1.2. Ахборот технологияларини таълим жараѐнида қўллашнинг
педагогик – психологик омиллари
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 6 июнда
қабул қилган «Компьютерлаштиришни янада ривожлантириш ва ахборот
коммуникация технологияларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги
Қарори ахборотлаштиришнинг миллий тизимини шакллантириш, барча
соҳаларда замонавий ахборот технологияларини жорий этиш ва ундан
фойдаланиш,
жаҳон
ахборот
ресурсларидан
баҳраманд
бўлишни
кенгайтиришга замин яратади.
Фан ва техниканинг жадал ривожланиши
жамият ҳаѐтининг барча соҳаларини ахборотлаштиришга асос яратди.
20
Мамлакатнинг иқтисодиѐтдаги, инсонлар ҳаѐти ва жаҳон ҳамжамиятидаги
ўрни ахборот-технологик ривожланишнинг ҳолатига боғлиқ бўлиб қолмоқда.
Замонавий технологияларнинг ривожланиш ҳолати биринчи навбатда
жамиятнинг интеллектуал салоҳиятига, жумладан, таълим соҳасининг
ривожланишига боғлиқ. Таълим мазмуни ва сифати масалалари жамиятда
устувор йўналиш сифатида қаралмоқда. Дунѐнинг ривожланган ва
ривожланаѐтган мамлакатларида таълимни ахборотлаштиришга алоҳида
эътибор қаратилмоқда. Таълимни ривожлантириш, унинг самарадорлигини
ошириш йўллари изланмоқда, таълимда янги ахборот технологияларини
жорий этиш таълим соҳасидаги ислоҳотларнинг диққат марказидан ўрин
олган. Жаҳонда масофавий ўқитиш очиқ таълим тизимининг муҳим бўғини
сифатида кенг қулоч ѐймоқда.
Планетамиз цивилизациясининг ахборот майдонида, жамиятнинг ҳар
бир аъзоси, ўзининг кундалик фаолиятида, узлуксиз равишда ахборотлардан
фойдаланади. Доимий равишда ортиб бораѐтган ахборотлар ҳажми
жамиятдаги интеллектуал салоҳиятнинг ошишига хизмат қилади.
Жамиятнинг ҳар бир аъзоси ҳаѐтий фаолиятининг барча соҳаларида
ахборотлардан фойдаланиш ахборот муҳитининг шаклланишига асос бўлади.
Замонавий ахборот технологиялари муҳити, ўзида ахборот объектларини,
уларнинг ўзаро алоқасини, ахборотларни яратиш, тарқатиш, қайта ишлаш,
тўплаш
технологиялари
ва
воситаларини,
шунингдек
ахборот
жараѐнларининг ташкилий ва ҳуқуқий таркибини мужассамлаштирган
бўлади.
Ҳозирги кунда таълим тизими инсониятнинг имкониятлари ва
талабларини инобатга олиши зарур. Таълим тизими шахсга йўналтирилган
характерга эга бўлиши, яъни шахснинг ҳар хил хусусияти ва сифатига
эътибор қилган ҳолда дифференцияланган бўлиши керак.
Яқин ўтмишда жаҳоннинг кўп мамлакатларида ҳукмрон бўлган ўртача
ўқувчига йўналтирилган таълим тизими бугунда нафақат ўқувчини, балки
жамиятни ҳам қониқтирмаяпти.
21
Ҳар қандай таълим тизими маълум бир ижтимоий, илмий-техник,
иқтисодий, маданий ва ниҳоят, сиѐсий муҳитда шаклланади ва ривожланади.
Бу муҳитларнинг энг устувори ва ижтимоий-иқтисодий омил саналади.
Илмий-техник тараққиѐт, маданий ва сиѐсий муҳит ижтимоий-иқтисодий
ўзгаришларни ривожлантириши ѐки секинлаштириши мумкин. Таълим
тизими жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ва маданий ривожланишининг
асосий вазифаларини амалга оширишга хизмат қилади, чунки мактаб,
академик лицей муассаси инсонни иқтисодиѐт, маданият, сиѐсий ҳаѐтда фаол
фаолият кўрсатиш учун тайѐрлайди. Шунинг учун ҳам мактаб ва академик
лицей муассасаси таълимнинг таянч бўғини сифатида муҳим аҳамият касб
этади.
Шу билан бир қаторда мактаб ва олий ўқув юрти педагоглари ўртасида
ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлар ва илмий-техник тараққиѐт ўзининг
ифодасини кечикиб топади. Ўқитувчи ва ўқувчиларнинг фикрлаши ва қабул
қилиш фаолиятида янги ғоялар, янги технологияларни ўзлаштириш маълум
бир даврни талаб этади.
Шахсга йўналтирилган ўқитиш, биринчи навбатда, таълимнинг
парадигмасини ўзгартиради. Агар авваллари таълим тизимида ўқитиш
устувор саналган бўлса, ҳозирда жамиятнинг ахборотлашуви даврида
устуворлик ўқишга ўргатишга йўналтирилган. Шу сабабдан таълимнинг
ўқитувчи-дарслик-ўқувчи
парадигмаси
ўқувчи-дарслик-ўқитувчи
парадигмаси билан ўрин алмашиши зарурдир. Педагог янги статусга эга
бўлади, энди унинг вазифаси ўқувчиларни мустақил билим олиш фаолиятини
ташкил этиш, билимларни мустақил эгаллаш ва уларни амалиѐтда қўллашга
ўргатишдан иборат бўлади. Ўқитувчи бундай мақсадларда ўқитишнинг
методлари, технологияларини шундай танлаши керакки, у ўқувчиларга
нафақат тайѐр билимларни ўзлаштиришларида, балки билимларни турли
манбалардан излаш, мустақил эгаллаш, ўзларида шахсий нуқтаи назарнинг
шаклланиши, уни асослаши ва аввалги эгалланган билимлардан янгиларини
22
олишда фойдаланиш имкониятини яратиш керак. Бундай ўқитишни
ривожлантирувчи ҳам дейиш мумкин.
Билимларни ўзлаштириш фикрлашни ривожлантирувчи муҳим омил
ҳисобланса-да, билимларни ҳар қандай ўзлаштириш ѐки эгаллаш ўқувчининг
фикрлашига ривожлантирувчи таъсир кўрсатмайди. Бунинг учун
билимларни, фаолият шаклларини фаоллаштириш лозим. Эгалланган
билимларни оддий қайтариш ўқувчи ва ўқувчиларнинг мустақил
фикрлашларини ривожлантиришда етарли бўлмайди. Фаол билиш, мустақил
фикрлаш фаолияти жуда зарурдир. Билимларни мустақил эгаллаш фаолияти
ва олинган билимларни қўллаш жараѐни янги билимларни шаклланишига,
ўқувчининг самарали фикрлаш манбаига айланади.
Шу сабабдан мамлакатимизда ва жаҳоннинг ривожланган давлатларида
таълим соҳасини ислоҳ қилиш жараѐнида педагогик технологияларнинг
ривожланиши зарур ахборотларни мустақил излаб топиш, муаммони қўя
билиш ва унинг ечимини ҳал этиш, олинган билимларни танқидий таҳлил эта
олиш ва бу билимларни янги масалаларни ечишда қўллаш учун
йўналтирилган. Эндиликда шахсга йўналтирилган таълимнинг зарурийлиги
барчага аѐн бўлмоқда.
Шахсга
йўналтирилган ўқитиш
–
бу
ўқувчининг
шахсий
хусусиятларини, қобилияти ва имкониятини инобатга олувчи, илғор
педагогик ва ахборот технологияларидан ўқувчи шахсини ривожлантиришда
самарали фойдаланувчи ўқитишдир. Шундай қилиб, шахсга йўналтирилган
ўқитиш, ўқитишни дифференциациялаш ва индивидуаллаштириш асосий
тамойил сифатида қаралади.
Шакл ва мазмуннинг ранг-баранглиги – ўқувчининг қизиқиши,
имконияти ва шахсий хусусиятидан келиб чиқиб таклиф этилаѐтган
ҳоллардан танлаш имкониятини беради. Бундай имконият таълим тизимида
ҳам ўз аксини топиши зарур. Ҳар хил сатҳли ўқитиш бундай муаммонинг
ечими бўла олади.
23
Ўқув машғулотларининг ўқувчиларни кундалик фанлар мажмуаси ва
улар бўйича берилган топшириқлар мажмуаси билан ҳисоблашишга тўғри
келадиган қилиб ташкил этилиши кўплаб муаммоларни келтириб чиқаради.
Бундай ҳолда ўқувчилар бирон бир фанга ўзларининг диққат эътиборини
тўлиқ қарата олмайдилар. Бундай нотугалликларни бартараф этишда,
назаримизда, модулли ўқитиш энг яхши ечим ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |