Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги навоий кон-металлургия комбинати



Download 0,91 Mb.
bet38/56
Sana04.06.2022
Hajmi0,91 Mb.
#636636
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   56
Bog'liq
Geomexanika

5.1-расм.Карьерлардаги қияликлар ҳолатини бошқариш схемаси
4/° 42" 63е 44* 45е46°47в



5.2-расм. Қоплама ҳажмининг карьер ва бурчак чуқурлигига боғлиқлиги
(Э. Л. Галустьян бўйича)


Қияликлар ҳолатини бошқариш муҳандислик усулларининг мақсади – поғоналар ва бортларнинг лойиҳавий параметрларини уларни механикавий мустаҳкамлаш, массивдаги тоғ жинсларининг табиий мустаҳкамлигини сақлаш ёки ошириш йўли билан сақлашдан иборатдир.
Деформацияланадиган қияликларни механикавий усулда мустаҳкамлагнинг моҳияти –тоғ жинслари массивининг маълум қисмида унда силжувчан деформацияларнинг бузилишининг ривожланишига тўсиқлик қилувчи бундай кучланган ҳолатини ҳосил қилишдан иборат. Мустаҳкамловчи кўчкига қарши конструкциялар ва иншоотлар бузилиш призмаси босимини такрорлаб, уни сирпаниш юзасини шакллантириш зонасидан ташқарида турган массив соҳасига узатади.
Қозиқлар, шпоналар, штангалар (анкерлар) ва эгилувчан тросли оғирликлар, ҳимоя (изоляцияловчи) қопламалар ва деворлар, тиргакти деворлар ва контрфорслар ёрдамида амалга оширилади. Ушбу конструкциялар ва иншоотларнинг ишончли ишлашига, агар силжувчан деформацияларни шакллантириш зонасининг ортида тоғ жинслари массивининг мустаҳкам қисми етарли бўлсагина эришиш мумкин.
Тоғ жинслари массивини мустаҳкамлаш – бу қияликни ташкил этувчи тоғ жинсларининг физика-механикавий ва фильтрацион хусусиятларини сунъий, мустаҳкамлаш, яхшилашдан иборат. ёриқсимон тоғ жинсларидаги бузилган тузилмали алоқаларни тиклаш ёуи юмшоқ чўкиндилардаги янги қўшимча алоқаларни ҳосил қилиш учун карьер участкасининг муҳандис-геологик шароитларга қараб,қуйидаги мустаҳкамлаш усуллари қўлланилади: цементлаш, силикатлаш ёки массивга бошқа мустаҳкамловчи эритмаларни, электросиликатизацияни, электрокимёвий ва термик ишлов беришни ҳайдаб кириш, жинсларни портлатиш энергияси билан зичлаштириш. Поғоналар турғунлигини сунъий сақлаб туришнинг мақсадга мувофиқлиги техник-иқтисодий ҳисоблар, билан аниқланади, уларнинг асосий кўрсатгичларига – очиқни қисқартириш ҳажми, унинг қиймати ва кўчкига қарши тадбирларга сарфланадиган харажатларнинг қиймати киради. Қияликларни сунъий мустаҳкамлаш харажатларини бортни қўшимча тезланиши харажатлари билан таққослаш йўли билан қияликларни ҳимоя қилиш чораларининг мақсадга мувофиқлиги белгиланади.
Муҳандислик чоралари, агар йирик техник бузилишларчўзиқлигининг, ёриқлар, тоғ жинслари массиви қатламнишининг йўналиги 45° кам бўлган бурчак остида поғоналар қияликлари чўзиқлиги йўналиши билан кесишганда; тоғ жинсларининг, тектоник синиқлар ва катта амплитудали қатламлар силжиши бўйича шамоллашиги мойил бўлган интенсив ёриқлилик зоналарида; ишлов берилган бўшлиқ томонга 20...30° бурчак остида тушадиган тоғ жинслари массивининг ноқулай мўлжалланган қатламлилиги зоналарида; чуқур горизонтларда ишлаганда бортнинг қўйилишини амалга ошириш имконияти бўлмаганда қўлланилади.
Карьер бортлари ва поғоналарини мустаҳкамлаш бўйича лойиҳа таркиби қуйидагиларни, яъни: геологик-разведка ишлари ва муҳандис-геологик қидирувларбошланғич маълумотларини; мустаҳкамлаш ишлири участкаларида борт турғунлигининг ҳисоблари; қияликлардаги тоғ жинсларини мустаҳкамлаш ва изоляциялаш; қияликларни мустаҳкамлаш паспорти; мустаҳкамлаш бўйича техник-истисодий ҳисоб-китоблар ва қиёсий вариантлар киради.
Қияликларни мустаҳкамлаш бўйича муҳандислик усулларини баҳолаганда қийматий кўрсатгичлар ва қурилиш ишларининг муддатлари муҳим саналади. Қияликларни мустаҳкамлаш усуллари вариантлари:иқтисодий мақсадга мувофиқлик; кўчкига қарши конструкция учун харажатлар; материаллар харажатлари; мустаҳкамлангмана қияликнинг туриш вақтига боғлиқ бўлган қурилиш муддати; конструкцияларининг чидамлилиги.

2. Кон ишларини манёврлаш.


Қияликлар турғунлигини кон ишлари билан манёврлаш йўли билан бошқариш, агар поғона баландлиги ва бурчагини тузатиш қияликлар деформацияларини бартараф этиш борасида исталган нажижага эришиш имконини бермаса ёки устки горизонтларда бортнинг бузилишига ва очиқ ишлари ҳажмини оширишга олиб келганда қўлланилади.
Кон ишлари билан манёврлаш конларни қазиш технологик схемасининг поғоналар ва бортларнинг ҳақиқий турғунлиги билан узвий ўзаро боғлиқлигидан иборат. Кон ишлари билан бутун кон доирасида ёки унинг бир қисмида манёврланади.Кон ишлари билан манёврлаш қуйидаги технологик усулларни ўз ичига олади: конга ишлов бериш навбатига риоя қилиш, тоғ жинслари фронтини суриш йўналишини ўзгартириш, поғоналар параметрларини ўзгартириш. Бу усулда тоғ жинслари массивининг геологик тузилиши, тузилиши ва физика-механикавий хусусиятлари ҳақидаги маълумотлардан фойдаланилади, бу маълумотлар асосида эса поғоналар ва бортлар қияликларининг турғунлиги ҳисобланади, ҳамда карьер майдонини алоҳида ўйиш блокларига ажратиб ва уларда тоғ ишларининг сурилиш йўналишини кўрсатган ҳолда, карьер майдонининг технологик харитаси тузилади. Бунда блокларга ишлов бериш календар режаси карьерни ривожлантириш бўйича ҳар бир лойиҳалаштириш даврининг режалагтирилаётган ҳажмларини боғлаб туради.
Қопламали қазилмаларнинг жйлашувига муҳим эътибор қаратилади, карьер мавжуд бўлган бутун муддат давомида ташқи қоплама қазилмаларидан авариясиз фойдаланишни таъминлаш учун, уларни массивда анча юқори турғунликдаги жинслар билан жойлаштирилади.
Стационар ички съездлар жойлашуви танланганда қатламлари тушадиган массив участкалари ва у томонга сусайиш юзаларидан фойдаланишга интилинади.
Карьер майдонига ишлов бериш унинг ноқулай шароитли қисми қазилиб бошланади, сўнгра эса қияликларнинг туриш вақтини қисқартириш учун, заиф литологик фарқлардан иборат ва тузилиш заифликларига эга бўлган массив ўзлаштирилади.
Кон ишлари билан манёврлаш орқали қияликлар турғунлигини бошқариш усулини қўллаш мульдасимон қатламларга ишлов берилганда мақсадга мувофиқроқ бўлади.
Мульдасимон конларни қазиш усули ва очиш схемаси мульда тоғ жинслари қатламларининг чўзилиш ўлчамлари, шакли ва шароитларига қараб танланади. Шундай қилиб, мульда қанотларидан унинг қулфигача икки карьер билан кон ишлари фронти ривожлантирилганда бошланғич даврда ишлаб чиқариш қувватларини тезроқ ўзлаштириш ва қолпаманинг минимал эксплуатацион коэффициентига эришиш мумкин.
Конларни қияликларнинг ҳолатини ҳисбга олиб очиш, унинг минимал қурилиш муддатларига эришишни, кон-капитал қопламанинг лойиҳавий ҳажмларини, карьерни белгиланган муддада ҳисоблиишлаб чиқариш унумдорлиги билан фойдаланиш учун ишга туширилишини, конга ишлов бериш охиригача қопламанинг оптимал коэффициентини таъминлайди.
Конни очиш схемаси ва қазиш тизими танланганда чўзилманиннг нишаблик бурчаги қияликларнинг турғунлигига ҳал қилувчи таъсир кўрсатади.
Қатламларнинг горизонтал ётиши (0 дан 5°гача) қияликларнинг турғунлигига сезиларли даражада таъсир кўрсатмайди. Бундай ҳолатда поғонанинг (бортнинг) параметрларини экскаваторлар билан тартибга солиш мақсадга мувофиқ саналади.
Қатламлар қиялама ётганда (қиялик бурчаги 6 дан 15°гача) қатламлар кўпинча йиқилиш йўналиши бўйича қазилади, бу эса қияликларнинг деформацияланиш ҳолатлари сонини пасайтиради. Бироқ транспортсиз тизими бўйича қазилганда, ичқи ағдармалар турғунлиги шароитларини ёмонлаштиради, қоплама қувватининг ошиши эса поғонадар баландлигининг ёки уларнинг сонининг ошишига олиб келади. Шунинг учун бундай ҳолатда қопламани ағдармага комбинацияланган ташиш тизими жорий этилади.
Қиялама жойлашган конларни уларни тиклаш йўналиши бўйича қазиш, жинсларнинг қатламланиши бўйича шаклланадиган сирпаниш юзаси бўйлаб кўчкиларнинг юзага келиш эҳтимолини оширади. Қияликлар деформацияларини бартараф этиш учун, параметрлари поғона ёки бортнинг кўчкили қисмининг силжиш кучини ҳисобга олган ҳолда ҳисоблаш йўли билан вақтинчалик контрфорс ўрнатилади
Ноқулай мўлжалланган заифлашиш юзаларига нисбатан фронтини яорим доирага ёки диагонал кўчириш томонига параллел сурилишидан манёврланиши туфайлиҚияликлар деформацияларини камайтириш мақсадида кон ишлари фронти йўналишини 0 дан 180°гача ўзгартириш мумкин.


Ишлар фронтини суриш йўналишини оқилона ўзгартириш карьер майдонининг муҳандис-геологик районланиши, конлардан фойдаланиш жараёнида тоғ жинсларининг жойлашишини аниқлаштириш ва бортлар турғунлиги ҳисоблари асосида аниқланади.
Қияликлар турғунлиги, поғоналар ва бортлар параметрларини ўзгартириб, қияликлар ва поғоналарнинг қияланиш баландлигини тартибга солиш ҳисобига бошқарилади.



Download 0,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish