2.Қўшимча адабиётлар 1.Денисова И. “Страхование”.Учебный курс. Москва. 2011 г.
2.Нор-Аверян О. “Социалное страхование”. Учебник для вузов. Москва. 2011 г.
3.Ермасов С.В. “Страхование” . Учебник для вузов. Москва. Юрайт. 2011 г.
4.Галаганов В.П. “Страховое дело”. Москва. Академия. 2009 г.
5.Очилов И. Султонов Д. “Суғурта ҳисоби ва ҳисоботи”.Ўқув қўлланма. Тошкент. 2010 й
6.Шеннаев Х.М., Кенжаев И.Ғ. “Чет мамлакатлар суғуртаси”. Ўқув қўлланама. Тошкент.-2012 й
3.Интернет сайтлари
ДЕПО МУКОФОТЛАРИ
Мажбурий мутаносиб қайта суғурталаш шартномаси бўйича ҳисобот санасига қадар ўтган давр учун ҳисобланган қайта суғурталовчига тўланадиган қайта суғурта мукофотлари суммаси ёки мажбурий мутаносиб қайта суғурта шартномаси бўйича қайта суғурталовчига тўланиши керак бўлган депозит мукофотининг бир қисми бўлиб, у суғурта тўлови амалга оширилган пайтга қадар амалга оширилади. ҳисобот даври учун бухгалтерия ҳисоботи қайта суғурталовчи томонидан қайта суғурталовчи томонидан ўтказилмаган бўлса. Мукофотларни депозит қилиш талаби миллий қонунчилик билан белгиланиши мумкин.
Регресс- обратное требование о возмещении уплаченной суммы, предъявляется одним физическим или юридическим лицом к другому обязанному лицу.
5-МАВЗУ: СУҒУРТА ФОНДЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА УЛАРНИНГ ШАКЛЛАНИШИ Режа
1. Суғурта ташкилотининг даромадлари ва уларнинг гуруҳланиши.
2. Суғурта ташкилотининг харажатлари ва уларнинг таркиби.
3. Суғурта ташкилотларида молиявий натижани шаклланиши.
4.Суғурта ташкилотларини инвестицион фаолияти ва унинг мазмун-моҳияти.
5.Инвестицион фаолиятда мавжуд рисклар ҳақида тушунча ва унга ноқулай омилларнинг таъсири.
1. Суғурта ташкилоти ҳаётни суғурта қилиш борасида тузилган ҳар бир шартномада турли даражадаги суғурта тарифини қўллаши ёки даромадлилик меъёрини ҳар бир шартнома бўйича мустақил равишда ҳисоблаб чиқиши ва белгилаши мумкин. Ҳаётни суғурта қилиш класслари бўйича даромадлилик меъёрлари қатъий белгиланган бўлиши, унинг тариф ставкаларига ўзгаришлар киритиш эса, давлатнинг ваколатли органи билан келишилган ҳолда амалга оширилиши лозим.
Cуғурта ташкилотларида асосий даромад ва харажатлар ҳисоби ўзига хослиги билан фарқ қилади. Суғуртани амалга ошириш, қонунчиликда ман этилмаган бошқа фаолият билан шуғулланиш натижасида ҳисоб рақамига келиб тушган пул маблағларининг жами унинг даромади ҳисобланади.
Суғурта ташкилоти даромадларини гуруҳлашнинг турли вариантлари мавжуд. Улар ичида манбаларга кўра, олинган даромадларни уч гуруҳга бўлишга асосланган вариант кенг қўлланилади (1-чизма):