2022йилдарежалаштирилганишлар. “Ўзгросуғурта” АЖ расмий веб-сайтини янада такомиллаштириш, ундаги интерактив хизматлар сонини янада кенгайтириш мақсадида қуйидаги ишларни амалга ошириш режалаштирилган:
Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш турини онлайн харид қилиш жараёнини янада соддалаштириш.
Жамият томонидан ишлаб чиқиладиган янги суғурта турларининг онлайн шаклини яратиш.
Шунингдек, “O‘ZSANOATQURILISHBANK” АТБ билан ҳамкорликда “Онлайн равишда ажратиладиган кредитларни суғурталаш” ахборот тизимларини ишлаб чиқиш режалаштирилган.
Ҳудудларниривожлантириш
“Ўзагросуғурта”АЖтомониданҳудудларниривожлантиришваагентлик тармоқларини кенгайтириш мақсадида 2021 йилда қуйидагиишларамалгаоширилган: Жамият Бошқаруви ҳамда “Ўзагролизинг” АЖ ўртасида 2021 йил 3 майда имзоланган 7-сонли Агентлик битими доирасида жами 410,3млнсўм суғурта мукофотлари тушуми таъминланган. Шу билан бир қаторда “Ўзагросуғурта” АЖ ҳамда "Hamkorbank" АТБ ўртасида 2021 йил 9 апрелда имзоланган 49-сонли Агентлик битими бўйича жами 1,67 млрд сўмсуғурта мукофотлари тушуми таъминланди.
Ўзбекистон Респубдикаси Президентининг “Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва уларнинг оила аъзоларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чоралари тўғрисида” 2019 йил 21 августдаги ПФ–5785-сон Фармони ижросини таъминлаш бўйича “Ўзагросуғурта” АЖ тизимида Хорижда вақтинчалик ишлаш даврида фуқаролар ҳаёти ва соғлиғини ҳамда бошқа таваккалчиликларни суғурталаш бўйича суғурта мукофоти суммасини қоплаш учун бир марталик субсидиялар тақдим этиб келинмоқда. 2021 йилда жами 36062нафар Ўзбекистон Республикаси фуқароларига суғурта полислари расмийлаштириб берилди ҳамда 1,8 млрд сўм суғурта мукофотлари тушуми таъминланди.
Жамият тизимида суғурта агентлари фаолиятини такомиллаштириш бўйича ишлар олиб борилмоқда. 2021 йилнинг 1 январ ҳолатига кўра суғурта агентлари сони 1146нафарни ташкил этган бўлса бу кўрсатгич 2022 йилнинг 1 январи келиб 1 305 нафарга етган (ўтган йилганисбатан113,8%).
Ҳозирда, Жамият тизимида 14 та ҳудудий филиал ҳамда 199 та суғурта марказлари мавжуд.
Жамият тизимида ҳудудий филиалларни баҳолаш рейтинг тизими жорий қилинган ва мазкур баҳолаш рейтингига қуйидаги меъзонлар инобатга олинган:
асосий иқтисодий кўрсаткичлар;
суғурта мукофоти тушумлари;
режа кўрсатгичлари бажарилиши;
меҳнат унумдорлиги;
иш юритиш харажатларининг белгиланган меъёрга мувофиқлиги;
суғурта тўловлари улуши;
бошқа даромадлар ва соф фойда.
Мазкур баҳолаш рейтинги меъзони талабларига кўра Жамиятнинг 5 таэнг яхши ҳудудий филиаллар деб – Тошкент шаҳар, Тошкент, Наманган,ХоразмваФарғонавилоятлари баҳоланган.
Жамиятнинг қониқарсиз 4 та ҳудудий филиалларга – Бухоро, Жиззах,Сирдарёва Қашқадарёвилоятлари деб баҳоланган.