Ўзбекистон Республикаси олий ва Ўрта махсус таълим Вазирлиги Наманган муҳандислик-қурилиш иститути


Бино конструкцияларини ҳақиқий ўлчамлари ва юкланиш ҳолатида қайта ҳисоблаш



Download 1,21 Mb.
bet61/66
Sana21.02.2022
Hajmi1,21 Mb.
#46628
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   66
Bog'liq
BITB Maruza(1)

14.2. Бино конструкцияларини ҳақиқий ўлчамлари ва юкланиш ҳолатида қайта ҳисоблаш


  • Конструкцияни махсус текширув ишларидан олинган натижалар асосида ҳақиқий кўрсаткичлари бўйича қайта ҳисоблаб бинонинг юк кўтариш қобилиятини ва эксплуатацион яроқлилигини баҳолаш учун бажарилиб, кучланиш, деформация ва турли юклар остида юк кўтарувчи конструкция аниқланади.

  • Бинонинг яроқлилигини якуний баҳолаш учун чегаравий ҳолатлар бўйича ҳисоблаш усулларига мос равишда бажарилади. Бундай қайта ҳисоблаш натижасида ички кучларнинг, деформацияларнинг ва конструкцияларда кўчишларнинг дастлабки ҳолатга нисбатан ортиши аниқланади.

  • Қайта ҳисоблаш, заминнинг нотекис чўкиши натижасида ҳисобий схемадаги реал ўзгаришларни ва натижада кучларнинг қайта тақсимланишини, қўшни элементлар ўртасидаги деформацияланиш фарқларини, материалларнинг деформацияланишини, дефектларда, конструктив ва таркибий бир жинсли бўлмаган жойларда кучланиш концентрацияларини ҳисобга олган ҳолда олиб борилади.

  • Қайта ҳисоблашда конструктив элементларнинг ҳақиқий параметрлари ва материалларнинг ўша пайтдаги физик-механик хусусиятлари қабул қилинади.

  • Ҳисоблаш учун конструктив элементлар геометриясининг ҳақиқий параметрлари, юклар ва материалларнинг реал физик-механик тафсилотлари қабул қилинади.

  • Таъкидлаш жоизки, қурилиш конструкцияларини ҳисоблашнинг мавжуд чегаравий ҳолатлар усули эҳтимолий ёндошувга асосланган бўлсада, ҳисоблаш таркиби ва якуний натижалар бўйича у детерминистик қаралади. Ҳатто бинонинг бир хилдаги юк кўтарувчи конструкциялари, амалдаги меъёрлар асосида ҳисобланган бўлишига қарамай, турли даражадаги ишдан чиқмаслик эҳтимолиллигига эга бўлиши мумкин. Баъзи маълумотлар зарурий эҳтимолий асосларсиз қабул қилинади. Бу ҳолат ишончлилик ва умрбоқийликка ҳисоблашда эҳтимолий усулларга ўтишда объектив тўсиқ ҳисобланади. Бу соҳада кўп нарса кузатув-текширув ишларига, хусусан, олинган маълумотларни тўғри қайта ишлаш ва таҳлил қилишга боғлиқдир.

  • Текширув ишлари натижасида олинган маълумотлар ёрдамида конструкцияни қайта ҳисоблаш аналитик схемага эга бўлиб, бунда турли шикастланганлик ва хавфлийлик даражасига эга бўлган реал конструкциялар ва уларнинг ҳисобий параметрлардан аниқ четлашганлик ҳолатлари иштирок этади. Демак, текширилган конструкцияни реал ҳолатда қайта ҳисоблаш нафақат бино ҳолатини сонли баҳолаш воситаси сифатида, балки реал конструкцияларни ҳақиқий ҳолати бўйича ҳисоблашда эҳтимолий ёндошув усулларини ривожлантириш имкониятини яратади. Шунинг учун, қайта ҳисоблаш пайтида юк кўтарувчи элементларнинг текшириш даврига нисбатан ишончлилигини баҳолаш мақсадга мувофиқдир.

  • Бундай қайта ҳисоблаш усули статистик моделлаштириш принципига асосланган бўлиши мумкин. Бу ҳолда ечим қуйидаги кетма-кетликда амалга оширилади:

    • Билвосита (асбоблар ёрдамида) текширув натижаларини статистик қайта ишлашда ҳақиқий параметрларнинг тасодифий қийматларини эмпирик тақсимотининг к-тартибли моментлари аниқланади;

    • Чегаравий ҳолат критерияси, масалан, юк кўтариш қобилияти бўйича статистик синовлар ўтказилади. Ҳар бир ўтказилаётган синовлар амалдаги меъёрлар асосида юк кўтарувчи элементни детерминистик формулалар ёрдамида ҳисоблаш орқали бажарилади. Статистик моделлаштириш усулига асосан ҳисоблаш учун ҳақиқий параметрлар қабул қилинади (худди тасодифий ҳодисаларни бирор бир аниқ тақсимот қонунига бўйсуниши каби);

    • Статистик синовлар натижаси юк кўтариш эҳтимоли бирор тақсимот қонунига мос келувчи тақсимот зичлигини беради;

    • Ҳисоблаш натижасида ташқи кучлар таъсиридаги ички кучларнинг гистограммаси қурилади, масалан, хавфли кесимда доимий юклардан, таянчларнинг нотекис чўкишидан ва бу таъсирларнинг эҳтимолийлигини ҳисобга олган ҳолда эгувчи моментнинг тақсимланиши аниқланади;

    • Ички кучларнинг якуний тақсимот зичлигини аниқлаш мақсадида статистик синовлар ўтказилади;

    • Юк кўтариш берилган интервалда эканлиги, кучлар эса бу интервалдаги юк кўтариш қобилиятининг ўртача қийматидан ошганлигидан дарак берувчи, тасодифий ҳодисаларнинг шартли йиғиндиси сифатида ишдан чиқиш эҳтимоли Pi аниқланади. Қуйилган масала ЭҲМда махсус дастурларда ёрдамида амалга оширилади;

    • Хавфли кесим бўйича, текшириш вақтига нисбатан юк кўтарувчи элементнинг Fi ишончлилиги аниқланади;

    • (1)

    • Юк кўтариш қобилияти бўйича бинонинг ишончлилиги Fn қабул қилинган талаблар, масалан, барча юк кўтарувчи элементлар n нинг ишдан чиқмаслик эҳтимоли бўйича аниқланади

    • (2)

    • Юқорида келтирилган конструкцияни ишончлиликка ҳисоблашнинг кетма-кетлиги бошланғич меъёрий ишончлилиги аниқ бўлган конструкциялар учун қўлланилиши мумкин. Бошланғич ишончлилик кўрсаткичи эса бир типдаги биноларни текшириш натижаларини жамлаган ҳолда, тармоқ меъёрий-техник ҳужжатлари доирасида белгиланиши керак. Шундай қилиб, бугунги кунда конструкцияни ҳисоблашга эҳтимолий ёндошув схемаси маълумотлар етишмаслиги учун чегараланган бўлади. Ҳисоблашда эҳтимолий ёндошув эса эксплуатациядаги биноларни техник ҳолатини баҳолашда объектив ҳисобланади. Амалиётда эса конструкциянинг ҳақиқий кўрсаткичлари қайта ҳисоблаш бўйича якуний кўрсаткич сифатида юк кўтариш қобилияти қуйидаги тенгсизликка мос равишда ҳисобланади

    • (3)

    • бу ерда Ф- кесим юзасининг геометрик тафсилотлари ва материалнинг мустаҳкамлик параметрларини ифодаловчи юк кўтариш қобилияти;

    • Np –мос равишдаги коэффициентлари билан қабул қилинган юкланиш ва юклар йиғиндисидан иборат ҳисобий ташқи куч.



    • Download 1,21 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   66




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling

    kiriting | ro'yxatdan o'tish
        Bosh sahifa
    юртда тантана
    Боғда битган
    Бугун юртда
    Эшитганлар жилманглар
    Эшитмадим деманглар
    битган бодомлар
    Yangiariq tumani
    qitish marakazi
    Raqamli texnologiyalar
    ilishida muhokamadan
    tasdiqqa tavsiya
    tavsiya etilgan
    iqtisodiyot kafedrasi
    steiermarkischen landesregierung
    asarlaringizni yuboring
    o'zingizning asarlaringizni
    Iltimos faqat
    faqat o'zingizning
    steierm rkischen
    landesregierung fachabteilung
    rkischen landesregierung
    hamshira loyihasi
    loyihasi mavsum
    faolyatining oqibatlari
    asosiy adabiyotlar
    fakulteti ahborot
    ahborot havfsizligi
    havfsizligi kafedrasi
    fanidan bo’yicha
    fakulteti iqtisodiyot
    boshqaruv fakulteti
    chiqarishda boshqaruv
    ishlab chiqarishda
    iqtisodiyot fakultet
    multiservis tarmoqlari
    fanidan asosiy
    Uzbek fanidan
    mavzulari potok
    asosidagi multiservis
    'aliyyil a'ziym
    billahil 'aliyyil
    illaa billahil
    quvvata illaa
    falah' deganida
    Kompyuter savodxonligi
    bo’yicha mustaqil
    'alal falah'
    Hayya 'alal
    'alas soloh
    Hayya 'alas
    mavsum boyicha


    yuklab olish