Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги навоий кон-металлургия комбинати



Download 0,91 Mb.
bet48/56
Sana04.06.2022
Hajmi0,91 Mb.
#636636
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   56
Bog'liq
Geomexanika

Бирлашгандренаж тизими– ер юзасидаги, ҳамда ер остидаги кон лаҳимларида қуриладиган дренаж қурилмаларни ўз ичига олади (бунда ер ости сувларининг бир қисми кон лаҳимларига тортиб олинади). Бирлашган тизимни қўллаш мураккаб ва ўта мураккаб гидрогеологик шароитларда, қуртиши лозим бўлган икки ёки ундан ортиқ сув ташувчи горизонтлар мавжуд бўлганда қўлланилиши мақсадга мувофиқ саналади.
Режада дренаж қурилмаларининг жойлашиш схемалари бўйича бутли, чизиқли, контурли ва тўрсимон дренаж тизимларидан фойдаланилади (1-расм).
Бутлидренаж тизимиер ости сувларининг бир жойга қаратилган ривожланиш жойларида карьер майдони маҳаллий участкаларини ҳимоя қилиш учун қўлланилади. Бундай шароитларда дренаж қурилмалар аниқланган сувли участкаларда гуруҳларда (бутларда) ўрнатилади.
Чизиқлидренаж тизимикарьерга сув бирор томондан келиб тушганда чегараланган кенгликдаги қатламларда ер ости сувларининг оқимини тутиш учун жорий этилади. Кўпинча у тоғ жинсларининг қия ва нишаб жойлашган конларида қўлланилади. Шунингдек уни очиқ сув ҳавзаларидан ва очиқ сув оқимларидан карьерга ҳаракатланиш йўлида фильтрацион оқимни тутиш учун қўлланилгани мақсадга мувофиқ саналади. У карьер ишчи поғоналари, қирқма ва ўйма траншеяларнинг вақтинчалик дренажи учун ўрнатилади.
Контурлидренаж тизимикарьерни ер ости сувларидан ҳимоя қилиш учун қўлланилади ва унинг периметри бўйлаб жойлаштирилади. Бундай тизимни юқори фильтрацион хусусиятларга эга бўлган горизонтал жойлашув шароитларида қўллаш самаралироқ ҳисобланади. Ер ости сувларининг оқимини анча тўлиқ тутиш учун дренаж тизими икки ёки ундан ортиқ контурлардан тузилган бўлиши мумкин.
Тўрсимондренаж тизимиасосан нисбатан бир текис сувланган ва сув ташувчи жинсларнинг фильтрация коэффициенти паст бўлган шароитларда фойдаланилади. У ағдармалар асосларининг дренажи учун ҳам қўлланилади.
Юқорида келтириб ўтилган дренаж тизимлари дренажланиши лозим бўлган сув ташувчи горизонтларининг сонига қараб бир ва кўп қаватли бўлиши мумкин (2-расм). Бир ёки бир неча умумлаштирилган сув ташувчи горизонтлар мавжуд бўлса, коллекторсиз дренаж тизими қўлланилади. Бунда ҳар бир сув ташувчи горизонтнинг дренажи мустақил тарзда амалга оширилади. Агар аралаш сув ташувчи горизонтлар ўртасида гидравлик алоқа мавжуд бўлса, қуйида жойлашган горизонт эса анча юқори сув ўтказувчанликка эга бўлса,коллекторли дренаж тизимини қўллаш мақсадга мувофиқ бўлади. Бундай ҳолда устки сув ташувчи горизонтдан тушадиган сув ташувчи горизонт тепасидан пастга оқади, сўнгра юқорига тортиб олинади. Кўрсатилган схемада учта сув ташувчи горизонт авжуд бўлган анча мураккаб дренаж тизими кўрсатилган. Уларнинг ўртачаси устки сув ташувчи горизонт учун коллектор ҳисобланади, пасткиси эса мустақил тарзда дренажланади.
Иншоотнинг барпо этилиши, фойдаланишга ишга туширилган ва хизмат қилиш муддати, карьерни ер ости сувларидан ҳимоя қилиш ва фойдали қазилмалар конларини очиқ усулда қазиганда тоғ жинслари массивининг ҳолатини бошқариш учун дренаж қурилмаларининг жойлашув схемалари бир неча вариантларнинг техник-истисодий таққослаш асосида конларнинг геологик, гидрогеологик ва муҳандис-геологик шароитлари билан белгиланади.

Download 0,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish