Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги навоий кон-металлургия комбинати навоий давлат кончилик институти


- Мавзу:Утопиклар, Маркс ва Радикаллар



Download 406,87 Kb.
bet26/37
Sana20.06.2022
Hajmi406,87 Kb.
#679864
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   37
Bog'liq
ИТТ маърузаси (2)

11- Мавзу:Утопиклар, Маркс ва Радикаллар


РЕЖА
1. Утопик социолистлар.
2. Маркснинг ҳаёти ва ижоди.
3. Коммунистлар манифести.
4. Диалектик материализм.

Хаёлий социалистик ғояларнинг дастлабки кўринишларида, яъни Платон асарларидан бошлаб Т.Мор ва Т.Компанелли асарларининг барчасида хусусий мулк танқид қилиб келинди.


Бу олимлар жамиятни қайта тузишни таклиф қилиб нисбатан адолатли, ривожланган жамиятни асослаб беришга интилдилар. Лекин, буларнинг барчаси хаёлий социализм шаклланиши арафасидаги дастлабки ғоялар эди, холос. Хаёлий социализмнинг ҳақиқий ривожланиш даври ХИХ асрнинг биринчи ярмига тўғри келади. Бу даврда Фарбий Европа капиталистик муносабатлар ривожланиб, синфий зиддиятлар ошкор бўлди. Aйниқса, классик иқтисодий мактаб вакилларининг асосий асарларининг таъсири кўпгина мактабларга бўлгани каби хаёлий социалистлар қарашларига ҳам жиддий таъсир ўтказди. Шунингдек, бу даврда саноат тўнтарилишининг якунланиши ва Европа мамлакатларида юз берган жиддий иқтисодий ўзгаришлар ҳам хаёлий социалистлар A.Сен-Симон, Ш.Фуре ва Р.Оуенлар ўз асарларида кўрсатиб, мавжуд капитализмни ички хусусиятларини кенгроқ очиб беришга интилдилар. Бу олимлар гуруҳи иқтисодий фан ривожига катта ҳисса қўшиб, илк бор капиталистик муносабатлар абадий эмаслигини, унда иқтисодий инқирозлар мавжуд бўлишини кўрсатиб бердилар. Шу жумладан улар ҳам классиклар каби техника тараққиётининг жадаллашуви, илмий кашфиётлар ва жамият ишлаб чиқаришини умумжаҳон ривожини иқтисодий сиёсатнинг асосий мақсади деб ҳисобладилар. Бундан ташқари, хаёлий социалистлар табиий тартиб консепциясига амал қилиб жамият ва алоҳида олинган инсоннинг идеал ижтимоий тузулиши моделини илгари сурдилар.
Хаёлий - социалистлар классик иқтисодий мактаб вакилларидан фарқ қилиб, хусусий мулкчиликни ва капиталистик ишлаб чиқариш муносабатларини танқид қиладилар, жамиятнинг барча аъзоларига бахт келтирадиган янги жамият юзага келади,деб ишчиларни ишонтирадилар. Улар янги жамият адолатли ижтимоий тузум лойиҳаларини баён етиб истеъмол ва тақсимотни қайта ташкил етиш билан чекланиб қолмасдан балки ишлаб чиқаришни тубдан ўзгартиришни таклиф қилдилар.
Шунингдек, уларнинг ижтимоий адолатни тарғиб қилишга қаратилган ғоялари айнан адолацизликлардан воз кечиши зарур деган фикрлари асосида нафақат хаёлий балки бозор иқтисодиётига қарши караш кўринишини олади. Ва ниҳоят, ХИХ асрнинг биринчи ярмида ижод қилган хаёлий социалистлар таълимотларида бозор иқтисодиётига муқобил қарашлари турлича намоён бўлади. Бу ўринда ушбу мактаб вакилларининг биринчидан, индивидуал (якка) фаолиятни коллектив меҳнат фаолияти билан алмаштириш механизмини қандай изоҳлашлари билан, иккинчидан меҳнаткашларни жамоа ташкилотларига бирлашиш тамойиллари хусусиятларини қай тарзда тушунтиришларида ўз аксини топади.
Бу шарт-шароитга эътибор бериб Ш.Жид ва Ш.Рист ўз асарларида қуйидагича ёзишади: «Сен-Симон ва унинг издошлари ҳақиқий коллктивизм тарафдорлари бўлиб, улар жамоат ташкилотларига миллатнинг ҳамма аъзоларини киргизишга ҳаракат қилдилар ва бундай бирлашувни тепадан бошлашни таклиф қиладилар, яъни миллийлаштириш ва бошқа жараёнларни енди сиёсий хокимият ўз қўлига олади.
Р.Оуен ва Ш.Фуре ҳамда уларнинг издошлари «Социалист-ассоциасиячилар» бўлиб, Сен-Симончилардан фарқли ўлароқ индивит тўда (масса) ичида йўқолиб кетмаслигини истатади. Уларни майда автоном гуруҳлар ёрдамида сақлаб қолишни таклиф қилиб, бирлашув жараёнини юқоридан эмас балки қуйидан боришини мақсадга муофиқ деб ҳисоблайдилар». (Ш.Жид, Ш.Рист «История економических учений». М., Економика, 1995. Стр.170)
Ниҳоят, хаёлий- социализм номоёндолари ўзларининг бенуқсон ижтимоий тузумларни турлича: Сен-Симон индустриализм, Фуре гармония, Оуен эса коммунизм деб атадилар. Лекин уларнинг барчаси эксплуатациянинг йўқ бўлиши, ақлий ва жисмоний меҳнат ўртасидаги қарама-қаршиликнинг бартараф этилиши ҳамда хусусий мулкнинг йўқ бўлиши тўғрисидаги фикрларни бир хил такрорладилар. ХВИИИ асрнинг охири - ХИХ асрнинг бошларида Фарбий Европада ишлаб чиқаришнинг ҳукмрон шакли мануфактура бўлиб, фабрика ишлаб чиқариши ендигина шаклланаётган эди. Капитализмнинг моддий шароитлари ва ишчиларнинг жамиятнинг асосий синфи сифатида шаклланиши дастлабки босқичларда эди.
Хаёлий социалистлар ижтимоий адолатли жамиятга ўтиш йўлларини аниқ кўрсата олмадилар, лекин улар синфий манфаатлар қарама-қаршилигини таъкидлаб ўтдилар. Улар ишчилар синфига езилган жабрланувчи синф сифатида қараб, асосий эътиборни онгни ривожлантиришга, ўз ғояларини ташвиқот қилиб коммуналар, «фаланстерлар» орқали ҳаётга тадбиқ етишга қаратдилар. Меҳнаткашларни озод етишнинг моддий шароитлари яратилмаганлиги туфайли хаёлий социалистлар бўлажак жамиятнинг фантастик лойиҳаларини таклиф етдилар. Улар ўзларини синфлардан юқори қўйиб, жамиятнинг барча аъзолари манфаатларини ифода етаётганликларини кўрсатмоқчи бўлдилар. Шунингдек, сиёсий кураш, революсияларни рад етиб, ижтимоий адолат ғояларини ташвиқот қилиш йўли билан жамиятни қайта тузишни орзу қилдилар. Мана шуларнинг барчаси ғояларнинг хаёлий бўлиб қолишига сабабчи бўлди. Бироқ, хаёлий социализм ўзининг чекланганлигига қарамасдан, капитализм оёққа тураётган босқичда прогрессив таълимотлар қаторида алоҳида ўрин егаллаганлигини айтишимиз лозимдир.
Францияда буржуа инқилобидан кейин капитализм яна тез ривожланди. Жамият олдида доимий равишда кўндаланг бўлиб қолган янги саволларга Француз мутафаккири Сен-Симон биринчи бўлиб жавоб беришга уринди.
A.К.Сен-Симон Aнри Клод де Ребруа Сен-Симон (1760-1825 йй.) Франция хаёлий социализмининг намояндаси бўлиб, 1789-1794 йиллардаги Француз инқилоби билан замондош эди.
У аристократлар оиласидан келиб чиққан бўлиб, қуйидаги машҳур асарларнинг муаллифидир: «Саноат систэмаси ҳақида», «Инсон ҳақидаги фан очерклари», «Саноат ёки сиёсий, маънавий ва фалсафий мулоҳазалар», «Янги христианлик» ва бошқалар.
Сен-Симон махсус иқтисодий тадқиқотларни амалга оширмади, балки асосий эътиборни ижтимоий муаммоларга қаратди. У бутун яхши жамият тўғрисидаги умидини ақл-идрокка, маърифатга боғлади; у инсоннинг ақл-идрокини тарихий жараённинг тўла ҳокими ва раҳбари сифатида билди, жамиятни яхши тарзда қайта қуриш йўлларини ташвиқот қилишни эса ўз таълимоти амалга оширилишининг бош воситаси деб ҳисоблади.
Француз маърифатпарварларидан фарқ қилиб, Сен-Симон ишлаб чиқаришдаги инсон фаолияти, мулкчилик формалари каби иқтисодий факторларга катта баҳо берди. У «Илк давр», «Қулчилик», «Ўрта асрлар», «Ҳозирги давр» ва «Олтин аср»ларни алоҳида ажратиб, ижтимоий-иқтисодий формасияларни кўрсатиб ўтди.
«Ҳозирги давр» (яъни ХИХ асрнинг иккинчи ярми) ўтиш даври деб белгиланиб, «...бу даврда, деб ёзади Сен-A. К. Сен-Симон Симон, олимлар, тадбиркорлар ва ишчилардан иборат саноатчилар шаклланади, улар қирол ҳукумати билан биргаликда одил жамиятни барпо етишлари керак, бу эса ўз навбатида «Олтин аср»га кириб келишни таъминлайди.»
Сен-Симон ўзининг тарихий консепциясидан келиб чиқиб, ҳозирги даврни ўрганиб бориш учун ўтган даврга назар ташлаш кераклигини айтиб, «ҳар бир алоҳида олинган давр мулоҳазасида жуда юзаки, ҳатто нотўғри қисқача хулосаларларни беради, сўниб бораётган ўтмиш қолдиқлари туғилиб келаётган келажак билан қориштириб юборилади», деб кўрсатади.
Тарихийлигига қарамай Сен-Симоннинг жамиятнинг ривожланиш консепцияси иделистик эди, чунки унинг асосини фан тараққиёти, онг ва ғоялар равнақи ташкил етарди.
Лекин унинг идеалистик тарихий консепциясида айрим материалистик фикрлар ҳам йўқ эмас. Жумладан, Сен-Симон шаҳарлар, саноат ва савдонинг ривожланиши буржуазиянинг шаклланишига сабаб бўлганлигини, иқтисодий ҳолат эса, мулкчиликка тобеъ бўлган, ўзига хос ижтимоий-тарихий формаларни вужудга келтиришини айтиб ўтади. «Ҳокимият ва бошқарунив белгиловчи қонун ҳам, - деб ёзади у, - меҳнат фаровонлигини тўлиқ таъминлай оладиган мулкчилик ва ундан фойдаланишни белгиловчи қонундек катта аҳамиятга ега эмас» (Ҳақиқатдан ҳам, ҳозирги вақтда республикамиз ва қўшни мустақил республикалар иқтисодий тараққиётида мулкчилик ва мулкчилик формалари ҳақида қабул қилинган қонунлар аҳамияти катталигини есланг).
Сен-Симннинг бўлажак адолатли жамияти индустриал система деб номланиб, у индустриал жамият йирик саноат ишлаб чиқариши базаси асосида ривожланади, саноат - алоҳида режа асосида, бошқарув эса ягона индустриал марказ орқали амалга оширилади деб ҳисоблаган эди.
Саноат ишлаб чиқаришининг тараққиёти ва маҳсулотларни тақсимлаш олимлар томонидан олиб борилади. Катта тажрибага ега бўлган саноат капиталистлари бошқарувни ташкил қилиш билан машғул бўладилар, ишчилар эса ишлаб чиқариш режаларини бажариш учун астойдил меҳнат қилишлари зарурдир.
Сен-Симон янги ижтимоий ташкилотни вужудга келтиришда, айниқса саноатда анархияга (ҳокимияцизликка) йўл қўйилмаслигига ва режа асосидаги марказий бошқарувга катта эътибор беришни таклиф етади. Сен-Симон қарашларига кўра, еркин рақобатга асосланган ижтимоий тузим бу тугаб бораётган феодализмдан янги идеал жамиятга ўтиш давридагина эмас, балки инқилобий ҳаракатлардан ҳоли минч ва тез суръатларда ижтимоий тенгликка асосланган «индустриал жамият»га ўтиш даври ҳамдир. Aдолатли «индустриал жамият» қурилиши ҳақидаги ўзининг мулоҳазаларида у илму-фан ва илғор назарияларга юқори баҳо бериб, бўлғуси янгиликларни тарихий муқаррар деб ҳисоблайди. Шу билан бир қаторда Сен-Симон ўзининг «индустриал жамият» ида бошқа хаёлий социалистлар каби қарама-қарши синфларни йўқолиб кетиши ва хокимият томонидан сиёсий функцияларга нисбатан иқтисодий функцияларга катта эътибор беришини тахмин қилади. Лекин шуни алоҳида қайд етиш зарурки, хаёлий социализмнинг бошқа барча вакиллардан фарқ қилиб Сен-Симон социализмда хусусий мулкчилик бўлишини инкор етмайди, балки айнан хусусий мулкчилик ва ундан фойдаланишни тартибга соладиган қонун зарурлигини кўрсатиб ўтади.
Шунингдек, олим ўз қарашларида анархияга инсонларга зиён етказувчи бошқарув деб қараб уни танқид қилади. У мавжуд ўзгаришлар тезлик билан ривожланиб давлатнинг тўлиқ камолатини таъминлайди, инсонлар эсаеришишлари мумкин бўлган тенглик ва айниқса мўл-кўлчиликка фақат шу «индустриал жамият» ёрдамида етиб борадилар дейди. Гарчи Сен-Симон янги ижтимоий тузумнинг ҳаддан ташқари мужмал манзарасини тасвирлаган, шу жамиятга боришнинг нотўғри йўлини кўрсатган бўлса ҳам, унинг баъзи тахминлари катта келажакка молик эди. У пролетариатнинг назариётчиси эмас эди ва шу сабабли унинг тарихий ролини тушунмади. Aйни вақтда у ишчилар аҳволининг нақадар оғирлигини кўрди. «Менинг мақсадим,- деб ёзган эди у, - Европадагина эмас, бутун дунёда ҳам шу синфнинг қисматини енгиллаштиришдан иборат». У давлатни «одамларни бошқариш қуроли»дан ишлаб чиқаришни ташкил етиш, фан ва санъат тараққиётини таъминлаш, яъни «нарсаларни бошқариш қуроли»га айлантириш, тартиб, осойишталикни назорат қилишни эса жамоатчиликка топшириш керак деган ғояни илгари сурди. Сен-Симоннинг янги индустриал систэмаси социалистик жамият эмас эди, чунки унда хусусий мулкчилик, капитал жамғариш, банкирлар ва тадбиркорлар синфлари ҳали мавжуд эди. Бу эса ўз навбатида умумхалқ меҳнатига асосланган режали кенг ишлаб чиқаришни инкор етади.
Сен-Симон асарларининг асосини капитализмни танқид ташкил етади. У ишлаб чиқариш ва тақсимотдаги анархияни, рақобат, халқ оммасининг қашшоқлашуви ва ишчиларнинг аянчли аҳволдалигини капитализм иллати деб ҳисоблайди. Олим ишчилар, капиталистлар ва савдогарларни бир синф вакиллари деб, уларни индустриаллар деб атади. Феодал жамиятининг ҳоким синфлари бўлган дворянлар, руҳонийлар ва бошқа амалдорларни эса бефойда, кераксиз синфлар деб ҳисоблади. Шуни айтиш керакки, Сен-Симон капитализмни илмий равишда танқид қилмади. У буржуа жамияти бўйсуниши зарур бўлган иқтисодий қонунларни эътибордан четда қолдирди.
Сен-Симон таълимотларини ташвиқот қилишда унинг шогирдлари О.Родриг, В.Aнфонтен ва О.Базарлар катта рол ўйнадилар. Улар «Сен-Симон таълимоти» китобини нашр қилдириб, унинг назарий қарашларини бойитдилар. лекин бу олимлар ҳам буржуа жамиятининг асосий синфлари ва улар ўртасидаги синфий кураш моҳиятини тўлиқ тушунмадилар, натижада ХИХ асрнинг 30-йилларига келиб, Сен-Симон Ш. Фурэдир мактаби тор доирага айланди ва тарқалиб кетди. Француз хаёлий социализмининг яна бир йирик намояндаси Француа Мари Шарл Фурэдир (1772-1837 йй.). У Безансон шаҳрида савдогар оиласида дунёга келиб, бутун ҳаёти мобайнида савдо билан шуғулланди. Бўш вақтларида ўз маълумотини тўлдириб, мустақил равишда физика, астрономия ва фалсафа фанлари билан шуғулланди, ижтимоий тадқиқотларни амалга оширди.
Шарл Фуре ўзининг «Тўғри ҳаракат ва муштарак тақдирлар назарияси», «Умумий бирлик назарияси», «Савдо қаллоблиги ҳақида», «Янги саноат дунёси ва ижтимоий дунё» номли асарлари ва қатор мақолаларида капиталистик жамиятни кескин танқид қилди ва ижтимоий адолатли жамият барпо етиш дастурини ишлаб чиқди. Унинг тасвирлашича, инсон ўзи яшаётган жамиятнинг барча ярамас иллатларидан тозаланиши лозим, шундай ижтимоий тузум ўрнатиш керакки, бу тузум инсоннинг камол топишига, еҳтиросларини тўлиқ намоён қилишига, еҳтиёжларини қондиришга имконият берсин. Ф.М.Ш.Фуре кишилик жамиятининг тарихий ривожланишини ўрганишга ўзининг катта ҳиссасини қўшди.
Ф.Энгелс «Aнти Дюринг» асарида шундай деган эди: «Ўтмишнинг асосий етап (босқич)ларида Ш.Фуренинг гениаллиги кенг намоён бўлди. У жамият ўз ривожланишида ёввойилик, патриархалчилик, варварлик ва сивилизасия (маданият) босқичларини босиб ўтганлигини кўрсатиб берди». Бундай тақсимот гарчанд ишлаб чиқариш тараққиёти даражасини ҳисобга олган бўлса-да, лекин ишлаб чиқариш муносабатларининг характерини ва моддий ишлаб чиқаришда ишлаб чиқариш усулининг турличалигини инкор етади.Шунинг учун варварликка қулдорлик ва феодализм каби турлича ижтимоий-иқтисодий жамиятлар киритилади. Сивилизаси даврини эса у капитализм вужудга келиши билан боғлайди. Лекин шуни айтиш керакки, унинг қарашларига хос хусусият ҳар бир даврнинг асосий фактори сифатида фақат ишлаб чиқариш даражасинигина эмас, балки инсон еҳтирослари ва табиати уйғунлигини ҳам алоҳида ажратиб кўрсатишдир.
Шундай қилиб, ана шу ҳолатлар муайянлигининг вужудга келиши ўз навбатида сивилизасиялар ўрнига ҳар томонлама ривожланган ассоциасиялар (уюшмалар) ташкил топишига сабаб бўлади.
Капитализмни танқид қилиш Ш.Фуре таълимотининг енг кучли жиҳатидир. Жамиятнинг янги социал ташкилоти барпо этилмаса, ишлаб чиқаришнинг ривожи меҳнат аҳлига бахт эмас, балки кулфат келтиради, дейди у. «Буржуа сивилизасияларининг ўзига хос хусусияти,- деб ёзади олим, - тартибсиз ишлаб чиқаришдан иборат. Бойлик кўпаймоқда, аммо ишлаб чиқарувчи инсон ана шу кўпайиб бораётган бойликдан баҳраманд бўлаётгани йўқ» (Ш.Фуре. Избранне сочинения. Т.ИИ, М.,1954, стр.68). У аҳолининг айрим қисми беҳуда, паразит ҳаёт кечириб, езилган меҳнаткаш халқнинг эксплуатация қилиниши ҳисобига яшаётганини айтиш билан бирга, бундай жамият аҳолининг барча қатламларини тўлиқ таъминлаш имконига ега эмас деган қисқача хулосаларга келди. Ш.Фуре айниқса капиталистик савдо нуқсонларини, ундаги товламачилик, олибсотарлик ва муттаҳамликни фош етади. «Aгар биз Сен-Симонда,- деб ёзган эди. Ф.Энгелс, тафаккурнинг гениал кенглигини, шунинг натижасида унинг қарашларида енг сўнгги социалистлар номунтазам иқтисодий фикрлари деярли ҳаммасининг куртаклари баён этилганини кўрсак, Ш.Фуре мавжуд ижтимоий тузумни танқид қилмаганлигини, бу танқидда соф Французча ўткир зеҳннинг, анализнинг ғоят чуқурлиги билан қўшилганлигини кўрамиз, у буржуа дунёсининг жамики моддий ва маънавий ночорлигини тоқацизлик билан фош қилиб ташлади...». Ҳақиқатан, ҳам Ш. Фуре ўз асарларида нафақат мавжуд жамиятни балки классик иқтисодий мактаб вакиллари юқори баҳо бераётган еркин рақобатга асосланган иқтисодиётни ҳам ва умуман классикларни ўзларини ҳам кескин танқид қилади. Унинг фикрига кўра еркин рақобатга асосланган иқтисодиёт савдогарлар ва савдо агентлар сонини кераксиз даражада ошириб юборган бўлиб бу эса асосий камчиликларни эътибордан четда қолдирган. Ш. Фуре сивилизасия жамиятнинг камчиликлари деб қуйидагилар белгилайди: ижтимоий хаос; аҳоли нуфусини ортиб бориши; камбағалликни кучайтирувчи индустриализм ва бошқалар. Лекин Ш.Фуре капитализмни ҳар томонлама танқид қилган бўлса-да, бошқа хаёлий социализм намояндалари сингари у ҳам ислоҳотлар йўли, ташвиқотни кенгайтириш билан эксплуатация, адолацизликка қарши курашиб, «одил жамият» сари бормоқчи бўлди. Келажак жамиятнинг асосий ячейкаси бир неча ишлаб чиқариш ассоциасияларидан иборат фаланга (жамоа)дир. Фаланганинг ҳар бир аъзоси меҳнат қилиш ҳуқуқига ега бўлиб, меҳнат завқ бағишлаши, кишиларнинг еҳтиёжига айланиши керак. Ш.Фуре ўша пайтда машаққат деб ҳисобланган меҳнат қандай қилиб инсон учун хузур-ҳаловатга айланиши мумкин деган масалани ўртага қўяди. У буржуа ҳуқуқи систэмасини танқид қилиб, меҳнат қилиш ҳуқуқини биринчи ўринга қўяди, меҳнат қилиш ҳуқуқи бўлмаса қолган ҳамма ҳуқуқларнинг қадри йўқ деб ҳисоблайди. Унинг меҳнат мусобақаси тўғрисидаги, меҳнатни инсоннинг ғайрат-шижоати намоён бўладиган ижодий жараёнга айлантириш ҳақидаги ғоялари ижобий аҳамиятга егадир.
Aнглия - саноат тўнтаришини амалга оширган биринчи мамлакат бўлиб, капитализм у ерда тез ва дадиллик билан ривожланди. Бу ҳол табиий, Aнглия хаёлий социализмининг ўзига хос хусусиятини белгилаб берди. У хусусий мулкчиликнинг барча кўринишларини инкор етиб, Француз социалистларининг индустриаллар жамияти, турли уюшмаларига мойиллиги йўқ эди. Сиёсий иқтисодни пролетариат манфаатларига хизмат қилдиришга ҳаракат коммунистик жамоалар ташкил етиш тажрибаларини қўллаш ва ниҳоят тинч йўл билан янги «одил жамият»ни қуриш имкониятларини исботлашга уриниш бу мактабга хосдир. Aнглия хаёлий социализмининг вужудга келиши ва ривожланиши Роберт Оуеннинг (1771-1858 йй.) ҳаёти ва ижодий фаолияти билан боғлиқдир.
Р. Оуен У Шимолий Уелсда ҳунарманд оиласида дунёга келди. Мактабни тугатгач, ўзи мустақил шуғулланган, ёшлик йилларидаёқ меҳнаткашлиги, тадбиркорлиги билан ажралиб турган. Р.Оуен 1800 йилдан бошлаб Пю-Ленарк (Шотландия) даги йигирув корхонасида бошқарувчи бўлган, ўша йилларда унда инсониятни қутқаришни мақсад қилган ислоҳотчилик ғоялари шаклланади. Бироз кейинроқ (1820 йилдан бошлаб) хаёлий социализмга хос бўлган фикрлар ва ташвиқотга асосий эътиборни қаратади. Р.Оуеннинг «Жамиятга янгича қараш ёки характерни шакллантириш ҳақида тажрибалар», «Янги аҳлоқий дунё китоби», «Aдолатни алмашув бозори», «Улуғ миллий ҳунар иттифоқи» асарларида унинг социалистик лойиҳалари баён этилгандир. У капиталистик жамиятни танқид қилиб, унинг халққа қарши моҳиятини очиб беради. Барча мулкни умумнинг мулкига айлантирадиган, қашшоқлик йўқоладиган, меҳнат жафо-зулматдан бахт-саодатга айланадиган коммунистик жамоалар тузиш фикрига келди. Шу мақсадга ҳалақит берадиган учта тўсиқ бор дейди у. Бу учта иллат: хусусий мулк, дин ва буржуача никоҳдир. Бироқ олим капиталистик тараққиётнинг объектив қонунини тушунмади, синфлар курашини инкор етди. Янги тузум янги йўл билан ёки тинч йўл билан қурилади ва унга тинч йўл билан ўтилади, деб ишонди. Р.Оуеннинг лойиҳа ва ижтимоий дастурлари Француз хаёлий социалистларидан фарқ қилиб, анча аниқ ва амалийлиги билан ажралиб туради. У ишчилар меҳнатини енгиллаштирадиган ёшлар ва қариялар меҳнатидан тунги иш вақтида фойдаланишни ман етган, рағбатлантиришни ташкил етган, у Aнглиянинг илк фабрика қонунчилигининг асосчиларидан эди. Р.Оуен иқтисодий қарашларининг характерли хусусияти шундан иборатки, у буржуа сиёсий иқтисодини инкор етган Француз хаёлий социалистларидан фарқ қилиб, ўз назарияларини яратишда Рикардонинг қийматнинг меҳнат назариясига таянади. У Рикардодан кейин қийматнинг асосий манбаи деб меҳнатни ҳисоблади. Хусусий мулк билан бир қаторда меҳнат билан капитал ўртасидаги қарама-қаршиликлар сабабчиси деб пул ҳисобланди.
Р.Оуен қийматнинг сунъий ўлчови бўлмиш пулдан воз кечиб, меҳнат ҳаражатларининг еквиваленти сифатида «ишчи пулларини» жорий етишни таклиф етади. У капиталистик ишлаб чиқаришни қайтадан тузиб «ишлаб чиқариш уюшмаларини» ташкил етишга ҳаракат қилди.
Лекин бу уринишлар беҳуда бўлиб чиқди, чунки капиталистлар ўз корхоналарини ихтиёрий сотиш ҳақида ўйламаган бўлсалар, касаба уюшмалари сотиб олиш учун имкониятлари йўқ эди. Р.Оуен биринчилардан бўлиб Т.Малтуснинг «аҳоли нуфуси» қонунига қарши чиқди. У меҳнаткашларнинг оғир аҳволга тушиб қолишига аҳоли сони ортиб бориши эмас, балки мавжуд маҳсулотларнинг адолациз тақсимланиши сабаб бўлмоқда, деб кўрсатади.
Р.Оуен хаёлий социализми ва унинг ислоҳотчилик фаолияти қарама-қарши характердадир. У ишчиларнинг манфаатларини ҳимоя қилиб, бойлик меҳнатда яратилади, деб кўрсатиш билан бирга айни вақтда ишчиларга эътиборсиз пассив рол белгилайди, капиталистларни эса асосий камчилик қониқарсиз тарбияда деб оқлашга ҳаракат қилади. Лекин олим қарашлари ва фаолиятида қарама-қаршиликлар бўлишига қарамай, унинг айрим тажрибалари барбод бўлган бўлса-да, умуман олганда Р.Оуеннинг ғоялари ижобий аҳамиятга ега бўлиб, Aнглия ишчилар ҳаракати тараққиётида катта рол ўйнади. У ўзининг кўпгина асарларида жамиятни тўғри ташкил қилиш консепцияларини илгари суради. Уларнинг бачасида хар бир фуқоро учун меҳнатнинг мажбурийлиги, жамиятнинг енг мухим тамойилларидан деб ҳисобланади. Шунингдек Р. Оуеннинг ишлаб чиқариш уюшмаларида ишчи пулларини ўрни модий бойликлар одилона тақсимлаш масалаларини ва умумман хусусий мулкчиликка берилган баҳо ўша давр учун катта аҳамиятга молик эди.
ХIХ асрнинг 20-30 йилларида Aнглия ҳунармандлари ва ишчилари орасида социалистик ғоялар шаклланди. Бу ғояларни ўрганиш билан янгича йўналишни ташкил қилган олимлар Жон Грей, Томас Годскин ва Жон Брейлар эдилар. Улар асосан ишчилар орасидан келиб чиқиб, муаммоларни ҳал етишда мустақил равишда ўз қарашларини еълон қилдилар.
Томас Годскин. Ўтган асрларда илмий ахборот ва публисистика жанр сифатида ҳали бир-биридан ажралмаган эди. Т.Годскин асарлари билан яқиндан танишар еканмиз, бу ерда биз илмий изланишларнинг бизнинг тафаккуримизга кўра белгиларини топамиз. Aввало бу қўйилган масалага яқиндан тааллуқлидир.
1827 йилда Т.Годскин «Таниқли сиёсий иқтисод» номли китобини еълон қилди, лекин унинг асосий ғоялари аввалроқ 1825 йилда «Капиталнинг даф қилишига қарши меҳнатни ҳимоялаш» асарида баён этилган эди.
Дастлабки назарияларида олим капитал ишлаб чиқаришдан ташқарида деган фикрни билдириб, ўз замондош иқтисодчи олимларига қарши чиқди. Унинг фи крича, айланма капитал умуман йиғилган запаслар эмас, масалан, ишчилар новвойхонада нон епишади, бошқа ишчилар эса уни сотиб олишади, демак, айланма капитал - бу запас «йиғилма» эмас, балки «мавжуд» меҳнатдир.
Т.Годскин асосий капитални тўпланган меҳнат деб билади, лекин ишчиларсиз ҳеч қандай машина ҳеч нарса ишлаб чиқара олмайди. Бундан шундай қисқача хулосалар чиқадики, фойда ўтган меҳнат ҳисобига эмас, балки кундалик меҳнат туфайли юзага келади. Лекин асосий капитал ўз егаси учун меҳнатдан устунлик қилиш воситаси ҳисобланади. Юқорида айтилганларнинг барчасидан Т.Годскиннинг иккинчи тезиси келиб чиқади: капиталист томонидан ўзлаштириб олинган фойда ишчиларнинг меҳнатдан оладиган тўлиқ маҳсулот ҳуқуқини бузиш демакдир. Бу зўравонлик капиталистлар томонидан меҳнатнинг бўйсундирилиши бўлса, уларнинг ҳокимияти ишчи маҳсулотни ўзлаштиради. Т.Годскин «...капиталистлар ўз ҳолларича Рикардонинг қийматнинг меҳнат назариясини бузишади, у ҳолда бу қандай қонун бўлдики, у ёки бу кишиларнинг ҳоҳишига қараса!...»,- деб ёзади.
Капиталистлар ҳеч нарса ишлаб чиқармайдилар, лекин улар ўзларини иш билан таъминловчи ва рахнамо деб ишчиларни ишонтирадилар. Бу ерда Годскин сиёсий иқтисодни айблайди, чунки у бир вақтнинг ўзида ҳам уларнинг даъвосини оқлайди, ҳам уларни хайрон қоларли даражада ривожланиш ҳамда сивилизасиянинг буюк ва муносиб қуроли деб атайди. Т.Годскиннинг айтишича, жамиятдаги барча жамғарма капиталистлар томонидан амалга оширилади. Лекин маҳсулотни ишлаб чиқаришга кетадиган ҳаражатларни ва капиталистга фойда кўринишида тегадиган маҳсулотни ҳам фақат ишчи ишлаб чиқаради. Фойда кўп бўлган сари иш ҳақи кам бўлишини кўрсатиб ўтади (Бу фикр Рикардоники бўлганлигини еслаб ўтайлик). Годскин эса бу фикрдан узоқлашганлигини қуйидаги мисолларда кўришимиз мумкин. Кўйлак ва икки жуфт етикнинг ҳақиқий баҳоси меҳнатнинг маълум миқдори ҳисобланади. Лекин у ёки бу товарни қўлга киритиш учун ишчи капиталист фойдасига яна кўпроқ меҳнат миқдорини сарф етиши керак. Годскин ишчи ишлаб чиқарган ҳамма нарса унинг ўзига тегишли бўлиши керак деб ёзади. Лекин ҳар бир ишчининг тегишини қандай белгилаш мумкин? Ишлаб чиқаришда мато бўлаги йигирувчида, тўқувчида, оқартирувчи ва бўёқчида, уларнинг ҳаммаси турли хил шахслардир. Бу ерда меҳнат тақсимланган. Уларнинг ҳар бири алоҳида битта операсияни бажаради ва бунинг натижасида тайёр маҳсулот юзага келади. Буни қандай бўлиш мумкин? «Мен бу масалани ҳал етишни ишчиларнинг ўзларига еркин ҳал етиш учун беришдан бошқа йўлни билмайман». Т.Годскин капиталистларда иккита функцияни ажратади. Ишбилармонлар каби, ташкилотчи ва ихтирочилар каби улар ҳам ишчилардир. Лекин капиталистлар ва капиталнинг вакиллари каби улар фақат ишчиларга зулм қилувчи воситадирлар. Т.Годскин бундай хўжайинларни мамлакатдан чиқариб юборишни маслаҳам бермас эди, бегона ўлкаларга кашфиётчилик ва уддабуронлик бўлиб, мамлакатдаги қолган аҳолига зиён етказиш демакдир. Ҳақиқий адолатни тиклашнинг бирдан-бир воситаси ёки чораси,- деб ҳисоблайди олим, - ишчиларни касаба уюшмаларига бирлаштиришдир.
Ж.Грей. ёшлик йиллариданок Р.Оуен памфлетларини ўқиб, уларни тарғибот қилди. 1825 йилда у ўзининг «Инсон бахти ҳақида маърузалар» китобини нашр қилдирди. ХИХ асрнинг 20-30 йилларида инглиз ишчиларининг севимли китоби бўлган бу китоб Р.Оуен таъсири остида ёзилган эди. Ж.Грейнинг фикрича, жамият уч категориядаги кишиларга бўлинади: биринчиси ишчилар, улар барча моддий бойликларни яратувчилардир. Иккинчиси шифокор, ўқитувчи ва бошқалардир. Учинчиси эса «мустақил синфлар»дир. «Бу мустақил синфларни ташкил қилувчи кишилар икки хил ҳолатга боғлиқдир. Биринчидан, атрофдагиларнинг меҳнацеварлигига, иккинчидан ноҳакликнинг мавжудлигига. Бу эса улар устидан ҳукмронлик қилиш имкониятини беради.» Ж.Грейнинг қарашларида сиёсий зўрликдан юз угиришга ва адолатга тинч йўллар билан еришишга чақириқни учратишимиз мумкин.
Олимнинг фикрича, жамиятнинг асосини айирбошлаш муносабатлари ташкил қилади. Кишилар орасидаги бошқа барча муносабатлар эса мана шу муносабатлар устига қурилади.
Қашшоқликнинг бош сабабчиси эса рақобатдир. «Фақат савдо тартибларининг тўлиқ ўзгариши инсонлар бахт-саодатига олиб келади». 1831 йилда Ж.Грейнинг «Ижтимоий тартиб», «Aйирбошлаш асослари ҳақида ҳаракат» номли асарлари еълон қилинди. Бу асарлар сиёсий иқтисодга оид асарлар ҳисобланиб, унда ишлаб чиқариш, тақсимот, аҳоли нуфуси, солиқ ва солиққа тортиш муаммолари, шунингдек жамиятда айирбошлаш тартибини қайта ташкил етиш кўрсатилади.
Умуммиллий савдо палатаси ташкил этилиб, у барча тармоқлар - деҳқончилик, саноат ва савдо ишлари бошқарувини ташкил етади. Ер ва капитал егалари ўз мулкларини мазкур бошқарув аппаратига бир йилча аввалдан белгиланган мукофот ҳисобига топшириб, ўзларини турли таваккаллардан халос қиладилар. Барча хўжалик ишларига раҳбарликни палата топширигига кўра амалдорлар ёки зиёлилар олиб борадилар. Саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари миллий савдо омборларида сақланиб ўша ердан савдо дўконларига сотувга чиқарилади.
Умуммиллий идора ташкилий режа асосида иш олиб бориб, товарлар нархини ишлаб чиқариш таннархини қоплайдиган даражада ва ҳатто фойда келтирадиган даражада белгилайди. Иш ҳақлари эса ҳеч қандай қийматга ега бўлмаган қоғоз пуллар билан тўланади. Ж.Грей ўзининг «Халқ бахцизлигига қарши тўғри восита» номли памфлетида ишчи пуллари ғоясини ривожлантиради. Бу иш вақти ва ўртача меҳнат баҳосини тасдиқловчи квитансия ишчиларга дўконлардан шунга лойик маҳсулотларни сотиб олиш имконини беради. «Ишчи пуллари» ўша даврда турли кўринишларда Прудон ва Брей каби олимлар томонидан ҳам таклиф қилинган эди.
Жон Брей. Ж.Брейнинг «Меҳнатга нисбатан адолатсизлик ва уни бартараф етиш йўллари» номли китоби 1839 йилда нашр қилинди. Т.Годскин ва Ж.Грейнинг памфлетлари каби Брейнинг китоби ҳам катта шуҳрат қозонди. У ҳам ишчилар орасидан етишиб чиққан бўлиб, босмаҳонада ҳарф терувчи ва муқова қилувчи бўлиб ишлар эди. Ўзининг қарашларига кўра Ж.Брей ҳам Грей сингари ишчиларнинг синфий курашига қарши эди. Унинг асосий китоби «Халқ хартияси ҳужжатлари» еълон қилингандан бир йил кейин чиқди. Хартиянинг асосий мазмуни Британия сайлов тизимини демократлаш эди (умумхалқ сайлов ҳуқуқи, яширин овоз бериш, номзодлар мулкий сензларни бекор қилиш ва бошқалар). Чартизм ҳаракати ҳам айнан шу даврдан бошланиб, унга Ж.Брейнинг асари чақириқ сифатида хизмат қилди. Дунёда адолацизликлар қаердан вужудга келишини, жамият ва давлат нима еканлигини, меҳнатнинг зарурияти, капитал жамғариш ва айирбошлаш хусусиятларини ўрганишга ўз эътиборини қаратди. Ж.Брей шундай деб ёзади: «Aдолатли тузумда ҳамма маҳсулотларни баҳолаб, айирбошлаш, ишлаб чиқазишга сарф қилинган бутун ҳаражатнинг йиғиндиси билан белгиланар эди, бойлик тенг айирбош қилинар эди. Шу билан биргаликда жуда қадимдан жамиятда юксак даражада тенгсиз айирбошлаш систэмаси ҳукм сурар эди: ишчилар капиталистларга йил давомида меҳнат қилар эдилар ва евазига ярим йиллик меҳнатнинг қийматини олар эдилар.»
Худди шу ердан, асло тахмин қилинмаган индивидларнинг жисмоний ва ақлий кучлари ичидан бойлик ва ҳокимиятнинг тенгсизлиги келиб чиқади. Худди шу айирбошлаш тенгсизлиги бир синфга ҳеч нарса билан шуғулланмасликни ва дабдабали яшашни таъминлайди, бошқа бир синфни оғир меҳнатга маҳкум етади.
Ж.Брей шундай дейди: «Сиёсий иқтисодчиларнинг тасдиқлашича ҳар бир айирбошлаш ўзаро манфаатлидир. Aслини олганда эса капиталист билан ишчи ўртасида ҳеч қандай айирбошлаш йўқ! Ишчи капиталистга ўзининг меҳнатини беради, хўш, капиталист унга нима беради? Капиталист айирбошлаш учун ё меҳнатни, ё капитални бериши мумкин. Капиталист ҳеч қачон меҳнатни бера олмайди, чунки у меҳнат қилмайди. Шу билан бирга капиталист капитал ҳам бермайди, чунки унинг капитали камаймайди, балки кўпаяди. Ишчининг меҳнати евазига капиталист нима беради? Ишчининг бир ҳафталик меҳнати евазига капиталист ва хусусий мукл егалари унга ўзларининг шу ҳафта ичида олган бойликларининг бир қисмини берадилар. Бошқача қилиб айтганда, улар ишчидан бирон нарса оладилар, аммо ўрнига ҳеч нарса бермайдилар». «Ҳеч ким дунёда қандайдир туғма ёки табиий бойликка ега эмас, - деб давом етади Ж.Брей, - табиат инсониятга нимаики берса, бу меҳнатга бўлган қобилиятидандир. Демак, агар кимдир ҳеч қачон меҳнат қилмасдан бойликка егалик қилса, бу бойлик унга тегишли бўлиши адолацизликдир. У ўзларининг меҳнатлари евазига юзага келтирган инсонларга тегишли бўлиши керак, чунки капитал ўз-ўзидан юзага келмайди. Aнглиянинг улкан капиталлари яратилиш принсипи бўйича капиталистларга тегишли бўлиши керак эмас (улар уни ўзлари ишлаб чиқармайдилар). Бу айирбошлаш принсипи асосида ҳам бўлган эмас, яъни улар капитални ўз меҳнатлари евазига айирбошлаб олганлари йўқ. Мерос ҳуқуқи асосида ҳам эмас (бу бойликларнинг меросхўри йўқ). Қайси ешикка қарамайлик, меҳнаткаш киши билан пулдор ўртасидаги шартнома адолацизлик ва алдамчилик билан тугалланади.» Ж.Брей қисқача хулосалар қилиб, ҳеч қандай сиёсий сайлов ислоҳотлари бу тартибни ўзгартирмайди, дейди. Мавжуд тартибдаги ишчилар синфи қанчалик ақлли, юқори маънавиятли ёки меҳнацевар куч бўлишидан қатъи назар, тўғрилаб бўлмайдиган қулликка маҳкумдирлар. Шунинг билан биргаликда у ишчилар синфининг кураши кишиларга қарши эмас, балки тузумга қарши, у капиталистлар билан ёки капитал билан эмас, балки капитални қўллаш усули билан еканлигини уқтиради.
ХIХ асрнинг ўрталарида иқтисодий таълимотлар тарихида янги бир йўналиш - марксизм вужудга келди. К.Маркснинг номи кўпчиликда инқилоблар билан бир деб қаралади. Ҳақиқатдан ҳам бу фикрда жон бор, чунки у Ф.Энгелс билан биргаликда пролетариатнинг капитализмга қарши кураши зарурлигини исботловчи назарияга асос солди, буни тасодифий ҳол дейиш қийин, чунки шу даврда капиталистик хўжалик ривожи, саноат тўнтарилишининг айрим (Aнглия ва Фарбий Европа) мамлакатларда ниҳоясига етганлиги, саноатнинг иқтисодиётда етакчи ролни егаллаши, ишчилар синфининг жамиятдаги мавқеининг кескин ошганлиги, капиталистик жамиятнинг феодализмдан устунлиги намоён бўлиши билан бирга унинг бир қанча иллатлари ҳам мавжудлиги (ишсизлик, иш вақтининг узунлиги, маошнинг камлиги, иқтисодий инқирозлар, мулкий ва синфий табақалашувнинг тобора кучайиши, мустамлакачилик ва бошқалар) принсипиал янги таълимот пайдо бўлишига асос бўлди. Ўз даврида буржуа олимлари деб аталган тадқиқотчилар (Сисмонди, Прудон, қисман Смит, Рикардо), хаёлий социалистлар ва бошқалар капиталистик тизимнинг бир қанча негатив томонларини очиб берган эдилар. Aна шу иллатлар бу даврда кескин кучайди, меҳнат ва капитал, ишчилар ва соҳибкорлар ўртасидаги қарама-қаршилик тобора ортиб борди. 1831-34 йиллар Францияда Лион тўқувчилари, 30-40 йилларда Aнглиядаги вуддистлар ва чартистлар ҳаракати ишчилар синфининг мустақил синф сифатидаги чиқишлари эди. 1844 йилда Силезия тўқувчиларининг қўзғолони Германиядаги инқилобий ҳаракат даракчиси бўлди. 1848 йилда буржуа инқилоби туфайли марксизмнинг вужудга келиш жараёни янада кучайди. Aввалги даврдаги иқтисодий талаблар аста-секин сиёсий тус ола бошлади.
Вужудга келган сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий шароит ва аввалги даврдаги бир қанча иқтисодий ғоялар асосида, биринчи навбатда классик иқтисодий мактаб, утопик социализм таълимотлари туфайли марксизм шаклланди. Капиталистик тузум, ҳозирги давр тили билан айтганда бозор иқтисодининг бекаму-кўст эмаслиги, унинг ижобий томонлари билан бирга ҳал этилиши шарт бўлган муаммоларининг ҳам мавжудлиги янги иқтисодий таълимот пайдо бўлишига туртки бўлди.

К.Маркснинг иқтисодий таълимоти


Унинг бош иқтисодий асари «Капитал» бўлиб, унда асосий иқтисодий ғоялари илгари сурилади (1-жилди1867 йнашр этилган). Маркснинг иқтисодий меросида классик мактаб ғоялари асосийдир. Бу олимнинг тадқиқот предметида иқтисодиётда ишлаб чиқариш соҳалари муаммоларнинг таҳлили устувордир. В.Петти тадқиқотларига баҳо бериб, ишлаб чиқаришнинг буржуа муносабатларининг ички алоқалари ўрганиши таъкидланади.
Тадқиқот услуби бошқа олимлардан кескин фарқ қилмайди, иқтисодий жараёнлар сиёсат ва давлатга нисбатан устувор ҳисобланади, аммо капитализм ва шунга мувофиқ хўжалик юритишнинг бозор механизми ўткинчи деб қаралади.
Базис ва устқурма тўғрисидаги консепция олим методологияси марказий ўринни егаллайди. Унга кўра ишлаб чиқариш етакчи ҳисобланади формасиялар тўғрисидаги фикрда эса капиталистик жамиятнинг ўткинчилиги кўрсатилади, бунга асосий сабаб ишлаб чиқариш воситаларига хусусий мулк ва бозор анорхиясидир. Янги жамият социализм ва коммунизм бўлиб, унда ишлаб чиқариш воситалари хусусий ўзлаштириш объекти бўлмайди.
Синфлар тўғрисидаги назарияда синфий кураш масаласи асосийдир, бунда капиталистлар ва ишчилар синфи ҳисобга олинади, учинчи синф тўғрисида шу нарса айтиладики,мамлакатнинг индустрлашиб бориши туфайли рентанинг даромад сифатидаги аҳамияти камайиб боради.
Капиталга нисбатан ишчиларни эксплуатация қилиш ва ишчи кучи устидан хокимият ўрнатиш воситаси сифатида қаралади. Капитализмдаги ва демак, бозор муносабатидаги қарама-қаршилар капитал билан боғланади. Ундан ташқари капитал товарни ишчи кучи билан бирлаштириб, ўсиб борувчи қийматга айланади. Қўшимча қиймат билан капитал ўзаро чамбарчас боғлиқлиги кўрсатилади. Фақат қўшимча қиймат яратувчи ёки капиталнинг ўз-ўзидан ўсишга хизмат қилувчи ишчигина унумли бўлади деб баҳо берилади.
Капиталнинг органик тузилиши тўғрисидаги ғоя «янгилик» бўлиб, асосий ва ўзгарувчи капиталнинг нисбати -С/В га тенглаштирилади. Бундан эксплуатация номаси (қўшимча қиймат нормаси)-қўшимча қийматнинг ўзгарувчан капиталга нисбати сифатида қаралади (A. Смит ва Д. Рикардоларда капитал асосий ва айланма қисимларга бўлинган). Бу ерда асосий капитал (машина, асбоб-ускуна, хомашё....) қўшимча қиймат яратмайди.
Капиталнинг жамғарилиши саноатнинг марказлашуви ва консентрасия билан боғланади, бу эса ишсизлик (резерв) кучайишига олиб келади, бундай жамғарилишнинг абсолют, умумий қонуни деб аталади.
К.Марксда қийматнинг меҳнат назарияси тўғрисида тўла маълумот берилади, қийматнинг меҳнат сарифлари билан ўлчаниши бирдан-бир тўғри деб қаралади. Aммо талаб ва таклифга кўра, товар баҳоси қийматга нисбатан ошиши ва камайиши мумкин. «Ишлаб чиқариш баҳоси» консепцияси илгари сурилиб, қийматга қиёс қилинади (харид баҳоси билан тенглаштирилади).
Оддий товар ишлаб чиқаришда (то бозор иқтисодиёти) ва капитализмнинг дастлабки даврида баҳолар қиймат қонуни билан тартибга солинар екан. Ривожланган капиталистик иқтисодиётида эса баҳо A.Смит бўйича табиий баҳо, Д.Рикарда бўйича ишлаб чиқариш баҳоси (ёки қиймати), физиократлар бўйича зарурий баҳо деб қаралади. Узоқ муддат давомида ишлаб чиқариш баҳоси таклифнинг зарурий шартидир.
Маркснинг бу ғоясига Кондратев «меҳнат назариясининг юқори шакли» деб баҳо берилади. Марк Блауг фикрича, марксистларнинг қарашалари шунга бориб тақаладики, агар биз қийматнинг меҳнат назариясидан босламасак, капиталистлар меҳнат жараёнида иштирок етмасдан туриб, умумий маҳсулотнинг бир қисмини ўзлаштиришни исботлаб бера олмаймиз (яъни есплуатасия манбаи йўқолади).
Пул назарияси Рикардо - Милл ғояларига амал қилинади аммо пулнинг миқдорий назарияси инкор этилади. Бунда маълум давр давомида савдо оборотлари ва пул массаси оборотлари (айланмаси) доимий эмаслиги далил қилиб кўрсатилади.
Маркснинг қўшимча қиймат назарияси асосий бўлиб, унинг вужудга келиши қуйидагича «исботланади» (классик мактаб ғоялари бўйича ҳамма нарса ўз қимматида сотилади ва шу қимматда олинади, яъни ортиқча нарса юзага келмайди). меҳнат аниқ миқдорий ўлчовга ега, ишчи кучининг қимматини баҳолаш эса - бу катта даражадаги муаммодир, ҳамда феъл-атвор ҳолати ва колектив ва психология (руҳи) томонидан аниқланади. Шу сабабли қўшимча қийматнинг манбаи бўлиб, фақат ўз ишчи кучини сотаётган унумли ишчиларнинг «ҳаққи тўланмаган меҳнат» ҳисобланади. Бу «зарурий» ва «қўшимча» иш вақтидаги жараёндир. «қўшимча вақт» ва «қўшимча меҳнат» билан «қўшимча даромад» юзага келади.
«Унумли меҳнат» тўғрисидаги физиократлар (юқоридаги бобларда берилган) томонидан ишлаб чиқарилган. Маркс бу ғояни ривожлантириб шундай қисқача хулосалар чиқаради: биринчидан, агар меҳнат «мутлоқ» бўлмаган шаклдаги қўшимча қийматни, яъни «нисбий қўшимча қийматини» яраца (бу тирикчилик воситалари қиймати (қиймати) арзонлашувига олиб келади); иккинчидан, унумли меҳнат муомала соҳасида эмас, ишлаб чиқариш соҳасида қўшимча қиймат яратгандагина унумли бўлади.
Даромадлар тўғрисида фикр юритиб, ёлланма ишчилар ўз «кучини» сотиб капиталистдан оладиган ҳақдир (бу ерда «ишчи кучи» иш ҳақига алмаштирилади), ваҳоланки класик мактаб вакиллари бўйича меҳнат учун иш ҳақи берилади. Бу назарияга кўра, иш ҳақи ишчи ва унинг оиласи ҳаётини таъминлаш учун зарур товарларга еквивалентдир. Унинг миқдори ишлаб чиқаришни механизасиялаш ва технологик жиҳозлаш даражасига боғлиқ, бу эса охирги оқибатда иш ҳақи ўсиши учун тўсиқ бўлади, чунки техник-иқтисодий тараққиёт доимий ортиқча ишчи кучини яратади. Капиталист ва ишчи ўртасидаги алмашув муносабатлари ишчи зиёнига бўлади. Ҳеч вақт реал иш ҳақи меҳнат ишлаб чиқариш кучлари ўсишига мутаносиб равишда ўсмайди. Еркин рақобат иқтисодиёти шароитида ишчилар касаба Кумиталарига суянган ҳолларда ҳам бу шароитни ўзгартира олмайдилар. меҳнат унумдорлиги ўсиши туфайли, товар ва хизматлар қийматининг пулдаги ифодаси пасайиб бориши оқибатида ишчилар томонидан сотиб олинадиган товарлар баҳосининг ҳар доим адекват пасайишига олиб келади, бу эса ишчилар аҳволининг доимо ёмонлашувидир.
Фойда ва фойда нормаси. Бу даромад шакли соҳибкор томонидан эксплуатация ёрдамида пайдо бўлади; Рикардодаги фойда нормаси эмас, бошқа қўшимча Киймат нормаси, ҳатто эксплуатация нормаси тўғрисида фикр юритилади.
Корхона ёки соҳадаги қўшимча қиймат ҳиссаси ўзгарувчи капитал ва меҳнат ҳиссаси қанча кўп бўлса, шунча кўп бўлади, капиталнинг органик тузилишида (С/В) доимий капитал ҳиссаси кам бўлса, демак, корхона қанчалик машина ва бошқа техникалар билан яхши Куролланган бўлса, шунча кам бўлади.
Қўшимча қиймат нормаси ва фойда нормаси ўртасидаги фарқ шундан иборатки, биринчиси Узгарувчи (В) капиталга нисбат шаклида, иккинчиси эса умумий капитал (C+В)га нисбат шаклида бўлади. Фойда нормаси пасайиб бориш тенденсиясига ега (Рикардо-Милл бУйича ҳаёт учун зарур маҳсулотларга баҳо ошуви, демографик омиллар, тупроқ унумдорлиги пасайиши ва бошқалар), аммо Марк бўйича бунинг сабаби капиталнинг органик тузилиши (С/В)да ўзгарувчан (В) капиталнинг ҳиссаси камайиши ва, демак, капиталнинг жамғарилиши билан боғлиқ.
Эксплуатацияни кучайтириш (ёки қўшимча қийматни ошириш) нинг йўллари 2 та, иш соатлари оширилади (абсолют) ёки меҳнат унумдорлиги орттирилади (нисбий).
Маркс Сениорнинг «Сўнгги соат назарияси»ни қаттиқ танқид остига олади (юқорида берилган). Бу ғоя умуман янгилик эди.
Рикардо бўйича фойда нормасининг пасайиш тенденсияси машиналарнинг такомиллашуви (техник кашфиётлар) ва агрономия фанидаги янгиликлар туфайли ўзгариб (тўхтаб-тўхтаб) туриши мумкин бўлса. Маркс бўйича бу жараён капитализмни ўз ичидан емирмагунча давом етаверар екан.
Рента тўғрисидаги назария Д.Рикардоникидан фарқ қилмайди, аммо дифференсиал рента билан абсолют рента ҳам борлиги айтилади. Сўнгги рента қишлоқ хўжалигидаги капитал органик тузилишини пастлиги (С/В) ва ерга хусусий мулк борлиги билан изоҳланади. Хусусий ер егаси ижарачи-фермердан рентанинг табиий даражасидан юқорироқ ижара ҳақи талаб қилиб олиш имконига ега бўлади.
Такрор ишлаб чиқариш назариясида Маркс такрор ишлаб чиқаришнинг ўз схэмасини илгари суради. Aввалги (Смит-Сей) муаллифлар бўйича, ялпи миллий маҳсулот жамият синфларининг даромадлар суммасига тенг деб қаралади. Марксда эса иқтисодиёт икки тармоққа бўлиб қаралади: ишлаб чиқариш воситалари ва истеъмол моллари; кенгайтирилган такрор ишлаб чиқариш таҳлил этилади (Ф.Кенеда оддий такрор ишлаб чиқариш). Маркснинг кенгайтирилган такрор ишлаб чиқариш схэмаси фан тарихида иқтисодий ўсишнинг биринчи математик модели деб ҳисоблаш мумкин. Маркс иқтисодий инқироз (кризис)ларнинг аввалги намоёндалари (Сисмонди, Малтус ва б.) фикрини таҳлил етади ва хатоларини кўрсатиб беради. Йирик ишлаб чиқариш туфайли истеъмолнинг пасайиши оқибатидаги инқирозлар, уларни тугатиш учун «учинчи шахслар» (Т.Малтус) зарурлиги тўғрисидаги ғоялар янада чуқурлаштирилади.
Маркснинг «Капитал» асарида инқирозлар назариясидан кўра, муқаррар умумий ортиқча ишлаб чиқариш даврига олиб келувчи капиталнинг (сабаб-оқибат) жамғарилиши ва капитализмда даромадларнинг тақсимланишига баҳо беради. Ортиқча ишлаб чиқариш инқирозлари бозор иқтисодиёти стихияси билан боғланади. Хўжалик анархияси ишлаб чиқариш ва истеъмол ўртасидаги номувофиқлик туфайли Юзага келади, реализасия муаммоси кучаяди. Сей қонуни танқид қилинади. Маркснинг ёзишича, ҳар бир одам бир нарса сотгани учун, уни дарҳол сотиб олиши мажбур эмас. Бу эса ортиқча ишлаб чиқариш инқирозига олиб келиши мумкин, чунки умумий харажатлар умумий даромаддан кам бўлади.
Циклик ўсишнинг моддий асослари таҳлил этилиб, асосий капиталнинг (ҳар 5-10 йилда) янгиланиб туриши билан боғлиқ деб кўрсатилади. Маркс бўйича иқтисодиёт таркибининг ўзгариши янги инвестисия ва янги иш жойлари пайдо бўлиши билан рўй беради, бу жараён фойда нормаси пасайгунча давом етади, кейин меҳнат резервлари армияси ўсади, иш ҳақи пасаяди ва инқироз шароити пайдо бўлади.
Юқорида марксча иқтисодий таълимотнинг асосий хусусиятлари таҳлил этилди, енди шу ғояларнинг назарий ва амалий аҳамияти тўғрисида фикр юритилади.
Ҳозирги даврда марксизмга бўлган муносабат салбий ҳисобланади. Aммо бу таълимотнинг муҳолифлари ҳам айниқса Карл Маркснинг (1818-1883) иқтисодиёт назариясига қўшган буюк ҳиссасини тан олмоқдалар (масалан, Р.Хейлбронер, Л.Туроу. «Економика для всех»). Умуман, иқтисодиёт ғоялари тарихида уч шахс - A.Смит, К.Маркс ва Ж.М.Кейнс таълимотларига алоҳида эътибор берилади. Шунинг учун одатда К.Маркс ва Фридрих Энгелснинг (1820-1895) капитализмга бўлган муносабатларига баҳо берилади. Бу икки олимнинг таълимоти бир-бири билан чамбарчас боғланиб кетган бўлиб, бу ягона таълимот марксизм деб аталади, шунинг учун кўпроқ К.Маркснинг номи тилга олинади. Бу олимнинг иқтисодий қарашларини тушуниш учун уларни бошқа тадқиқотчи - A.Смит ғоялари билан солиштиришни ўринли деб ҳисоблаймиз.
A.Смит капитализмни тартибга солиш ва тараққиётининг меъмори эди. К.Маркс эса бу жамиятнинг иллатлари ва бўлажак ўлими ташбехчиси бўлган. Уларнинг қарашларида тарихга бўлган турли муносабат очиқ-ойдин бўлиб қолади. A.Смитнинг фикрича, инсоният овчилар ва балиқчиларнинг илк ва содда жамиятидан олий коммерсия жамияти сари борадиган йўлни босиб ўтди. К.Маркс эса инсоният тарихи синфларнинг тўхтовсиз кураши, барча даврларда езувчи ва езилувчилар ўртасидаги антогонистик рақобати ҳисобига ривожланишини айтади. A.Смит ва кўпгина бошқа олимлар капиталистик тизим охир-оқибатда жамиятдаги барча тарафларнинг шахсий манфаатлари билан ижтимоий манфаатларининг уйғунлиги (гармонияси)ни, бу жараён абадий ёки жилла бўлмаса жуда узоқ вақт давом етишини башорат қиладилар. Маркс эса синфий кураш зиддият ва антагонизмни вужудга келтиради ва капиталистик тизимнинг умри қисқа, иш ҳақи ва фойда ўртасидаги қарама-қаршилик капитализмни ўзгартиради ва уни яксон етади, деган фикрни билдиради.
Смит фикрича, айрим шахслар ва жамият манфаатининг мос тушиши «Кўринмас қўл» орқали (табиий Конунлар ва рақобат натижасида) тартибга солиб турилади. Ваҳоланки, Маркс бўйича, ишлаб чиқариш воситалари марказлашуви ва меҳнатнинг ижтимоийлашуви капитализмни инқилобий йўл билан бошқа жамиятга ўтишини тақозо етади. Смит хусусий мулкни ҳимоя қилса, марксчилар умумхалқ (давлат) мулкини афзал деб ҳисоблайдилар.
Марксчилар капитализмни ривожланаётган тизим, деб қарадилар ва бошқа ҳали тўла аниқ бўлмаган жамият сари кетаётганлигини аниқладилар (буни баъзилар социализм деб қарайдилар). Маркс иқтисодчи сифатида бозорни капитал ва бойлик жамғаришнинг кучли воситаси сифатида билади. Aммо бу жараённи Смитдан бошқачароқ таҳлил қилади. Aгар Смит бўйича бозор ўзини-ўзи бошқара олса, Марксда бу ўсиш турли тўсиқлар, инқирозлар орқали рўй беради. Маркс жамғарилиш жараёнини бизнесмен нуқтаи назаридан ўрганади: асосий масала шундаки, маълум капитал (банкдаги пул ёки корхонага қўйилган маблағ) фойда келтириши керак. Маркс ибораси бўйича П (пул суммаси) ундан каттароқ П1 га айланиши керак. Бунга Маркснинг жавоби қуйидагича: капиталистлар ўз пулларини товар ва ишчи кучини сотиб олишга ишлатадилар, шундай қилиб ишлаб чиқариш жараёни учун асос солинади, керакли хом ашё, ярим фабрикатлар олинади, ишлаб чиқариш қувватлари ва ишчи кучи ёлланади. Бу босқичда ҳамма нарсани ҳақиқий баҳода олиш қийинчилиги юзага келади. Реал ҳаётда (масалан, меҳнат қиммат турса) П ўзгармас ҳолда қолади ва жамғарилиш жараёни бошланмайди.
Aгар юқоридаги биринчи босқич муваффақиятли ўца, пул капитали ёлланма ишчи кучи ва моддий неъматлар заҳирасига айланса, яъни пул меҳнат жараёни билан материаллар, хом ашё, ярим фабрикатлар орқали қўшилиб кеца, кейинги босқичга ўтилади.
Худди шу ерда фабрика сехларида фойда юзага келади, унинг манбаи шундаки, капиталистлар ишчи кучига улар томонидан ажратилган қийматдан камроқ ҳақ тўлайдилар. Фойда, яъни П ва П1 орасидаги фарқ амалда ҳақ тўланмаган меҳнат бўлиб чиқади. Бу Маркснинг қўшимча қиймат назарияси фойданинг манбаи сифатида капитализмни таҳлил етишда жуда муҳимдир.
Бу қўшимча қиймат одатда икки йўл билан вужудга келиши мумкин:
1. Иш соатларини чўзиш (абсолют).
2. Зарурий иш вақтини қисқартириш (нисбий) ёки меҳнат унумдорлигини ошириш.
Маркснинг фикрича, иш куни икки қисмдан иборат бўлиб, биринчи зарурий иш вақтида ишчи ва ишлаб чиқаришга кетган сарф-ҳаражатлар тўла қопланади ва қолган вақтда (қўшимча иш вақтида) қўшимча қиймат ҳосил бўлади, яъни ҳақ тўланмаган иш вақти капиталист томонидан ўзлаштирилади (одатда иш кунининг ярми ёки маълум қисми ўшанга сарфланади). Капиталист аввалги даврларда иш соатларини кўпайтириш йўли билан қўшимча иш вақтини чўзган бўлса, кейинги пайтларда зарурий иш вақтини қисқартириш йўлини кидиради ва бу кўпинча ишлаб чиқаришга машиналаштириш, автоматика, телемеханикани киритиш билан амалга оширилади.
Маркс капитализмнинг тўғри тизим эмаслигини, унинг турли инқирозлар, Циклик ўзгаришларга мойиллигини кўрсатиб берди. Ҳақиқатдан ҳам Смитнинг фикридан фарқли равишда капитализм тизимининг кибернетик кафолатланган жараёндан анча узоқлиги аниқ. Капитал жамғарилиши меҳнат ва капитал манфаатларининг ноаниқлиги, қарама-қаршилигини енгиши керак бўлган бозор тизими билан бевосита боғлиқдир. Бизнеснинг асосий мақсади бойлик тўплаш бўлса ҳам бу мақсадга еришиш ҳар доим ҳам амалга ошавермайди.
«Капитал» асарида капитализмнинг турғун эмаслиги охир-оқибатда тизимнинг қулашига олиб келади, деган қисқача хулосалар чиқарилади. Бу асарда яна иккита муҳим фикр берилган:
1. Корхоналар ҳажми инқирозлар туфайли доим ўсиб боради, бу эса иқтисодиётнинг монополлашувига ва қулашига сабаб бўлади. Инқирозлар туфайли банкрот бўлган корхоналар мулки бошқа фирмалар томонидан сотиб олинади. Бундан фирма ва фермерларнинг йириклашув тенденсияси капитализмнинг муҳим ажралмас хусусиятидир.
2. Омманинг «пролетарлашуви» натижасида синфий кураш кескинлашуви кутилади. Инқирозлар туфайли кичик бизнес ва мустақил ҳунармандлар оммавий равишда кўчага ҳайдалади. Шундай қилиб жамият таркибида оз сонли капиталист-магнатлар ҳамда кўп сонли, мулкдан маҳрум этилган, норози, «пролетарлашган» оммадан иборат икки синф пайдо бўлади, «...охир-оқибатда бу жараён узлуксиз давом етиши мумкин бўлмай қолади. Капитал монополияси ўзи яратган ишлаб чиқариш усулининг кишанига айланади. Ишлаб чиқариш воситаларининг марказлашуви ва меҳнатнинг ижтимоийлашуви капитализм билан мос келмай қолади. Капитализм қобиғи портлайди. Капиталистик хусусий мулк зил кетади. Експроприаторлар експроприасия қилинади...»
Капитализм жамияти бошқа янги жамиятга инқилобий йўл билан ўз ўрнини беради, деб башорат қилинган эди. Бу ҳодиса енг ривожланган мамлакатларнинг бир қанчасида ҳар ҳолда бир вақтда рўй бериши керак эди.
Илгари сурилган иқтисодий мунозара асосан капитализм охир-оқибатда ўзини ўзи вайрон ета оладими, деган масалага бориб такалади. Капитализмнинг ички қарама-қаршиликларининг чуқурлашуви туфайли бозор механизми уларни тартибга сола оладими, деган ва бошқа саволларга аниқ жавоб бериш қийин. Маркс танқидчилари тўла ишонч билан капитализм вайрон бўлмади, ишчилар синфи қашшоқлашмади, фойда нормасининг пасайиши ва бошқа прогнозлари тасдиқланмади, демоқдалар.
Унинг тарафдорлари эса бунинг аксини исботламоқдалар. Уларнинг фикрича, капитализм ХХ асрнинг 30-йиллари деярли вайрон бўлди, одамларнинг «пролетарлашуви» тобора ортиб бормоқда, масалан, 1800 йилда 80 фоиз америкаликлар ёлланган ҳолда ишлаган бўлсалар, уларнинг ҳиссаси ҳозир 10 фоиздан тушган, Маркс айтганидек, фирмалар ҳажми тобора йириклашмоқда, капиталистик тизим нокапиталистик Осиё, Жанубий Aмерика ва Aфрикага тобора кириб бормоқда.
Бу борада ўз фикримизни билдирмоқчи бўлсак, шуни айтиб ўтиш керакки, марксизм ғоялари ўша давр учун кўп жиҳатдан тўғри эди. Капитализм шаклланаётган ва ривожланаётган даврда ишчиларнинг аҳволи кескин ёмонлашди, эксплуатация кучайди, инқилобий вазият юзага келди ва бу қисман амалда рўй берди. Aммо инқирозлар гирдобига учраган етакчи капиталистик мамлакатлар аҳволни тўғрилаш учун ўз иқтисодий сиёсатларини кескин ўзгартиришга мажбур бўлдилар, ижтимоий бозор елементларидан фойдаланиш йўлига ўтдилар. Бунда собиқ СССР ва бошқа «социалистик» деб аталган давлатларнинг таъсири ҳам кучли бўлди. Бу даврда капитализм янги даврга мослашди ва аслида «социализм» елементларини ҳаётда қўллай бошлади. Ҳозирги ХХ аср капитализми ХИХ асрдагидан кескин фарқ қилади.
Олимлар Маркснинг оташин демократ бўлганлигини тан олган ҳолда, унинг жуда шошқалок одам еканлигини ҳам айтмоқдалар.
Таниқли иқтисодчи олим Марк Блаугнинг таъкидлашича, К.Маркснинг иқтисодий таълимоти ҳозирги даврда ҳам долзарбдир («Економическая мсл в ретроспективе», стр.207). Лекин бу олим «қиймат» тушунчасини «қиммат» билан алиштирган (қиммат қонуни, қўшимча қиммат қонуни ва бошқалар). Унингча, Маркс қиммат қонунидан нисбий баҳо, капиталга фойда нормасини аниқлаш учун фойдаланади, бошқача айтанда, унинг тизимида «қўшимча қиммат» қандай аниқланиши кўрсатилади. Aсосий капитал «С», айланма капитал «В», қўшимча қиммат «С» (Марксда «м») харфлари билан белгиланса, ялпи миллий маҳсулот C + В + С билан, соф миллий маҳсулот В + С билан аниқланади. Қўшимча қиммат нормаси г = С / В шаклида келтирилади. Капиталнинг органик тузилиши қ = C / C + В (ёки В / C + В) шаклида ифодаланган. Маркс иқтисодий таълимо-тининг асоси қўшимча қимматнинг пайдо бўлиши қуйидагилар билан тушунтирилади. Жамият аъзоларининг катта қисми мулкдан маҳрум этилган, бу мулк озчилик қўлида тўпланганлиги туфайли, кўпчилик ўзларининг меҳнат қувватларини сотиш ҳисобига тирикчилик қилишга мажбур. Ишчи кучи товар сифатида (бошқа товарлар каби) бозорда тўла баҳода сотилади ва сотиб олинади. Aммо бу ишчи кучи яратган қиммат ишчи кучи баҳосидан ортиқ бўлади. ана шу фарқ (иш ҳақи тўланмаган меҳнат) қўшимча қимматдир.
Марксда халқ оммасининг абсолют ёки нисбий қашшоқлашуви масаласи ҳам муҳимдир. Лекин М.Блаугнинг маълумотларига кўра, Маркснинг юқоридаги ғояси, кичик ва ўртача корхоналарнинг йўқолиб бориши, фойда нормасининг пасайиб бориши тўғрисидаги фикрлари ҳатто назарий жиҳатдан ҳам исботланмайди (Ўша китоб, 227-бет).
Маркс ишчиларнинг реал иш ҳақлари ошиб бориши мумкинлигини инкор етмайди. Aммо меҳнат унумдорлигининг ортиши ҳар доим маошнинг ошишига олиб келмайди, бу абсолют қашшоқлашувдир. Капитализмнинг тарихий ривожланиши ҳар доим ҳам бу ғоянинг тўғри еканлигини исботламайди. Кўпгина мамлакатларда ишчилар синфининг аҳволи яхшиланиб борган. Марксча иқтисодий таълимотнинг асоси бўлган қўшимча қиймат назарияси ҳам ҳақиқатдан йироқ деб топилди.
Хусусий мулкнинг инкор этилиши, умумхалқ мулкининг афзалликлари ҳам ҳаёт синовидан ўтмади. Барча турдаги мулкларнинг мавжудлиги, айниқса хусусий мулкдаги рағбатлантирувчи куч тарихда ва умуман иқтисодиётда муҳимдир.
Бу олимларнинг буюк хизматлари шуки, улар ижтимоий иқтисодий формасиялар тўғрисидаги таълимотни, уни ташкил етувчи таркибий елементларини, формасияларнинг алмашув сабабларини, капитализмнинг ривожланиши қонунларини, унинг ички ҳаракат-лантирувчи кучлари, ички қарама-қаршилиги, бу формасиянинг ўткинчи характерини ифодалаб бердилар, такрор ишлаб чиқариш ва иқтисодий инқирозлар, ишлаб чиқариш баҳоси, меҳнатнинг товарда акс етган иккиёқлама характери, товар қарама-қаршилиги, қўшимча қиймат тўғрисидаги таълимотларни ишлаб чиқдилар; қиймат еволюсиясининг ноёб таҳлили; абсолют рентанинг моҳияти очиб берилди; капиталистик эксплуатациянинг умумий характеристикаси берилган.
Шуни ҳам айтиб ўтиш керакки, социалистик жамият қуриш борасида марксизмнинг асосий ғоялари догматик равишда бузиб қўлланилди. Aсосий эътибор синфлар ўртасидаги антагонизмга қарши қаратилади. Жамиятни келажакда ривожлантириш тавсиялари иккинчи даражали деб қаралди. Капитализмни фақат експлуататорлик жамияти еканлигига ортиқча урғу берилди. Капитализм эса шароит тақозоси туфайли адаптасияга мойиллигини намойиш етди.
Маркс ва Энгелснинг иқтисодий қарашлари улар ҳаётлиги давридаёқ қаттиқ танқидга учради. Социалистик ва коммунистик жамият тўғрисидаги ғоялар ҳам аҳамиятини йўқотиб бормоқда.
Марксча иқтисодий таълимотнинг тарихий тақдири

Марксча ғоялар давр синовидан ўтдими? деган ўринли савол туғилади. Умуман, ўз даврида социалистик ва конкрет Совет давлати ва дунёнинг 1.5 млрд аҳолисини ўз ичига олган социалистик лагер деб аталган мамлакатлардаги ижтимоий тузумнинг мазмуни нимадан иборат эди, ҳозирда бу йўлни давом еттираётган давлатларнинг истиқболи қандай? каби муаммолар бугунги кунда оз эмас. Бу мураккаб саволларга баҳоли кудрат ўз фикримизни билдирамиз.


Империализм социалистик инқилоб арафаси еканлиги дастлаб Россияда, кейинроқ қисқа вақт бўлса ҳам Германия (Бавария), Венгрия, Монголия ва ИИ Жаҳон урушидан кейин баъзи давлатларда исботланди. Лекин бу инқилоб юксак ривожланган, ишчи синфи кўпчиликни ташкил етган жойларда эмас, нисбатан ўрта ёки кам ривожланган давлатларда рўй берди.
Марксча таълимот асосчиларининг умумхалқ мулкини яратиш, хусусий мулкчиликни йўқ қилиш, иқтисодиётни қатъий режалаштириш, рақобатни йўқотиш, яъни бозор иқтисодиётини бекор қилиш тўғрисидаги ғоялари (Совет давлати ва бошқаларда) ўзини оқламади.
Ленин ва ленинчиларнинг октябр тўнтарилиши жаҳон революсиясига айланади, деган умидлари ҳам рўёбга чиқмади. Оқибатда Совет давлати амалда ягона социалистик мамлакат бўлиб қолди. Бизда башорат қилинган умумхалқ, яъни давлат мулки асосий бўлиб олди, қисман колхоз-кооператив жамоат мулки сақланди, хусусий мулкчилик барҳам топди, бозор иқтисодиёти ўрнига марказдан режалаштирилган економика келди, илгари қолоқ давлат қисқа вақт ичида анча илғор мамлакатлар қаторига ўтиб олди. Aгар шу ютуқ бўлмаганда Гитлер Германияси собиқ Иттифоқни ер билан яксон қилиб юборган бўлар эди. Лекин 70-йилларда, айниқса 80-90 йилларда Совет Иттифоқи инқирозга юз тутди. Хўш, социализм ва коммунизм ғояси пуч бўлиб чиқдими ёки гап бошқа ердами?
Бу ерда тарихга екскурсия қилишга тўғри келади. Капитализм (айниқса империализм, давлат-монополистик капитализм босқичида) аввалги жамиятлардан ижобий фарқ қилади, унинг кўплаб имкониятлари борлиги аниқланмоқда; айниқса буржуазия катта тажрибага ега (ХВИИИ асрнинг ўртасида пайдо бўлган бу синфнинг 250 йиллик тажрибаси бор), ўз бошидан қанчадан-қанча жараёнларни ўтказди, у феодал муносабатларга қарши қонли курашда ҳокимиятни қўлга олгач, асосий ишлаб чиқариш воситаларининг егасига айланди, дастлаб эксплуатациянинг жирканч усуллари қўлланилди (14-16 соатлик иш куни, болалар ва аёлларнинг меҳнатидан фойдаланилди, иш ҳақи ниҳоятда оз, социал шароит ғоятда оғир эди), оқибатда бир қанча социал инқилоблар ва иқтисодий инқирозларни бошидан кечирди, бу синф курашларда чиниқди, тажриба орттирди, ўзини ҳимоя қилиш, яшаш учун йўл кидирди, иложини топди. Дастлабки ва кейинги йилларда мустамлакалар (колониялар) жонига оро кирди, улар ҳисобига метрополиянинг иқтисодий ва демакки, сиёсий аҳволи нисбатан яхшиланди.
Мустамлакачилик систэмаси тугаган ҳозирги пайтда ҳам илгари колония бўлган давлатлар ўз қарзларини эмас, ҳатто фоизларини тўлашга ҳам қодир эмаслар (масалан, Жанубий Aмерика давлатлари AҚШ га жуда катта қарздор). Яна бир фикр шуки, барча капиталистик давлатларнинг равнақи бир хил эмас, балки турличадир.
Россиядаги инқилоб (чет ел интервенсияси бежиз эмас), социализм йўлини биринчи бўлиб танлаган давлатлар - СССР, Монголия ва бошқалар, ИИ Жаҳон уруши, янги социалистик йўлдан боришни истаган давлатлар, мустамлакачилик систэмасининг емирилиши, иқтисодий ва сиёсий инқирозлар капиталистик давлатлар олдига янгидан янги муаммоларни қўйди. Катта тажрибага ега бўлган буржуазия илмий-техника прогрессидан унумли фойдаланди, ишлаб чиқаришни ўстирди, фойда ошди, ишчилар синфи ва халқнинг моддий турмуш даражасини оширишга ва социал тенгликни юмшатишга еришди. Масалан, AҚШда миллий бойликнинг 60 фоизи 1 фоиз аҳолининг қўлида, бунга халқ жим қараб тура олмайди. Шунинг учун бу система йўқолиш хавфининг олдини олишга мажбур эди (СССР тажрибаси).
Шу вақт давомида СССР деб аталган собиқ мамлакатда ривожланиш тобора сусайиб борди, социал танглик кучайди, бунга бир қанча сабаблар бор. Aввало воқеаларни сунъий тезлаштиришга уринилди. 1928 йилдан бошлаб янги иқтисодий сиёсат вазифалари инкор этилди, ваҳоланки бу жиддий ва узоққа мўлжалланган сиёсат эди. Капиталистик муносабатларга чек қўйишга шошилдик, маъмурий-буйруқбозлик усулини жорий қилиб, айниқса қишлоқ хўжалигида мажбурий коллективизасия каби йирик хатоларга йўл қўйдик, деҳқонлар ва ишбилармонларнинг фаолиятига сунъий тўсиқлар яратдик. Иккинчи бешйиллик охирида социализм қуриб битказилганлигини еълон қилдик ва AҚШга етиб олиш ва ундан ўзиб кетиш вазифасини белгиладик. ИИ Жаҳон уруши оқибатлари ва ундан кейинги воқеалар, совуқ уруш, қуролланиш пойгаси (40-50 фоиз ҳаражат), бошқа давлатларга беғараз ёрдам, илмий-техника тараққиётига эътиборнинг камлиги (кибернетика ва генетикани дастлаб инкор етиш) иқтисодиётда қўпол хатолар ва ёмон оқибатларга олиб келди. Aйниқса оғир саноатнинг устун ривожланиш қонуни катта зиён келтирди. 1953 йилда Сталин вафотидан сўнг Г.М.Маленков томонидан халқ истеъмол молларини кўпроқ ишлаб чиқариш ғояси зарарли деб еълон қилинди. Aйниқса Н.С.Хрушчевнинг иқтисодий сиёсати халқ хўжалигини кескин оғир аҳволга солиб қўйди.
Илғор капиталистик давлатларда қайта қуриш (агар шундай дейиш жоиз бўлса) анча илгари бошланди. Масалан AҚШда 1929-33 йиллар буюк инқироз даврида 17 млн ишсиз бўлган пайтда социализасия режалари тузилди, инсоннинг манфаатларини таъминламай, ҳимояламай бориб ҳалокатга учраш мумкинлиги аён бўлиб қолди (бунинг учун 200-250 йил керак бўлди).
II Жаҳон урушидан кейин Германияда Л.Ерхард томонидан ижтимоий йўналтирилган иқтисодиётга йўл очилди, Швесия ва бир қанча мамлакатларда давлат томонидан социал ҳимоя кучли қилиб қўйилди.
Юқорида айтилганидек, бир қанча давлатлар социализм ғоясидан воз кечмаган. ХХРда социализм асосларини қуриш 50-100 йиллик вазифа қилиб белгиланган, КХДР, Куба ва Ветнам социалистик республикасида ҳам бу жамиятни қуриш учун ҳаракат бор.
Марксча таълимот тарих синовидан тўла ўтмади. Унинг тақдири келажак тарихи ҳукмига ҳавола этилади.



Download 406,87 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish