Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Навоий кон металлургия комбинати



Download 0,66 Mb.
bet24/25
Sana21.02.2022
Hajmi0,66 Mb.
#44187
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   25
Bog'liq
hayot faoliyati xavfsizligining nazarij asoslari

Хулоса: электро магнит майдондан химояланса, одам организмида салбий узгаришлар, яъни организмдаги молекулалар кутбларга булинмайди. Бундан ташкари корхоналарда хосил буладиган статик ток таъсири йукотилса, одамни ток уриши ва бахтсиз ходисалар булмаслиги таъминланади.


Назорат саволлари.



  1. Корхоналарда статик электр токи.

  2. Магнит майдонидан сакланиш.

  3. Электромагнит майдонининг тавсифи.

  4. Узгарувчи электромагнит майдонларининг инсон организмига таъсири.

  5. Электромагнит майдонининг нормалари.

Адабиётлар
1. Ёрматов Г ва Исомухаммедов Ё . – Мехнат мухофазаси. Тошкент. «Мехнат», 2002 й.
2. Юдин Е.Я. – Охрана труда в машиностроение. М. 1983 г.
3. Орлов Г. – Охрана труда в строительстве. М. 1985 г.
4. Юлдошев У ва бошкалар – Мехнатни мухофаза килиш. «Мехнат». 2001 й.
14 – Мавзу: Шахсий химоя воситалари.


Максад: Ишлаб чиқариш жараёнида инсон ҳаётини сақлаш ва ҳимоя қилиш мақсадида шахсий воситаларидан ўз вақтида, ўз жойида фойдаланиш ва улардан қандай фойдаланишни ўргатишдир.
Режа:

  1. Шахсий химоя воситалари турлари.

  2. Шахсий ҳимоя воситалари ишлатилиш принциплари.

  3. Ишлаб чиқариш корхоналарида ишчиларни шахсий ҳимоя воситалари билан таъминлаш.



Шахсий химоя воситалари турлари
Шахсий ҳимоя воситалари 2 синфга бўлинади:
а) Умумий ҳимоя воситалари – буларга икки ва ундан ортиқ ишчиларни ҳимояловчи воситалар.
б) Шахсий ҳимоя воситалари – бунга ҳар бир ишчини ўзи учун мўлжалланган ҳимоя воситалари.
Шахсий ҳимоя воситалари қўлланишига нисбатан қуйидаги синфларга бўлинади:
- ҳимояланган костюмлар (пневматик костюм, гидроизолясияли костюмлар, скафандрлар)
- нафас олиш органларини ҳимоя қилиш воситалари (противогазлар, респираторлар, пневмошлемлар, пневмомаскалар)
- махсус кийимлар (комбинзонлар, полукомбинзонлар, курткалар, брюкалар, костюмлар, халатлар, плащлар, полушубкалар, тулуплар, фартуклар, жилетлар)
- махсус оёқ кийимлар (этикар ярим этиклар, туфлилар, галошилар, ботилар)
- қўлларни ҳимоя қилиш (қўлқоплар, перчаткалар)
- бошни ҳимоя воситалари (каскалар, шлемлар, шапкалар, береткалар, шляпалар)
- юзни ҳимоя қилиш воситалари (ҳимоя маскалар, ҳимоя щитлар)
- эшитиш органларини ҳимоя қилиш воситалари (шовқинга қарши шлемлар, наушниклар, вкладышлар, пахта тиқмалар в.ҳ.)
- кўзларни ҳимоя қилиш воситалари (ҳимоя кўзойнаклари)
- ҳимоя воситалари (ҳимоя белбоғлари, диэлектрик тўшаклар ва бошқалар)
Зарарли ишлаб чиқаришда ҳамда юқори ҳароратда ишловчилар, ифлосли ишларда ишловчилар учун махсус кийимлари ва бошқа ҳимоя воситалари берилади. Булардан ташқари ҳимоя кўзойнаклар, респераторлар, ниқоблар, ҳимоя щитлар, ҳимоя белбоғлар, диэлектрик галошлар, перчаткалар, резинали тўшмалар, газ ниқоблар, ҳимоя шлемлар, каскалар, антифонлар ва бошқа ҳимоя воситалар бепул берилади.
Барча ҳимоя воситалари, ишлаб чиқаришда жамоа шартномасида кўрсатиб ўтилган ва уларнинг меъёрларда: берилиш тартиби, фойдаланиш даври, синаш даврлари кўрсатиб ўтилган.
Ишчи хизматчи ишдан бўшатилганда олган шахсий ҳимоя воситасининг фойдаланищ вақти тугамаган бўлса, уни корхонага қайтариши шарт, чунки шахсий воситалар корхона мулкидир.
Ифлос ишларда ўрнатилган тартибда ҳар бир ишчи хизматчи учун совун бепул берилади, бундан ташқари зарарли ишларда ишловчилар учун махсус ювиш кимёвий воситалари берилади.
Корхоналарда зарарли ишларда ишловчилар учун сут ва сут махсулотлари берилади.
Радиоактив моддалар билан ишлаганда муҳофазаловчи костюмлар ишчиларни радиоактив нурланишдан ишончли ҳимоя қилиши керак. Бундай костюмлар авария ҳолатларида ва ремон ишларини бажаришда фойдаланилади. Қўшимча ҳимоя воситалари кўзни α ва β нурларидан сақлаш учун оддий шиша кўзойнаклар кифоя қилади. Баъзи бир кучлироқ β нурланишига қарши силикат ва плексиглаз ишлатилади. γ нурларига қарши кўзойнакларга қўрғошинли ойна ёки вольфрам фосфати қўшилган ойна қўйилади.
Агар ҳаво муҳитида радиоактив чанглар мавжуд бўлса, унда кўзойнаклар резина маскалар билан жиҳозланган бўлиши керак.
Ишлаб чиқаришда шоқиндан ҳимоялаш учун қуйидаги шахсий муҳофаза воситалари: тиқинлар, наушниклар ва шлемлардан фойдаланилади.
Тиқинлар – 5-20 дБ гача.
Наушниклар – 7-38 дБ гача.
Шлемлар – 120 дБ гача шовқинни сусайтириб беради ва ундан ортиқ шовқин инсон бош миясига салбий таъсир кўрсатади.
Электр қурилмаларида қўлланиладиган шахсий муҳофаза воситаларига:

  1. Асосий муҳофаза воситалари – резинадан қилинган қўлқоплар, дастаси муҳофаза қобиқлари билан жиҳозланган электр асбоблари, муҳофазаланган штангалар, электр ўлчаш асбоблари, кучланишни ўлчаш асбоблари.

  2. Ёрдамчи муҳофаза воситалари – диэлектрик калишлар, гиламчалар, оёқ остига қўйиладиган қуруқ тахтадан қилинган тагликлар киради, улар асосий воситаларга қўшимча равишда уларни муҳофаза қобилятини ошириш учун хизмат қилади.



Шахсий ҳимоя воситалари ишлатилиш принциплари

«Хавфсизлик техникаси коидалари»га биноан кимё кабинетлари бинонинг юкори каватларидаги хоналарга жойлашиши керак.


Химия кабинети иккита хонадан: 1. Лаборатория; 2. Лаборант хонаси (препарат хона) дан иборат булиши керак.
Химия кабинети хонасининг катталиги 66 м2 дан, лаборант хонасининг майдони 15 м2 дан кам булмаслиги, хона баландлиги 3,3 м булиши керак.
Лаборант хонаси химия кабинети иккита эшик билан таъминланиб, унинг бири кимё кабинетига, иккинчиси коридор томонга очилиши керак.
Химия кабинети ва лаборант хонаси ёруг, иссик ва курук булиши шарт. Лаборант хонасида тажриба машгулотларга тайёргарлик курилади; ундан ташкари химия кабинетининг жихозлари хам шу жойда сакланади. Лаборант хонасида хар хил эритмалар тайёрланади, химиявий идишлар ювилади, канализацияга тукиб булмайдиган моддалар зарарсизлантирилади. Химия кабинети ёнгин хавфи бор жой хисобланади, шунинг учун унинг деворлари ёнмайдиган материал билан копланиши керак. Кабинет деворларини ёркин ранг берувчи мой буёклар билан буяш керак: суваш ва оклаш ярамайди, чунки зарарли газлар адсорбланиши мумкин. Уйнинг поли махсус материал билан копланиши лозим.
Химия кабинетларидаги амалий ишларга медицина куригидан утган ва хавфсизлик техникаси коидаларини яхши узлаштирган мутахассислар куйилади. Химия кабинетига машгулот пайтида чет одамларнинг кириши такикланади. Ишлатиладиган асбобларни иш бошкарувчи текшириб куриши шарт. Тахлил ишларини бажаришдан олдин химия кабинетидаги сув, газ, электр ва вентиляция жихозларининг ишга яроклилиги текширилади; агарда нуксонлар топилса, тузатилмоги зарур. Химиявий реактивлар сакланадиган жойга бегоналарнинг кириши катъиян ман этилади. Тахлил утказиш учун зарур реактив моддалар, шу тахлил учун керакли микдорда иш бошкарувчи томонидан берилади. Моддаларни кулда олмай, балки шпатель ва чинни кошикчаларда олиш керак. Зарарли буг ва газлар ажралиб чикадиган тахлилларни вентиляцияси яхши ишлайдиган мурили шкафларда утказилади. Кислота, ишкор олтингугуртли бирикмалар, ёнувчи моддалар ва тажрибадан кейинги эритмалар колдиклари раковинага тукилмайди, балки шу максад учун ажратилган шиша идишларга куйилиши керак. Раковиналарга когоз, кум ва бошка каттик моддалар ташланмаслиги лозим. Хар кандай моддадан фойдаланишдан олдин унинг этикеткасини диккат билан текшириб куриш керак. Тукилиб ёки сочилиб кетган моддаларни кайтадан идишларга солишга рухсат этилмайди. Лабораторияда бирор моддани хидлаб куришда эхтиёт булиш, бунда идишни бурунга тутуб тула нафас олиш ярамайди, балки идишдаги модда буги ёки газни кул билан узига елпитиб осойишта хидлаш тавсия этилади.
Захарли кучли моддаларни хидлаш мутлако мумкин эмас. Ичида бирор суюклик кайнаб турган ёки бирор суюклик куйилаётган идишга энгашиб карамаслик керак, чунки акс холда суюкликнинг майда томчилари кузга сачраши мумкин. Алангаланувчи ва портловчи моддаларни каттик кизиган буюмлар ва аланга олдида ушлаб турмаслик керак. Ёнаётган газ горелкалари, спирт лампа ва токка уланган электр асбобларини каровсиз колдириш таъкикланади.
Иш охирида сув жумракларини беркитиб, электр асбобларини учириб куйишни унутмаслик керак. Химия кабинетлари тугрисидаги низомга мувофик, хавфсизлик техникаси коидалари куринарли жойга илиб куйилиши зарур.
Хавфсизлик техникаси буйича асосий коидалар куйидагича.

  1. Иш жараёнида факат тоза, курук ва яхши асбоблардан фойдаланишлик.

  2. Хеч кандай модданинг таъмини татиб курмаслик; химия лабораторияларида овкат емаслик.

  3. Учувчан моддаларни эхтиётлик билан хидлаш. Кабинетдан хеч кандай моддани бировга бермаслик ва уз хохиши билан лабораториядан уйга хеч кандай модда ёки буюмни олиб кетишга йул куймаслик.

  4. Бирор нарса куйилаётган идиш устига энгашиб карамаслик (чунки суюкликнинг майда томчилари кузга сачраши мумкин).

  5. Буглатувчи чинни идиш устига энгашиб карамаслик (чунки суюклик томчилари ва учаётган курук заррачалар бетни куйдириши мумкин).

  6. Кузни саклаш (чунки зарарли модданинг энг майда томчиси хам кузнинг куриш кобилиятини йукотишга олиб келади).

  7. Киздирилаётган суюклик бор пробиркани ушлаб киздираётганда унинг огиз томонини узингиздан ва уртокларингиздан четга каратиш (чунки ута киздириб юборилганда суюклик кайнаб чикиб бетга сачраши мумкин).

  8. Пробиркаларда моддаларнинг эритмаларини киздириш учун уларни пробирканинг 1/3 кисмига куйиш.

  9. Каттик моддаларни факат курук пробиркаларда киздириш.

  10. Шиша идишларни киздирилганда, уларни спирт лампасининг пилигига теккизмаслик (чунки пилик совук булиб идишни дарз килиб синдириб юбориши мумкин).

  11. Калин деворли шиша идишлар (банкалар, склянкалар, цилиндрлар) ва улчов идишлар хамда чинни ховончаларни алангада киздирмаслик.

  12. Спирт лампасини факат гугуртдан фойдаланиб ёкиш, лекин ёниб турган лампага уни кийшайтириб ёкмаслик (чунки тукилган спирт аланганланиб кетиши мумкин).

  13. Спирт лампасини факат калпокчаси билан учиринг (пуфламанг).

  14. Ичида суюклик бор пробиркани чайкатишда пробиркани бармок билан беркитиш ярамайди. Чайкатиш учун пробирка, колба ёки стаканнинг юкори кисмидан ушлаш секин тебратилади.

  15. Реакцияни кузатаётганда, пробиркани куздан олисрок тутиш керак.

Хулоса: Мавзуда асосан ишлаб чиқаришда қўлланиладиган шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланиш, уларнинг турлари, тузилиши ва фойдаланиш даврлари ёритиб берилган.


Назорат саволлари.

  1. Шахсий ҳимоя воситалари қўлланишига қараб неча турга бўлинади.

  2. Бош ва кўзни ҳимоя қилиш, шахсий ҳимоя воситалари.

  3. Нафас олиш органлари ва қўлни ҳимоя қилиш воситалари.

  4. Оёқ ва эшитиш органларини ҳимоя қилиш воситалари.




Download 0,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish