2. Жавобгарликни суғурта қилишнинг ижтимоий-иқтисодий аҳамияти
Аҳолининг мушкул аҳволга тушиб қолган турли гуруҳларини моддий таъминлаш мақсадида ташкил қилинадиган жамғармаларнинг шаклланиши ва сарфланишига ёрдам берувчи ижтимоий муносабатлар аҳолини ижтимоий муҳафаза қилиш тизими ҳисобланиб, бозор шароитларида ҳам ижтимоий суғурта, ҳам тижорат суғуртага асосланиши лозим.16
Жамоавий ишлаб чиқаришнинг хавфли туси, маълумки, бизнеснинг барча соҳалари ва кўринишларида намоён бўлиб, иқтисодий субъектлар ва жисмоний шахслар ҳаёт фаолиятига доимий хавф солувчи, уларга моддий, молиявий ва шахсий зарар етказадиган омил ҳисобланади. Бунда айбдор томон, қонунчиликка мувофиқ, учинчи шахсга етказилган зарарни тўлиқ қоплаши лозим. Фуқаровий суғурталаш ана шу мажбуриятни суғурта компанияси зиммасига юклатиш ва айбдор томонни қўйилаётган даъвордан ҳалос қилиш имконини беради.
19-асрда саноат миқёсидаги ишлаб чиқариш жараёнларининг шиддатли ривожланиши фуқаровий жавобгарликни суғурта қилиш суғурта фаолиятидаги мустақил соҳа сифатида юзага келишиучун тарихий дастлабки шарт бўлиб хизмат қилди. Саноат революцияси шароитларида ишлаб чиқариш кенг кўламда кенгайиб борди, унга аҳолининг кенг қатламлари жалб қилинди, ишлаб чиқариш жараёни механизатсиялаштирилди ва транспорт соҳаси тезкор ривожланди. Шу билан бирга, ишчиларнинг шикастланиши, жароҳатланиши, иш жойидаги ўлим каби нохуш ҳодисалар сони кўпайиб борди.
Буларнинг ҳаммаси фуқаровий жавобгарлик тўғрисидаги қонунлар ишлаб чиқишилишига туртки бўлиб хизмат қилди. Масалан, 1871 йил Германияда саноат жавобгарлигини суғурта қилиш пайдо бўлди, кейинроқ эса бошқа кўпгина мамлакатлар қонунчилигида ҳам тадбиркорларнинг айрим тоифалари учун ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни фуқаровий суғурта қилиш мажбурий эканлиги қайд этилди. Бунда етказилган зарарда айбдор бўлган шахслар бўлмаганида ҳам суғурта пули тўланиши белгилаб қўйилди. Бу ҳолатлар тадбиркорларнинг фуқаровий суғурта қилинишлари учун туртки бўлиб хизмат қилди.
Тадбиркорлар шикаст еган ёки жиддий жароҳатланган ишчиларга йирик суммаларни тўлашдан кўра, суғурта жамиятига муайян миқдорда суғурта бадалларини тўлаб борилишини афзал кўрдилар, натижада иқтисодий ҳолатларига жиддий зиёнлар етказилишини олдини олдилар.
Карл Готлоб Молт (Германия) жавобгарликни суғурта қилиш тармоғининг асосчиси ҳисобланади. У томонидан 1875 йилда ташкил этилган “Умумгермания суғурта иттифоқи” компанияси биринчи бўлиб фабрикантларнинг хавфлар бўйича жавобгарликларини қабул қила бошлаган ва айнан у бахтсиз ҳодиса ва жавобгарлик хавфи ўртасидаги фарқни белгилаб берган.
Жавобгарлик хавфи-юридик ва жисмоний шахсларнинг учинчи шахслар ҳаёти, соғлиғи, мулки ва бошқа манфаатларига зарар етказилишига олиб келган ҳаракатлари учун пуллик мажбуриятларидир.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексида қайд этилганки, фуқаронинг шахсига ёки мол-мулкига етказилган зарар, шунингдек юридик шахсга етказилган зарар, шу жумладан бой берилган фойда зарарни етказган шахс томонидан тўлиқ ҳажмда қопланиши лозим.
Зарар деганда “қонун томонидан ҳимоя қилинадиган исталган моддий ёки номоддий бойликларнинг камайтирилиши” деб тушунилади. Фуқаро, ташкилот ёки мулкини йўқ қилиш ёки бузиш ёҳуд яроқсиз ҳолатга келтириш мулкка зарар етказиш деб ҳисобланади. Жисмоний шахсни меҳнат лаёқатининг пасайиши ёки йўқотилишига ёхуд ўлимига сабаб бўлувчи тан жароҳати ёки унинг соғлиғига бошқа шикастлар етказиш шахсга зарар етказиш деб ҳисолабнади.
Фуқаровий жавобгарлик - қонунда тутилган давлат мажбурияти чораси бўлиб, жабрланувчи (учинчи) шахснинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш, унинг манфаатларини қоидабузар ҳисобига қониқтиришдан иборатдир. Фуқаровий жавобгарлик тасофидий ва компенсатсион тусга эга-қасдддан (атайлаб) зарар етказмаган шахс жабрланувчига етказилган зарарни қонунга мувофиқ қоплаб бериши шарт. Суғурта шартномаси тузилганида бу мажбурият суғурта қилувчи зиммасига юклатилади ва, натижада, суғурта қилинувчи ўз мажбуриятларидан озод бўлади.
Фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш билан бўлган ҳолатдаги каби, дуч келиши мумкин бўлган рисклар сони чексиздир. Қуйида уларнинг айримларини келтириб ўтамиз:
-Сюрвеер мижозга нуқсонларга эга бўлган кўчмас мулк ҳарид қилинишига олиб келган хулоса берган.
-бухгалтернинг ҳисоб-китобларда хатога йўл қўйиши ҳеч қандай қимматга эга бўлмаган акциялар ҳарид қилинишига олиб келган.
-дорихоначи дорини нотўғри тайёрлаган.
-адвокат молиявий йўқотишларга олиб келадиган нотўғри маслаҳат берган.
-суғурта брокери суғурта қоплами мавжудлигини тасдиқлаши, лекин уни ҳужжатлар билан расмийлаштиришни ёддан чиқариши мумкин.17
Бу суғурта бозорининг ўзига хос сегменти бўлиб, кам сонли суғурта қилувчиларгина бундай рисклар билан ишлайди, чунки даъволар юзага келиш эҳтимоли жуда юқори.
Маълумки, фуқаро ўзи етказган зарар учун жиноий, фуқаровий ва маъмирий жавобгарликка тортилиши мумкин. Жиноий жавобгарликнинг мақсади-онгли равишда жиноят ёки ҳуқуқбузарлик содир этган шахсни жазолашдан иборат. Фуқаровий жавобгарликнинг мақсади эса – қасддан эмас (онгсиз равишда) содир этилган зарарни қоплаб бериш.
Фуқаровий жавобгарликнинг мақсади - онгли равишда ижтимоий хавфнинг интизомий ножўя даражасидан юқори, лекин жиноятдан пастроқ бўлган маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этган шахсни жазолашдан иборат. Жиноий ва маъмурий жавобгарликлар суғурта объекти бўла олмайдилар. Фақатгина фуқаровий жавобгарлик суғурта қилиниши мумкин, чунки у тасодифий, қасддан эмас тусга эга бўлиб, фуқаро томонидан учинчи шахсга эҳтимолий зарар етазилгани тўғрисида маълумотлар бўлиши мумкин. Ундан ташқари, жиноий ва маъмурий жавобгарликлардан фарқли ўлароқ, фуқаровий жавобгарликка нафақат жисмоний шахслар, балки юридик шахслар ҳам тортилиши мумкин.
Қонунчилик базасидан келиб чиққан ҳолда суғуртанинг ушбу тармоғининг ижтимоий-иқтисодий аҳамияти:
-суғурта қилинувчини учинчи томонга зарар етказгани натижасида унга нисбатан зарарни қоплаш бўйича қўйилган фуқаровий-ҳуқуқий даъводан ҳимоя қилиш;
-айбдор томонда етказилган зарарни қоплаш учун маблағ мавжуд бўлмаганида учинчи шахсларнинг манфаатларини ҳимоя қилишдан иборат.
Фуқаровий жавобгарлик суғуртасининг икки томонли бўлиши қуйидаги иккита сабаб билан шартланган:
-техник революция сабабли ишлаб чиқаришда бахтсиз ҳодисаларни олдини олишдек ижтимоий вазифани ҳал қилишнинг тарихий объектив дастлабки шартлари мавжудлиги;
-суғурта муносабатларининг моҳияти.
Do'stlaringiz bilan baham: |