Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат педагогика



Download 2,06 Mb.
Pdf ko'rish
bet117/119
Sana24.02.2022
Hajmi2,06 Mb.
#206625
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   119
Bog'liq
5297 252 Дефектологоия тўплам (респ-ка) (1)

Фойдаланилган адабиѐтлар. 
1. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ 2707-сон ―2017-2021 
йилларда такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғирисида‖ги қарори.: Т-2016
2. 
Мактабгача таълимга қўйилган Давлат талаби.: T-2017 
3. 
Такомиллаштирилган ―Болажон‖ таянч дастури.: Т-2016
4. 
Movlonova.R, 
Raxmonqulova.N, 
Matnazarova.K, 
Abdullaeva.M. 
―Tarbiyaviy ishlar metodikasi‖ – T.: 2015. – 33 b. 
5. 
Sanakulov X . Mehnatdan sinfdan tashqari ishlar.(Metodik qo‗llanma) 
Toshkent-2013 yil. 
 
ТАЪЛИМ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИНГ ЯНГИЧА УСУЛЛАРИ ВА 
ВОСИТАЛАРИ 
 
М.Ю. Юлдашева ТДПУ ҳузуридаги 
ХТХҚТМОХМ  катта ўқитувчиси  
 
Нутқ софлигига ва аниқлигига эришиш, ўқувчилар сўз бойлигини ошириш, 
ўз фикрларини мустақил баѐн эта олиш кўникмаларини ҳосил қилиш 
бошланғич синф ўқитувчиларининг олдида турган муҳим вазифаларидандир.
Она тили ва ўқиш дарсларида ўқувчиларнинг оғзаки ва ѐзма нутқини 
ўстиришда суҳбат методидан фойдаланиш яхши самара беради. Дарсларда 
ташкил этилган сувҳбатнинг аҳамияти шундаки, у ѐш китобхоннинг ўқиганлари 
ҳақида гапириш, воқеалар жараѐнига шахсий муносабатини билдириш, ўз 
фикрлари билан ўртоқлашишга замин ҳозирлайди. Суҳбатда иштрок этган 
ўқувчи фикрларини муҳокама қилади, уни сўзлар билан шакллантиради. Бу 
ҳаракатлар ўқувчи фикрининг аниқ-тиниқ ифода этилишини таъминлашга олиб 
келади. Суҳбат жараѐнида ўқувчида ўз фикрини айтиш, унинг тўғрилигига 
ҳамсуҳбатларини ишонтириш эҳтиѐжи туғилади. Фикрини асослаш учун асар 
матнидан далиллар топиш, мисоллар келтириш кўникмаси шаклланади. Дарс 
жараѐнида ташкил қилинган суҳбатлар ўқувчининг нафақат билим доирасини 
бойитади, тарбиялайди, балки ақлий фаолиятини ҳам ривожлантиради. Она 


227 
тили ва ўқиш фанларининг барча босқичларида олиб бориладиган суҳбат 
хотирани, кузатувчанликни, билиш жараѐнини, тасаввур қилиш ва ҳиссиѐтини 
фаоллаштириш имконини беради. Суҳбат давомида ҳар бир ўқувчининг 
индивидуал ишлаш суръати такомиллашади. 
Таълим технологияларининг янгича усуллари ва воситалари маълум 
фаолиятнинг олдиндан белгиланган натижаларни намоѐн қилади. Технология 
усулларини дарс жараѐнига тадбиқ этиш кўп жиҳатдан муҳит, шароит, кўникма 
ва кузатишлар билан боғлиқдир. 
Инсоннинг мустақил равишда фикр юритиш, билим олиш ва ижодкорлик 
қобилиятини болаликдан тарбиялашга эришиш умумтаълим мактабларининг 
асосий вазифаларидан бири бўлиши лозим.
Таълимнинг янги мазмуни бошланғич синф ўқувчиларини она тили ва 
ўқиш дарсларида саводхон, билимли, назарияни амалиѐтга боғлай оладиган, 
ўқувчи ўз эҳтиѐжи талаб қилган даражадаги ўз ўқув материалларини 
ўзлаштирадиган даражада тарбиялаб боришини назарда тутади. Шунинг учун 
ҳам ўқувчиларни фаолликка ундашда дарсда ҳамкорликда ўқитиш 
технологиясидан самарали фойдаланиш яхши натижа беради. 
Ўқувчилар билан ўқитувчи ўртасида йўл қўйилиши лозим бўлган амалий 
машқ усулларидан бири бу ѐзма баҳс усулидир. Бундай усулда мулоқот 
ўрнатиш натижасида ўқувчиларнинг эркин тарзда мустақил фикрини ифодалаш 
имконияти кенгаяди, ѐзма нутқи ривожланади. Оғзаки мулоқот жараѐнида баѐн 
қила олмаган фикрларини бемалол ѐзма шаклда билдиришлари учун шароит 
яратилади.
Ҳеч кимга сир эмаски, бугунги кунда бошланғич синф ўқувчиларининг 
ѐзма нутқини аъло даражада деб айта олмаймиз. Шундай бўлсада, дарсда ѐзма 
мулоқот жараѐнига эътибор қаратилади. Ўқувчилар ўз фикрларини ҳамма вақт 
ҳам мантиқий изчилликда баѐн қила олмайдилар. Бундай босқичда ўқувчилар 
ўз фикрларини ѐзма тарзда баѐн қила олишлари лозим. Матнда улардан 
ўзларининг шахсий нутқий назарларини аниқ ифодалашлари талаб этилади. 
Матн орқали бошқаларнинг фикрлари, нуқтаи назарларига ижобий таъсир 
кўрсатишлари керак. 
Юқоридагилардан кўриниб турибдики, ўқувчилардан фақатгина она тили 
ва ўқиш дарсликлари билан чекланиб қолмасдан ҳамкорликда ўқитиш 
технологиясидан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. 
Мустақил таълимнинг негизи бўлган мустақил ишлар машғулотнинг фаол 
тури бўлиб, уни бажариш жараѐнида ўқувчилар эркин фикрлашга ва фаолият 
юритишга ўрганадилар. Она тили дарсларида мустақил ишни бажаришдан 
олдин ўқувчилар мазкур жараѐнга тайѐрланади. Уларга бериладиган 
топшириқларнинг мақсади қисқа ва аниқ қилиб тушунтирилади. Мустақил иш 
учун танланган матн ҳажми кичик ва ўқувчилар савиясига мос бўлиши лозим. 
Уни танлашда ўқувчининг тайѐргарлиги, ўтилган матннинг характери ҳисобга 
олинади. Масалан: сўз туркуми ―Сифат‖ мавзусини ўрганишда асосий 
вазифалар мавзу борасида дастлабки тушунчани шакллантириш, ўқувчилар 
нутқини бойитиш ҳамда уларнинг оғзаки ва ѐзма нутқида бу сўз туркумидан 
тўғри фойдаланиш кўникмасини ўстириш, ўқувчиларнинг ақлий фаолиятини 


228 
ривожлантириш, грамматик мавзу билан боғлиқ ҳолда айрим орфографик 
қоидаларни ўзлаштириш ҳисобланади. Сифатнинг лингвистик хусусиятлари 
жуда мураккаб, шунинг учун бошланғич синф ўқувчилари фақат унинг муҳим 
категориялари билан таништирилади. Материал танлашда шу материалнинг 
нутқ ва имлога оид вазифаларининг қанчалик зарурлиги ҳисобга олинади. 
Амалий билимларни беришда, мустақил фикрлашга ўргатишда ―Кроссворд‖, 
―Изтопар‖, ―Ўзим текшираман‖, ―Занжир‖, ―Сирли сўз‖ ўйинлари муҳим ўрин 
тутади. 
Қизиқарли ўқув материали, дидактик ўйинлар, муаммоли вазифаларни ҳал 
этиш, тестлар, мусобақа, семинар дарслар, музокаралар жараѐнида 
ўқувчиларнинг мустақил билимга қизиқиши намоѐн бўлади. Ўқув маъсулияти 
ва жавобгарликни ҳис қилиш, пухта билим олиш бурчи эканлигини англаш, 
топшириқларни меҳр билан бажаришга киришиш учун ҳам имкон яратилади. 
Ҳулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, мустақил таълимда педагогик 
технологиялардан фойдаланиш биринчи галда дарснинг самарадорлигини 
оширишга, ўқувчиларни ҳар томонлама саводхон бўлишга, мустақил равишда 
ижодий қобилиятларини шакллантиришга замин яратади. 

Download 2,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish