Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик-технология институти “бухгалтерия ҳисоби ва аудит”


Мулкий суғуртада зарарларни аниқлаш ва суғурта ҳодисаси юз берганда томонлар ўртасидаги муносабатларни тартибга солиш



Download 5,04 Mb.
bet43/284
Sana08.11.2022
Hajmi5,04 Mb.
#862631
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   284
Bog'liq
СУГУРТА ИШИ УУМ 2022 кирилл

3. Мулкий суғуртада зарарларни аниқлаш ва суғурта ҳодисаси юз берганда томонлар ўртасидаги муносабатларни тартибга солиш
Жаҳон амалиётида суғурта жавобгарлигининг ёки суғурта суммасига боғлиқ равишда зарарни аниқлашнинг икки тизимидан фойдаланилади, булардан биринчиси-мутаносиб (пропорционал) суғурталаш бўлса, иккинчиси -биринчи хатар тизимидир. Агар шартномада суғурта суммаси мулкнинг суғурта қийматидан пастроқ қилиб белгиланган бўлса, мутаносиб суғурталаш тизимида мулкнинг қисман зарар кўриши ҳолатида товон тўлови миқдорининг ҳақиқий келтирилган зарар суммаси билан мутаносиблиги орқали аниқланади ва бунда суғурта суммасининг суғурта қийматига мутаносиблиги нисбатидан келиб чиқилади.
Зарарнинг суғурталанмай қолган қисмига пропорционал бўлган қисми бўйича жавобгарлик суғурта қилдирувчининг ўз зиммасида қолади. Ўзбекистонда биринчи хатар тизими камроқ қўлланилади. Мутаносиб суғурталашдан фарқли ўлароқ, биринчи хатар тизимида суғурта бўйича тўловнинг фақат юқори қиймати суғурта суммасининг миқдори билан чекланади.
Агар биринчи хатар (зарар)нинг миқдори суғурта суммасидан кам бўлса, тўлиқ равишда тўланади, иккинчиси эса - суғурта суммасидан қолган қисмида кўп бўлмаган миқдорда тўланади ва хоказолар, токи суғурта суммаси батамом тўлаб бўлингунча шу тарзда давом этади. Биринчи хатар тизимидан фойдалангилганда тариф мутаносиб суғурта тарифига нисбатан одатда 10-20 фоиз юқорироқ бўлади.
Ҳар қандай даъво бўйича етказилган зиённи баҳолашнинг асосий қоидаси зиён етказилган мулк нархини эмас, балки унинг суғурта ҳолати рўй берган пайтдаги ва жойдаги қийматини аниқлаш ҳисобланади. Агар мулк қиймати полиснинг амал қилиш даври мобайнида ўсган бўлса, суғурта қилдирувчи ўсган қиймат бўйича тўлов олишга ҳақли.
Келгуси даромадларни йўқотиш ёки етказилган зиёндан келиб чиқадиган бошқа йўқотишлар ҳисобга олинмайди. Шунингдек, тўловлар маънавий ҳаражатларни ҳам ўз ичига олмайди, баъзида мулк тўлалигича йўқ қилинади ва мулкни қутқариш масаласи ўринга эга бўлмайди. Бироқ кўпинча мулк тўлалигича эмас, балки унинг бир қисмига зиён етказилади. Бундай ҳолатда “қутқарилган мулк” ҳақида савол туғилади. Спорт товарлари сотиладиган магазин ёнғиндан зиён кўрган ҳолатни тасаввур қилиш қийин эмас.
Айрим буюмлар ёниб кетган, бир қисми тутундан дудланиб қолган (бу эса сифатнинг ёмонлашуви сифатида баҳоланади), бошқалар эса (масалан, гирялар) оловга бардош бериб, сақланиб қолган. Суғурта қилдирувчи ўз йўқотишлари қийматини қолган товарларни маълум бир тарзда ишлов беришдан сўнг арзонлаштирилган нархларда сотишни ҳисобга олган ҳолда аниқлаши мумкин. Агар суғурта қилдирувчи мулкни тўлиқ йўқ қилинган деб ҳисобламаса, у тўловнинг тўлиқ ҳажмда амалга оширилишини талаб қилишга ҳақли эмас.
Суғурта қопламаси суғурталанувчининг зарарни қоплаш тўғрисидаги ёзма аризаси, шунингдек, ваколатли органлардан олинган тегишли ҳужжатлар асосида тўланади. Бундай ҳужжатларнинг тақдим этилмаслиги суғурталовчига ушбу ҳужжатлар билан тасдиқланмаган зарар учун товон тўлашни рад этиш ҳуқуқини беради.
Суғурталанувчи суғурта ҳодисаси содир бўлгани ҳақида ариза бергач, комиссия тузилиб, унинг таркибига суғурталанувчининг, суғурталовчининг, зарур ҳолларда эса ваколатли ташкилотларнинг ҳам вакиллари киритилади.
Комиссия муайян муҳлат ичида зарарланиш сабаблари ва миқдорини аниқлайди. Комиссия суғурта ҳодисасини эътироф эттан тақдирда йўқотиш ва зарарлар миқдори, шунингдек тўланиши лозим бўлган суғурта қопламасининг миқдори аниқланади. Томонлар буни тегишли далолатномада қайд этадилар.
Мазкур далолатнома суғурталанувчига суғурталовчи томонидан сутурта товони тўланиши учун асос бўлади. Зарар сабаблари ва миқдори хусусида томонлар ўртасида низолар пайдо бўлган ҳолларда мустақил экспертиза ўтказилиши мумкин.
Суғурталанувчи зарарни қоплаш ҳақидаги аризасида қуйидагиларни кўрсатиши шарт:
- суғурта ҳодисаси юз берган сана ва унинг тавсифи;
- суғурта ҳодисаси содир бўлганда суғурталанувчи қилган ишлар;
- зарар миқдори ва суғурталанувчи даъво қилаётган суғурта товонининг миқдори.
Бунда тегишли рўйхат ва сумма кўрсатилиши керак;
- зарарни қоплаш учун учинчи шахслардан олинган товон миқдори.
Мабодо зарар тўлиқ қопланган бўлса ёки суд қарорига кўра зарар айбдор шахс томонидан қопланадиган бўлса суғурталанувчи суғурта товони олиш ҳуқуқидан маҳрум бўлади.
Қуйидаги ҳолларда суғурта товони тўланмайди:
-агар суғурталанувчи зарар етказилишига олиб келувчи ҳатти-ҳаракатларни атайлаб ёки қўпол эҳтиётсизлиги туфайли содир этган ёки уларга йўл қўйган бўлса;
-башарти зарар келиб чиқишига олиб келган ҳолатлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан текширилаётган бўлса, текширув тамом бўлгунга қадар.
Мабодо суғурталанувчи ёки наф олувчи шахс зарар учун айбдор ёки учинчи шахслардан товон олган бўлса, суғурталовчи суғурта шартларига кўра тўланиши лозим бўлган пул билан айбдор ёхуд учинчи шахслардан олинган пул ўртасидаги фарқнинг ўзини тўлайди.
Шартнома имзолагандан сўнг таваккалчилик даражасида рўй берган ва суғурта ҳодисаси юз бериш эҳтимолини оширадиган барча ўзгаришлар суғурталовчига суғурта шартларини ўзгартириш ҳамда қўшимча суғурта мукофоти тўланиши талаб қилиш ҳуқуқини беради. Суғурталанувчи қўшимча суғурта мукофотини тўлашдан бош тортган тақдирда мазкур шартнома юридик кучини йўқотади, тўланган суғурта мукофоти эса қайтариб берилмайди.
Шартномада келишилган зарарларни қоплаш учун суғурталовчи томонидан амалга оширилган ҳар бир тўлов мажбуриятлар чегарасини ана шу тўлов миқдорида, аммо агар масъулият чегарасини қайта тиклаш учун қўшимча суғурта мукофоти тўланмаса, далолатномада қайд этилган зарар миқдоридан кўп бўлмаган ҳажмда камайтиради.
Шартнома томонлар унда кўрсатилган мажбуриятларини бажармай қўйгунларига қадар кучда бўлади. Томонлардан бирининг камида 30 кун олдин бериладиган ёзма аризасига биноан шартнома исталган вақтда бекор қилиниши мумкин.
Агар суғурталанувчи шартномани муддатидан олдин бекор қилишини маълум қилса, суғурта мукофоти унга қайтарилмайди.
Суғурта шартномаси бекор қилинишини суғурталовчи талаб этган такдирда:
а) суғурталанувчига суғурта мукофоти муддати тамом бўлмаган даврга мутаносиб миқдорда қайтарилади, бунда ўтган даврда қилинган ҳаражатлар суғурта мукофотидан ушлаб қолинади;
б) башарти суғурта шартномаси бекор қилинишининг талаб этилишига ушбу шартномада келишилган шартларнинг суғурталанувчи томонидан бузилиши сабаб бўлса, фақат суғурта мукофоти муддати тамом бўлмаган даврга мутаносиб миқдорда қайтарилади.
Суғурта товони тўлаш ҳақида далолатнома тузилгандан кейин суғурталанувчининг зарар етказилиши учун жавобгар шахсларга нисбатан бўлган ҳуқуқлари тўланган пул миқдорида суғурталовчига ўтади. Бунда суғурталанувчи айбдор шахслардан талаб қилиш ҳуқуқини амалга ошириш учун зарур бўлган ҳужжатларни суғурталовчига бериши шарт.
Суғурталанувчи зарар етказган шахсга бўлган даъвосидан ёки унга нисбатан бўлган талабларнинг амалга оширилишини таъминловчи ҳуқуқларидан воз кечганда, шунингдек регресс талабни қўйиш учун зарур бўладиган ҳужжатларни суғурталовчига беришдан бош тортганда суғурталовчи суғурта товони тўлашдан озод бўлади. Шартномага киритиладиган ҳамма қўшимча ва ўзгартиришлар, шунингдек шартномани узайтириш, бекор қилиш ёки тўхтатиш томонларнинг розилиги билан ўзаро хабар берилган ҳолда ёзма равишда амалга оширилиши лозим.
Суғурта шартномасидан келиб чиқувчи барча низо ва келишмовчиликлар томонларнинг музокара олиб бориши йўли билан ҳал этилади, келишувга эришиб бўлмаган тақдирда эса тегишли муддат ичида қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда қараб чиқиш учун хўжалик судларига оширилади.
Назорат саволлари
1.Мулкий суғуртада суғурта объекти ва суғурталанувчилар кимлар?
2. Суғурта шартномаси ва уни расмийлаштириш тартиби.
3.Мулкий суғуртада суғурта ҳодисаларини санаб ўтинг.
4. Мулкий суғуртада суғурта товони тўлаш ҳақида далолатнома ва унинг реквизитлари нималардан иборат?


Download 5,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   284




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish