Ботаник таърифи. Жавдар еттита турни ўз ичига олган Secale авлодига киради. Шу турлардан дехқончиликда фақат битта тур-S.cereale L. экилади.
Н.И. Вавилов фирига кўра, ёввойи жавдар билан буғдой тоғда биргаликда усганида улар ўртасидаги рақобат натижасида ёввойи жавдардан маданий жавдар келиб чиққан. Ёввойи жавдар совуққа анча бардош берадиган бирмунча чидамли ўсимлик бўлиб, ноқулай шароитга камрок чидамли бўлган буғдойни экинлар орасидан сиқиб чиқариши ва шу тариқа фақат ўзи ўсиши мумкин. Буғдой барҳам топиб кетган, жавдар эса ҳосил бераверган, бу ҳосилдан қадимги дехқонлар фойдаланганлар.
Экиладиган, яъни маданий жавдар бир йиллик, баъзан икки йиллик ўсимликдир. У асосан кузги ўсимлик ҳисобланади, бироқ баҳори шакллари (баҳори жавдар) ҳам учрайди. Жавдарнинг поҳолпояси узун бўлганлигидан у ётиб қилишга мойил ўсимлик. Яхши тупланади ва бақувват илдиз тизими ҳосил қилади. Бошоғи икки ён томонидан сиқиқ бўлиб, икки томонга йўналган калта қилтиқлари бор.
Жавдар бошоғининг умумий (а) ва унинг қисмларини (б) кўриниши
1-бошоқча қипиғ. 2-Ташқи гул қипиғи. 3-дони. 4-ички гул қипиғи.
Жавдар бошоғининг умумий тузилишини қуйидаги 10-расмда кўриш мумкин.
Бошоқ ўзагининг ҳар бир поғонасида биттадан бошоқча бўлади. Бошоқчалари, одатда, икки гулли, учинчи гулининг муртаги ҳам бўлиши мумкин. Бошоқча қипиқлари энсиз (ингичка), қилтиқсимон ортиғи бор. Ланцетсимон ташқи гул қобиғининг тукчали қирраси бор, учидан қилтиқ чиқади, туксиз ёки тукли бўлади. Бошоғининг ранги оқ (сариқ), малла ранг-қизил, жигар ранг ва қора. Жавдарнинг дони чўзиқчок ёки овал шаклида, узунасига кетган эгатчаси, учида попуги бор, ранги яшилдан жигар ранггача ўзгариб туради. 1000 донасининг вазни 18 г дан 35 г гача етади.
Жавдарнинг селекция йўли билан чиқарилган барча навлари vulgare (вулгаре-оддий) тур хилига киради. Бу тур хилига кирадиган жавдар бошоғининг оқ рангдалиги ва мўрт бўлмаслиги, донининг ва ташқи гул қобиғининг пўстсиз бўлиши билан тавсифланади. Жавдарнинг навлари қуйидаги асосий белгиларига қараб фарқ қилади.
1. Бошоқнинг шакли: призмасимон бошоқ-бу хилдаги бошоқнинг олд ва ён томонлари бор бўйига бир хил кенгликда бўлади (энг учи бир оз торайган бўлиши мумкин); дуксимон-бундай бошоқнинг асосида олд томон ён томонидан энлирок бўлади, чўзиқ-эллипссимон бошоқ - бундай бошоқнинг олд томони ўрта қисмида бирмунча энли бўлиб, учи билан асосига томон торайиб боради.
2. Бошоқнинг зичлиги, худди буғдойдаги каби, биттаси чегириб ташланган бошоқчалар сонини бошоқ ўзагининг сантиметрлар ҳисобидаги узунлигига бўлиш йўли билан аниқланади. Бошоқнинг зичлиги: юқори-4,0 ва бундай юқори; ўртачадан юқори-3,6-3,9; ўртача-3,2-3,5; паст (юмшоқ бошоқ)-3,2 дан паст бўлади.
3. Дони: ранг жиҳатидан ҳар хил товланадиган яшил, сариқ, жигар ранг, сариқ-яшил, кул ранг;
1000 донасининг вазни жиҳатидан юқори-28 г ва ундан ортиқ: ўртачадан юқори-24-27,9 г; ўртача-20-23,9 г; ўртачадан паст-16-19,9 г; паст-15,9 г бўлади.
Қуйида жавдарнинг энг муҳим навларининг тавсифи келтирилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |