Арматуранинг бетон билан тишлашувининг коррозиядан бузилишини бетон юзасини тақиллатиб аниқлаш мумкин, бунда товуш ғовак борлигидан далолат беради. Бўйлама дарзлар конструкцияни 300°С дан кўпроқ ҳароратда доимий қизиган шароитда экспулатация қилинганда ёки ёнғин таъсиридан кейин ҳароратнинг зўриқишидан келиб чиқиши мумкин.
Қуйида бинонинг турли қисмларида қўлланилувчи темирбетон конструкцияларда учрайдиган турли хилдаги дарзлар, уларнинг ўлчамларига нисбатан тафсилотлари ҳамда нормал ишлаш шароитига кўрсатадиган таъсирлари жадваллар ва расмлар кетма кетлигида келтирилади (4-10 жадваллар ва 3-9 расмлар).
Дарзлар турининг рақами
|
Очилиш кенглиги ва нормал ишлаш жараёнидаги тафсилоти
|
Очилиш кенглиги ва нормал ишлаш жараёнидан четлашган ҳолатдаги тафсилоти
|
Нормал ишлаш жараёнидан четлашиш сабаблари
|
1
|
0.3 мм гача бўлган толасимон дарзлар
|
0.3 мм дан ортиқ
|
Арматураларнинг силжиши натижасида ҳимоя қатламнинг қалинлашиши. Сезиларли даражадаги юкланиш (2-3 турдаги дарзлар мавжуд бўлганда).
|
2
|
0.4 мм гача очилиш. Ўрта қисмида кам миқдордаги дарзлар
|
0.4 мм дан ортиқ
|
Юкланиш ҳолатида. Арматураларнинг силжиши натижасида ҳимоя қатламнинг қалинлашиши. Сезиларли даражадаги юкланиш кўзга илғанадиган эгилиш ва дарзлар ҳамда 3-тур дарзлар натижасида юзага келади (бундай шикастланиш ҳолати авария ҳолатидан дарак беради).
|
3
|
0.2 мм гача очилиш. Оралиқнинг ўрта қисмида кам миқдордаги дарзлар
|
0.2 мм дан ортиқ
|
Тайёрлаш жараёнида арматураларни етарли даражада тортилмаслиги.
Сезиларли даражадаги юкланиш кўзга илғанадиган эгилиш ва дарзлар ҳамда 2-тур дарзлар натижасида юзага келади (бундай шикастланиш ҳолати авария ҳолатидан дарак бериши мумкин).
|
4
|
Мавжуд эмас
|
Фақат ташқарида ёки ташқи ва ички қирраларда бўлиши мумкин.
|
Оралиқ бўйича четки плиталарда, уларнинг стропил конструкциялар билан биргаликда ишлаши натижасида. Анкерлаш зонасининг тортилган арматурани қуйиш режимининг бузилишидан кенгайиши. Юкланиш ҳолатда.
|
5
|
Мавжуд эмас
|
4-турдаги дарзнинг пайдо бўлишидан кейин Қовурға қиррасида пайдо бўлади.
|
Бўйлама қирранинг буралиши (масалан, стропила конструкциясининг ишига плитанинг ҳам киритилиши ҳисобига, бунда 6-турдаги дарзлар пайдо бўлади). Тортқининг қуйилиши режимининг бузилиши.
Юкланиш ҳолатда. Дефект авария ҳолатидан дарак бериши мумкин.
|
6
|
Ёнбош қиррасининг пастки бурчагида 0.3 мм гача. Юқориги бурчакда 0.5 мм гача. Плита бурчакларида толасимон дарзлар 0.1 мм гача.
|
Дарларнинг очилиш нормал иш шароитидагидан катта.
|
Стропила конструкциясининг плита билан биргаликда ишлаши ҳисобига оралиқ бўйича четки плиталарда эҳтимоли катта
|
7
|
Мавжуд эмас
|
Толасимон дарзлар
|
Тортилган арматурани бушатишда бетоннинг уқаланиши. 4-турдаги дарзларнинг пайдо бўлиши билан юзага келиши мумкин (авария ҳолатидан дарак бериши мумкин)
|
8
|
Мавжуд эмас
|
Толасимон дарзлар
|
Кўндаланг қирраларда арматуралар анкеровкаси бузилган (авария ҳолатидан дарак бериши мумкин)
|