Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги навоий кон-металлургия комбинати навоий давлат кончилик институти



Download 0,58 Mb.
bet3/7
Sana11.04.2022
Hajmi0,58 Mb.
#544450
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Ismatov Ne`matillo KL ASLS 7a-16

2. ТЕХНОЛОГИК ЖАРАЁН ТАВСИФИ
Майдалаш жараёни деб, келаётган руда ўлчамини кичрайтириш жараёнига айтилади. Бойитиш ва металлургия корхоналарига келаётган тоғ жинслари турли ўлчамда бўлиб, уларда қимматли минераллар ва кераксиз жинс бир-бири билан ёпишиб монолит масса ҳосил қилган. Руданинг 15-120 мм катталикдаги парчаланиш жараёнини майдаланиш дейиш мумкин. Майдалашдан сўнг руданинг кўп қисми 5 мм дан катта бўлади. Минераллар юзасини очиш ва жинсларни бир-биридан механик ажратиш учун уларни майдалаш керак. Монолит жинс бўлакчаларининг ўзаро бир-бирини тортиш кучини ўзиш, эзиш,зарба, ишқаланиш ёки шу усулларнинг жамланмаси билан амалга оширилади. Майдалаш усули ва майдалагич турини танлаш руданинг физик-механик хусусиятларига ва талаб этилган ўлчамга боғлиқ бўлади. Корхоналарда рудаларни ва бошқа йирик бўлакли маҳсулотни майдалаш учун жағли, конусли,валли, болғали майдалагичлар ишлатилади. Рудани қуруқ ҳолда майдалаш керак. Ҳар замонда майдалаш жараёнида сув ҳам ишлатилиб туради (чангиб кетганда ва лойқани ювишда).
Майдалаш жараёнида асосий технологик кўрсаткич бу майдалаш даражасидир . 
и = Дмах/дмах
Дмах - майдалашдан олдинги руданинг ўлчами.
дмах - майдалашдан сўнг руданинг ўлчами.

1-Жадвал. Майдалашнинг умумий характеристикаси.





Bosqichi



Rudaning o‘lchami, mm

K



Asosiy agregatlarning ishlatilishi



D max

dmax

Yirik

300-1500

100-300

3-6

Jag‘li, konusli,bolg‘ali maydalagich

O‘rta

100-300

10-50

3-8

Jag‘li, konusli maydalagich

Kichik

10-50

3-10

3-8

Qisqa konusli, valli maydalagich

Майдалашнинг турлари:


А) болғали майдалаш.
Б) эзғалаб майдалаш.
В) зарба таъсирида майдалаш.
Г) ишқаланиш таъсирида майдалаш.
Жағли майдалагич - парчаланиш жараёнлари қўзғалмас ва қўзғалувчан жағлар орасида руданинг майдаланиш ҳисобига олади. Майдалагичларнинг тишлари силлиқ ва майда тишли бўлиши мумкин.
Конусли майдалагич - икки конус ўртасида руда тўхтовсиз майдаланади. Ички конус майдалагичнинг тузилишига боғлиқ бўлмаган ҳолда 2-40 бурчак остида ўрнатилган ўзининг вали атрофида айланади.
Валли майдалагич - ўрта ва майда майдалаш учун ишлатилади. Юкланаётган материал айланаётган валлар ёрдамида қабул қилиниб майдаланилади ва майдалагич остида бўшатилади.
Болғали майдалагич - руда бўлакларини айланаётган болғалар ёрдамида майдалашга асосланган.
Жағли майдалагич 4 хил бўлади:
1. Вертикал шаклли осма жағли майдалагич.
2. Горизонталь шаклли осма жағли майдалагич.
3. Мураккаб ҳаракатига эга бўлган осма жағли, яъни экссентрик валли майдалагич.
4. Конуссимон майдалагич .
Конусли майдалагичлар бойитиш фабрикаларида ва металлургияда энг кенг ишлатиладиган майдалагич тури ҳисобланади. Бу майдалагич йирик ( ККД ), ўрта(КСД ) майда(КМД) майдалагич турларига бўлинади. Бу майдалагич жағли майдалагичларига нисбатан қўйидаги афзалликларга эга:
Тегирмонни танлаш дастлабки маҳсулотни йириклиги ва физик хоссалари (қаттиқлиги, қовушқоқлиги, зичлиги ). Керакли янчиш даражаси ва юзасини очиш, янчилган маҳсулотнинг гранулометрик таркиби керакли ишлаб чиқариш унумдорлигига боғлиқ бўлади.
Янчиш даражаси қуйидаги асосий факторларга боғлиқ:янчиш учун сарфланган қўшимча харажат, асосий металлни ажратиб олиш даражаси, реагент сарфининг ошиб бориши.
Хом ашёни янчиш кўпгина саноат тармоқларида кенг тарқатилган технологик жараён ҳисобланади. Рангли металлургияда флотация ва гравитация усулларида бойитиш учун рудани тайёрлаш босқичи сифатида ишлатилади. Янчиш жараёнлари маҳсулотнинг хоссаси ва янчиш даражасига боғлиқ ҳолда у ёки бу конструкцияли тегирмон танланади. Тегирмоннинг асосий турлари: барабанли, титрама, ҳалқасимон. Барабанли кўринишдаги тегирмон кенг қўлланилади.
2. Фойдали қазилмаларни янчиш жараёнларини бойитиш фабрикаларида бир ёки бир нечта босқичда бўлади. Янчиш жараёни очиқ ва ёпиқ шаклда бориши мумкин. Бу жараён тегирмонларда амалга оширилади.
Янчиш жараёни қаттиқ материалларга физикавий таъсир эттириб уни эзиш янчишдан иборатдир. Янчиш жараёнларининг майдалаш жараёнларидан фарқи шундаки бунда материал 5мм дан катта бўлмаган ўлчамда чиқади. Ёпиқ шаклда ишлаган тегирмоннинг самарадорлиги юқори бўлади ва янчилган маҳсулотнинг бир хил ўлчамга чиқишига ёрдам беради. Тегирмонларнинг самарадорлиги айланма юкламага боғлиқ. Айланма юклама ёпиқ шаклли жараён бу тегирмонларнинг унумдорлигини оширади. Тегирмонлар икки хил бўлади.
1. Механик тегирмонлар .
2. Аэродинамик тегирмонлар.
Тегирмон ичида материални эзадиган жисмлар бўлса, буни механик тегирмон дейилади ва аксинча тегирмон ичида материални эзадиган жисм бўлмаса, буни аэродинамик тегирмон дейилади.Материални эзадиган жисмларга металл стерженлар, шарлар, тошлар ва бошқалар киради.Тегирмон - ҳар хил хом ашёларнинг катталигини 5мм гача кичик ўлчамга майдаловчи машина-механизимлардир.
Тегирмонларнинг шакли ва янчиш усулларига караб шартли равишда 5 турга бўлиш мумкин.
1. Барабан ( соққали, стерженли, тошли, ўзиянчар ).
2. Ғальтак, жували,ҳалкасимон, фракцион соққали.
3. Болғали.
4. Корпуси қўзғалмас титрама.
5. Аэродинамик тизилама.
Барабанли тегирмонларнинг техник ва иқтисодий самарали ишлаши янчиш режимига боғлиқ бўлиши билан бир қаторда бутана зичлиги ва тегирмоннинг тўлдирилиши даражасига ҳам боғлиқ бўлади. Тегирмонни ишлашига янчаётган материалнинг хусусияти тегирмоннинг ҳимоя қатламини дастлабки ва охирги янчилаётган маҳсулотнинг ўлчами унинг янчилиши, тегирмоннинг конструктив хусусиятлари ҳам жиддий таъсир этади. Янчаётган материал сифатида пўлат шарлар, стержень ва руда бўлаклари ишлатилади. Тегирмонни ички катламини емирилишдан сақлаш учун ҳимоя қатлами олинади. Янчаётган материалнинг турига қараб соққали, стерженли, ўзи янчар ва ярим ўзи янчар тегирмонлари ишлатилади.
Янчиш кўп ҳолларда икки босқичда олиб борилади.
1-босқич. Ўзи янчар тегирмонлар.
2-босқич. Соққали ёки стерженли тегирмонлар ишлатилади.
Янчиш режими 3 хил бўлади:
Каскадли, шаршарасимон, аралаш.
Тегирмонларнинг ишлаш унумдорлиги қўйидаги омилларга боғлиқ:
1. Дастлабки руданинг қаттиклиги ва йириклигига.
2. Бутананинг зичлиги.
3. Тегирмоннинг тўлдирилиш даражаси.
4. Соққаларнинг ўлчами ва уларнинг сифати, миқдори.
5. Барабаннинг ички ҳажми ва чиқариш туйнуклари ўлчами.
Руданинг йириклиги ва қаттиқлиги ошган сари тегирмоннинг зўриқишига ва ишлаб чиқариш унумдорлигининг пасайишига олиб келади. Шунинг учун тегирмонни руда ва янчиш материаллари билан тўлдирилиш даражаси 35-40% дан ошмаслиги керак.
Майдаланган руда сувли муҳитда ишловчи шарли ва стержинли тегирмонларга тушади. Рудалар асосан икки босқичда янчилади. Ҳозирги вақтда МДҲ ва чет эл олтин ишлаб чиқарувчи заводлари ҳам рудаларни тайёрлашда ўзи янчар тегирмонлардан кенг фойдаланилмоқда. Рудаларни янчиш ҳавода ва сувли муҳитда махсус тегирмонларда амалга оширилади. Бўлакларнинг янчилиш даражаси шарли тегирмонларга қараганда пастроқ, тегирмоннинг ўзи янчилиш диаметри 5,5-10м. 




Download 0,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish