Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган мухандислик технология институти Сотволди Турсунов



Download 1,65 Mb.
bet18/65
Sana05.07.2022
Hajmi1,65 Mb.
#739903
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   65
Bog'liq
Kuzgi don ekinlarining ahamiyati yetishtirish texnologiyasi

Буғдойнинг биологик хусусиятлари: Биологик хусусиятига қараб буғдой кузги ва баҳорги шаклларга бўлинади. Кузги буғдой кузда экилиб, қишлаб чиққандан кейин, келаси йили ҳосил беради. Баҳорги буғдой эрта баҳорда экилиб, ўша йили ҳосил беради. Кузги буғдойнинг баҳоргилардан фарқи, уларнинг биринчи бошланғич ривожланиш даври паст (00 дан 100 гача) ҳароратда 30-65 кун давом этади. Баҳорги буғдой эса бошланғич ривожланиш даврини 5-100 ва ундан юқори ҳароратда 7-12 кун, яъни тез муддат ичида ўтади.
Демак, биологик жиҳатдан кузги навларни баҳорда экиш мумкин эмас. Чунки баҳорда талаб қилинган ҳарорат бўлмаганлиги сабабли, ўсимликлар фақат тупланади холос, мутлақо бошоқ чиқармайди ва ҳосил бермайди. Буғдой кузда экилганда, унинг биологик кузги навлари экилиши лозим. Биологик баҳорги навларни кузда экиш мақсадга мувофиқ эмас. Чунки улар кўпроқ иссиқ ҳароратга талабчан бўлганлиги учун қишки совуқлар натижасида кўпроқ зарарланиши мумкин. Лекин қиш юмшоқ келадиган минтақаларда навларнинг учинчи тури ярим кузги навлари учрайди. Бу навларни кузда ва баҳорда экиш мумкин, икки ҳолда ҳам улардан нормал дон ҳосили олинади. Ярим кузги навларни кеч кузда экиш зарур. Эртаки муддатларда биологик кузги навлар экилиши керак. Ярим кузги навларнинг қишга чидамлилиги баҳорги навларга нисбатан юқори бўлади. Шунинг учун Ўзбекистоннинг лалмикор ва суғориладиган ерларида кузги муддатда экиш учун биологик кузги ва ярим кузги навларидан фойдаланиш зарур.
Умуман Ўзбекистоннинг барча вилоятларида буғдой кузда экилиши мақсадга мувофиқ. Шундагина улар кузги, қишги, баҳорги ёғингарчиликлардан тўлиқ фойдаланади. Баҳорда эрта ўса бошлайди, бошқа экинларга нисбатан 10-12 кун эрта пишади, гуллаш даври ёзги иссиқ гармсел шамолларга дуч келмайди ва улар баҳоргига нисбатан (25-30 %) юқори ва муттасил ҳосил беради.
Биологияси. Кузги буғдой уруғлари 1-20С ҳароратда кўкара бошлайди. Аммо бундай ҳароратда бўртаётган буғдойда биокимёвий ва физиологик жараёнлар секин кечади. Ҳароратнинг кўтарилиши билан бу жараёнлар кучаяди, ҳамда кўкараётган муртакка озиқа моддаларнинг келиши тезлашади. Уруғлар униб чиқиши учун қулай ҳарорат 12-200С, ҳароратнинг 300С га етиши уруғларнинг дала шароитида унувчанлигини ва майсаларни қийғос ҳосил бўлишни камайтиради. Тупроқ юза қатламида нам етарли бўлганда ҳарорат 14-160С бўлганда майсалар 7-9 кунда ҳосил бўлади. Суткалик ҳарорат 100С бўлганда майсалар 12 кунда, 200С да экилганда 5-7 кун ўтгач униб чиқади.
Ўзбекистоннинг лалмикор минтақаларида кузда уруғлар қуруқ тупроқка экилганлиги, кейин етарли миқдорда ёғингарчиликлар, ҳарорат бўлмаганлиги учун кўпчилик йиллари қишда ёки кўкламда униб чиқади.
Лалмикор дехқончилик қилинадиган асосий минтақаларда, кузги ёмғирларнинг кеч ёғиши ҳамда ҳавонинг эрта совий бошлаши уруғларнинг қишлашга ярим бўртган ёки бўртган ҳолда киришига сабаб бўлади. Бундай уруғлар қишки илиқ кунларда ёки баҳорда униб чиқади.
Суғориладиган ерларда кузги буғдой уруғлари оптимал муддатларда нам етарли тупроқларга экилганда 6-8 кунда униб чиқади. Экин униб чиқиш даврида самарали ҳарорат 116-1390С ни ташкил қилади.
Ҳарорат 35-36 0С бўлганда ассимиляция жараёни секинлашади.
Тупланиш фазасида ўсимликнинг қишлаши энг юқори бўлади. Суғориладиган ерларда, ўсимликда тўртинчи баргнинг ҳосил бўлиши билан тупланиш бўғини шакллана бошлайди.
Самарқанд вилоятининг суғориладиган ерларида ўтказилган тажрибалар кузги буғдой эрта ва оптимал муддатларда экилганда тупланиш тўла униб чиқишдан кейин 10-18 кун утганда кузатилади. Кечки муддатларда униб чиқиш тупланиш даври кузда бошланиб, баҳорда давом этади. Бундай экинзорларда униб чиқиш тупланиш даври 70 кун ва ундан ортиқ бўлади (Орипов. Ҳалилов 2007 й).
Суғориладиган ерларда етарли намлик, ҳарорат, озиқа моддалар билан таъминланиши катта таъсир кўрсатади. Тупланиш бўғини жойлашган тупроқ қатламида намлик етишмаса, ён поялар ҳосил бўлиши кескин камайиши ёки тўла тўхташи мумкин. Дала шароитида битта ўсимликда 5-7 дона поя, кечки экиш муддатларида 3 тагача поя ҳосил бўлади.
Ён поялар, одатда узларининг тупланиш бўғинини бош поя тупланиш бўғинига яқин ҳосил қилади ва уларни ажратиш қийин. Улар фақат тупланиш бўғинидаги куртакчалардангина эмас, муртакдаги ухловчи куртаклардан ва калеоптил асосидаги куртакчалардан ҳам ҳосил бўлиши мумкин.
Айрим ҳолларда бош пояда бир эмас, бир нечта тупланиш бўғинлари ҳосил бўлиб, уларни ҳар кайсисидан ён поялар ҳосил бўлади.
Кузги буғдойда тупланиш ҳарорат 2-40С бўлганда секин ўтади. Ҳарорат 50С дан ошганда тезлашади. Ҳарорат ошиб бориши билан тупланиш жадаллиги ва иккиламчи илдиз тизими ҳосил бўлиши кучаяди.
Бу ҳол тупроқ юза қатламларининг тез қуриши ва сувнинг транспирацияга сарфланиши билан боғлиқ. Униб чиқиш фазасида баргларнинг шаклланиши ва илдиз тизимининг ўсиши 4-30 0С оптимал муддатда экилганда, тупроқда намлик етарли бўлганда ўртача суткалик ҳарорат 15-17 дан 8-100С гача бўлишига тўғри келади.
Тупланиш бошланиши, одатда пастки барг қўлтиғидан биринчи ён шохининг ҳосил бўлиши билан белгиланади. У бош поянинг биринчи барг қини асосида ётган куртакдан шаклланади. Қулай шароитлар ён новдалар фақат бош поянинг барг қўлтиғидан эмас, балки ён новдалар баргининг асосида жойлашган куртаклардан ҳам ҳосил бўлади. Бу куртаклардан иккиламчи тартибда новдалар, улардан учламчи тартибдаги новдалар ҳосил бўлади ва тупроқда нам етишмаслиги натижасида бундай ҳолларда кузги буғдой қишлашига 4-5 та поя ўрнига 1-2 та поя ҳосил қилиб киради. Тупланиш даврида тупроқдаги намликнинг чекланган дала нам сиғимига нисбатан 80 % дан кам бўлмаслиги энг қулай ҳисобланади.
Ўсимлик ўсиши ва ривожланиши, шу жумладан, ён пояларнинг ҳосил бўлишига тупланиш бўғимининг жойлашуви, ҳарорат ва тупроқ намлиги катта таъсир қилади. Тупланиш бўғинининг жойлашган чуқурлиги ортиб бориши билан ўсимликнинг поя ҳосил қилиш хусусияти ортиб боради.
Тупланиш бўғинининг жойлашиш чуқурлиги уруғни экиш чуқурлигига, унинг йириклигига, тупроқ зичлиги ва структурасига, тупроқни тайёрлаш сифатига, ҳароратга, намликка, ёруғликка боғлиқ. Бу омиллар қулай нисбатларда бўлганда тупланиш бўғини 2-3 см чуқурликда жойлашади. Униб чиқиш фазаси охирида булутли ва нам ҳаво бўлса, тупланиш бўғини тупроқ юзасидан 0,5-1 см чуқурликда жойлашади. Зич, структурасиз тупроқларда тупланиш бўғими юза жойлашади. Серқуёш очик ҳаво уни чуқур жойлашишига ёрдам беради.
Йирик уруғлар экилганда, азотли ўғитлар солинганда тупланиш кескин ортади. Тупланиш жадаллиги навнинг биологик хусусиятларига ҳам боғлиқ. Кузги буғдойнинг юқори, ўртача ва паст тупланадиган навлари бор.
Тупланиш фазасининг охирида, найчалаш фазасининг бошларида бўлажак поянинг ҳамма органлари куртак ҳолда бўлиб, тегишли шароитда ўсимликда пластик захира моддалари етарли бўлганда у ўсишга қўзғалади. Олдин бош поя, маълум вақт ўтгандан кейин ён поялар ўсиши бошланади. Биринчи бўғин оралиғи кузги буғдойда, одатда 3-4 см, айрим ҳолларда 7-10 см га етади. Биринчи бўғин оралиғи 5-6 кун давомида жадал ўсади, 10-15 кундан кейин ўсишдан тўхтайди. Поянинг ўсиши бир суткада ўртача биринчи бўғин оралиғиники 0,5-1,5 см, охиргисиники 5-6 см ва ундан кўп бўлади. Охирги бўғин оралиғи энг узун бўлади.
Қулай шароитда ўртача ҳарорат 8-100С бўлганда найчалаш фазаси бошланади. Ҳароратнинг ошиши билан поя ва барглар ўсиши тезлашади, фазанинг давом этиши қисқаради, аммо тупроқда намнинг етишмаслиги, сув режимининг бўзилишига олиб келади ва поя, баргларнинг ўсишини секинлаштиради. Кузги буғдой ўстириладиган минтақаларда ҳарорат режими ҳар хил. Шу сабабли бу фазанинг тугаши учун ўртача фойдали ҳарорат йиғиндиси 380-5000С ни ташкил қилади.
Найчалаш фазасида ўсимликнинг намлик ва озиқа моддалар билан таъминланиши ҳам катта аҳамиятга эга. Уларнинг етишмаслиги ўсишни, пластик моддалар тўпланишини камайтиради, бошоқнинг шаклланиш шароити ёмонлашади ва натижада ҳосилнинг камайишига олиб келади. Бу даврда ўсимлик учун энг қулай сув режими тупроқ чекланган дала нам сиғими 80 % дан кам бўлмаганда ҳосил қилинади.
Ўзбекистонда кузги буғдойнинг бошоқ тортиши об-ҳавонинг қуруқ ва иссиқ даврига тўғри келади. Апрел ойининг охири май ойининг бошларида ёққан ёғингарчиликлар кузги буғдой ҳосилдорлигига деярли таъсир кўрсатмайди.
Бу даврда ёғингарчиликлар миқдори кам бўлиб, улар фақат тупроқнинг юза қатламини намлаши мумкин. Шунинг учун лалмикорликда тупроқнинг пастки қатламларида намлик захираси катта аҳамиятга эга.
Об-ҳаво шароитига қараб бошоқлаш олдин ёки кейин бошланиши мумкин. Салқин, ёмғирли об-ҳавода бошоқлаш найчалаш бошлангандан кейин 36-40 кунда, ҳаво қуруқ ва иссиқ бўлганда 20-25 кунда бошланади.
Кузги буғдойнинг гуллаши бошоқлашдан 2-3 кун кейин бошланади. Айрим ҳолларда жуда ноқулай шароитларда бошоқ охирги барг қинидан чиқмай гуллаши ва уруғланиши мумкин. Бундай ҳол кучли қурғоқчилик ҳамда юқори ҳароратда кузатилиб, поя охирги бўғин оралиғининг ўсишдан тўхташи билан боғлиқ. Салқин, ёмғирли об-ҳавода бошоқлаш ва гуллаш ўртасидаги давр 5-8 кунга етиши мумкин. Битта бошоқ 3-5 кун, экинзордаги бошоқлар 6-7 кун гуллаб туради. Энг кўп гуллар, гуллашнинг бошланишидан 2-3 кун ўтгач кузатилади ва охирига келиб камаяди.
Буғдой чанглари уруғчига келиб тушмаса яшовчанлигини тез, 2-3 соатда йўқотади. Уруғчилар эса чангни қабул қилиб олиш қобилятини 6-8 кун давомида сақлайди.
Гуллаш ва уруғланиш 11-300С ҳароратда меъёрида ўтади. Улар ҳаво ҳарорати 20-25 0С бўлганда жадал ўтади. Тупроқда нам етарли, ҳаво ҳарорати 25-30 0С бўлса ҳам гуллаш ва уруғланиш меъёрида ўтади. Бошоқлаш, гуллаш, уруғланиш фазаларининг давомийлиги 5-8 кундан 10-12 кунгача ўзгаради.
Кузги буғдой июнда, тоғли минтақаларда июлда пишиб етилади. Доннинг шаклланиш даврида ҳарорат 21-230С бўлса, доннинг ўсиши жадаллашади, унинг давомийлиги қисқаради. Ўзбекистон шароитида доннинг тўлиши ва пишиб етилиш даври юқори ҳарорат бўлган шароитда ўтади.
Лалмикорликда кузги буғдойнинг ўсиш даври тупроқ иқлим шароити, қўлланилган агротехника ва навларга боғлиқ ҳолда 90-220 кун орасида ўзгаради. Суғориладиган ерлардан кузги буғдой ўсув даври 180-240 кун бўлади. Ҳамдўстлик мамлакатларининг шимолий минтақаларида 300-350 кунга етади.
Кузги буғдой ўсиш даврининг ҳамма фазаларида атроф-муҳитдаги ҳарорат 20-250С бўлганда жадал ўсади. Кўпчилик тадқиқотларнинг кўрсатишича, кузги буғдой 2-3 0С дан 37-40 0С гача бўлган ҳароратда сезиларли ўсади. Ҳарорат 400С дан ошганда, ўсимлик яшаш қобилятини сақласа-да, қуруқ модданинг ҳосил бўлиши тўхтайди. Кузги буғдой кечки экиш муддатларида уруғлар бўртган ҳолда қишлашга кетади. Агар ҳарорат уруғларнинг экиш чуқурлигида 16-170С дан пастга тушмаса, кўп ҳолларда улар яшаш қобилятини сақлаб қолади, эрта баҳорда ўсиб дуруст ҳосил беради. Тупланиш фазасида 2-4 поя ҳосил бўлганда ўсимлик 17-220С совуққа чидайди. Қор қатлами бўлмаганда совуқ 20-250Сга етса ва бу совуқ давом этмаса, кузги буғдойни совуқ урмайди. Қор қатлами қалин бўлса яхши чиниққан кузги буғдой 350С ва ундан ортиқ совуққа чидайди.

Download 1,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish