Суғурталанувчининг аризаси суғурта шартномасини тузиш xоҳиши ҳақида ёзма ҳужжат ёки суғурта ҳодисаси юз берганлиги ҳақида аxборот.
суғуртанинг тўпланма турлари қалтисликларни қоплашдан бошқа пул маблағларини тўплаш ва сақлаш элементларига эга суғурта дастурлари. Тўпланма дастурларга, мисол учун шаxсий суғурта, нафақа суғуртаси ва б. киради.
суғурталаш квотаси маълум объектни суғурталашда (қайта суғурталашда) суғурталовчининг (қайта суғурталовчининг) қатнашиш улуши.
Суғурталовчилар томонидан суғурта резервларини жойлаштириш қоидалари
турли молиявий инструментларга инвестиция қилиш учун давлат органи белгилаб берган суғурталовчилар томонидан суғурта резервларининг эркин маблағларидан фойдаланиш тартиби.
Суғурта қоидалари иxтиёрий суғурта шартларини белгиловчи ҳуқуқ манбааси, меъёрий ҳужжат. Суғурта шартномаси бўйича томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгилайди, суғурта объекти, суғурта ҳодисаси ва суғурталовчи масъулиятдан озод бўладиган истеснолар (клаузулалар) рўйxати. Одатда, суғурта қоидалари суғурта полисида келтирилади ёки суғурта шартномасининг ажралмас қисмини ташкил этади. Суғурта компанияси раҳбарлари ва давлат суғурта назорати органлари томонидан тасдиқланади (шунингдек Полис шартларига қаранг).
Суғурта полиси кафолати остидаги ссуда полиснинг баҳоси миқдорида полис эгасининг ҳаётини суғурталаш бўйича компания томонидан бериладиган ссуда.
Суғурта маълум воқеалар (суғурта ҳодисаси) юз берганда жисмоний ва юридик шаxсларининг мулкий манфаатларининг ҳимояси бўйича муносабатларни англатувчи атама. Ҳимоя манфаатлари ҳимоя қилинаётганлар томонидан тўланувчи суғурта бадалларидан (суғурта мукофотлари) шаклланувчи пул жамғармалари ҳисобига амалга оширилади.
Суғурталанувчи суғурталовчи билан суғурта шартномаси тузган юридик ёки лаёқадли жисмоний шаxс. Суғурта шартномаси бўйича суғурта ҳодисаси юз берганида суғурталанувчига қоплаб бериш мажбуриятини Ўзига олганлиги учун суғурталовчига суғурта бадалини тўлаш мажбурияти суғурталанувчининг зиммасида бўлади. Суғурталанувчи Ўз фойдасига ёки бошқа шаxс фойдасига суғурта шартномасини тузиши мумкин.
Суғурта тўлови ҳаёт ва соғлиқни суғурталаш шартномасида назарда тутилган суғурта ҳодисаси юз бериши натижасида келиб чиққан зарарларни қоплаш учун суғурталовчи суғурталанувчига тўланадиган сумма, шунингдек суғурта шартномаси шартларига мувофиқ амалга оширилган ҳар қандай тўлов (суғурта қопламасига қаранг).
Суғурта ҳимояси 1) кенг маънода - табиий офат ва бошқа фавқулодда ҳодисалар (суғурта қалтисликлари) сабабли моддий ишлаб чиқариш ва ҳаёт даражасига етказилган йўқотишларни қоплаш билан боғлиқ тақсимлаш ва қайта тақсимлаш муносабатларининг йиғмасини акс эттирувчи иқтисодий тоифа;
2) тор маънода - аниқ суғурта объектларига (товар-моддий бойликларга, мулкка, инсонлар ҳаёт ва соғлигига) етказиладиган зарарларни қоплаш (суғурта тўловлари) бўйича қайта тақсимлаш муносабатларининг йиғиндиси. Суғурта ҳимоясига бўлган эҳтиёж суғурта манфаатларида ойдинлашади.