Биринчи ҳолатда муаммо йўқ, сҳунки транспорт воситалари эгалари фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта миқдори, суғурта тарифи, мазкур суғурта турини амалга ошриш шартлари, суғурта даъволарини кўриб чиқиш тартиби ва бошқа шартлар қонунчиликка асосан ўрнатилган ва улар барча суғурта компанияларида бир хил. Шундай бўлсада, барча суғурта компанияларида турли одамлар ишлайди ва табиийки, улардаги хизмат кўрсатиш даражаси турлича.
Йирик нуфузли компаниянинг устунлиги унинг нисбатан молиявий барқарорлигидадир. Бундай компаниянинг инқирозга учрашига ишониш анча қийин. Суғурта ҳодисаси юзага келганда, агар мижоз барча ҳаракатларни тўғри амалга оширса, тўлов унга албатта таъминланади. Аммо компанияларда мижозлар портфели кам бўлса, ҳар бирининг аҳамияти суғурталовчи учун шунчалик юқори бўлади. Бу ерда, ҳар ҳолда, мижозга алоҳида эътибор билан қарашади, суғурта ҳолати юз берганда нима қилишни муфассал тушунтиришади, суғуртанинг мижозга энг мақбул вариантини танлашда кўмак беришади.
Бир нарса аниқ: суғурталанувчи ҳамкорлик қилмоқчи бўлган суғурта компанияси ҳақида ва суғурта ҳолати юз берганда нима қилишни қанчалик кўп билса, шунчалик яхши. Аммо, барибир, фикримизча, мазкур суғурта тури бўйича суғурта компаниясини танлашда қуйидагиларга эътибор қаратиш жоиз:
- компаниянинг нуфузи (обрўси). Шубҳасиз, бу омил ҳам муҳим, бироқ у суғурта компаниясини танлашда ягона омил бўлиб қолмаслиги керак.
- суғурта ҳолати юзага келганда бунга суғурта компанияси қандай муносабатда бўлади, суғурта қопламасини қанча муддатда олиш мумкин бўлади. Акс ҳолда мижоз компанияни суғурта ҳолати юзага келгани ҳақида талаб қилинувчи шаклда хабардор қилолмаслик оқибатида суғурта қопламасини ололмай қолиш ёки суғурта тўлови жуда узоқ мудатга чўзилиб кетиши сабабли ноқулай аҳволга тушиб қолиши мумкин.
- бозорда фаолият юритаётган муддат. Албатта, яхшиси суғурталовчини фуқароларга анча узоқ - тўрт - беш йилдан бери хизмат кўрсатиб келаётганини танлаш керак. Фаолият муддатининг юқорилиги компаниянинг барқарорлиги ва доимий ривожланишда эканлигини англатади.
- компания шуғулланувчи суғурта турлари. Қоида бўйича, компания қанчалик кўп суғурта турлари билан шуғулланаётган бўлса, унинг молиявий барқарорлиги ҳам шунча юқори бўлади.
- катта тўловлар. Агар компания катта қалтисликлар буйича тўловларни амалга оширган бўлса, мижозининг ФЖМС бўйича тўловларини тўлаш учун ҳам унда маблағ топилади.
Суғурта компанясининг ишончлилигини белгиловчи асосий кўрсаткич унинг тўлов қобилияти ва молиявий барқарорлиги саналади. Буни аниқлаш учун бўлажак мижоз аксарият ҳолатда компания нуфузи ва обрўси туғрисидаги тасаввур билан чекланади. Компания офисида баланс, лицензия нусхаси ва руйхатдан ўтганлик туғрисидаги гувоҳномани сўраш мумкин.
Шунингдек, активларнинг тузилиши, ўз маблағлари ва низом жамғармаси ҳажми, суғурта захираси катталиги, суғурта захираси тузилиши ва бошқа кўплаб жиҳатларни ҳам ўрганиш мумкин. Аммо улар асносида тўлов қобилияти ва молиявий барқарорликни қандай аниқлаш мумкин? Буни махсус билимларсиз аниқлаш имконсиз. Шундай экан, бу аксарият мижозлар, айниқса жисмоний шахслар учун “хитой саводхонлиги” билан баробар. Қолаверса, фақат малакали мутахассисларгина ушбу кўрсаткичларни холис баҳолаши мумкин.
Айнан шундай пайтда ёрдамга рейтинг ташкилотлари келади. Мазкур ташкилотлар уз методикаси асосида суғурта компанияларининг ишончлилигини ўрганади ва тўлов қобилиятининг у ёки бу даражасини намоён этувчи рейтинг индексларини тақдим этади. Мижоз бирор қарор қабул қилиши учун ушбу рейтингни кўриб чиқишнинг ўзи кифоя.
Таъкидлаш жоизки, суғурта компаниясининг рейтинги жуда юқори бўлмаган тақдирда ҳам, унинг рейтинг ташкилотларига ўзининг “сир пардаси” - бухгалтерия ва молиявий ҳисоботларини тақдим этишга тайёрлиги ушбу компаниянинг молиявий жиҳатдан ёмон аҳволда эмаслигини кўрсатиб беради.
Ўзбекистон Республикасининг “Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий сугурталаш тўғрисида”ги қонуни транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигининг мажбурий суғуртасини амалга ошрувчи суғурта ташкилотлари учун алоҳида суғурта захираларини шакллантириш тартибини назарда тутади.
Юқорида кўрсатилган қонуннинг 17-моддасига мувофиқ агар суғурталовчининг ушбу суғурта тури буйича даромадлари ва ҳаражатлари ўртасидаги фарқ даромадларнинг 5 фоизиидан ошса, ошган сумма кейинги йилларда суғурта қопламаларини амалга ошириш бўйича ҳаражатларни компенсация қилишга мўлжалланган захирага юналтирилади. Яъни агар суғурталовчи мажбурий суғурта бўйича даромадларнинг 5 фоизиидан ортиқ миқдорида фойда кўрса, фойданинг ушбу 5 фоизидан ортган қисми кейинги йилларда суғурта қопламаларини амалга оширишни компенсация қилишга мўлжалланган захирага юналтирилади.
Суғурта қопламаларини амалга ошириш бўйича ҳаражатларни компенсацияловчи шакллантириладиган захира, моҳиятан баркарорлаштирувчи захира бўлиб, ФЖМС буйича зарарлилик даражаси тебранишларини пасайтиришга мўлжалланган “молиявий ёстиқча” вазифасини бажаради, яъни ушбу захира ФЖМС буйича зарарлилик даражаси кескин равишда тебранган ҳолатларда суғурталовчиларнинг даромадлилигини ва тўлов қобилиятини таъминлаб беради.
2008 йилнинг декабр ойи охирларидан бошлаб Ўзбекистон Пеcпубликаси Адлия вазирлигидан 2008 йил декабрда рўйхатдан ўтган 1882-сонли “Суғурталовчиларнинг суғурта захиралари тўғрисида”ги Низом амал қила бошлади ва ушбу Низом 2006 йил 6 майда рўйхатга олинган “Суғурталовчилар томонидан суғурта заҳраларини шакллантириш тартиби шартлари тўғрисида”ги Низом ўрнига қабул қилинди.
Янги низом суғурталовчилар томонидан, хусусан ФЖМСни амалга ошрувчилар томонидан суғурта заҳирларини шакллантириш ва жойлаштириш механизмини белгилаб беради.
Шундай қилиб, ФЖМСни амалга оширувчи суғурталовчилар қуйида умумий тартибда ўрнатилган:
- ишлаб топилмаган мукофотлар захираси (ИМЗ);
- хабар қилинган, лекин баптараф қилинмаган зарарлар захираси (ХБЗ);
- содир бўлган, лекин хабар қилинмаган зарарлар захираси (ХБЕЗ) дан ташқари, кейинги йилларда ФЖМС буйича суғурта қопламаларини амалга ошириш ҳаражатларини компенсация қилишга мўлжалланган, ФЖМС бўйича барқарорлаштирувчи захирани (БЗ ФЖМС) ташкил этишлари шарт.
Юқоридаги низомга мувофиқ БЗ ФЖМС техник захиралардан бири ҳисобланиб, суғурталовчи фаолиятининг молиявий натижаси шаклланишига бевосита таъсир кўрсатади.
ФЖМС буйича барқарорлаштирувчи захирани (БЗ ФЖМС) ҳисоблаш учун ФЖМС бўйича молиявий натижа аниқланади. ФЖМС бўйича молиявий натижа ФЖМС бўйича ҳисобот давридаги даромадлари ва ҳаражатлари ўртасидаги фарқ сифатида аниқанади.
ФЖМС бўйича даромадларга ҳисобот даврида ҳисобланган суғурта мукофоти ва суғурта захиралари (ИМЗ, ХБЗ, ХБЕЗ) ҳажмларининг камайиш томонига ўзгариши киради.
ФЖМС бўйича ҳаражатларга қуйидагилар киради:
- ФЖМС бўйича шартномаларнинг муддатидан олдин тугатилганлиги сабабли, суғурталанувчиларга қайтарилган суғурта мукофотлари суммалари;
- ФЖМСни амалга ошириш ҳаражатлари, шу жумладан ФЖМС буйича огоҳлантириш чора-тадбирларини молиялаштириш захирасини шакл- лантиришга ажратмалар;
- ФЖМС бўйича жорий суғурта тўловларини таъминлаш бўйича ҳаражатлар, шу жумладан ҳисобот даври учун ФЖМС бўйича тўловларни кафолатлаш жамғармасига тўланган мажбурий бадаллар;
- суғурта захиралари (ИМЗ, ХБЗ, ХБЕЗ) ҳажмларининг салбий томонга ўзгаришининг натижаси;
- мажбурий суғурта буйича суғурта қопламалари.
Суғурта захирларининг ўзагриши натижаси ҳисобланганда, суғурта захиралари ҳар бир суғурта тури бўйича эмас, балки ФЖМС бўйича суғурта захиралари ҳисобга олинади. Яъни ФЖМС бўйича молиявий натижани аниқлашда барча суғурта захирлари турлари фақатгина ФЖМС шартномалари бўйича ҳисобланади.
Таъкидлаш жоизки, БЗ ФЖМСни ҳисоблашда ФЖМС бўйича қилинган ҳаражатлар (шу жумладан, ФЖМС бўйича огоҳлантириш чора- тадбирларини молиялаштириш захирасини шакллантиришга ажратмалар), ҳисобот даврида ФЖМС шартномалари бўйича ҳисобланган суғурта брутто мукофотининг 25 фоизи билан чегараланган.
Шу билан биргаликда, ФЖМС буйича хизматларни кўрсатувчи суғурталовчилар ФЖМС бўйича огоҳлантириш чора-тадбирлари захирасини (ОЧЗ ФЖМС) шакллантиришлари шарт. Ушбу захиранинг мақсади суғурта ҳодисасининг юз беришини олдини олиш ва огоҳлантиришга йўналтирилган тадбирларни молиялаштиришга қаратилган бўлиб, тадбирлар рўйҳати ва захира маблағларидан фойдаланиш тартиби суғурталовчи томонидан белгиланади ва Ўздавсуғуртаназорат билан келишилиши шарт.
ОЧЗ ФЖМСга ажратмалар миқдори ҳисобот даврида ФЖМС шартномалари буйича ҳисобланган суғурта брутто-мукофотидан 5 фоиз миқдорида белгиланган.
ФЖМС буйича даромадлар ва ҳаражатлар суммаси аниқлангандан сўнг улар ўртасидаги фарқ ҳисобланади. Агар фарқ суммаси даромадлар суммасининг 5 фоизидан ошса ошган сумма БЗ ФЖМСга юналтирлади.
БЗ ФЖМСни шаклантириш қуйидаги тамойилларга асосланади:
1) агар суғурталовчи ҳисобот йили бошига БЗ ФЖМСни ҳисобламаган бўлса, йил боши ҳолатига унинг ҳажми нолга тенг деб олинади;
2) агар ФЖМС буйича даромадлар ва ҳаражатлар ўртасидаги фарқ да- ромадларнинг 5 фоизидан ошса, БЗ ФЖМС ҳисобот йили охири ҳолатига ушбу ошган суммага кўпаяди;
3) агар ФЖМС бўйича ҳаражатлар суммаси даромадлардан ошса, БЗ ФЖМС ҳисобот йили охири ҳолатига ушбу ошган суммага камайтирилади;
4) агар ҳисобот йили якунларига кўра ФЖМС бўйича молиявий натижа нолга тенг бўлса, ёки даромадларнинг ҳаражатлардан ошган қисми даромадларнинг 5 фоизидан ошмаса, БЗ ФЖМСнинг ўзгариши (кўпайиши ёки камайиши) юз бермайди ва захиранинг қолдиғи кейинги йилга ўтказилади;
5) агар БЗ ФЖМСни ҳисоблаш натижасида унинг миқдори манфий қийматга эга бўлса, унинг ҳажми нолга тенг деб олинади.
БЗ ФЖМС шакллантиришнинг яна бир хусусияти, техник захираларидаги кайта суғурталовчининг улуши ҳисобга олинмайди. Бу ўз навбатида ФЖМС бўйича суғурта полисларининг қайта суғуртага берилишини фойдасиз бўлишига олиб келади.
БЗ ФЖМС маблағлари суғурталовчилар томонидан бошқа умумий ва ҳаёт суғуртаси соҳаларидаги захиралар каби инвестиция қилиниши мумкин. Яъни захираларнинг 70 фоиздан кам бўлмаган қисми қуйидагиларга жойлаштирилган бўлиши шарт:
- Ўзбекистон Республикасининг давлат қимматли қоғозлари;
- банк қўйилмалари (депозитлар);
- кассадаги ёки банкдаги ҳисоб ва бошқа рақамлардаги пул маблағлари, шунингдек уларга тенглаштирилган маблағлар;
- Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қонунчилика мувофиқ чиқарилган ва рухсат берилган ёки тегишли ваколатли опган томонидан қимматли қоғозлар бозорда савдони ташкил этиш ва амалга ошириш бўйича лицензияга (рухсатга) эга чет эл эмитентлари томонидан чиқарилган ва қимматли қоғозлар бозорида муомлага қўйилган қимматли қоғозлар.
Do'stlaringiz bilan baham: |