1.2-расм. Эркин иқтисодий зоналарни ташкил этишга асосланган
ҳудудий инновацион ёндашув
1
Тадқиқотнинг
кейинги
босқичида
минтақа
иқтисодиётини
ривожлантириш билан боғлиқ эркин иқтисодий зоналарни ташкил этиш,
жойлаштириш ва фаолиятини юритиши учун зарур бўлган бир қатор
қоидаларни ўз ичига олувчи тизим бўлган эркин иқтисодий зоналарни ташкил
этиш тамойилларини ўрганамиз.
Тамойил-бу шундай умумий тушунча, бошқарувчи қоида бўлиб, у
умумий қонуниятни ифода этади, фойдаланишнинг у ёки бу тартибини
белгилайди. Шу боис ЭИЗларни тадқиқ этишда муҳим ҳисобланади.
Ушбу мавзуга хос тамойилларни иқтисодчи олимларимиздан
Ҳ.Р.Ҳамроев ёритишга ҳаракат қилган.
1
Манба: муаллиф томонидан ишлаб чиқилган.
18
1.1-жадвал.
Эркин иқтисодий зоналар ташкил этишнинг умумий тамойиллари
1
Тамойиллар
Қисқача тавсифи
I. Ташкилий
1.Функционал
мақсадли
Асосий мақсад ва функцияларни аниқлаш
2.Ташкил
этиш
лойиҳасининг
кўп
вариантлилик
тамойили
Яратиш фаолият юритиш ва ривожланиш вариантини
танлаш.
3.Босқичма-
босқичлик тамойили
Кенгайиш,
фаолият
юритиш,
ривожланиш
босқичларини аниқлаш
4.Территориал
яхлитлик тамойили
Маъмурий-ҳудудий
бўлиниш
(шаҳар,
туман...)
чегараларида ташкил этиш.
II. Иқтисодий
1.Ресурслилик
тамойили
Зона ташкил этиш ва ривожланиши учун зарур
бўладиган молиявий, моддий, меҳнат, табиат ва бошқа
ресурслар билан таъминлаш имкониятларини асослаш.
2.Фойдалилик
ва
самарадорлик
тамойили
Барча харажатларни кутилаётган ижтимоий-иқтисодий
натижалар билан солиштириш ва эркин иқтисодий
зона ривожланишининг энг мақбул вариантини
аниқлаш.
3.Перспективлик
тамойили
Узоқ муддат давомида фаолият юритиш.
4. Умуммиллийлик
мақсадлар тамойили
Умуммиллий мақсадлар ва республика манфаатларига
мос келиши.
5. Бошқарув ва
тадбиркорлик
таваккали тамойили
Бизнес, тадбиркорлик, рақиблиликнинг хилма-хил
жиҳатлари юзага келганда, уларда ноаниқлик ҳолати
ва таваккалнинг кучли эканлигини ва уни янада
кучайтиришни таъкидлаш.
6. Инновация
тамойили
Янги маҳсулотни қидириш, ишлаб чиқиш ва
ўзлаштириш механизмини ҳаракатга келтирувчи
кучдир.
7.Маълумот
етарлилик тамойили
Бу тамойил истеъмол талабини аниқлаб беради, энг
намунали товарлар, рақибларни билиб олишга ёрдам
беради, бизнес бўйича ҳамкор топиб беради, хомашё
келтириш ва маҳсулотни чиқаришнинг энг самарали
йўлларини топишга кўмаклашади.
8.Мижозни
ушлаб
қолиш тамойили
Ҳар
қандай
бизнес
охир-оқибат
мижозни
эҳтиёжларини қондиришдан иборат. Фақат мижозни
хоҳиш-истакларини яхши қониқтириб, уни кўнглини
олиш ва мижоз сифатида ушлаб қолиш мумкин.
1
Ҳ.Р.Ҳамроевнинг монографияси асосида муаллиф томонидан ўзгартиришлар билан ишлаб чиқилган.
19
9. ЭИЗни бошқариш
тузилмасининг бозор
муносабатлари ва
тадбиркорлик
фаоллигининг
ривожланиш
даражасига мослиги
тамойили
Бутун иқтисодий субъектларини динамиклиги ва
мослашувчанлиги
бозордаги
ўзгаришларга
мос
равишда силжитишлардан иборатдир. Бундай мослик
ЭИЗнинг ресурс имкониятларини билиш ва инобатга
олиш, афзал мақсад ваҳаракат йўналиши нуқтаи
назаридан
ривожланишнингтанланган
вариантини
тасдиқлаш ва аниқлаб олиш йўли билан эришилади.
10. Рефлектив хулқ-
атвор тамойили
Бошқаларга
ҳали
маъқул
бўлмаган
йўлларни
тўғрилигини баҳолаш ва ўрнатишга имкон берадиган
ҳар бир ҳолатда ривожланиши элементларини назорат
қила оладиган, ўз хулқ-атворини баҳолай оладиган
юқори технологияли тизимдир.
III. Демократик
1. Келишув тамойили Маҳаллий ҳукумат органлари, аҳоли, корхоналар
манфаатини ҳисобга олиш.
2.Тенг ҳуқуқли
ҳамкорлик тамойили
Бозор муносабатлари тенг имкониятлар жамияти
бўлишини тақозо қилади, яъни макро даражада ҳам,
микро даражада ҳам бозорнинг барча қатнашчиларини
тенглиги ва ўзаро фойдали ҳамкорлигини билдиради.
ЭИЗ-бозор фарзанди, шунинг учун унда барча бозор
муносабатларини, шу жумладан, тенг ҳуқуқли
ҳамкорлик тамойилини ҳам ўзида акс этади.
Биз ҳам бу тамойилларга тўлиқ қўшилган ҳолда, ушбу тамойилларга
қўшимча киритишни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз. Тўғри,
“Умуммиллийлик мақсадлар тамойили”, албатта, ЭИЗнинг республика
манфаатларини кўзлаб фаолият юритишини, “Келишув тамойили” эса,
маҳаллий ҳукумат органлари, аҳоли, корхоналар манфаатини ҳисобга олишни
тақозо этади. Аммо келишув тамойили кўпроқ ҳуқуқий маънога эга бўлиб,
ЭИЗ жойлашган минтақа (ҳудуд)нинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини
иқтисодий маънода таъминлаш билан боғлиқлиги сезилмайди. ЭИЗлар
фаолияти, авваламбор, жойлашган ҳудуднинг ресурс салоҳиятидан
фойдаланиб, саноатни маҳаллийлаштириш, экспортни кенгайтириш орқали
минтақа (ҳудуд) ни ва пировард натижада, мамлакатни ривожлантиришга
қаратилган бўлиши лозим. Бунинг учун ЭИЗ дирекцияси, резидентлари
фаолиятини минтақа (ҳудуд)нинг ривожланиш стратегияларини амалга
оширишга йўналтириш талаб этилади. Шу сабабли “Минтақа (ҳудуд)ни
стратегик ривожлантириш” тамойилини киритишни таклиф этамиз.
20
Бизнинг фикримизча, бугунги кунда “Инновация тамойили”га кўпроқ
урғу бериш зарур. ЭИЗлар мамлакат, минтақа (ҳудуд)нинг инновацион
тизими таркибий қисми сифатида фаолият кўрсатиши, унинг территориясида
технопарклар, технополислар, бизнес-инкубаторлар, инновацион кластерлар,
юқори технологияли лаборатория ва бошқалар ташкил қилиниши
замон
талабидир. Шунинг учун, ушбу тамойилни “Илмий-инновацион фаолият” деб
юритишни тавсия этамиз.
Эркин иқтисодий зоналарни ташкил этиш ва юритиш тамойилларини
кўриб чиқишда зонани тартибга солишнинг умумий тамойилларини ажратиш
керак.
Эркин иқтисодий зонани ташкил этишда юқорида саналган
тамойилларга риоя қилинса, самараси юқори бўлишини таъминлаш, ташкил
қилинишида қўйилган мақсадларга эришиш имкониятлари ошиши мумкин.
Ушбу тамойиллардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси
қонунчилигида эркин иқтисодий зоналар бўйича инвестицион лойиҳаларни
танлашда қуйидаги мажбурий мезонлар ишлаб чиқилган:
1. Маҳаллийлаштириш лойиҳалари учун қонунчиликда ўрнатилган
тартибга мувофиқ импорт ўрнини босувчи, юқори технологияли ишлаб
чиқаришни ташкил этиш;
2. Экспорт ҳажми ишлаб чиқариш фаолиятининг иккинчи йили камида
20%, учинчи ва кейинги йилларда 30% дан кам бўлмаган даражада;
3. Маъмурий Кенгашлар томонидан белгиланадиган даражада янги иш
ўринларини ташкил қилиш, жумладан Касаба уюшмалари Кенгаши
Федерацияси томонидан тақдим этиладиган рўйхат бўйича ишсизларни ишга
қабул қилиш учун 10%ли квота ўрнатиш;
4. Ташкил этиладиган ташкилотнинг штатдаги ходимларини жалб
этилган ходимлар умумий сонининг камида 95%и миқдорида Ўзбекистон
фуқаролари билан тўлдириш, уларга тажриба орттиришдан ва малака
оширишдан ўтиш имкониятини бериш.
21
Эркин иқтисодий зоналарни яратиш ва фаолият юритишнинг иқтисодий
- ҳуқуқий механизми ташкилий-услубий, ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий
жиҳатлардан иборат. Жаҳон тажрибасини ўрганиш зоналарни жойлаштириш
масаласида айрим мезонларни ажратиш имконини беради.
ЭИЗ ҳажми. Кичик майдон катта майдонга нисбатан маъқулроқдир.
Чунки кичик, локал майдонда бирор-бир вазифани бажариш учун моддий,
меҳнат, молиявий, илмий-техник ва бошқа ресурсларни концентрация қилиш
осон. Бундан ташқари, кичик майдонли эркин иқтисодий зоналарда турли хил
иқтисодий эксперименти мамлакатнинг бошқа қисмига минимал зарар билан
амалга ошириш мумкин. Аммо, эркин иқтисодий зоналарнинг шаклига қараб,
унинг майдони турлича бўлади.
Жойлашиш қулайлиги. Эркин иқтисодий зоналарни чегарага яқин,
қирғоқда жойлаштириш мамлакат ички қисмида жойлаштиришдан
маъқулроқдир. Чунки қирғоқ ва чегарага яқин жойдан ташқи бозорларга
чиқиш осон ва арзон, унга зарур бўлган инфратузилма ҳам нисбатан арзон
бўлади. Фақат техник-тадқиқот зоналари бундан мустасно, улар учун илмий-
техник базанииг мавжудлиги ҳал қилувчи ўрин эгаллайди. Турли хил
шаклдаги эркин иқтисодий зоналарга халқаро савдо марказлари ва сотиш
бозорларига яқинлиги ҳамда ишлаб чиқариш омилларининг мавжудлиги
(меҳнат, моддий, молиявий) муҳимдир.
Эркин иқтисодий зоналар ўрнашадиган жой муҳим аҳамият касб этади.
Жой танлашда ҳам муҳим аҳамият қаратиш лозим. Зона географик жиҳатдан
энг қулай жойда-порт, ҳаво гавани, мамлакатнинг муҳим темир йўл ва
автомобиль магистрали ёнида яратилиши керак. Техник-тадқиқот зоналари
эркин иқтисодий зоналарнинг нисбатан мураккаб шакли сифатида қўшимча
равишда талабларни қўяди. АҚШ ва Япониянинг зоналарни ривожлантириш
тажрибаси шуни кўрсатадики, техник-тадқиқот зоналари ажратиладиган
территорияга нисбатан қуйидаги талаблар қўйилади:
- саноат майдонлари, сув ресурслари, уй жой қуриш учун ер
участкаларининг мавжудлиги;
22
- келажакда юқори технологиялар ишлаб чиқара оладиган
корхонанинг мавжудлиги;
- ривожланган информациявий, молиявий ва ижтимоий инфратузилма
бўлган базавий шаҳарни технополис таркибига киритиш;
- илмий-техник потенциалнинг ҳамда кадрларни тайёрлай оладиган
юқори технологиялар соҳасида тадқиқотлар олиб бориб биладиган ўқув
муассасаларининг мавжудлиги.
Ўзбекистонда эркин иқтисодий зоналарни яратишда энг асосий
мезонлар сифатида қуйидагиларни айтиш мумкин:
- зонани ташқи иқтисодий алоқаларга тўғридан-тўғри ва кам харажат
билан чиқишини таъминлай оладиган қулай географик муҳитда
жойлаштириш;
- ички ва ташқи бозорларга, биринчи навбатда, зона ихтисослигига
мўлжалланган бозорларга чиқиш имконини берувчи транспорт ва бошқа
коммуникациялар бор жойда жойлаштириш;
- рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқаришга қобил бўлган, ички ва
ташқи бозорларда талабга эга бўлган, шу маҳсулот бўйича ўртача ишлаб
чиқариш харажатларидан камроқ харажатларда ишлаб чиқариш имконини
берувчи турли хил ресурсларнинг мавжудлигини ҳисобга олиш;
- ўша жойда мавжуд ёки қулай шароитда бошқа минтақалар ёхуд
хориждан жалб қилиш, жойларда уларни тайёрлаш имкони бўлган малакали
кадрлар мавжудлигини ҳисобга олиш;
- ишлаб чиқариш, ижтимоий, бозор инфратузилмалари мавжудлиги,
қисқа муддатда ва юқори самарали даражада маҳаллий, миллий ва хорижий
ресурслар ҳисобидан ярата олиш имкони мавжудлиги;
- ташқи бозор билан мустаҳкам ишчан алоқаларнинг мавжудлиги ёки
уларни зона фаолияти йўналишлари талаб қиладиган даражада самарали
ўрнатиш ва ривожланиш имкониятининг мавжудлиги;
23
- маҳаллий аҳоли томонидан зона яратиш ғоясининг қўллаб-
қувватланиши, зонани яратиш, ривожлантириш ишига тайёрлиги, фаол
қатнаша олиш имконияти ва хоҳиши борлиги;
- зона фаолиятини таркиб топиши ва ривожланишига бош-қош бўла
оладиган, ташаббускор, компетентли ташкилотчиларнинг мавжудлиги.
Do'stlaringiz bilan baham: |