Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик-технология институти “бухгалтерия ҳисоби ва аудит”


Суғуртада рискларни классификациялаш



Download 5,04 Mb.
bet29/284
Sana08.11.2022
Hajmi5,04 Mb.
#862631
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   284
Bog'liq
СУГУРТА ИШИ УУМ 2022 кирилл

3.Суғуртада рискларни классификациялаш
Рисклар тизимида молиявий рисклар алоҳида ўринга эга. Улар кўп жиҳатидан тадбиркорлик фаолияти билан ҳам боғлиқ.
Рискларни соф ва сунъий рискларга ажратамиз. Соф рискларга табиий, сиёсий, транспорт ва тижорат рискларининг бир қисми (мулкий, ишлаб чиқариш ва савдо) киради.
Сунъий рисклар тижорат рискининг бир қисми бўлган молиявий рисклар таркибида ҳисобланади.
Рисклар пайдо бўлиш сабабларига кўра табиий, экологик, сиёсий, транспорт ва тижорат рискларига бўлинади. Зилзила, сув тошқини, бўрон, чақмоқ уриши, ёнғин ва ҳар хил юқумли касалликлар табиий рисклар ҳисобланади. Атроф-муҳитни ифлосланиши билан боғлиқ рисклар экология рисклари ҳисобланади.
Сиёсий рисклар бевосита ҳукумат томонидан уруш ҳолатларини эълон қилиниши, ҳарбий ҳаракатлар, фуқаролар ғалаёнлари, иш ташлашлар, давлат тузумининг ўзгариши, қонунчилик ҳужжатларининг ўзгариши эҳтимолларини ўз ичига олади. Тижорат рисклари хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий-хўжалик фаолиятни амалга ошириш жараёнида юзага келиши билан фарақланади.
Инвестицион лойиҳаларни амлга оширишда кредит риски, операция риски, ҳуқуқий риск, мамлакат риски, трансферт риски, бозор риски, фоиз риски, ликвидлилик риски, репутатсия риски, сиёсий рисклар ва тадбиркорлик рисклари юзага келади.
Молиявий риск деганда одатда молиявий битимларни амалга оишириш (банкка маблағларни қўйиш, акциялар муомаласи ва биржа фаолияти ва ҳ.к.) чоғида вужудга келадиган рисклар тушунилади Бундай риск даромадларни ололмай қолиш ёки пулларни бой бериш билан боғлиқ бўлиб, моҳиятан алдамчидир. Шу сабабли суғуртлашга молиявий рискларнинг фақат объектив хусусиятга эга бўлган қисми, масалан суғурта қилдирувчи тадбиркорнинг шерик-ҳамкорининг банкрот бўлиб қолиш рискига оид қисми олинади.
Молиявий рискнинг яна бир тури - инвестиция рискидир. У турли хил лойиҳаларга пул маблағларини тикиш (инвестиция қилиш) хусусияти билан боғлиқ. Молия рискларини суғурталашнинг муҳим яна бир тури ишлаб чиқаришдаги узилишлар сабабли, масалан, цехда содир бўлган ёнғин туфайли кўриладиган зарадан суғурталаш ҳисобланади.
Хорижий мамлакатлар суғурталаш тажрибасида, кейинги вақтларда банк рискларини суғурталашни банклар суғурта таъминотининг умумий портфели таркибига киритилмоқда. Анаъанавий банк пакетида ҳаддан зиёд ишонч билдириш сабабидан вужудга келадиган зарарлардан, қарз олувчилар томонидан ўз мажбуриятларини бажармаслик сабабли вужудга келадиган зарарлардан суғурталаш, банк биносида сақланаётган қимматликларнинг йўқолиши ёки шикастланишидан суғурталаш, шунингдек банк мол-мулкига табиий офатлар, талофатлар ва учинчи шахсларнинг ноқонуний ҳатти-ҳаракатлари сабабли етказилган зарарларни суғуртлаш каби суғурта турлари мавжуд бўлади.
Ташқи иқтисодий амалиётлар билан боғлиқ тижорат ва сиёсий рискларининг суғуртаси ривожланган мамлакатларда ташқи иқтисодий фаолиятнинг ажралмас қисмига айланиб қолган. Сиёсий рисклар, одатда, сармоядорларининг маблағлари киритилган мамлакатда давлат сиёсатининг, қонунчиликнинг ўзгариши билан, қуролли можароларнинг вужудга келиши билан боғлиқ бўлади. Тижорат рисклари, биринчи навбатда, хорижий шерикларнинг банкрот бўлиши, тўловларнинг кечиктрилиши, товарларнинг йўлда йўқотилиши ва бошқалар билан боғлиқдир.
Тадбиркорлик рисклари суғуртаси умумиан комплекс хусусиятга эга бўлиб, суғурталашнинг барча тармоқларини ўз ичига олади. Тадбиркорлик муаммоларига бағишларган иқтисодий адабиётларда ҳозирча тадбиркорлик рискларининг тизимли таснифи яратилмаган. Бу рискларни таснифлаш учун, фикримизча, биринчи навбатда рискларни муайян гуруҳларга ажратиш имконини берадиган асосий белгиларини аниқлаб олиш зарур.
Бинобарин, рискларни қуйидагича таснифлаш мумкин:
- вужудга келиш соҳасига кўра;
- вақтга нисбатан давомийлигига кўра;
- рисклилик даражасига кўра;
- оқибатларининг хусусиятларига кўра.
Вужудга келиш соҳасига кўра тадбиркорлик рискларини ички ва ташқи турларга ажратиш мумкин. Ташқи рискларнинг вужудга келиш манбалари бўлиб тадбиркорга нисбатан ташқаридаги муҳит ҳисобланади. Тадбиркор уларга таъсир кўрсата олмайди, тадбиркор уларни фақат олдиндан таҳмин қилиши ва ўз фаолятида ҳисобга олиши мумкин.
Шундай экан, ташқи рисклар тоифасига тадбиркорнинг фаолияти билан бевосита бўлмаган рисклар киради. Гап тадбиркорлик фаолиятини тартибга солувчи қонунчиликда кўзда тутилмаган ўзгаришларнинг содир бўлиши; фаолият кўрсатилаётган мамлакатдаги сиёсий муҳитнинг нобарқарорлиги ва бошқа вазиятларга боғлиқ бўлиб, тегишли равишда тадбиркорларнинг юзага келган уруш, миллийлаштириш, иш ташлаш, иқтисодий таъқиқларнинг жорий этилиши каби сиёсий ҳодислар туфали йўқотишларига олиб келади.
Ички рискларнинг манбаи тадбиркорлик фаолиятининг ўзи билан бевосита боғлиқ бўлади. Бундай рисклар самарасиз менеджмент, хатоли маркетинг сиёсати, шунингдек ички суистеъмоллар сабабли келиб чиқади. Ички рисклар ичида энг асосийси кадрларга оид риск бўлиб, у корхона ходимларининг касб даражаси и ва характер хусусиятлари билан боғлиқдир.
Вақтга нисбатан давомийлигига кўра тадбиркорлик рискларини қисқа муддатли рискларга ва доимий рискларга ажратиш мумкин. Қисқа муддатли рисклар қаторига тадбиргаор учун муайян ва чекланган давр ичида туғиладиган хавф-хатарларни киритилади. Масалан, юкни ташиш вақтида юзага келиши эҳтимол тутиладиган транспорт риски ёки муаяйн битим бўйича тўловни амалга оширилмаслик риски шулар жумласидан.
Доимий рискларга тадбиркорлик фаолиятига мазкур географик минтақада, ёки иқтисодиётнинг муайян тармоғида бетиним равишда риск солиб турадиган хавф-рисклар киритилади. Масалан ҳуқуқий тизими мукаммал бўлмаган мамлакатда тўловни амалга оширилмай қолиш риски ёки юқори даражадаги сейсмик рискли ҳудудда биноларнинг вайрон бўлиш эҳтимоли риски шулар жумласидандир.
Рисклилик даражасини йўқотишларнинг содир бўлиши эҳтимоли ва етказилиши эҳтимол тутилган зарарнинг математик башорати деб изоҳлаш мумкин. Рисклилик даражаси кутилган йўқотишлар миқёсининг тадбиркор мол-мулкининг ҳажмига нисбатига, шунингдек ана шу йўқотишларнинг вужудга келиш эҳтимоллик даражасига боғлиқ ҳисобланади.
Даражасига кўра рисклар қуйидаги турларга бўлинади:
- йўл қўйиладиган риск, бунда режалаштирилган лойиҳани амалга ошириш чоғида фойдани тўлиқ йўқотиш риски юзага келади;
- танг аҳволга тушириб қўювчи риск, бунда олиниши кутилаётган фойдагина эмас, балки даромаднинг ҳам йўқотилши ва зарарнинг вужудга келиши мумкин бўлиб қолади.
Назорат саволлари
1. Суғурта фаолияти ва рисклар ўртасидаги боғлиқлик нималардан иборат?
2. Суғурталанадиган ва суғурталанмайдиган рисклар тўғрисида тушунча беринг.
3. Молиявий рисклар ва уларнинг турларини санаб ўтинг.
4. Сиёсий рисклар ва уларнинг турларини келтириб ўтинг.



Download 5,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   284




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish