Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги навоий кон-металлургия комбинати



Download 0,91 Mb.
bet47/56
Sana04.06.2022
Hajmi0,91 Mb.
#636636
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   56
Bog'liq
Geomexanika

Назоратучунсаволлар.



  1. Тоғжинсларимассивинимусткаҳкамлашноанъанавийусулларинингқўлланилишшароити.

  2. Қандайтоғмассивларидатоғжинсларинимустаҳкамлашучунсиликатлашуслубиқўлланилади.

  3. Камуфлетпортлатишнингмустаҳкамлашуслубисифатидагимоҳиятинитушунтирибберинг.

  4. Массивжинслариницементлашқандайшароитлардақўлланилади?



Адабиётлар:

1.РжевскийВ.В., Новик Г.Я. Основы физики горных пород. - М.: Недра, 1984. с. 56.


2.АстафьевЮ.П., Управление состоянием массива горных пород при открытой разработке месторождения полезных ископаемых.- Киев-Донецк.: Выща школа, 1986.- 36 с.
3.КартошовЮ.М. и др. Прочность и деформируемость горных пород. –М.: Недра, 1979. – 269 с.
12-ЛЕКЦИЯ


ТОҒ ЖИНСЛАРИНИНГ СУВЛАНГАН МАССИВИ ҲОЛАТИНИ
ДРЕНАЖЛАШ ТИЗИМИ БИЛАН БОШҚАРИШ


Машғулотнинг мақсади: карьерларни сувдан ҳимоялаш масалаларини ўрганиш ва карьер майдонини қуритиш дренажли тизимлар и билан танишиш.


Машғулот режаси:

1. Карьерларни сувдан ҳимоя қилиш бўйича умумий масалалар.


2. Геологик, гидрогеологик ва муҳандис-геологик омилларга қараб конлар мураккаблилик даражасининг таснифланиши.
3. Дренажлаш тизимлари, устройства и технические средства дренажа.


Карьерларни сувдан ҳимоя қилиш борасидаги умумий масалалар.Ер ости ва ертюзаси сувлари – карьерлар бортлари, қияликлари, поғоналари ва ағдармалари турғундигининг бузиилишига олиб келувчи муҳандис-геологик ҳодисаларни белгилаб берувчи муҳим, баъзан ҳал қилувчи сабабидир. Массивлар турғунлигининг бузилиш ва карьерга тушадиган катта сув оқимлари тоғ ишлари учун хавфли вазиятни юзага келтиради, технологик ускуналарнинг ишдан чиқишига, фойдали вазилманинг йўқолишига ва сувсизланишига олиб келади.
Очиқ кон ишларининг ишлаб чиқаришга салюий таъсирини пасайтириш учун карьерларни ҳимоя қилиш бўйича махсус чора-тадбирлар назарда тутилган.
Карерьлар ер ости сувларидан ёмғир, эриган ва тошқин сувларини йиғиш ва карьер майдонлари ташқарисига чиқариб юбориш мақсадига эга бўлган гидротехникиншоотлар тизими ёрдамида ҳимоя қилинади. Бундай тизим карьер гидроҳимояси деган номга эга. Карьер сувлари билан курашиш карьер ичи сув чиқариши ёрдамида амалга оширилади. Ер ости сувларини ҳимоя қилиш учун ер ости сувлари оқимининг ёки унинг бир қисмининг карьер ташқарисида дренажли қурилмалар билан тутилишини назарда тутувчи дренаж қўлланилади.
Карьерни сувдан ҳимоя қилиш тизимини кўплаб сонли табиий омиллар ва кон ишларини олиб бориш технологиясини ҳисобга олган ҳолда лойиҳалаштириш керак. Карьерни сувдан ҳимоя қилиш тизимини танлашга таъсир қилвчи асосий табиий омилларга геологик, гидрогеологик, муҳандис-геологик,орогидрографи ва иқлим омиллари киради.
Г.Л.Фесенко ва бошқалар томонидан қияликлардаги жинсларнинг турғунлигига ер ости сувларининг таъсир қилиш даражаси ва сув ташиш қатламларининг жойлашиш шароитларини ҳисобга олинган асосий таснифлаш аломатлари сифатида очиқ усулда қазиладиган конларни таснифлаш таклиф этилган эди. Ушбу таснифлашга биноан, барча конлар уч асосий гуруҳга ажратилади.
Биринчи А гуруҳига юмшоқ боғланма ва қаттиқ лойли, шунингдек юмшоқ боғланмас ёки заиф цеемнтланган жинсларидан тузилган конлар киради. Мазкур жинслардаги қияликларнинг турғунлигини ер ости сувларининг мавжудлиги белгилаб беради. Жинсларнинг жойлашиш шароитларига қараб А гуруҳдаги конлар учта кичик гуруҳларга ажратилади:
А-1 – қатламлари горизонтал жойлшган;
А-2 – нишаблаб йиқиладиган (8---100гача);
А-3 - нишабли ва тик йиқиладиган.
Б гуруҳи конлари асосан сув таъсири остида ўзининг мустаҳкамлигини ўзгартирмайдиган қояли ва ярим қояли дарзсимон турғун жинслардан тузилган.
В гуруҳга геологик тузилишида А ва Б гуруҳлар учун хос бўлган жинслар комплексларининг участкалари қабул қилинади.
Карьерларни ер ости сувларидан ҳимоя қилганда оқилона қуритиш меъёрларини танлаш қияликлар, поғоналар, карьерлар бортлари ва ағдармалари ёки ёки рухсат этилган даражалари, сув босимлари ва оқимларидан келиб чиққан ҳолда муҳандис-геологик ҳодисалари кон ишларини олиб борилишини мураккаблаштирмайди.
Карьерларнинг дренаж тизимлари– маълм кетма-кетликда ишга тушириладиган ва аниқ схема бўйича жойлаштириладиган сув ташувчи горизонтларни қуритиш ва ер ости сувларини тутиш учун мўлжалланган дренаж қурилмалари мажмуасини намоён қилади.
Дренаж қурилмаларининг жойлашиш схемаси, қурилиш ва хизмат кўрсатиш муддатига қараб дренаж тизимлари бир неча типларга бўлинади. Қуриш муддатларига қараб иншоотлар илгарилаб кетувчи (дастлабки) ва параллел дренаж тизимларига ажратилади.
Илгарилаб кетувчи тизим даражаларини дастлабки пасайтиришсиз қазиш ишларини олиб бориш имконияти бўлмаган ёки умуман олиб борилиши ўта мураккаб бўлганда, мураккаб гидрогеологик шароитли конларда қўлланилади. Бундай ҳолларда дренаж тизимлари кондан фойдаланиш бошлангунга қадар 1…3 йил ичида қурилади. Дренажнинг кон ишларига нисбатан илгарилаб кетиш вати карьер майдони ёки дренаж тизимини фойдаланиш учун амалга киритилгандан сўнг унга дастлабки ишлов бериш участкалари доирасида депрессион воронкаларни шакллантириш муддатлари ҳисобларига биноан белгиланади. Бундан буён дренаж тизими кон ишларига нисбатан илгарилаб кетиши (вақт бўйича) билан ривожланади.
Параллел дренаж тизими нисбатан оддий гидрогеологик шароитли конларда ва кон ишлар – очиқ усулдаги, ҳамда фойдали қазилмалар қазиб олиш ишлари билан бир вақтнинг ўзида қўлланилади. Параллел дренаж тизими мустақил ёки илгарлаб кетувчи дренаж билан биргаликда амал қилиши мумкин. Бундай дренаж тизими бирлашган деб аталади ва карьерларни ўта мураккаб гидрогеологик шароитларга эга бўлган ер ости сувларидан ҳимоя қилиш учун қўлланилади.
Хизмат кўрсатиш муддатларига қараб дренаж тизимлари доимий ва вақтинчалик турларга бўлинади.
Доимийдренаж тизимикарьер ташқарисида ёки ноишчи бортларда қурилади ва коннин қазиш ишлари тугагангача фойдаланувда бўлади. Алоҳидадренаж қурилмалар вақт ўтиши билан янгиларига алмашиниши мумкин, бироқ дренаж тизими умуман олганда барқарор бўлиб қолади.
Вақтинчаликдренаж тизимиишчи бортларда қурилади, уларни ҳимоя қилиш учун хизмат қилади ва иш фронтининг кўчишига қараб кўчирилади, ўзгармас турда мавжуд бўлади ёки бошқачаси қурилади (гидрогеологик ва муҳандис-геологик шароитларнинг ўзгаришига қараб).
Қуриш усулларига қараб, дренаж тизимлари устки, ер ости ва бирлашган турларга ажратилади.
Вақтинчаликдренаж тизимиернинг устида ёки карьерлар поғоналарининг юзасида қурилади. Ер ости сувларининг даражасини ёки босимларини пасайтириш катталигига қараб, майда ва чуқур дренажларга ажратилади. Майда дренаж қазилмани ва карьер ёки сув ташувчи горизонтлари унчалик чуқур жойлашмаган очиқ траншеялар чегараси олдидаги сиғдирувчи жинсларни қуритиш учун қўлланилади. Бунда дренажли траншеялар сифатида бортолди дренаж, сув шимдирувчи қудуқлар, нина фильтрли қурилмалар ва горизонтал дренаж қудуқлар хизмат қилади. Чуқурдренаж ер ости сувларини тутишни ва чуқур сув ташиш горизонтларини сувни пасайтирувчи ва сувни шимиб олувчи қудуқлар, бир нуқтадан тарқалган сув иншоотлари ва горизонтал дренаж тизими билан қуритишни назарда тутади.
Устки дренаж қуйидаги афзалликларга эга: унчалик катта бўлмаган капитал харажатлар, иншоотларнинг кичик муддатлари; карьер майдони маҳаллиқй участкаларини қуритилиши бошқарувининг юқори тезкорлиги.
Унинг камчиликлар қуйидагилардан иборат: дренаж сувлари сув қуйиши марказланганлигининг мураккаблиги; юклаш насосларининг паст ишончлилиги; тоғ жинсларининг фильтрацион тавсифлари бўйича қўлланилишининг чегараланганлиги (фильтрациялаш коэффициент 3-5 м/сут ортиқ бўлиши керак).
Ер ости дренаж тизимиқоқма ва икки томони очиқ фильтрлар, сув йиғувчи, бўшатувчи, ва илгарилаб кетувчи қудуқлар, сувни пасайтирувчи қудуқлар ва бошқа дренаж қурилмалари қуриладиган ер ости кон лаҳимларидан (шахта, ствол, штольнялар, штреклар ва квершлаглар) фойдаланиб дренаж тизимини яратишни назарда тутади. Ер ости сувлари барча дренаж қурилмалардан кон лаҳимларига келиб тушади ва марказлашган ҳолда юзага, карьер майдонининг ташқарисига тортиб олинади.
Ер юзасидан олдинги ер ости дренаж тизими қуйидаги афзалликларга эга: унинг заиф кириб борадиган тоғ жинслари дренажи учун қўлланилиши (фильтрация коэффициенти 1…3 м/сут паст);дренажнинг марказлашганлиги ва ишончлилиги; карьердан сув чиқарилишини рад этиш имконияти; анча паст фойдаланув қиймати.
Шу билан бирга, тизим баъзи камчиликларга ҳам эга: катта ҳажмдаги кон ишлари ва уларнинг юқори қиймати; мураккаб кон-геологик шароитларда дренаж лаҳимларининг турғунлигини сақлаб турганда уларнинг асоратлари пайдо бўлиш имконияти.

Download 0,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish