Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат



Download 1,37 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/31
Sana21.02.2022
Hajmi1,37 Mb.
#22386
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   31
Bog'liq
oila maktab va mahalla hamkorligining manavij tarbiyadagi ahamiyati

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 


46 
I боб бўйича хулосалар 
Шундай экан ҳозирги даврда таълим – тарбия соҳасида муҳим 
ислоҳотларимиз:
биринчидан, ижтимоий – сиёсий иқлимга ижобий таъсир кўрсатишга 
умуман мамлакатдаги ҳаёт талабидан орқада қолаётган баъзи мавжуд 
муҳитни бутунлай ўзгартиришга; 
иккинчидан, инсоннинг ҳаётда ўз ўрнини топишини ёшлигидан 
тезлаштиришга; 
учинчидан, жамиятда ёш бўлишга қарамай мустақил фикрловчи 
эркин шахсни шакллантиришга; 
тўртинчидан, инсондаги мавжуд, аммо қарамлик йилларида атайлаб 
камситилган салоҳиятни тўла рўёбга чиқаришга; 
бешинчидан, ёшлигидан умумий ва махсус билимларга эга бўлган, 
онгли, тафаккури озод, замонавий дунёқараш, миллий ва умуминсоний 
қадриятларга ворис бўла оладиган, кучли фуқаролик жамиятини барпо 
этишга қодир инсонларни тарбиялашга қаратилган. 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 


47 
II БОБ. ЎҚУВЧИЛАРНИ ТАРБИЯЛАШДА ОИЛАДА, 
МАҲАЛЛАДА АМАЛГА ОШИРИЛАДИГАН ИШЛАР ВА 
ҲАМКОРЛИК УСУЛЛАРИ 
1. 
Ўқувчиларни тарбиялашда оилада амалга ошириладиган ишлар 
мазмуни 
 
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 63 – моддасида 
«…..жамиятнинг асосий бўғинидир»
42
деб алоҳида қайд қилинган оила 
жамиятимизнинг бир қисми сифатида бир бутун, яъни жамият ҳаёти билан 
қоришиб кетган, эту – тирноқ мисол ажралмасдир. 
Президентимиз Ислом Каримов Олий Мажлиснинг тўққизинчи 
сессиясидаги маърузасида таъкидлаганидек «барча ислоҳатларимизнинг 
бош йўналиши ва самарадорлигининг пировард натижасини белгилаб 
берадиган инсон» оилада туғилади. Уни оила, боғча, маҳалла, мактаб ва 
умуман жамиятдан ажратиб тасаввур қилишимиз қийин. Юқоридагилар 
жамият, 
Ватан 
деган 
яхлит, 
муқаддас 
тушунчаларнинг 
тўқ 
мағизларидандир. Ватан оила остонасидан бошланиши инкор этиб бўлмас 
ҳақиқатдир. Бинобарин, ҳар бир инсоннинг жамиятда ўз ўрни оиласи, 
Ватани бор. 
Ўқувчиларни оила муҳитидан, Ватанидан ажратиб, улардан узиб 
олиб алоҳида баҳолаш кутилган самараларни бермайди. Мисол учун ҳар 
бир оила ижтимоий кўринишининг ўз ўрни, эволюцияси, тарихи бор.
Уларнинг шакллари ҳам турли – туман. Бир – бирини улар тўлалигича 
такрорламайди. Лекин оила ҳар қачон, ҳамма вақт инсонларга хос табиий 
биологик, иқтисодий мулкий, ҳуқуқий ва маънавий бирликни шарт қилиб 
қўядиган бир бутун яхлит ижтимоий ҳодисадир. Оила жамиятнинг 
бошлинғич негизидир. Оила халқ ёки миллат, элат давомийлигини 
таъминловчи, миллий қадриятларни асраб – авайлаб сақловчи, янги 
42
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси. Т.:«Ўзбекистон», 2005 ,10 – бет.


48 
авлодни тарбиялашга қодир бўлган буюк маскандир. Юртбошимиз қайд 
қилинганидек оила «….жамиятнинг негизидир».
43
Инсон зуррияти биологик зот. Унинг зуваласида инсонийлик 
имкониятларининг барчаси мавжуд. Бундай имкониятларни ташқи 
таъсирлар, яъни оиладаги ижтимоий муносабатлар рўёбга чиқаради. Оила, 
оиладаги боғланиш, алоқа ва муносабатларга жамиятдаги диалектик 
ўзгаришлар ўчмас муҳрини босади. Оила давр, вақтнинг дошқозонида 
қиёмига 
кўтарилиб, 
ўзгариб, 
янгиланиб 
туради. 
Инчунун 
ЎзбекистонҚаҳрамони, шоир Абдулла Ориповнинг «Тилла балиқча», 
«Дарбоз» асарларининг ёзилишини тақазо этган олмишинчи, етмишинчи 
йиллар тўфони бугун йўқ. 
Мустақиллик ундай шарт – шароитни оила ва оилавий муносабатлар 
«боши»дан тумандай тарқатиб юборди. Ҳозир мустақил ўзбек оиласи, 
унинг урф – одати, маросимлари жаҳон жамоатчилигига ойнадай аён. 
Ҳозирги кунда ўзбек хонадони соҳибларига жаҳоннинг ошкора 
бўлмаган, уларнинг қадами етмаган гўшалари ҳам қолди. Малакали меҳнат 
кўплаб мустақил ўзбек оилалари тўкин турмушининг мутлақ мезонига 
айланмоқда. 
Юртбошимиз меҳнатсевар, бадавлат, маънавий етук маданиятли 
оилага бежиз алоҳида аҳамият бераётгани йўқ. Улардан ҳар бири бозор 
иқтисодиётига асосланган мустақил жамият оиласининг мустаҳкам, 
ажралмас таркибий қисмларидир. 
Оила инсоният ҳаётининг муайян босқичида, муайян заруриятлар 
туфайли вужудга келган. Ўзбек халқи ўғил – қизларининг оила қуриши, 
оила, никоҳ муносабатларига, бола тарбиясига алоқадор урф – одатларига 
эга бўлган қадимги тарихини ислом ва шариат мезонлари янада бойитади. 
Мустақиллигимиздан кейин оила ҳақидаги, болалар тарбияси ҳақидаги 
Қуръони Карим оятларидан, Ҳадиси шарифлардан ўқувчиларни 
тарбиялашда фойдаланиш янада кучайди. 
43
Каримов И.А.Ўзбекистоннинг ўз истиқлол ва тараққиёт йўли. Т.: «Ўзбекистон», 1992 йил, 22-бет.


49 
Шу сабабли оила, мактаб, маҳалла ҳамкорлигида ўқувчиларни 
тарбиялашда оилага мустаҳкам ўрин берилиши тушунарли ҳолдир. 
Ўқувчиларни тарбиялашда оила, маҳалла, мактаб ҳамкорлиги 
концепциясини амалга ошириш жараёнида оиланинг вазифалари 
қуйидагича белгиланган: 

оилада соғлом муҳитни яратиш; миллий руҳ ва турмуш 
тарзини ҳисобга олиш, фарзандлар учунота – она ҳар томонлама ўрнак 
бўлиши, фарзанднинг ота –онасига, Ватанга муҳаббат туйғусини 
шакллантириш, ўзаро ғамхўр бўлишни таъминлаш; 

оилада ҳуқуқий тарбияни яхшилаш, оила аъзоларининг ўз 
ҳуқуқ ва бучларини англаб етишларини ва уларга риоя қилишларини 
таъминлаш; 

фарзандларига чуқур дунёвий билим асосларини бериш, 
маърифатли ва маънавиятли кишилар бўлиб етишишларини таъминлаш; 

бозор муносабатларига мос бўлган касб –ҳунар ўргатиш, 
иқтисодий тушунчаларни фарзандлар онгига сингдириш; 

болаларнинг маънавий баркамол ва жисмонан соғлом 
бўлишлари учун иқтисодий ва ижтимоий муҳтини яратиш; 

болаларни мустақил фикрлашга ўргатиш, истиқлол ғоялари ва 
миллий мафкурага садоқат руҳида тарбиялаш; 

болаларни бўш вақтларини педагогик нуқтаи назардан келиб 
чиқиб унумли ташкил қилиш, уларга қўшимча таълим бериш; 

фарзандларида мавжуд бўлган истеъдод куртакларини 
ривожлантириш учун зарур шароитларни яратиш; 

ўз фарзандларини мактаб, маҳалла, давлат ва жамият олдидаги 
бурчларини тўла адо этишлари учун оилада масъулиятли бўлиш; 

ота – оналар ўзларининг педагогик ва психологик билим 
савияларини доимо ошириб бориш; 

болаларда тежамкорлик ва ишбилармонликнинг маънавий 
аҳлоқий томонларини шакллантириш; 


50 

оилада 
миллий 
ва 
умуминсоний 
тарбиянинг 
барча 
йўналишларини уйғун ҳолда босқичма –босқич амалга оширишга 
масъулликни таъминлаш; 

санитария – гигиеник, экологик кўникмаларни сингдириш, 
диний ақидапарастлик, ичкиликбозлик, гиёҳвандликка қарши тарбияни 
амалга ошириш; 

оила, мактаб ва маҳалла олдида ўз фарзандларининг барча 
ҳатти – ҳаракатлари учун жавобгардир; 

соғлиғида ва ақлида нуқсонлари бўлган фарзандларига ҳаёт 
талабларига мос равишда билим ва касбкор ўргатишдан иборат. 
Ота – онанинг фарзанд олдидаги бурчи, ўзбекона таъбир билан 
айтганда, фарзандга яхши ном қўйиш, яхши муаллим қўлига топшириб 
саводини чиқариши, илмли, касб – ҳунарли қилиш, оилали ва уйли –жойли 
қилишдан иборатдир. 
Шу жиҳатдан олиб қараганда оилавий ҳаётда мустақиллик туфайли 
ғоявий – сиёсий, ижтимоий –иқтисодий, маънавий – маданий соҳаларда 
жиддий ўзгаришлар содир бўлмоқда. Қадриятларимиздан, халқ 
анъаналаридан, урф – одатимиздан келиб чиқиб, ўзбек халқининг 
катталарнинг ҳурмат қилиш, оила ва фарзандларига ғамхўрлик қилиш, 
очиқ кўнгиллилик, миллатидан қатъий назар, одамларга ҳайрихоҳлик 
муносабатида бўлиш муҳим аҳамият касб этади. Замон, жамиятимиздаги 
ижтимоий – иқтисодий ўзгаришлар оилавий тарбия масалаларига 
эътиборни кучайтиришни талаб этади. 
Оилада ҳаётнинг абадийлигини, авлодларининг давомийлигини 
таъминлайдиган, муқаддас урф –Одатларимизни сақлайдиган, шу билан 
бирга келажак насл қандай инсон бўлиб етишишига замин яратадиган 
катта тарбия ўчоғидир. Шунинг учун ҳам бугунги кунда оила ва оилавий 
тарбияга катта эътибор берилмоқда. Зеро, оилани мустаҳкамлаш, оилада 
маънавий муҳитни соғломлаштириш, миллий ва умуминсоний қадриятлар 
асосида, шарқона одоб – аҳлоқ, яъни миллий тарбиянинг устиворлигини 


51 
тарбиялашда муҳим аҳамият касб этади. Оилада, энг аввало, ёшларга хос 
аҳлоқий сифатлар ҳалоллик, ростгўйлик, оқибат, ор –номус, шарму –ҳаё, 
меҳнатсеварлик каби инсоний фазилатлар шаклланади. Агар оила соғлом 
ва мустаҳкам бўлса, маҳаллада тинчлик ҳукм суради ҳамда жамият 
ривожланади. 
Президентимиз Ислом Каримов «Мендан энг катта бойлик нима деб 
айтган булур эдим», - деганларида жуда ҳақ гапни айтган эдилар. 
Дарҳақиқат, мана шундай фарзандлар етиштирадиган ҳар қандай оила, ҳар 
қандай ота –онани бой –бадавлат деб тан олинса арзийди. 
Оила ва бола тарбияси муаммоси ҳамма даврларда ҳам долзарб 
бўлиб келган. Оила маънавий муҳити болаларнинш аҳлоқ – одоби, 
маданияти миллий қадриятлар асосида ташкил топган бўлса, бола 
шахсининг тўғри шаклланиши учун барча шарт –шароит яратилган бўлса, 
бола шунчалик баркамол бўлиб етишади. 
Улуғ одоблилик кичик ёшдагиларни улуғвор дуосини сазавор этади 
ҳамда дуо баракоти билан умрдан баҳраманд қилади, одоб кичикнинг 
меҳрини улуғлар кўнглича солади ва у муҳаббат кўнглида абадий қолади, 
ёшларни кўзга улуғ кўрсатади, уларнинг юриш – туришларини халқ 
улуғвор билади ҳамда одамлар томонидан учраб турадиган ҳурматсизлик 
эшигини бекитади, кишини ҳазил –мазакдан ва камситишдан сақлайди, 
дейишади. 
Буюк алломамиз Алишер Навоий аҳлоқий жиҳатдан пок 
бўлмоқчиликни улуғлаб, ҳар бир чин инсон покликдан бахраманд бўлмоғи 
лозим. Агар одамнинг нияти пок бўлса, унга пок одамларининг ҳиммати 
ортади. Пок одамларнинг оғзи бузуқ бўлмаслиги, у ифлос сўзларни оғзига 
олмаслиги, кўнгли оқ бўлиши, кўз қарашлари ҳам ҳаёли бўлиши лозим 
дейди ва бундай хислатлари дастлаб оилада, ота – она кўмагида, ибрат 
намунасида шаклланишини алоҳида қайд этади. Тарбия аҳлоқ – одобнинг 
бошланиши оилада экан, бунда ота – она, катталар, қариялар, ака – укалар, 


52 
қариндош уруғларининг хулқи, муаммоси ёш болаларнинг хулқи одобли 
бўлишида муҳим аҳамиятга эга. 
Оилада, одоб аҳлоқ тушунчаларини болаларга кенг маънода 
англатмоқ лозим. Бунинг учун эса ота – оналарнинг ва оила аъзоларининг 
ғамхўр меҳрибон бўлишлари керак. Авваллари ота – онаси кексайган, 
уларни боқиш, холидан хабар олиш, қариялар кўнглини ўкситмаслик 
фарзанд учун, айниқса, ўғиллар учун ҳам қарз, ҳам фарз бўлган. Лекин, 
бола ҳеч қачон ота юзига тик боқмаган, чунки ота – она юзига тик қараш 
эса фарзанд учун йўл қўйиб бўлмайдиган гуноҳ ҳисобланади. Бу эса ўзбек 
халқининг миллий қадрияти сифатида жуда улуғланиб келган. Мана 
шундай қадриятларимизнинг бугунги кунда унитаётганлигини таъкидлаш 
маъносида Президентимиз нутқларидан бирида шундай деган эдилар: 
«Агар дунёда энг мураккаб шу билан бирга энг маъсулиятли касб нима деб 
сўрасалар, мен мана шу фурсатдан фойдаланиб ота – оналик, мураббийлик 
деб айтган бўлур эдим». Дарҳақиқат, ота – онанинг ота – онанинг 
ҳурматини ўрнига қўйиш, доимо севиш – ардоқлаш ва асраш ҳар бир 
инсоннинг ота – она олдидаги муқаддас фарзандлик бурчи бўлмоғи керак. 
Шу билан бирга ўзидан катталарни ҳурмат қилиш, ўзидан кичикларга 
меҳрибон бўлиш, тенгқурларга ҳурматда бўлиши, ўртоқларига ҳурматда ва 
ўзаро дўстона иззат – икромли бўлиш – бу ўзбек халқи оилаларидаги 
қадриятлардандир. 
Одамлар устидан кулиш, мазах қилиш, камситиш, баҳаёлик, 
юзсизлик каби салбий сифатлар одобсизликка киради. Одобсизлик 
оқибатида эса одамнинг бошига ҳар хил фожиалар, кўнгилсизликлар 
тушиши мумкин. Албатта, ҳар бир ота – она бундай кўнгилсиз 
ҳолатларнинг олдини олиш учун доимо болаларига ёмон ишлардан 
сақланиш лозимлигини, кишилар кўнглига озор бермаслик кераклигини 
уқтириб бормоқлари тарбияда катта аҳамиятга эга. 
Кузатишлар болаларга ҳаддан ортиқ меҳрибон бўлиш, эркалатиб 
юбориш, ўз райига, майлига қўйиб қўйиш тарбияга мутлоқ зид эканлигини 


53 
кўрсатмоқда. Айниқса ёши улуғларни ҳурмат қилиш ва уларга нисбатан 
меҳрибон бўлишга, ўзидан кичикларга эса ғамхўрлик кўрсатишга ўргатиб 
бориш муҳимдир. Ота – оналар бу фазилатларни фарзандларига 
ёшлигиданоқ ўргатиб боришлари, ҳамда улар фаолиятига катта эътибор 
билан қарашлари лозим. Бундай ташқари ота – оналар ўғил – қизларининг 
ҳатти – ҳаракатларидан огоҳ бўлиб кўринган камчиликларини ҳам тезда 
бартараф этиш чораларини кўриши лозим. Чунки бугун арзимагандек 
кўринган бир хато ҳам, эртага катта бир хатога йўл очиб бериши мумкин. 
Бунинг оқибати эса ёмон натижаларга олиб келиши турган гап. 
Оилада кичик ёшдаги ўқувчиларни аҳлоқ – одобнормалари асосида 
интизомли, маданий хулқ эгаси қилиб тарбиялаб бориш, уларни 
катталарни ҳурмат қилишга ўргатиш, излаб гапириш, саломлашиш, 
омонлашиш қоидаларига амал қилишга айрим нарсалардан ўзини тийишга 
ўргатиб бориш жуда муҳимдир. 
Ота – она фарзандини меёридан ортиқ яхши кўриш ва болани қараб 
тарбиялаши ёки оиладаги аҳлоқий хулқ нормаларига лоқайд муносабатда 
бўлиши, боланинг шундай хислатлари шаклланиб боришида, фақатгина 
салбий таъсир қилиб қолмай, балки келажакда жиноятчи бўлиб етишишига 
олиб келади. Бундан ташқари оиладаги носоғлом муҳит ёш болаларга, 
яъни шахснинг индивидуал хусусиятларини таркиб топишига катта таъсир 
қилади. Оилада носоғлом муҳит деганда, яъни боланинг ота – оналари 
ажрашиб кетишлари, боланинг отасиз ёки онасиз тарбияланишлари, ота – 
онанинг бир бирлари билан тез – тез жанжаллашишлари, турли хил 
спиртли ичимликлар истеъмол қилишлари, оилада ёлғиз фарзандлик, шу 
билан бирга ота – онасининг фарзандига бўлган меҳр меёридан ортиқ 
бўлиши ёки аксинча меҳрнинг тансиқлиги, одоб аҳлоқини нормал ҳолатда 
бўлмаслиги, қаровсизлик, бебошлик, аҳлоқсизлик. Қариндош – уруғ, қўни 
– қўшнилар билан тез – тез жанжаллашиб турувчи жанжалкаш ота – она, 
жисмоний жазоловчи ота – она тушунилади. 


54 
Соғлом ота – онадан соғлом туғилган зурриётнинг одам қиёфасида 
шаклланиши учун табиийликдан ташқари ижтимоийлик, яъни аввало 
оилавий муҳитнинг таъсири муҳит. Бунда она – бола ўртасидаги муносабат 
ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Она такрорланмас фидоийлиги билан 
зурриётида чинаккам инсоний туйғу меҳрини шакллантиради. Инсонга хос 
энг ноёб эзгу ниятлар она сути, она оиласи орқали болага ўтади. Бола ўзи 
учун барча зарур туйғу, фазилатларни ташқи таъсирлардан, оилавий 
муҳитдан топади. 
Фарзандлар тарбиясидаги ютуқ ё камчиликка аввало ота билан она, 
ундан кейин оилавий муҳит, ташқи таъсир сабабчи. Халқ беҳудага «Қуш 
уясида кўрганини қилади», «Қозонга яқин юрсанг қораси юқади», 
«Дўстингни кимлигини айтсанг, мен сенга баҳо бераман» демайди. 
Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида «Ота – оналар ўз 
фарзандларини вояга етганларига қадар боқиш ва тарбиялашга 
мажбурдирлар» деган 104 – моддада расмият учунгина ёзиб қўйилмаган. 
Оила муқаддас маскан, улуғ саждагоҳ. Унинг иқтисодий, тарбиявий, 
ўзаро мулоқотларни такомиллаштирувчи, ёрдам кўрсатувчи, шахсий 
ижтимоий, назарий ҳамда оила аъзоларининг руҳий эмоционал ҳолатлари 
билан алоқадор функциялари мавжуд. Хонадондагилар уларнинг ҳар бири 
билан оилада тўқнаш киради.Уларота –она зиммасига муайян 
маъсулиятли, вазифа юклайди. Ота – она уни оилада онгли ёки онгсиз, 
ўйлаб ё ўйламасдан, билиб ё билмасдан амалга оширади. Унинг оқибатини 
кимдир олдиндан чамалаб кўради, кимдир ўйлаб ҳам кўрмайди. Баҳона 
кўп. Фарзанд тарбияси мустақилликкача шахсий иш эмас, сиртдан 
қараганда умумий иш эди. Ёшлар таълим – тарбияси учун ҳамма маъсул 
эди. Амалда аксига тўқнаш келардингиз. Ёшлар тарбияси оила, ота – она, 
жамоатчилик таъсиридан ҳоли ўзи – ўзига хон кўланкаси майдондай эди. 
Халқ хўжалигининг барча йўналишларида айниқса таълим – тарбияга 
нисбатан панжа орасидан қараш ва бепарволикни бозор иқтисодиёти 
янгидан янги мезонлар киритади. Чунки бозор иқтисодиёти шароитида 


55 
оиланинг нафақат фарзанддан, балки исталган аъзосининг исталган 
йўналишдаги муваффақиятдан энг аввало оила, сўнгра давлат 
манфаатдордир лекин бозор иқтисодиёти ҳеч кимнинг конституцион 
ҳуқуқларини чекламайди, балки уни чуқур билиш бурч ва маъсулиятини 
англашни амалий ишлар қилишни кун тартибига қўяди. 
Худди шу ўринда оила ва оилавий муносабатлар Ўзбекистон 
Қаҳрамони ёзувчи Аҳмаднинг «Келинлар қўзғолони» асари мазмунини 
ёдга тушуради. Дарҳақиқат, ўзбек оиласи, айниқса қишлоқ жойларида 
серфарзанд. Қишлоқдаги оила шарт –шароитидан ишлаб чиқариш ва 
меҳнатнинг тури, уни ташкил этиш характери жиҳатидан бир мунча 
фарқланиши аниқ қишлоқда кўп қаватли уйлар кам, ҳовлиларда яшовчи 
катта кичикларни тонг отгандан кун ботгунча кўзи уй паррандаларига, 
чорва молларига, қишлоқ хўжалик экинларига тушунади. Қишлоқда 
муайян тури билан банд бўлмаган, қўли кетмон, ўроқ, теша, хаскаш 
ушламаган киши ниҳоятда кам топилади. Бошқача ифодалаганимизда, 
катта ёшдагилар меҳнатлари билан кичикларга, хусусан фарзандларига 
ибрат намуна кўрсатади. Қишлоқда ота – оналар амалий ташаббуси ўғил – 
қизлари учун катта меҳнат, такрорланмас тарбия мактабларидир. 
Мустақиллик туфайли бугунги қишлоққа фан техника ютуқлари, 
иссиқ хоналар, қишлоқ хўжалик экинлари, хусусан чигитни плёнка остига 
экиш, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлайдиган майда саноат 
қароргоҳлари қилиб бормоқда. Газ ёқилғиси, қудратли транспорт 
воситалари, замонавий йўллар узлуксиз ҳаракатини юқори босқичларга 
кўтарувчи кадрларни ўқитиб тайёрлаш учун қатор –қатор касб– ҳунар 
коллежи бинолари қишлоқда қад ростламоқда. Уларда минглаб қишлоқ 
ёшлари иштиёқ ва зўрқизиқиш билан муайян касб –ҳунарли 
ўрганаётганлари ҳеч кимга сир эмас. 
Хулоса қилиб айтганда, юқоридаги ютуқлар ва беқиёс ўзгаришлар 
қишлоқда яшовчи ёшларининг барчасини маърифий, маданий, маънавий, 


56 
жисмоний юксалишига ижобий таъсирларини ўтказади, оила ва оила 
муносабатларининг янада мустаҳкамлашишига олиб келади. 
Шу сабабли оила билан мактаб, маҳалла ҳамкорлигини ҳаётнинг ўзи 
кун тартибига қўймоқда. 


57 

Download 1,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish