Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик-технология институти “бухгалтерия ҳисоби ва аудит”


-жадвал Фуқаровий жавобгарликни суғурта қилишнинг ўзига хос хусусиятлари



Download 5,04 Mb.
bet51/284
Sana08.11.2022
Hajmi5,04 Mb.
#862631
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   284
Bog'liq
СУГУРТА ИШИ УУМ 2022 кирилл

1-жадвал
Фуқаровий жавобгарликни суғурта қилишнинг ўзига хос хусусиятлари



т/р

Ўзига хос хусусиятлари

Мазмуни

1.

Суғурта объектининг хусусиятлари

Қонуний жавобгарликнинг иқисодий оқибатлари суғурта объекти сифатида бошқа тармоқлардаги объектлардан принципиал фарқланадилар: 1) суғурта объекти пуллик баҳога эга эмас, сабаби, суғурта қилинувчининг бошқа шахсларга етказилган зарарлар бўйича жавобгарлиги суғурта қилинади;
2) бу тоифа бирон-бир омиллар мустақил ва (шахсий суғурта иштирокчиси ёши, жинси ва б.)га боғлиқ эмас;
3) юридик-ҳуқуқий тоифага мансубдир ва
4) объектнинг тикланиши-қисмандир.

2.

Суғурта пулларини олувчилар

Фақат фуқаровий жавобгарликни суғурта қилиниши учун учинчи шахс-суғурта қилинувчининг қасддан бўлмаган ҳаракатлари туфайли зарар кўрган ва суғурта товонини олиш ҳуқуқига эга шахс қатнашади.

3.

Суғурта қилинувчиларнинг алоҳида ажратилган таркиби, контингенти

Бу хавфли объектлар (автомобиллар, ҳаво кемалари, нефтни қайта ишлаш ва кимёвий заводлардан ва ш.к.)дан фойдаланувчи юридик ва жисмоний шахслар бўлиб, ўз фаолиятлари давомида бошқа шахсларга зарар етказишларининг хавфи юқори ҳисобланади.

4.

Зарар тавсифи

Зарар ҳам моддий бойликларга, шу жумладан мулкий ҳуқуқлар бузилганида ҳам, ва номоддий бойликларга, шу жумладан шахс қадр-қимматига ҳам етказилиши мумкин.

5.

Зарар қопланишининг эквивалентлиги

Жабрланувчига зарар тўлиқ ҳажмда қопланади, яъни жавобгарлик қийматининг етказилган зарар миқдорига эквивалентлиги принципига риоя қилинади.

6.

Базавий атамалар спецификаси

Суғуртавий баҳоланиш, суғурта суммаси атамалари ва тўлиқ бўлмаган, қисман суғурта тушунчаси мавжуд эмас. “Суғурта суммаси” атамасининг ўрнига “жавобгарлик лимити” деган атама қўлланилади.

7.

Суғурта ҳодисаси юзага келишининг оқибатлари

1) суғурта ҳодисасининг ҳалокатли тарзда юзага келиши ҳам суғурта қилинувчи, ҳам суғурталовчи учун хосдир;
2) эҳтимолий зарарлар миқдори жуда катта бўлиши мумкин (масалан, экологик хавфлар суғурта қилинганида);
3) зарар етказилиши фактларини аниқлаш давомийлигининг суғурта муддатларидан чиқиб кетиши.

Шундай қилиб, жавобгарликни суғурта қилишнинг иқтисодий моҳияти суғурта қилинган шахснинг ҳаракати (ёки ҳаракатсизлиги) туфайли учинчи шахснинг соғлиғига ва ҳаётига, мулкига етказилган зарарни қоплашдан иборатдир. Жавобгарликни суғурта қилиш суғурта фаолиятининг мустақил соҳаси ҳисобланади ва маҳаллий суғурта бозори учун суғурталашнинг нисбатан янги тури деб эътирофланади.


Суғуртанинг ушбу турида суғурта объекти бўлиб суғурта қилинувчининг мулкий манфаатлари хизмат қилади. Суғурта қилинувчининг бу каби мулкий манфаатлари суғурта қилинувчиларнинг қонун бўйича жавобгарлиги (шартномавий эмас) ёки учинчи томон шахси ёки мулкига етказилган зарар бўйича шартномавий жавобгарлиги (шартномавий) юзага келиши билан боғлиқдир. Жавобгарликни суғурта қилишда суғурталовчининг жавобгарлиги бошланганлиги суғурта хавфи деб ҳисобланади. Бунда жавобгарлик суд органлари томонидан аниқланиши ёки зарар етказувчининг кўнгилли иқрори орқали белгиланиши мумкин. Мамлакатимиздаги бир қатор суғурта компаниялари суғурта ҳодисаси сифатида суғурталовчининг фақат суд органлари томонилан аниқланган жавобгарлигини тан оладилар.

Download 5,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   284




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish