Масъулият чегараси тизими
суғурта таъминотининг ташкилий шакли. Зарарни олдиндан келишилган чегара ва олинган даромад ўртасидаги фарқ сифатида тўлаб беришни назарда тутади. Агар суғурта ҳодисаси билан боғлиқ равишда сугурталанувчининг даромади белгиланган чегара даражасидан паст бўлса, ушбу чегара ва ҳақиқий олинган даромад ўртасидаги фарқ тўлаб берилади.
Масъулиятнинг умумий лимити (чегараси)
Масъулиятнинг йиғма лимити (чегараси)га қаранг.
Масъулият суғуртаси
суғурта соҳаси; суғурталанувчи учинчи шаxсларга этказган зарари учун тўлаб бериши шарт бўлган суммани қоплаб бериш мажбуриятини суғурталовчи Ўз зиммасига олади (шунингдек, Фуқаролик масъулиятига ва Фуқаролик масъулиятини суғурталашга қаранг).
Меҳнатга лаёқаднинг вақтинчалик йўқотилиши
даволаниш ва меҳнатга лаёқадни тиклашни амалга ошириш зарур бўлган муддатга ишдан озод этиш билан кузатилувчи меҳнатга лёқацизлик.
Мукофот ставкаси
суғурта мукофотининг суғурта суммасига нисбати.
Мулк суғуртаси
ҳаракатдаги ва кўчмас мулкка эгалик қилиш, уни идора этиш ва ундан фойдаланиш билан боғлиқ мулкий манфаатлар суғурта объекти ҳисобланадиган суғурта турлари мажмуаси. Мулкнинг йўқотилиши билан боғлиқ суғурта. Суғурта шартномасида шартлашилган сабаблар (қалтисликлар) таъсирида мулкнинг зарарланиши, нобуд бўлиши, ғойиб бўлишида етказилган зарарни қоплашни назарда тутади.
Мулкка зарар этказиш
ҳодиса оқибатида мулкка зарар этказилиши, унинг бузилиши, йўқотилиши ёки нобуд бўлиши.
Мутаносиб масъулият тизими
суғурта таъминотининг ташкилий шакли. Суғурта қопламасини олдиндан белгиланган улушда (мутаносибликда) тўлаб беришни кЎзда тутади. Суғурта қопламаси суғурта суммаси суғурта объектининг баҳосига нисбатан қандай мутаносибликда бўлса, етказилган зарарнинг ҳудди шундай қисми тўлаб берилади. Масалан, агар суғурта суммаси суғурта объектининг суғурта баҳосининг 80% ини ташкил эца, суғурта қопламаси ҳам зарарнинг 80% ташкил этади. Зарарнинг қолган қисми (ушбу мисолда 20%) сугурталанувчининг қалтислиги бўлиб қолади. Суғурталанувчининг зарарнинг қопланишидаги ушбу улуши франшиза ёки суғурталанувчининг шаxсий ушланмаси деб аталади.
|
|
Нафақа
қонунчиликда белгиланган ҳолатларда (маълум ёшга этганда, ногирон бўлиб қолганда, боқувчисини йўқотганда, маълум йил ишлаб берганида ва давлат олдида алоҳида xизматлари учун) давлат ёки бошка субъектлар томонидан фуқароларга доимий ва ҳаёти давомидаги пул тўловлари.Ижтимоий таъминотнинг меъёри ҳисобланади. Давлат ва нодавлат нафақалари мавжуд (шунингдек Рентага қаранг).
Нафақа полиси
айрим давларда полис эгаси нафақага чиққанда мақсадли жамғарма ҳисобидан нафақа пул маблағларини тўлаш учун асос бўладиган ҳужжат.
|
Do'stlaringiz bilan baham: |