Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги навоий кон-металлургия комбинати навоий давлат кончилик институти



Download 0,58 Mb.
bet6/7
Sana11.04.2022
Hajmi0,58 Mb.
#544450
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Ismatov Ne`matillo KL ASLS 7a-16

2

3

Пневматик сигнал ўзгартиргич

Чиқишда бериладиган сигнал «Старт».
Хатолик: 0,5…1%.
Узатиш масофаси 10 метр.
Ишлаб чиқарувчи: Московский завод «Тизприбор».



ПФ1.17



2

4

Иккиламчи регистрация қилувчи қурилма

Диаграмма лентага ёзиш баландлиги ва узунлиги 100мм. ёзиш тезлигив 40мм/с. Ишлаб чиқарувчи: Московский завод «Тизприбор».



ПВ10.1П



1

5

Босимни пропорционал-интеграл ва пневматик ростловчи қурилма

Хатолик +/- 0,5%.
Ишлаб чиқарувчи: ПО «Электроприбор» г. Москва



Ш78-79



1

6

Ҳарорат ўзгартиргич

Ўлчаш диапазони -50…+600 С
Хатолик: 0.4-0.5%
Чиқиш токи: 2.5А
Ишлаб чиқарувчи: ПО«Теплоприбор» г.Рязань



ТХА-0179



7

7

Сатҳни ўлчовчи ва бошқарувчи қурилма

Ўлчаш баландлиги 0.02…16 метр.
Хатолик 1.0%.
Ишлаб чиқарувчи: ПО«Теплоприбор» г.Рязань



ПР3.31-М1



8

8

Чўкадиган қалқовичли пневматик ўзгарткичли
зичлик ўлчагич схемаси

Чиқиш сигнал оралиғИ 5-20мА
Ишлаб чиқарувчи: Казанское ПО «Теплоконтроль»



ППЗ

2
















9

Аналог ўзгартиргич

Ўзгартириш диапазони 0-5Ма
Чиқиш сигнал оралиғИ 20-100кпа
Ишлаб чиқарувчи: Казанское ПО «Теплоконтроль»



ПР3.33-М




2

10

Босимни ўлчовчи ва бошқарувчи қурилма

Ўзгартириш чегараси:1030-4200кпа
Чиқиш сигнали:4-20 мА
Ишлаб чиқарувчи:ПО <<Метран>>



1МПа-25-42-СК-ТМ20-С

1

11

Термоэлектр ўзгартиргич

Ўрнатилиш кенглиги: 400мм
Ўлчаш чегараси:-200-600С
Ишлаб чиқарувчи: ПО«Теплоприбор» г.Рязань



ТХК-0179-01



1

12

Термоэлектр ўзгартиргич

Ўрнатилиш кенглиги: 160мм
Ўлчаш чегараси:-50-250С
Ишлаб чиқарувчи: ПО«Теплоприбор» г.Рязань



ТХК-0179 889-11-01



2

13

Клапонни пневматик бошқарувчи қурилма

Ўтказиш диаметрис 25,40,50.
Ҳарорат: –15…220 С.
Тавсия қилинган босим: 1,6МПа.
Ишлаб чиқарувчи: ПО «Киевпромарматура»



25ч38нж(НЗ)



9

14

Босим ўзгартиргич

Ўзгартириш чегараси:0-60кгс/см2
Чиқиш сигнали:4-20 мА
Ишлаб чиқарувчи:ПО <<Метран>>



1151-02-МПЗ

9

15

Термоэлектр ўзгартиргич

Ўрнатилиш кенглиги: 3150мм
Ўлчаш чегараси:-50-2500С
Ишлаб чиқарувчи: ПО«Теплоприбор» г.Рязань



ТХК-0279 894-39



1

5. ТАЪМИНОТНИНГ ПРИНЦИПИАЛ ЭЛЕКТР СХЕМАЛАРИНИ ТАВСИФИ

Рудани сиздириб танлаб эритиш нисбатан йирик янчилиб, ўзидан суюқ эритмани тез ўтказиб юборадиган, олтин зарраларига синил эритмаси боришига имкон бера оладиган ҳолларда амалга оширилади. Бундай усул бир неча қатлам руда таркибидан эритмани сиздириб ўтказиш билан амалга оширишга имкон беради. Сиздириб ўтказиб эритишда рудани тайёрлаш катта аҳамиятга эга. Сиздириш тезлиги см ва соатлар билан ўлчанади. Соатига 5см сизиб ўтиш яхши кўрсатгич ҳисобланади. Сиздириб эритиш тезлиги умумий ҳолда қуйидаги формула билан ўлчанади (Дарси формуласи). 
Ж = К·С·П
Бунда : Ж - сизиб ўтиш тезлиги.
С - юклаш баландлиги кесма юзаси.
К - руда тўшам сингиш константаси
П - тўшамдаги ўтиш босим ўзгариши
м - эритма қовушқоқлиги
ҳ - юкланган руда баландлиги
бу ерда К-материалларнинг сингдириш константаси ўзгарувчан катталик бўлгани учун бу формуладан фойдаланишда қийинчилик туғдиради.
Эритма синггиб ўтиши учун айрим ҳолда ҳар бир бўлакнинг сингдириш катталиги ҳам ахамиятлидир (ёриқлар, капиляр каналчалар ва ҳ.к.). шу билан бирга ҳар бир бўлакларнинг ўзаро жойлашуви ҳам этиборли бўлиши керак. Чунки ҳар бир зарранинг ўзаро жойлашуви ҳам эритманинг сизиб ўтишида аҳамият касб этади. Руда зарралари соққа шаклда, куб, ромбик шаклларда деб фараз қилинса, уларнинг эритма ўтказа оладиган ғовак ҳажмлари турлича бўлади. Агар куб шаклдаги материалларда 47,64 % ҳажм ғовак бўлса, ромб шаклларида бу ҳажм 25,96 % ни ташкил этади. Соққа шаклдаги зарраларни а) ва б) кўринишда жойлаштириш ҳам мумкин.
Соққа шаклдаги зарраларни тахлаш усуллари.
А) устма-уст тахлаш.
Б) зичлаб тахлаш.
Материал зичлиги ва ғоваклиги маълум бўлса, синил эритмаси миқдори бу ғовакларга неча ҳажм кетишини ҳисоблаш мумкин. Ромбик шакл рудалар учун ғоваклик 26%, материал зичлиги 2,7, бунда ғоваклар бўшлигига кетадиган эритма миқдори: 
мС = 26·100 = 13,1 %
қаттик хом-ашёга нисбатан 13,1% ҳажмда эритма лозим бўлади. Агар хом-ашё куб шаклида бўлса, ғоваклик 47,5 % олинса
мС =52,5·2,7 =38,5 %
эритувчининг руда ғоваклари ва канал тирқишларига, ёриқларига сингиш, диффузияси шу жараённинг самарадорлигини белгилайди. Руданинг гидрофил ёки гидрофоб сирт юзаси ҳам роль уйнайди. Шу боисдан айрим ҳолда минерал сиртини ювадиган гидрофилга айлантирадиган сирт фаол реагентлар қўллаш ҳам зарур бўлади. Гидрофил кобилиятли реагентлар сизиб эритиш жараёнига ижобий ёрдам беради. Бу усулдаги танлаб эритиш руданинг физик - кимёвий хоссаси билан бирга ундаги оралиқ газларнинг эритмаларда эришига ҳам боғлиқдир. Канал, копиляр, ёриқлардаги газларнинг эриши, эритма сизишини маълум даражада тезлаштирувчи омиллардандир.
Сиздириб ўтказиш орқали цианлаш жараёни қуйидаги турларга бўлинади:
1) чанларда танлаб эритиш;
2) уюмда танлаб эритиш;
3) ер остида танлаб эритиш;
Нодир металлар металлургиясида биринчи икки усул қўлланилади, ер остида танлаб эритиш эса қўлланилмайди.
Сиздириб эритиш (перколяция) синил эритмаларининг руда таркибидаги ва эркин олтин билан алоқада бўлиб, унинг эритмага ўтиши ва руда баландлиги бўйлаб пастга сизиб ўтишига асосланган. Бу усулда майдалаб янчилган руда тош сузиш учун сузги ётқизилган чанга жолаштирилиб, унга синил эритмаси берилади. Эритма сузиб, сузгичдан ўтиб, дренажли чуқурга оқиб тушади. Кейин чандаги руда олдинги эритмадан суюқроқ концентрацияли эритма юбориб, сўнг эса сув билан ювилади. Олтинли эритма ундаги металлни чўктириб олиш учун махсус цехга юборилади. Олтиндан холи бўлган руда ёки қум чаннинг таглигидаги махсус туйнукдан бўшатилиб, транспортга юклаб ташлама жойга юборилади. Сиздириб эритиш содда ва арзон усулдир. Унда оддий дастгоҳ ва ускуналар қўлланилади, унда бўтанани аралашририб бериш учун аралаштиргич механизмлардан қўлланилади.
2. Чанлар ёғоч ёки юпқа пўлат тунукалардан ясалади. Ёғоч чанлар арзон ва қулай, аммо улар узоқ ишламайди ва тирқишларидан эритма оқиб кетиш хавфи бор. Темир чанлар қалинлиги 5-10 мм. пўлат ясси тунукалардан ясалади. Ўрта корхоналарда чанлар ҳажми 75-100 т. ва йирик корхоналарда 800 т. қум сиғимли бўлади. Чуқурлиги руданинг эритмани ўтказиш қобилиятига асосан танлаб олинади. Чуқурлиги 2,5-4 метргача олинади. Руда хоссасига асосан диаметр шу хом-ашёнинг эритмани ўтказиш, сингдира олиш қобилиятига асосан танланади. Одатда чан таглиги фильтрловчи тагликдан иборат ётқизма бўлади. Бу таглик параллель ётқизилган ёғоч ғўла ва тўсинлардан иборат бўлади. Бу тагликка перпендикуляр ғўлалар ўрнатиб, устки тўсин ёғочлар билан терилади. Бу тўсинларнинг диаметри кичикроқ оралиқлари бир-бирига яқин терилади. Тўсинларнинг устки қаватига тиқилган айлана шаклдаки ғўла тўшама ётқизилади. Унинг чеккалари, чан деворларига зичлаб қапиштирилади. Баъзида ҳолат тагидаги тўсинлар ўрнига кўплаб тешиклар тешилган ёғочлар ўрнатилади. Ишлатиб бўлинган қум ёки рудани тўкиш учун, чан тагида бўшатиш туйнуклари ўрнатилади. Уларнинг қопқоғи чпъяндан бўлиб, иш пайтида зич беркитиб туради. Эритмани чиқариш учун фильтр тагидан деворга туташган жойидан пўлат кранлар ўрнатилади. Уларнинг диаметри 25-75 мм бўлади. Чанлар таянч тўсинлар устига қўйилади. Тўсинлар оғир юк кўтаришга мўлжаллангани учун оралиғи 50 см дан ўрнатилади. Бу тўсинлар ўз навбатида бетон пойдевор ёки темир асосларга махкамланган бўлади. Асос ёки пойдеворлар баландлиги чандаги хом-ашёни ишлатиб бўлингач бўшатилиб, кўприкларга юклатишга мўлжаллаб олинади. Сиздириш тезлиги зарраларнинг ўлчами, шакли, уларнинг бир хиллилиги, ётқизиш услуби, ҳамда юклаш баландлиги бўйича, босим ва ҳарорат орқали белгиланади. Хом-ашёнинг минералогик таркиби ҳам сизиш тезлигига таъсир кўрсатади. Зарралар ғоваклиги ҳам сизиш тезлигига таъсир кўрсатади. Шу сабабдан йирик донали хом-ашё майда донали хом-ашёдан кўра тез сизиб ўтказади. Агар зарралар бир тўр бўлса, сизиш тезлиги илдамлироқ бўлади. Эритма хом-ашёдан тезроқ бўшайди. Эритманинг чан тубига ўрнатилган сузиш қатламидан сузиб ўтиши ҳам жараённинг самарадорлигига яхши таъсир кўрсатади. Хом-ашёда лойқа бўлиши ҳар қандай омилкор уринишларда ҳам, олтиннинг эриш тезлигини сусайтиради. Лойқа кўпайиб кетган ҳолларда бу усул билан эритиш масаласи технологиядан олиб қўйилишгача бориб етади. Шу боисдан рудалардан турли усулларда масалан бўтана ва бошқа идишларда эритиб олиш қўлланилади. Лойқаси олинган руда ғовак бўлиб, у чангга туширилганда унинг оралиғидан синил эритмаси яхши сизади. Қум ёки руда хом-ашёси билан тўлдирилганда бутун ҳажм бўйлаб бир хил текис тақсимланган хом-ашё самарали эрийди. Хом-ашёни юклашда уни турли усулда ётқизиш тахлаб чиқиш мумкин. Туқилувчи хом-ашёларни юклашда лентали траспортерлардан фойдаланилади. Хом-ашёни чандан бўшатиб олишда махсус бушатгич аравачалардан фойдаланилади. Улар траспортёр ленталарининг ички томонидаги рельсларга ўрнатилган бўлади. Қумларни сув билан янчишда ва таснифлашда гидравлик транпортлардан фойдаланилади. Таснифлаш спираль классификаторлардан олинган хом-ашё сув билан аралашгани учун уни ўзи оқар усулда махсус тарновлар ёрдамида чанларга юклаш мумкин. 
Қумлар чанги ўтириб чўкса, ортиқча сувлар ён атрофидаги тарновлардан оқиб тушади.
Синил эритмаси билан олтини эритилган ашё турли усуллар билан чан ичидан бўшатиб олинади.
Қумни қуритиб тушириб олиш.
Куритиб механик усулда бўшатиб олиш.
Гидравлик усулда бўшатиш.
3. Сиздириб ўтказиш орқали танлаб эритиш –қийин бўлмаган ва арзон цианлаш усулидир. Аралаштириш йўли билан цианлашга қараганда сиздириб цианлаш усули дастгоҳларнинг соддалиги ва кам электр энергия сарф қилиши билан ажралиб туради. Бу жараённинг камчиликлари шундаки олтин ажратиб олиш даражасининг пастлиги 70-80%, дастгоҳларнинг қўполлиги, қайта ишлаш жараёнининг кўп вақт талаб қилишидир. Ҳозирги вақтда бу усул камбағал рудаларни қайта ишлашда ва майин янчилга рудаларда ўзини қопламайдиган вақтларда қўлланилади.

Download 0,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish