Бино конструкцияларини ҳақиқий ўлчамлари ва юкланиш ҳолатида қайта ҳисоблаш
14.1. Бино конструкцияларининг техник холати бўйича якуний хулоса тузиш
Текшириш бўйича қилинган ишларнинг тўла цикли тутагандан сўнг кўрилаётган объект бино ва иншоотларнинг техник холати ҳақида хулоса тузилади. Хулоса қуйидагилардан иборат бўлиши лозим:
Санаб ўтилган пунктлардан энг асосийси 7- пунктдир.
Конструкциянинг хусусий оғирлигидан тушадиган доимий юклар, элементнинг зичлиги ва ҳақиқий ўлчамларини аниқлаш асосида ўрнатилиши лозим. Пўлат ва оғир бетон учун зичлик маълумотномалар ёрдамида ўрнатилади. Намуналарнинг зичлиги орқали хусусий оғирликни топиб, юкни аниқлаш усули ва ҳажмини ҳисоблаб зичлик аниқланади. Бу эса, дастлабки маълумот бўлиб, ҳақиқий юк шу орқали топилади. Вақтинчалик, узоқ муддатли юкларни меъёрлар ва паспорт маълумотларида ёки ишчи чизмаларда, улар бўлмаганда эса ўлчамли чизмалардан фойдаланиб топилади. Эксплуатация қилинаётган объектлардаги вақтинчалик ва қисқа муддатли таьсир этувчи юкларни аниқлаш учун меъёрий ёки паспортдаги маълумотлардан фойдаланиш лозим, аммо бунда ҳақиқий тавсифлар ва катталикларни ҳисобга олишга йўл қўйилади. Бино ва иншоотларнинг текширилаётган қурилиш конструкцияларини текширув хисоби 2 босқич бўлиш мумкин:
Айрим элементларнинг юк кўтариш қобилияти II-гуруҳ чегаравий холат бўйича хисоблаш.
2. Конструкцияларда ташқи юклардан бўладиган кучланишни ва реконструкциялаш учун бўлган лойиха вазифасига тегишли таъсирларни аниқлаш.
Конструкцияларни ҳисоблаб, текширилиши зарур бўлганлар ичида икки гуруҳни ажратиш мақсадга мувофиқдир:
Текширув натижаларини қайта ишлаш жараёнида конструкция материалларининг лойиҳада берилган ва синов вақтида олинган мустахкамлик тафсилот натижалари.
Бино ва иншоотларнинг техник холати ҳақидаги хулоса объектнинг қурилиш қисмини реконструкциялашнинг мақсадга мувофиқлиги ҳақидаги дастлабки қарор учуи асос бўлиб хизмат қилади.