади. Бу 
билан боғлиқ ҳолда таълим технологиялари такомиллашиб боради, бунда 
қуйидаги таълим тенденциясининг ишлов берилишига алоҳида аҳамият 
берилади: бажарилаѐтган вазифалардан келиб чиққан ҳолда репродуктив 
билимдан тортиб то билимнинг махсулий ишлатишгача; интеллектуал 
ривожнинг кўриниши бўлган механик ѐдлаб олишдан тортиб қунт билан 
ўрганишгача; билимнинг статик моделидан то ақлий ҳаракатларнинг динамик 
структурага эга бўлган тизимигача; ўртача таълим беришни мўлжаллашдан 
тортиб таълимнинг дифференциалланган ва индивидуал дастуригача
таълимнинг ташқи мотивaциясидан ички ахлоқий-иродавий регуляциясига 


222 
қадар. Бу билан ташкил қилинаѐтган педагогик жараѐннинг асосий масаласи 
шахсга йўналтирилган ѐндошув, шахсий компетентликни ривожлантириш 
бўлиб қолади. 
Таълимга тайѐргарлик изчиллик билан олиб борилиши мақсадга мувофиқ. 
Бунда бир ѐш гурухдан иккинчисига қўйилган барча вазифаларни хал қилган 
холда ўтиш таъминланиши лозим. Таълимни модернизaция қилишда болаларни 
мактаб таълимига тайѐрлаш соҳасидаги замонавий вазифалари қуйидаги 
тамойилларда кўринади: 
- Болани узлуксиз ривожлантириш; 
- Болани индивидуал имкониятлари ва лаѐқатидан келиб чиққан ҳолда 
болани умумий ривожлантириш;
- Болаларда ижодкорлик қобилиятини ривожлантиш; 
- Болани ижодий фаолият субъект ҳамда билишнинг фаол субъекти
сифатида унинг шахсий компетентлигини ривожлантириш; 
- Боланинг саломатлигини сақлаш ва мустахкамлаш
- Шахс рухий-ахлоқий ишончини ривожлантириш;
- Таълим олувчи, таъли берувчи ҳамда ота-оналар орасидаги узвийликни 
таъминлаш. 
- Мактабгача таълим ва мактаб таълими орасидаги узвийлик принципини 
амалга оширишдаги асосийлик – боланинг билим даражасига эмас балки унинг 
потенциал имкониятларига ―Яқин ривожланиш зонасига‖ эътибор қаратиш 
лозим; уни янги ижтимоий муносабатларга киришишига шарт – шароитларни 
ташкил қилинишига; фаолиятнинг махсулдорлигини ягона мазмунда ташкил 
этиш ва уйғунлаштириш; ўйин фаолиятидан ўқув фаолиятига ўтишга 
тайѐрланиш; бевоситалиликдан ихтиѐрийлиликка ўтишни босқичма-босқич 
таъминлаш. 
Мактаб таълимига тайѐрлаш жараѐнининг негизида шахсга йўналтирилган 
ва 
ривожлантирувчи 
технологиялар 
ѐтади. 
Шахсга 
йўналтирилган 
технологияларнинг асосий вазифаси мактабга тайѐрлаш жараѐнида фаол 
ижодкор шахсни шакллантириш ҳамда ривожлантиришдир. Ривожлантирувчи 
технологиялар эса болада муаммовий фикрлашни, фикрлаш фаоллигини 
ривожлантиришга қаратилган. Ривожлантирувчи технологиялар таркибига 
ривожлантирувчи дидактик ўйинлар, ривожлантирувчи амалий вазифалар, 
ижодий машқлар, лойиҳалаш, аналитик-синтетик таъсирлар киради. Мантиқий 
жиҳатдан 
қаралганда 
матабгача 
тайѐрлаш 
таълимий 
эмас 
балки 
ривожлантирувчи характердалигини кўришимиз мумкин.

Download 2,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish