II боб бўйича хулосалар
Ҳозирги даврда ўқувчиларни миллий истиқлол ғоялари руҳида
тарбиялаш энг муҳим масалалардан бири ҳисобланади. Чунки миллий
истиқлол ғояси Ўзбекистон халқининг тарихий мақсадларини амалга
ошириш учун маънавий – руҳий куч – қувват манбаи ҳисобланади,
демократик фуқаролик жамиятини қуриш учун илмий – назарий асос
бўлиб хизмат қилади.
Албатта бундай жамиятни фаол, тарбияланган ҳар томонлама етук
инсонлар қурадилар. Шу сабабли Президент Ислом Каримов
таъкидлаганидек, «Олдимизга қўйган олийжаноб мақсад муддаоларимизга
етиш, эски мафкуравий асоратлардан батамом холос бўлиш, ғоявий
бўшлиқ пайдо бўлишига йўл қўймаслик, бегона ва ёт ғояларнинг
хуружидан ҳимояланиш, бундай тажовузларга қарши тура оладиган ҳар
томонлама баркамол инсонларни вояга етказиш зарурати халқимиз ва
жамиятимиз манфаатларига мос янги мафкурани шакллантиришни тақазо
этмоқда»!
47
47
И.А.Каримов Ватан равнақи учун ҳар биримиз масъулмиз. 9 – жилд, Тошкент, «Ўзбекистон», 2001 йил,
220 – бет.
69
III. БОБ. ОИЛА, МАКТАБ ВА МАҲАЛЛА ҲАМКОРЛИГИНИНГ
МАЪНАВИЙ ТАРБИЯДАГИ АҲАМИЯТИНИ АКАДЕМИК ЛИЦЕЙ
ВА КАСБ ҲУНАР КОЛЛЕЖЛАРИДА ЗАМОНАВИЙ ПЕДАГОГИК
ТЕХНОЛОГИЯЛАР АСОСИДА ЎҚИТИШ
1. Тажриба – синов ишларини ташкил қилиш ва ўтказиш
Тарбия жараёни иштирокчилари саъй-ҳаракатларини бирлаштириш
мақсадида 1993 йилда ишлаб чиқарилган «Оила, мактаб ва маҳалла
ҳамкорлиги» концепцияси ўқувчиларни истиқлол ғояларига садоқатли,
маънавий баркамол, ватанпарвар этиб тарбиялашда кенг жамоатчилик
фаолиятини мувофиқлаштириш борасида маълум дастурига амал бўлади.
Мамлакатимизда кейинги йилларда қабул қилинган таълим ва тарбия
тўғрисидаги
қатор
меъёрий
ҳужжатлар,
жумладан
Ўзбекистон
Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонуни, «кадрлар тайёрлаш
миллий дастури» бозор иқтисодиёти шароитларида муваффақиятли ишалй
оладиган, мустақил фикрловчи кадрларни тайёрлаш ва оила, мактаб ва
маҳалла нуфузини янада юқори поғонага кўтаришни тақозо этади, ёки
бўлмаса «инсонни интеллектуал ва маънавий-аҳлоқий жиҳатдан
тарбиялаш билан узвий боғлиқ бўлган узлуксиз таълим тизими орқали ҳар
томонлама баркамол шахсни»
48
тарбиялашни назарда тутади.
Зеро, таълим тарбияни такомиллаштиришда ҳам давлат бош
ислоҳотчидир. Президентимиз таъкидлаганидек, ёш авлодга ўзлигимизни,
муқаддас анъананларимизни англаш туйғуларини, халқимизнинг кўп
асрлар давомида шаклланган эзгу орзуларни, жамиятимиз олдига бугун
қўйилган олий мақсад ва вазифаларни сингдириш.
Жамиятимизда бугун мавжуд бўлган ҳурфикрликдан қатъий назар
ёшларни жипслаштирадиган, халқимиз ва давлатимиз дахлсизлигини
асрайдиган, эл-юртимизни юксак мақсадлар сари чорлайдиган ягона ғоя –
48
Олий таълим. Меъёрий ҳужжатлар тўплами. Т.:«Шарқ», 2001, 30-бет.
70
миллий мафкурага садоқат руҳида тарбиялаш оила, макта ва маҳалла
концепциясининг моҳиятини ташкил қилади.
Демак, оила, мактаб ва маҳалла бирлашиб ишласа, тарбияда
уларнинг фаолияти ҳамоханг бўлса болалар, жумладан бошланғич синф
ўқувчиларини маънавий – аҳлоқий тарбиясини яхшилаш осон кечади.
Афсуски кўп жойларда, баъзан биз фаолият кўрсататган мактабларда
ҳам ҳали бу нарса етарлича намунавий равишда йўлга қўйилмаган бўлсада,
баъзи тажрибалар мавжуд. Уни битирув малакавий ишимизда ёритишга
ҳаракат қиламиз.
Ўқувчиларни байналминал, яъни ўзга миллат болалари билан
дўстлик, ҳамжиҳатлик, ўзаро ҳурмат руҳида тарбиялаш, ёки авлодни
ватанпарварлик, эл – юртга садоқат, юксак одамийлик ва инсоний
фазилатлар руҳида тарбиялаш ёш авлодни улуғ аждодларимизнинг
муносиб ворислари эканликлари, айни вақтда жаҳон ва замоннинг
умумбашарий ютуқларини эгаллаш руҳида тарбиялаш Ўзбекистонда
ўқувчи – ёшларни тарбиялашнинг энг долзарб масаласи бўлиб
концепциядан муносиб ўрин эгаллайди.
Бу воқелик Республикамизда шарқона, адолатли, ҳуқуқий, дунёвий
давлат қуриш учун кенг миқиёсда амалга оширилаётган ислоҳотлар
мисолида намоён бўлмоқда. Авваламбор оила, макта ва маҳалла
ҳамкорлигини таъминлашда миллий истиқлол ғояси, миллий мафкура,
маънавий янгиланиш каби маданиятимизга алоқадор барча масалалар
иқтисодий муаммолар қаторида давлатимизнинг асосий, бош стратегик
вазифаларидан бири сифатида инобатга олинган ва унинг тўлиқ асосий
яратишга бўлган ҳаракат, интилиш, яратиш учун тадбирлар белгиланди.
Ҳозирги даврда таълим – тарбия соҳасида ўтказилаётган энг муҳим
ислоҳотларимиз, биринчидан, ижтимоий – сиёсий иқлимга ижобий таъсир
кўрсатишга умуман мамлакатдаги ҳаёт талабидан орқада қолаётган баъзи
мавжуд муҳитни бутунлай ўзгартиришга;
71
иккинчидан, инсоннинг ҳаётда ўз ўрнини топишини ёшлигидан
тезлаштиришга;
учинчидан, жамиятда ёш бўлишга қарамай мустақил фикрловчи
эркин шахсни шакллантиришга;
тўртинчидан, инсондаги мавжуд, аммо қарамлик йилларида атайлаб
камситилган салоҳиятни тўла рўёбга чиқаришга;
бешинчидан, ёшлигидан умумий ва махсус билимларга эга бўлган,
онгли, тафаккури озод, замонавий дунёқараш, миллий ва умуминсоний
қадриятларга ворис бўла оладиган, кучли фуқаролик жамиятини барпо
этишга қодир инсонларни тарбиялашга қаратилган.
Шуни алоҳида қайд қилиш керакки концепцияни амалга оширишда,
уни турмушда қўллашда ўқувчиларни миллий истиқлол ғоялари руҳида
тарбиялашнинг объектив ва субъектив омилларини ҳисобга олиш мумкин.
Объектив омилларга: тарбиявий ишнинг шарт – шароитлари ва қандай
ташкил этилиши, уни режалаштириш даражаси, уни бошқариш
ўқувчиларнинг тарбияланганлик даражалари киради. Субъектив омилларга
ўқувчиларнинг сиёсий онглилик даражаси, уларнинг меҳнатга, ўз
бурчларига жавобгарлик, уюшганлик, ташаббускорлик. Ривожланиш
даражалари, ўз ҳаракатлари ва ўқишларидан қониқиш ҳосил қилиш
киради.
Истиқлол мафкураси тарбияси метод ва воситаларидан эътиқод
тарбиячининг шахсий намунаси, муҳитнинг ўрни, ибрат, ўгит, қиёс, талаб,
илтимос, койиш, мақташ услубларидан фойдаланиш яхши натижа беради.
Ғоявий онглилик мезонларини биз «Миллий истиқлол ғояси: асосий
тушунча ва тамойиллари» рисоласининг педагогик талқинидан келиб
чиқиб белгилаб олдик. Натижада болада қуйидаги фазилатлар: мақсадга
интилувчанлик, тиришқоқлик, қатъият, вазминлик, дадиллик, ташаббус,
фаоллик, фидоийлик, шахсий ва ижтимоий бурч туйғуси каби сифатлар
таркиб топади.
72
Республикамиз Президенти сўзлари билан айтганда: «Бугунги кунда
бизнинг қилаётган барча ишларимиз фарзандларимизнинг бахту – саодати,
уларнинг ёруғ – келажаги учун амалга оширилмоқда. Лекин бахту – саодат
фақат бойлик, мол – мулк билан белгиланмайди. Ободли, билимдон ва
ақлли, меҳнатсевар, иймон – эътиқодли фарзанд нафақат ота – онанинг,
балки бутун жамиятнинг энг катта бойлигидир»
49
.
Оила, мактаб ва маҳалла ҳамкорлигини таъминлашда ўқувчиларни
миллий истиқлол ғоялари руҳида тарбиялашда болаларнинг мафкуравий
тарбияланганлик кўрсаткичлари ва мезонларини аниқ белгилаб олиш жуда
муҳим аҳамият касб этади.
Бизнингча булар сирасига:
1.
Ўқувчининг зиммасидаги вазифаларни, катталар жамоасининг
кўрсатмаларини онгли, аниқ ва тез бажариш;
2.
Вазифани қанчалик тез ва яхши бажаришга интилиш –
жавобгарлик;
3.
Ватани, дўстлари, мактаб жамоаси топшириқларини бажариш
ёки бажармасликдан келадиган оқибатни англаш – масъулият;
4.
Ёмон одатлар, ҳаракатлардан ўзини онгли равишда тийиш.
Бунда жазо олишдан қўрқиб эмас, балки ўз эътиқоди билан шундай қилган
ўқувчида алоҳида аҳлоқий чиниқиш, сабр – тоқат, ирода кучи мавжуд
бўлади.
5.
Зарурат, ёмон, бегона ғояларни, тажовузларни сезиш ва уларга
қарши муносабат билдира олиш – «мафкуравий иммунитет».
6.
Зарурат туғилганда бошқаларда ёрдам бериш керак бўлганда
сўз билан, иш билан кўмаклашишга тайёр туриш.
Шуни айтиш керакки, ўқувчиларнинг миллий истиқлол ғояси руҳида
тарбияланганлиги, энг аваало ўқувчининг ўқишга, жамоасига, миллат
бирлигига, ўз – ўзига, Ватанга бўлган қатъий хислатларида, билим ва
кўникмаларида намоён бўлади.
49
Каримова И.А. Юксак маънавият – енгилмас куч. Т.:«Маънавият», 2008, 56 – бет.
73
Демак миллий истиқлол мафкураси асосида тарбияланганликнинг
негизи экан, миллий истиқлол ғоялари руҳида тарбиялаш мактабларда
таълим – тарбиявий ишларнинг асосий устивор вазифалари сифатида
қаралиб келинаётганлиги ҳам бежиз эмас.
Чунки миллий мафкура миллий эътиқодни шакллантиради. Миллий
эътиқод миллий минталитетни мустаҳкамлайди. Миллий минталитетнинг
ўзи ҳар қандай тажовузларини ўтайди
50
.
Мазкур концепцияда тараққиётимизнинг маънавий – аҳлоқий негизи
миллий ва умуминсоний қадриятлар уйғунлиги эканлиги эътироф этилди,
миллий ва умуминсоний тарбиянинг қуйидаги ўзаро алоқалари, уйғун
йўналишлари белгилаб олинди.
Миллий тарбия йўналиши орқали ёшларда ўзликни англаш,
ватанпарварлик, миллий ғурур, миллатлараро мулоқот маданияти, миллий
мафкуравий
онглилик,
миллий
одоб,
фидоийлик
фазилатлари
шакллантирилади.
Умуминсоний йўналишда ҳуқуқий, иқтисодий, жисмоний, ақлий,
эстетик, экологик, гигиеник ва бошқа тарбия йўналишлари амалга
оширилади. Бу концепция миллий давлатчилик ва жамият қурилиши
талаблари асослигини таъминлайди.
«Кадрлар тайёрлаш миллий дастури»нинг 3 – бандида эса таълим
олувчиларнинг ўқиши, турмуши ва дам олиши учун шарт – шароитлар
яратиш борасида вазифалар ҳал этилишида жамоатчилик бошқарувчини
ривожлантиришга алоҳида эътибор берилган. Бу «Оила, мактаб ва маҳалла
ҳамкорлиги» бугунги куннинг маънавий – мафкуравий, тарбиявий
зарурати эканлигини билдиради. Ёш авлодни маънави – аҳлоқий
тарбиялашда ҳалқимизнинг бой миллий маданий, тарихий анъаналарига,
урф одатларига ҳамда умумбашарий қадриятларига асосланган самарали,
замонавий педагогик технологиянинг ишлаб чиқилиб, амалиётга жорий
этилиши, шахсни тарбиялаш ва уни ҳар томонлама камол топтиришнинг
50
Муртазо Қаршибой. Қалб бунёдкорлиги/ Тафаккур журнали/2001/2/ 11-бетлар.
74
устиворлигини таъминлаш; умумий ҳамда миллий педагогик маданиятни
ошириш; мамлакатимиз фуқаролари орасида миллий мафкуравий тарбия
ишларини такомиллаштириш «Оила, мактаб ва маҳалла ҳамкорлиги»
концепциясининг асосий мақсадидир.
Ўзбекистонда рўй бераётган ўзгаришлар «оила, мактаб ва маҳалла
ҳамкорлиги» йўналишидаги бола тарбиясида оила, ота – она. Маҳалла,
мактабнинг асосий вазифаларини мазмунан янгилаб ҳаётга тадбиқ этишни
тақазо қилади.
Ёшлар ўртасида болаликдан кўпроқ иш олиб борилиши шарт.
Негаки, аксарият ҳолларда, ёшлар ўртасида маърифат ва эътиқодсизлик
кучсизланган жойларда турли хил кўнгилсиз воқеа – ҳодисалар рўй беради,
ёшлар онгига Ватан туйғуси, миллий ғурур, миллий ғоя каби
тушунчаларни сингдира олмас эканмиз, уларнинг шууридаги эркин
тарққиёт ҳиссини уйғота олишимиз анча мураккаб кечади. Мақсад эса
бугун ва эртанги кун маънавиятининг асл моҳияти кишиларимиз, айниқса
ёшларимиз онгида ўзининг ижобий ифодасини топсин.
Инсонлар, халқлар ва жамиятлар ҳаётида танланган ғоявий йўналиш,
миллий мафкура муҳим аҳамият касб этади. Мафкура бўлмаса, одам,
жамият, давлат ўз йўлини йўқотиши муқаррар. Ҳар қандай мафкура
қуйидаги асосий мақсадларни кўзда тутади:
-
муайян ғояга ишонтириш;
-
уюштириш;
-
сафарбар этиш;
-
маънавий - руҳий рағбатлантириш;
-
ғоявий тарбиялаш;
-
ғоявий иммунитетни шакллантириш;
-
ҳаракат дастури бўлиш.
Мафкура ўз олдига қўйилган шу каби мақсадларни бажара олсагина,
амалий самара бериши мумкин.
75
Миллий мерос – ўша миллатнинг узоқ ўтмиш даврлар давомида
тўпланган ақл – заковатининг мевалари хазинасидир. Мана шу хазинадаги
жавоҳирларимиз миллат қиёфасини тасаввур қилиш қийин. Чунки миллий
мерос авлоддан – авлодга, асрлардан – асрларга ўтиб келадиган маънавий,
баъзан моддий қадриятлар йиғиндисидир. Ўша миллат заковати яратган
азалий қадриятлар нафақат шу миллат, балки асрлар синовидан ўтиб
башарият мулкига айланади. Миллий ғурури баланд бўлган ҳар бир инсон
ўша миллатга хос миллий меросни яхши ўрганиб олиши зарур. Агар бу
меросни юзаки ўрганар экан, шу миллатга мансуб кишида маданий савия
шаклланмайди. У ўз миллати ҳақида гапирганда ёки ошириб юбориши, ё
бўлмаса муносиб баҳо бера олмаслиги мумкин. Ҳар бир инсонда билим
асосидаги савия шаклланмас экан, у мақтанчоқликка, манманликка йўл
қўйиши мумкин. Миллий ғурур ҳар бир фуқаронинг маданий савиясини,
комиллигини ифодалайдиган энг юксак ўлчовдир. Маданий савия эса шу
миллатнинг тилини, динини, тарихини, адабиётини, санъатини, урф –
одатларини, анъаналарини, байрамлари-ю маракаларини ўрганиш ҳамда ўз
миллатининг моддий ва маънавий эҳтиёжларини юракдан англаб етиш
билан барқарор этилади. Қисқача айтадиган бўлсак маданий савия миллий
ғурурнинг энг муҳим қисми бўлиб, унинг амалий ифодаси ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |